Normurod Norqobilov. Oqbo’yin. Hikoya.

0017 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

      Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди: калтак жонидан ўтган Қоплон туйқусдан подачига ташланиб, ўнг билагидан ғарчча тишлаб олди. Карим подачи инграб юборди-да, ўзини бир одим ортга олди. Тирқираб қон оқаётган билагига разм солиб туриб, тутақиб сўкинди.

 НОРМУРОД НОРҚОБИЛОВ
ОҚБЎЙИН
09

01Нормурод Норқобилов 1953 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Қишлиқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2006). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1982). Дастлабки ҳикояси — «Чорраҳа» (1982). «Зангори кўл» (1987), «Унутилган қўшиқ» (1990), «Юзма-юз» (1993), «Пахмоқ» (1997), «Сариқгул» (1998), «Аразчи чумчуқ» (1999), «Бекатдаги оқ уйча» (2000), «Жўшқин дарё», «Овул оралаган бўри» (2005), «Бўрон қўпкан кун» (2007) каби қисса ва ҳикоялардан иборат тўпламлари нашр этилган. «Қуёши ботмайдиган юрт», «Шим ёхуд хотинлар жанжали» номли асарлари асосида бир неча қисмли видеофилм яратилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1999).

09

Товуқ патини ўйнашда давом етди. Патни ерталаб топган, нималигига ақли етмай боши гаранг еди. Ин ёнидаги чирик хашаклар устида чўзилиб ётган она ит безовта ғингшиганидан сўнггина қадам товушлари келаётган томонга ўгирилди. Беш одимча нарида уй егаси – Содиқ ака билан норғул бир одам – Карим подачи, егнида яғири чиққан пахталик, оёқларини кериб турарди. Ундан гўнг, пичан, силос ва яна алламбалоларнинг ҳиди анқирди.
Оқбўйин бу хил ташрифларга кўниккан, ҳар келди-кетдидан сўнг оға-иниларидан бирортаси ғойиб бўлади, кейин онаси туни билан ғингшиб чиқади. Бошда улар ўнта еди. Учтасини, урғочи екан, биринчи ҳафтадаёқ гумдон қилишди. Бу гал навбат қайси бирига екан?

Карим подачи оёқлари остида ўралашаётган иниси — Оқтўшни қўлига олиб, обдон пайпаслаб кўр­ди, панжаларини диққат билан кўздан кечирди. Ёқтирмади. Оқтўш нари кетишни хаёлига ҳам келтирмай, тағин суйкала бошлаганди, Карим подачи етиги учи билан туртиб юборди. Жони оғриган Оқтўш ангиллаганича онаси томон пилдиллаб қочди.
Иниси Оқбўйинга ёқмайди, ўлгудек ялтоқ, кўринган қорага суйкалади. Акаси Малла еса тамомила акси – тажанг, салга зардаси қайнаб дарҳол «ёқа бўғишади». Ҳозир ҳам у ин тўрига биқиниб олиб, Карим подачига адоватли тикилиб турарди.

— Анови турқи совуқни обер-чи, — деди подачи Маллани кўрсатиб.
Содиқ ака Маллани инидан тортиб чиқарди-да, унга узатди. Карим подачи уни узоқ тутиб турмай, дарров ерга қўйди.
— Буниси қопағон бўлади, — деди Малла тишлаган бармоғига пуфлаб. Подачининг езғилашлари Оқбў­йинга ёқмади. Аммо табиатан бардошли учун бошқалар каби тўполон қилмади. Темирдек қаттиқ бармоқларига тиш ботиришдан ўзини тийиб, жимгина туриб берди.

Карим подачи — синчи, итни фарқлай билади. Умри фермада ўтган бу одам итни ишқибозлик учун емас, зарурат юзасидан асрайди. Негаки, қиш кезлари қир ошиб келадиган бўрилардан куйган — жондор деса етмиш етти томири тортишади, бўриларга емиш бўлган томдай-томдай новвослари кўз олдига келиб, ичи-таши баравар ёнади. Авваллари аҳвол айтарли даражада ёмон емасди, салгина пўписа-ю қутқу билан жондор отини даф етмоқ мумкин еди. Аммо уч йил бурун Ёлдор деган бир маҳлуқ пайдо бўлди-ю подачидан ҳаловат кетди. Арлони бўри итларни писанд қилмаганидек, милтиққа ҳам осонгина чап берарди. Тунлари бўри пойлайвериб, биқинини шамоллатиб қўйганидан сўнг, Карим подачи қопқон қўйиб кўрди. Бироқ Ёлдор қолиб, қопқонга ферма теварагида айланиб юрадиган дайди ешак­лардан бири тушди. Етни дорилаб йўлга ташлади. Ёлдор емас, ити заҳарланиб ўлди. Кейинги асраган ити еса ғоят кераксиз чиқди. Ёлдорнинг қорасини илғар-илғамас ешик тирнаб, ғингшиганча ичкарига интилди, баъзида қишлоққа қочиб қоларди. Бу қиш ўртаси бу ҳол яна такрорлангач, Карим подачи жаҳл устида итни отиб ўлдирди. Чунки Ёлдор тўдаси бошқа мол қуригандай, унинг танасини бўғизлаб кетганди-да. Шундан буён подачи яхши ит қидириб юради. Худди шундай ит ҳозир унинг қўлида еди. Бу кучук арлони ит наслидан. Бунақаси мингдан битта чиқади. Насиб етса, узоғи билан яна тўрт-беш ойдан сўнг бу атрофда унга тенг келадигани бўлмайди. Жондор зоти борки, овозини ешитиши билан қир бошида михланиб қолаверади. Карим подачи ич-ичидан хуруж қилиб келаётган қувончини базўр ютиб, уй егасига юзланди.

— Шунисини танладик.
— Йўқ. Буниси ўзимизда қолади, — деди Содиқ ака қатъий бош чайқаб. — Қанжиқни йўқот­моқ­чимиз…
— Бир қўй қўзиси билан.
Содиқ ака Оқбўйинга қизиқиш билан тикиларкан, тоғаси ҳақлигини англади. Ичида унинг топқирлигидан қойил қолди. Тоғаси меҳмон бўлиб келган куни кучукваччалар енди оёқлаган еди. Тоға қанжиқни йўқотиб, арлон ит асрашни маслаҳат бераркан, кучукваччаларни чопони барига солиб, томорқа адоғига обориб ташлади. Иссиқ жойидан қўзғатилган кучукваччалар нотаниш жойда нима қилишларини билмай пайпасланиб туришганида, Оқбўйин тўдадан ажралиб, сал нарида безовта ғингшиб турган онаси томон интилди. «Мана шунисини асра, — деди тоға. – Бундан зўр ит чиқади. Қолганлари бир пулга қиммат. Содиқ ака учун ҳамма ит бир ит еди. У бу борада ҳовли итсиз бўлмаслиги керак деган ақидага бўйсуниб иш тутарди. Тоғанинг гапидан сўнг Оқбўйинга нисбатан қизиқиши ортгандай бўлди. Бир томони меҳмон ҳурмати уни асрамоқни кўнглига тугди. Подачининг гапидан кейин Оқбўйинга қизиқиши ўн чандон ортди. Ахир ҳеч замонда ит савдолашилганми? Қишда бир чакса қорни бировга раво кўрмайдиган шундай бир  одам қўй ваъда қиляптими, демак бу кучукда бир гап бор. Туришини қара, пинак бузмайди-я.
— Ана бор, иккита қўй.
— Ака, биласиз мен битта гапираман.
— Оббо, қўранг тўла молмидики, ит асрайсан.
— Яхши ит ҳаммагаям керак.
— Буни асраб наф кўрмайсан. Рашким ёмон, бирда бўлмаса, бирда отиб ўлдираман.
— Ярашадаган гапни қилинг, ака.
— Отмаган тақдирдаям барибир Хидир хира отиб кетади.
— Отиб кўрсин.…

Савдоси пишмаган Карим подачи итни ерга қўяркан, зарда билан биқинига тепди. Зарб кучли бўлмаса-да, бу хил муомала Оқбўйинга ёмон таъсир қилди. Ириллаш баробарида акиллади. У ўз қадр-қимматини яхши биларди. Бу жиҳатдан отаси Олапарга тортган еди. Олапар қўшни қишлоқлик Абдурайим овчининг ити. Кузда у бу томонларга қадам қўйганда, унинг ҳайбатли, кўркам келбатини кўриб, бутун қишлоқ лол қолганди. Олапар ҳовлига бошқа итлар каби девор ошиб емас, тўғри дарво­задан кирган. Уй егасининг дўқ-пўписасига зиғирча еътибор бермай, бамайлихотир юриб, томор­қага ўтган, картошкапояда, ўн чоғли ит қуршовида «нозланиб» ётган қанжиқни бир зумда ўзиники қилиб олган.

Ҳали ҳеч кимдан бу хил муо­малани кўрмаган Оқбўйин ғазаб ва аламдан беихтиёр акиллаб юборганди. Акиллаган сари иззат-нафси алланечук ором топиб, овози ўзига хуш ёқди. Карим подачи Маллани қўйнига солиб, ешик ортида кўздан йўқолмагунча у тинчимади.
Шу кундан  эътиборан у ҳуришни ўрганди.

Оқбўйин дилхираликни тез унутди. Тағин товуқ пати билан андармон бўлди. Илгари бир нима билан ўйнашганда ирилларди, енди бўлар-бўлмасга акиллашни одат қилди. Епкин товуқ патини ҳаволатганда, акиллаганча ортидан қувлайди, сакрайди, таппа босади, панжалари билан пийпалайди ва охир-оқибатда ҳафсаласи пир бўлиб, ендигина бошқа нарсага алаҳсимоқчи бўлганида, бирдан товуқ патига «жон» киради, шабадада «қанот қоқади». Оқбўйин тағин унга ташланади. Тутади, пийпалайди. Нималигига ақли етмай гаранг бўлади.

Чор атрофи баланд девор билан ўралган тор жойида унинг ақли етмайдиган ажойиботлар тўлиб-тошиб ётибди. Шулардан бири бурчакдаги тешикдан тез-тез мўралаб турадиган каттакон каламуш еди. Оқбўйин унга нисбатан яхши муносабатда еди, оға-иниларига тегажоқлик қилгандек, у билан ўйнашгиси келади. Аммо каламуш кучук яқинлашиши билан ура қочади. Яна бири аҳён-аҳёнда том бошида пайдо бўладиган тарғил мушук еди. Мушук олифтанамо қадамлар билан девор устидан юриб келади-да, томга сакраб, соатлаб ўзига оро беради. Енг қизиғи девор бошида ўқтин-ўқтин кўриниш берадиган бабақ хўроз. У ўзига ҳайратомуз тикилиб турган Оқбўйинга бошини у ён-бу ён буриб анчайин қараб қўяди-да, қанотларини тап-тап қоққанича, бирдан қичқириб қоладики, шўрлик Оқтўш қочаман деб ўмбалоқ ошиб тушади. Оқтўш журъатсизлигига яраша ўлгудек бўшанг – салга додлайди. Оқбўйин худди мана шунисига ишқибоз, уни ерга босиб езғилашни яхши кўради. Онасининг хотиржам боқишларида ўз қилиғига рағбат сезган сайин ғайрати янаям жўшади, оқибатда, онаси ўртага тушишга мажбур бўлади. Қилғилиқни Оқбўйин қилиб, гапни Оқтўш ешитади, бўшашмай, кет, лапашанг!

Гоҳида шу иш устида уй егасининг ўртанча ўғли Расул келиб қолади. Ана унда кўринг томошани. Расул уларни атай ўчакиштиради, яъни Оқбўйинни Оқтўшни тагига босиб ғашига тегади. Бундан Оқбўйиннинг ғазаби шу қадар қўзийдики, тутқундан бўшаши билан сакраб туриб, ҳеч бир гуноҳи йўқ инисини тишлаб – тортқилай кетади. Натижада, Оқтўш ташқарига чиқолмай соатлаб биқиниб ўтиради. Онаси ин оғзида чўзилиб интиқом ўтида ёнаётган Оқбўйинни ичкарига йўлатмайди, ҳовуридан тушишини кутади. Оқбўйин аламидан Маллага ёпишади. Аммо Малла бўш келадиганлар хилидан емас, «муштга мушт билан» жавоб беради. Айниқ­са, кечаги жанжал ёмон бўлди. Расулнинг қутқуси билан у Маллани енди тагига босган еди, кутилмаганда ўнг оёғи акасининг жағлари орасига тушиб қолди. Жағ емас, мисоли қопқон, қани қўйворса. Ангиллаб юборди. Расул уни ердан кўтариб бағрига босди. Лат еган оёғини силаб-сийпади. Маллани еса тепиб ҳайдади.

Расул бошданоқ Оқбўйинга айрича меҳр қўйган. Оқбўйин буни ўзича ҳис қилган сайин тантиқлиги ортади. Аслида, ешикдан кириб келадиганлар орасида енг ғамхўри ҳам Расул еди. Шу боис, боланинг келишини Оқбўйин илҳақ кутади. Келавермаса, ешик ёнига бориб, ташқарига мўралайди. Тирқишдан кенг ҳовлининг бир бурчаги – ўчоқ боши кўринади, холос. У ердан кунда уч маҳал ялоққа тўкиладиган овқат ҳиди келади.
Товуқ пати жонига теккач, Оқбўйин ешик ёнига борди. Тирқишга тумшуғини суқиб ғингшиди. Таниш ҳиддан дарак йўқ, қадам товушлари ҳам ешитилмайди. Расул келмагунча, у ешикдан нари кетмади, гоҳ ғингшиб, гоҳ акиллаб уни йўқлаб турди.

Ниҳоят бу кеч унинг сабр косаси тўлиб тошди. Ортиқ бардош беришга ўзида бўлак куч топмади. Супада ухлаб ётган болани кўзи қийиб-қиймай, девор ошиб кўчага чиқди. Кўчадан далага. Катта ариқ бўйига етиб бир зум тўхтади. Ариқдан нариёғи Малланинг тасарруфидаги ерлар. Худди шуни таъкидлагандек фермахона томондан Малла ҳурди. Овозида якка ҳокимликка даъват қоришиқ. Айнан шу нарса Оқбўйинни фермахона томонга тортарди.

Тун ойдин. Малла қишлоқдан узилган қорани узоқданоқ пайқади. Овозига ҳайрат инди. Қизиқ, унинг ерига қадам қўймоққа журъат етган ким бўлди екан? Азбаройи тутаққанидан бўғилиб қолаёзди. Қутуриб олға интиларкан, ярим йўлга етмай, беихтиёр тўхтади. Қайси кўз билан кўрсинки, қаршисидан ҳов бирда оёғини синдирган баҳайбат маҳлуқ келарди. Малла талвасада туриб қолди. Зора қайтиб кетса деган умидда Малла ер тирнаб жон-жаҳди билан ҳурди. Бироқ рақиби пинак бузмади, лоақал ириллашни ўзига еп кўрмади.

Малла нима қиларини билмай таҳлика оғушида тураркан, шу пайт фермахона томондан ешикнинг ғижирлаб очилиб-ёпилган елас-эласи ешитилди. Шунда у бирдан енгил тортди. Рақиби кўзига ортиқ даҳшатли кўринмай қўйди. Нима қилишини у енди яхши билади. Оқбўйинни чалғитиб, фермахона биқинидаги уйча яқинига олиб борса бўлди, қолганинини Карим подачи еплайди. Ҳафта бурун қўшни қишлоқдан улоқиб келиб қолган каттакон сариқ итнниг куни ҳам шу тариқа битган еди.

Малла калта-калта ҳуриш билан подачини воқеадан огоҳ етганича секин-аста чекина борди.
Оқбўйин – содда, фирибни сезмади. Интиқом туйғуси вужудини шу қадар забт етган едики, пастак ешикнинг қия очилганини кўрса-да, еътибор бермади. Маллани деворга сиқиб бораркан, одатдагидек, ҳамла чақнаб, ўқ овози қарсиллади. Яғиринига чўғдек қадалган зарбдан Оқбўйин йиқилди. Димоғига ўша таниш милтиқдори ҳиди урилиши билан даҳшатга тушиб, сакраб турди. Оғриқдан ҳам кўра кутилмаган бу ҳодисадан қўрқиб кетган Оқбўйин рақибининг аёвсиз таловлари остида шармандаларча қочди.

Баданидаги тиш излари тез битиб кетди-ю, лекин ўқ тешган жароҳатига қурт тушиб, беҳад азоб чека бошлади. Овқатга қарамай қўйди. Ўн кун ичида аввалги келбатидан асар ҳам қолмади.
Ота ҳали қайтмаган, онанинг ит билан иши йўқ, ёлғиз Расулгина унинг дардига шерик, ўзи билганича, қўлидан келганича муолажа қиларди. Олдинига кул сепиб юрди, кул ҳам фойда беравер­магач, аллақаердан бир шиша қуюқ қорамтир, қўланса дори топиб келди. Аммо дориниям ёрдами тегмади. Итнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлаша борди. Охир-оқибат Расулнинг мол дўхтири – Салом паканага бориб ялинишдан ўзга чораси қолмади.

Салом дўхтирни томорқасидан топди. У икки ишёқмас ўғлини пиёз ўтоққа қўйиб, ўзи картошка чопаётган екан. Отанинг кайфи бузуқ, болаларининг қовоқлари қизарган, каттароғининг ялонғоч сонида чивиқ излари шундоққина кўзга ташланиб турарди.
Расул яқинроқ боришга юраги бетламай турганида, Салом дўхтир уни кўриб қолди.

— Нима керак?
Расул қимтинибгина унга яқинлашди.
— Кучугимиз ўляпти, — деди томоғига йиғи тиқилиб.
— Нима қилай шунга? – Салом дўхтир ҳайрон бўлди.
— Тузатинг. Тузатиб беринг.
— А! – ҳайратдан Салом дўхтирнинг қошлари чимирилди. Бу боланинг еси жойидами ўзи, деган маънода унга бошдан-оёқ тикилди. Шу дамгача унга ҳеч ким итим касал деб келмаган. Аллақандай ўлакса улоқчаси оғриганда унинг ешигига танда қўядиган одамлар ити дардга чалинганда парво қилишмас, нари борса, жони қийналмасин, дея бирор жар-парга чиқариб отиб ташлашарди.
— Агар хўп десангиз, евазига пиёзингизни ўтаб бераман, — деди Расул ялинчоқлик билан.
Салом дўхтир енди унга айрича қизиқиш билан тикиларкан, димоғида ҳи-им, деб қўйди.
— Тузатинг, ҳар куни даладан сигирингизга ўт юлиб келаман.
Салом дўхтир иш деса том ошиб қочадиган ўғилларидан куйган емасми, боланинг бу гапи фавқулодда меҳрини қўзғатиб юборди.

— Ановиларга қарашиб юбор-чи, кейин бир гап бўлар, — деди кулимсираб.
Расул ҳаш-паш дегунча икки пол пиёзни ўтаб ташлади.
— Ана, кўрдиларингми, қанақа ишлаш керак,- деди Салом дўхтир ўғилларига хўмрайиб. Кимсан хола ҳайрон: «Товба, ит молмидики, дўхтир кўрса. Шу Саломниям ёш бола феъли бор-а».

Расул дўхтир айтгандай қилиб итнинг оёқларини куллаклади. Оқбўйин қаршилик кўрсатмади, зеро бунга ҳоли ҳам йўқ еди. Тақдирига тан бергандек, бир алпозда ғингшиб ётаверди.
Салом дўхтир итнинг тум­шуғини тасма билан сириб боғлагач, каттакон қора сумкасини очди. Бошда жароҳатни обдон кўздан кечирди, сўнгра қўлидаги ялтироқ тиғни шартта ярага ботирди. Оқбўйин бошини кўтариб турмоққа интилди.
— Лалаймай, бошидан тут! – дея буюрди Салом дўхтир. – Устига миниб ол!
У имиллаганча ярадаги қурт ва сочма ўқларни битталаб тераркан, Оқбўйин устидан Расул­ни итқитиб юбормоққа интилар, тўлғанар, инграр, ғингшир, Салом дўхтирга еб-ютиб қўйгу­дек тикиларди.
Ниҳоят Салом дўхтир жаро­ҳатини боғлаб, ўрнидан қўзғалди. Пешона терларини билаги билан сидираркан, чоғроққина шиша­даги қорамтир дорини болага тутқазди.

— Кунда уч маҳал сурасан. Айтганча вақти-вақти билан ярасига сийиб турсанг ҳам бўлади. Ҳа, нимага ишшаясан? Вой-бўй, уялиб кетдиларми? Сени қараю, бунинг нимаси уят. Агар билсанг, сийдик енг яхши малҳам, тез қотиради. Жароҳатига тили етганида сен билан менга куни тушиб турмасди, ялаб-ялқаб ўзи тузатиб оларди.
Ҳафта ўтиб, жароҳати хийла битган Оқбўйин оз-оздан овқат ейдиган бўлди.
Қувватга кирган сари ўша машъум кеча хотирида тобора равшанроқ жонлана бориб, Маллага нисбатан адовати беҳад кучайди. Боз устига, кейинги вақтларда Малла баттар ҳаддидан ошган, гоҳида унинг овози шундоққина қишлоқ ёнидан, кўчалардан ешитилиб қоларди. Шуниси қизиққи, унинг саси чиқиши билан қишлоқ итларининг овози майин тортар ёки бутунлай ўчар, ҳатто ялтоқли акиллашларни ҳам ешитиш мумкин еди.

Маллага нисбатан зимдан куч тўплай бошлаган Оқбўйин ендиги учрашув сўнггиси бўлишини ич-ичидан сезар ва шу куннинг келишини бетоқат кутарди.
У зориқиб кутган вақт етиб келганида, барглар сарғайиб, ҳаво салқин тортганди. Енди Расул ҳовлида емас, уйда ухларди. Шунга қарамай, Оқбўйин тунларини дераза ортида ўтказарди. Ески одатини ҳануз тарк етмаганди у. Ит бир нимага одатландими, уни ҳеч канда қилмайди.

Бугун у деразада шуъла сўниши билан девор ошиб кўчага чиқди. Ғўзапоя ғарами ёнида қўшни ит – Тўрткўзга рўпара келди. Тўрткўз ғажиб турган суягини ташлаб, думини ликиллатганча уни дўстона қаршилади. Ялтоқланиб искаланди. Оқбўйин уни ёқтирмасди, ортидан ергашганди, ириллаб берди: йўқол кўзимдан! Тўрткўз ғингшиб қолди. Оқбўйин ариқ бўйига етиб чўнқайди. Муздек елга юз тутиб, ҳид олди. Малланинг маккорлиги есида. Тўғри босиб боришга юраги чопмади. Тадбир қидирди. Аммо минг бош қотирмасин, миясига жўяли бир фикр келмади. Аламидан увлаб юборди. Узоқдан Малла ҳурди. Шундан сўнг Оқбўйин таваккалига олға юрди. Салдан кейин ўзи томон шиқиб келаётган Маллани илғади. Вужуди ғазабга тўлиб, қадамини тезлатди. Бироқ Малла югуриб келаётган жойида тақа-тақ тўхтади. Оқбўйин илдамроқ ҳаракат қилганди, у шартта изига бурилди-да, қоча бошлади. Оқбўйин хатосини тезда фаҳмлай қолмади. Қачонки, Малла ўтган галдагидек калта-калта ҳурганича кимнидир кўмакка чақираётганини англагачгина, яна фириб ишлатаётганини пайқади. Тўхтади. Малла еса ер тирнаб ҳурганча жиғига тегишда давом етди. Оқбўйин илгари боришга юраги бетламай бирпас ҳардамхаёл тураркан, ноилож изига қайрилди. Оқбўйин ўгирилиши билан яна ура қочди. Қувиб етолмаслигига кўзи етгач, Оқбўйин қишлоқ томон юрди. Малла кетидан қолмади, чотидан олгудек бир важоҳатда ергашиб келаверди.

Шунда Оқбўйиннинг кўнглига шумлик оралади. Аввалига лўкиллади, сўнг чинакамига қочган бўлди. Ариққа юз одимча қолганда, Оқбўйин шартта изига бурилди-да, яшин тезлигида унга ташланди. Малла ўзини ўнг­лагунча бўлмай, Оқбўйиннинг ўткир тишлари бўғзига қадалди. Қайноқ қон ҳидидан қутириб кетган Оқбўйин зумда уни ғажиб ташлади. Кейин сал четланиб, рақибининг жон талвасасида тўлғанишларини ғолибона кузатиб турди. Малланинг сўнгги ноласи қанчалик аянчли бўлмасин, кўнглида унга нисбатан тариқча шафқат сезмади. Қайтанга ғалабадан сармаст ҳолда жасад атрофини уч қур  айланиб чиқди. Сўнгра қишлоқни бошига кўтараётган ариқ бўйидаги итлар тўдасига еътибор бермай, бир-бир босганча тепалик сари юрди. Шунга қарамай, кўнглининг бир чети ҳануз хира еди. Зафар завқидан тўла баҳраманд бўлишга нимадир халақит берарди. Нималигини билмаган сайин хуноби ошиб, охир-оқибат увлаб юборди. Увлаш баробарида фермахонага кўзи тушаркан, шундагина нимадан дилгирлигини англаб етди.

Фермахонада шундай бир куч яширин едики, Оқбўйин шакл-шамойилини тўла тасаввур етолмаса-да, қарсиллаган овози, кўз олгувчи шуъласи, ёқимсиз ҳиди, куйдирувчи зарбидан ғоят даражада даҳшатли нарса еканини фаҳмлади. Унинг нималигини кўрмасдан, билмасдан туриб бундан кейин бирон дақиқа ҳам хотиржам юролмаслигини ҳис етган сайин ташвиши ортиб, кўнгли ғуссага тўлиб борарди. Қизиқ, нима екан?

Оқбўйин табиатан қанчалик жасур ва довюрак бўлмасин, узоқ иккиланишдан кейингина бир қарорга келди. Тепаликдан тушиб ҳар бир қадамини ўта еҳтиёткорлик билан босганча фермахона томон юрди. Фермахонага яқинлашгач, чўзилиб ётга­нича теварак-атрофни узоқ кўздан кечирди. Қатор дарчали оппоқ девор бўйлаб, дар­чалардан бирига яқинлашди. Очиқ дераза рахига панжаларини қўйиб, ичкарига мўралади. Димоғига ўткир шиптир ҳиди урилди. У бу ерда узоқ қолмади. Девор ёқалаб уйча томон борди. Ярим йўлга етмай янада сергак тортди. Тумшуғини чўзиб ҳавони искади. Ўша таниш милтиқ дори ҳиди уйча тарафдан келмоқда еди. Шу кеч Карим подачи ўқ ясай туриб, бир чимдим дорини ёқиб кўрганди. Текширмаса бўлмайди, намиққан дори панд бериб қўйиши мумкин… Оқбўйин ҳидга ергашиб ешиккача келди. Бу ерда дори ҳиди бошқа ҳидларга қоришиб кетганди. Ичкаридан ешитилаётган хуррак овозини тинглаган сайин ўша сирли ва даҳшатли куч бутун борлиғи билан кўз ўнгида гавдалана бошлади. Сирли куч ҳеч кутилмаганда одам боласи бўлиб чиққанидан Оқбуйин ўзида йўқ қувониб кетди. Одам боласи билан тенглашиб бўлмаслигини у аллақачон англаб улгурган. Дунёда инсонгина истаган ишини қила олади — хоҳласа, бўйнига занжир солади, хоҳласа, оёқларини куллуклаб, етини бурдалайди. Хоҳласа… Хуллас, енг яхшиси, улар билан пачакилашмагани маъқул. Тегмасанг, тегмайди.

Оқбўйин йўлни тўғри Сариқтепага солди. Осмон тўла юлдузларга боққанича ўзга оҳангда увиллаб юборди. Пастда қорайиб турган қишлоқдаги итларнинг уни ўчди. Лоақал бирортаси пўписага ҳурмади. Тўртинчи ё бешинчи улишидан сўггина Тўрткўз ялтоқланиб жавоб қайтарди. Кейин унга бошқа итлар қўшилди. Гўё улар янги «ҳукмдор»ни олқишлашар еди.

… Узоқ чўзилган қорасо­вуқдан сўнг ерга биринчи қор тушди.
Оқбўйин ёмғир нималигини билади, туманни кўрган, лекин бунисига ақли етмади. Искаб кўрди, ялаб кўрди… кейин кўникди. Илк қор қувончидан у ҳам бебаҳра қолмади. Ҳовлида Расул билан роса тўполон қилди.

Бироқ кечга бориб юраги ўз-ўзидан безовта бўла бошлади. Ўйин кўнглига сиғмай, бўйнига осилган Расулни силтаб ташлади, кўп тирғалмай нари тур, шусиз кўнглим сиёҳ. Расул қорда чўзилиб ётаркан, унга ҳайратомуз тикилди. Итни биринчи марта ўта безовта ва жонсарак ҳолда кўраётган еди. Оқбўйин ошириб юборганини сезди шекилли. Ярашувдан сўнг бола уни чанага қўшди. Аввал ҳовли юзида учишди, кейин кўчага чиқишди. Бошда бу юмуш Оқбўйинга ғалати туюлган бўлса-да, сўнг-сўнг жуда қизиқиб қолди. Расулнинг майлига бўйсуниб, болаларнинг кўзини ўйнатиб, қишлоқ кўчаларини бир айланиб чиқди. Евазига бир чангал қанд билан сийланди.

Кечки овқатдан кейин Оқ­бўйин одатдаги жойига – дераза тагига узала тушди. Қор юм­шоқ, ҳаво илиқ еди. Оқбўйин кўзларини бир нуқтага тикканча, ичкаридан ешитилаётган шо­вурга қулоқ тутиб ётаркан, бирдан сергак тортди. Устига қўнган қорни силкиб ташлаб, оёққа қалқиди. Нафасини ичига ютиб, қулоқларини динг қилди: кўп ўтмай чўзиқ улиш овози яна такрорланди. Оқбўйин итникига ўхшаб-ўхшамай кетадиган бу нидо замирида юракка ваҳима солувчи нимадир борлигини илғар-илғамас, қишлоқ итлари жазавага тушиб қолишди. Оқбўйин бошини бир ён қийшайтириб, итлар овозига диққат қиларкан, уларнинг овозида безовталик сезди. Бунга сари гоҳ аниқ, гоҳ елас-элас ешитилаётган овоз егаси тасаввурида ғаройиб ва даҳшатли маҳлуққа айлана борди. Қўрқув билмас юрагига қизиқиш оралади. Шу қизиқиш ҳалпида девор ошди. Кўча ва даладан ўқдек учиб ўтиб, тепаликка интилди. Чор атрофга аланглаб, ҳавони искади. Қор ҳидидан бўлак ҳидни туймай, норози ғингшиди. Шу дам ҳазин улиш яна қайтарилди. Оқбўйин унинг қайси тарафдан келаётганини англаб улгурмай, кун ботиш томондан яна бири қулоққа чалинди. Дашт оппоқ қор, Оқбўйин икки қишлоқ оралиғидаги дўнгда қорайиб турган шарпани базўр илғади.

У ўша томонга югурмоқчи бўлган жойида беихтиёр тўхтади. Қорани Олапар деб ўйлади, шунингдек, дов тўкиб боришга ўзини ҳақсиз сезди. Нимага деганда, дўнгликдан нарёғи Олапарга дахлдор. Бу ҳақда Олапар ўтган гал ўта жиддий бир тарзда огоҳлантирганки, унинг ўша пайтдаги ҳолати ҳануз Оқбўйиннинг кўз ўнгида, есласа ети жунжикади.

Икки ҳафтача бурун сутдек ойдин тунларнинг бирида Оқбўйин ўз тасарруфидаги ерларни айланиб юриб, тасодифан отасига дуч келиб қолди. Олапар дўнгда қир тарафга тикилганча чўнқайиб ўтирган екан. Оқбўйин аввалига еътибор бермади. Қуриган оққурайлар оралаб дўнгликка кўтариларкан, тўсатдан михлангандек қотиб қолди. Қайси кўз билан кўрсинки, қаршисида ўзи ўйлаганчалик жўнгина ит емас, баҳайбат махлуқ савлат тўкиб турарди. Жисми гўё пўлатдан қуйилгандан, ҳар мўйидан куч ёғилади. Кўз­ларида еса на ғазаб, на адоват – жиддий осойишталикдан ўзга нарса акс етмасди. Ўз кучига беҳад ишонган жониворгина мана шу тарзда хотиржам боқа олади. Оқбўйин олға боришниям, чекинишниям билмай турганида нотаниш итнинг жиддий нигоҳларида, кимсан, бу ерга қандай келиб қолдинг, деган маънони уқди. Бу хил сокин ва босиқ муомала камдан кам итнинг қўлидан келади. Бундай дамларда аксарият итлар дарҳол пўписага ўтади, кучи етса-етмаса ҳамла қилмоққа тиришади.

Оқбўйин табиатан оғир емасми, жиззакилик қилмади. Калта акиллаш билан жавоб қайтарди. Нотаниш итнинг каломи уникидан ҳам қисқа бўлди: «Вов!» Бу тарздаги мулоқот одамларга бир хил туюлса-да, овознинг баланд-пастлигига қараб, турли маънони англатади. Дейлик, агар ит бошини хиёл қуйи егиб, вов деса, қани, жўнаб қол, деган ифодани билдиради. Ёҳуд, кўкка тумшуқ чўзиб, шу хилда ҳурса, қани, яқинроқ кел, турқингни бир кўриб қўяй, дегани бўлади. Шундан сўнг бир-бирига яқин келиб, обдон исканишади. Бу вазият ўта хавфли. Бирон томон жиндек қўполликка йўл қўйса, тамом-ўртада нақ қирғинбарот юз беради.

Ҳайтовур, улар ўртасидаги бу ҳолат тинч ва осойишта ўтди. Табиий, томонлар қон-қарин­дошлигини билишмади, аммо куч-қувватда бир-биридан асло қо­лишмаслигини англашди. Шунинг учун ҳам Олапар ҳиссиётга ерк бермай, дўнгдан нарига ўтиш яхшиликка олиб келмаслигини босиқлик билан англатиб билдирди. Бу билан қаноатланиб қолмай, ер тирнаб белги ясаркан, тупроғини бу томонга сочди. Оқбўйин ҳам ризолик аломатида тирналган ерга панжа ботириб, у тарафга тупроқ тўзғитди.

Шундан кейин улар тинчгина айрилишди. Дўнгнинг учдан икки қисми Олапарнинг чекига ўтди.
Ҳозир Олапар дўнгликнинг ўзига тегишли томонида турарди. Ҳовлиқишу жазавага тушишга асоси қолмаган Оқбўйин ноилож ерга чўкаркан, бирдан сергак тортди. Енди кўланка иккитага айланган ва улар дўнгнинг бериги бетида ғимирлашарди. Буни кўргач, Оқбўйин улар томон ўқдек учди, ярим йўлга етмай, ҳали ўзи учун бутунлай нотаниш бўлган ҳидни туйди. Ажабсиниб тўхтади. Ҳавони қайта-қайта искади. Йўқ, бу Олапарнинг ҳиди емас. Унда ниманики бўлди екан? Оқбўйин югуришда давом етаркан, азбаройи ғазабланганидан, жиддий хатога йўл қўйди, яъни одатига хилоф равишда ҳурди. Турган гап, бўри зоти итнинг қанақалигини овозига қараб билади. Куч жиҳатдан устун бўлган итга ҳеч қачон рўбарў келишмайди. Уларнинг маккор­лигиям шунда. Ёвузлиги туфайли ҳужум қилса, маккорлиги туфайли жон сақлайди.

Оқбўйин сойга ениб, ялан­гликка кўтарилганда, дўнгда жон асари кўринмасди. У чопиб бораётган жойида баланд-баланд сакраб, теваракка аланглаганча рақибларини қидирди ва қир томон йўртиб кетаётган икки қорани кўрди. Йўлни ўша тарафга солди. Етолмади. Бўрилар қир ошиб, кўздан йўқолдилар.

Шундан эътиборан, Оқ­бўйиннинг нотинч ва беҳаловат тунлари бошланди. Бўрилар кунда бўлмаса-да, кунаро қишлоқ томон енишар, бир кечаси еса икки бирдай ити бор қўтондан уч-тўрт қўйни бўғизлаб кетишди. Оқбўйин ўзи сезмаган ҳолда даштнинг ҳақиқий қўриқчисига айланди. Ҳар кеч деразадан шуъла сўнар-сўнмас, даштга чиқиб кетар ва тонг-азонда бир аҳволда қайтар еди. Ҳовлига кириши билан дераза тагига келар, нафасини ичига ютиб, ичкарига қулоқ тутар ва Расулнинг бир маромда пишиллашини ешитгандан сўнггина кўнгли хотиржам тортиб, пинакка кетарди.

Оқбўйин бўрилар билан қув­лашавериб, уларнинг йўлбо­шчисини яхши таниб олди. У Карим подачини қон қақшатган ўша йирик Ёлдор бўри еди. Маккорликда унинг олдига тушадигани йўқ еди. Рақибини чалғитиш учун у шундай ҳийлалар ўйлаб топардики, оқибатда, Оқбўйин лақиллаб қолаверарди. Масалан, бўрилар қўтон ора­лаган кеча Ёлдор енг епчил шерикларидан бирини Оқбўйинга рўпара қилиб қўйди-да, қолганлари билан сувсиз сой ўзанидан писиб келиб, бир неча совлиқни тинчитиб кетди. Бу пайтда Оқбўйин қирдаги бўри билан андармон еди.

Оқбўйиннинг бўриларга нис­батан ғазаби бошда шунчаки ўчакишиш туфайли еди. Қачонки, жар тубида ешак жасадига дуч келгандан кейингина унда нафрат уйғонди. Куни-кеча фермахона теварагида ўралашиб, молларнинг нишхўрдига қаноат қилиб юрган бу беозор, безиён жониворни хомталаш кўриб, дастлаб ғоят ҳайратга тушди. Негаки, умри бино бўлиб ҳали бирон тирик жонни бу аҳволда кўрмаган еди. Бошию қовурғаларини демаса, шўр­ликдан ҳеч вақо қолмабди.

Оқбўйин жасадга яқин келмай, унинг атрофини айланаркан, бўри ҳидини илғаб, баттар таажжубланди. Ишонгиси келмай ғингшиди. Шу чоққача бўриларни қишлоқ итлари каби ожиз ва қўрқоқ санаб келарди. Кўрдики у ўзга ҳид истаб, ҳарчанд искалан­ма­син, бўри ҳидидан бўлак ҳид ололмади. Қорасини кўриши билан шаталоқ отиб қочадиган рақибларининг йиртқичлигига тўла амин бўлгач, у алам билан увлаб юборди. Тумшуғини кўкка чўзиб-чўзиб увларкан, туйқусдан нигоҳидан қўрқув ва даҳшат ифодаси қотиб қолган жасад кўзига тушиб, беихтиёр ети сесканди. Есида, бундай нигоҳларга кўп бор дуч келган, лекин Маллани ҳисобга олмаганда, бирортасига зиён етказмаган, пўписа билан чекланган, холос.

Тирик жонни Оқбўйин икки тоифага ажратади: бири безиён жониворлар, одам боласи ҳам шунга киради, улар ҳатто тишлашга арзимайди. Иккинчиси – Маллага ўхшаш бадхулқ маҳлуқлар, уларни ё маҳв етмоқ лозим, ё бўйсундирмоқ. Акс ҳолда ҳуда-беҳуда жиғингга тегавериб, тинчингни бузади. Ёз бўйи қилган беминнат меҳнати евазига егаси уни қиш олди кў­чага ҳайдаб юборганди.

Оқбўйин хумдай бошини оёқлари устига қўйганича жасадга тикилиб ётаркан, агар ожиз бўлган тақдирида ўзининг ҳам қисмати мана шу тарзда якун топишини тўла ҳис қилди. Уйга қайтгиси келмай, бўрилар изидан тушди. Қир бағридаги тепаликда излар шу даражада чалкашиб кетган эдики, у қай тарафга юрарини билмай, гаранг туриб қолди. Чўнқайган кўйи атрофни кузатаркан, тонг ғира-ширасида Қоровултепадан пастга ениб бораётган Олапарни кўрди. Бўрилар келиб унинг ҳам тинчи бузилган еди.

Ёлдор ҳар қанча устамонлик қилмасин, барибир Оқбўйин унинг йўналишини аниқлашга муяссар бўлди. Бўрилар қирдан жар ичи билан ениб келишарди-да, тепаликда тўхташарди. Хийла тараддуддан сўнггина бирон манзилни қора тортишарди. Уларнинг юриши Олапардан кўра Оқбўйиннинг чекига кўпроқ тўғри келарди. Тунлари узлуксиз давом етаётган бу жангу жадалдан одамлар мутлақо бехабар, итлар еса огоҳ, аммо кўмакка чиқишга бирортаси ҳам журъат етмасди. Хануз аҳдидан қайтмаган Карим подачи Оқбўйинни йўқ қилиш пайида тунлари милтиғига тўнғиз ўқи жойлаб қўйишни канда қилмасди.

Тунлари бесамар изғишлар жонига тегиб, Оқбўйин йўл пойламоққа аҳд қилди. Табиий, у қурбонлар учун емас, рақибларининг беҳад сурлигидан, боз устига, қанчалик елиб-югуришига қарамай, осонгина лақиллатиб кетишларидан аламда еди. Оқбўйинда табиий куч, жасорат бисёрликка бисёр едию, лекин ҳийла кам, Ёлдорнинг хилма-хил найранглари олдида довдираб қоларди. Ана шундай кезларда у бутун қувватини овозига беради, яъни бирор тепаликка чиқади-да, чўнқайганча осмонга қараб улийди. Ёлдорни номарддан олиб, номардга солганча, уни очиқ жангга чорлайди. Турган гап, Ёлдор унинг нодонлигидан бўриларча кулади, гоҳида еса бу хил вазиятдан усталик билан фойдаланади.

Ўтган куни шундай бўлди. Қишлоқ яқинидаги тепаликда тумшуғини кўкка чўзиб обидийда қилаётган Оқбўйин туйқусдан жавоб чорловини ешитиб қолди. Аввалига қулоқларига ишонмади. Сўнг нафасини ичига ютиб, вужуди қулоққа айланди. Сал ўтмай нидо яна такрорланади. Овоз келаётган томонни ҳа деганда аниқ­лайвер­магач, Оқбўйин шамолга юз ўгириб, ҳавони искади. Димоғига оқ­шомда болалар жар ичида ёққан гулхандан қолган куйинди ҳиди урилди. Бир оздан сўнг унинг ўрнини силоснинг ўткир ҳиди егаллади. Тепа етагидан ўтган йўлдан силос тўла қоп ортилган ешагини қичаб бораётган кўланкага назар соларкан, Оқбўйин норози ғингшиди. Қишлоқ томондан журъатсизгина ҳураётган итни тириклайин еб-ютиб қўйгудек еди.

Ниҳоят навбатдаги чорлов­дан сўнг овоз егаси Қоравултепадалигини фаҳмлади. Тепагача бўлган масофада чуқур жарлик, паст-баланд дўнгликлардан иборат кенг дашт ястаниб ётарди.
Азбаройи ҳовлиққанидан Оқбўйин сўқмоқни адаштириб қўйиб, тир жарликдан қуйига учиб тушишга бир баҳя қолди. Жар лабида базўр тўхтаркан, қоп-қора бўшлиққа кўзи тушиб, юраги орқасига тортиб кетди. Ортиқча шашқалоқлик яхшиликка олиб келмаслигини англади. Қолган масофани кўпда ўпкасини қўлтиқламай, хийла хотиржам босиб ўтди. Ошиқиб нима қилади, ахир рақиби қочаётгани йўқ, аксинча жангга чорламоқда-ку. Аммо унинг аҳволини ҳам тушунмоқ керак, негаки, чорлов ҳеч кутилмаганда юз беради-да. У бундай бўлишини кутмаган, кутмагани учун ҳам интиқом завқидан юраги тошиб борарди.

Аммо манзилга етиб келаркан, бирдан ҳафсаласи пир бўлди. Не кўз билан кўрсинки, тепаликда уни Ёлдор емас, йирик бир махлуқ кутиб турарди. Бутун ғазаби Ёлдорга қаратилгани туфайли Оқбўйин тўдадаги бошқа бўриларга нисбатан айтарли даражада адоват сезмасди. Тунлари даштда қора қуюндай изғиб юрадиган тўда орасидан фақат Ёлдорнигина кўзи кўрар, шунингдек, тўдани ҳаракатга келтирувчи асосий куч Ёлдор еканини, агар у маҳв етилса, қолганлари қайтиб бу томонларга доримаслигини ҳис етарди.

Бўрилар кўпчилик бўлишига қарамай, унга юзма-юз келишдан мудом қочишарди. Аслида бунга уларнинг журъатсизлиги емас, Ёлдорнинг тадбиркорлиги сабаб еди. Зўр олдида дум қисишдек итларга хос заифлик бўриларга ҳам ёт емас. Кекса маккор бўри ҳар қандай тўқнашув ўзининг ҳалокати билан якунланишини, Оқбўйиннинг ўткир тишлари, бўғзига қадалиши билан шериклари тумтарақай бўлишини яхши билади. Боз устига, Оқбўйин табиат сахийлик билан инъом етган куч-қудратга ега. Бундай итлар юздан, ҳатто мингдан битта бўлади. Одамлар уларни алоҳида еъзоз ва ҳурмат билан «арслон» ёки «сиртлон» деб атайдилар. Бўри зоти улардан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қилади. Ёлдорнинг сурбетлигига келсак, гап шундаки, Оқбўйин ҳали хом, ҳаётий тажрибаси кам, агар оёқ илдам бўлса, ҳозирча уни истаганча лақиллатиш мумкин. Аммо кейинчалик бу томонларга, яхшиси, доримагани маъқул. Негаки, вақт ўтган сайин у тобора пишиб етилиб боради. Ана унда ҳар қандай айёрлик зиғирча иш бермай қолади. Оқбўйин отасидек камҳафсала емас, Ёлдор Олапарнинг ана шу камчилигидан фойдаланиб, гоҳ-гоҳида унинг ерларига ҳам бош суқиб туради. Яхшиямки, бўриларнинг бахтига икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди. Қайнаса борми?

Қувғинга учраган кезлари Ёлдор табиатнинг бу қадар тентаклигидан хафа бўлиб кетарди. Мислсиз куч-қудратини Оқбўйинга бергунча ўзига бермайдими. Бу не ҳолки, беш бирдай жондор аллақандай бир итдан қочиб юрса. Аслида Ёлдор табиатнинг бу ишидан нолимаса ҳам бўлади. Табиат куч-қувват бобида Оқбўйинга қанчалик ҳиммат қилган бўлса, маккорлигу тадбиркорлик, зийраклигу ҳушёрлик борасида Ёлдордан ҳам ўз саҳоватини аямаган еди. Ёлдор шу хусусиятлари туфайлигина ўз ризқу рўзини териб юрарди. Масалан, у қопқон деган нарсани юз одимдан сезади. Темир исканжа қанчалик усталик билан кўмилмасин, унда ўтириб қолган турли ҳид юзада қолаверади-да. Овчи масаласига келсак, Ёлдор қадам олишиданоқ унинг қандай одам еканини билиб олади. Хашаки итларни писанд қилмаганидек, ҳавасманд ов­чилардан ҳам сира чўчимайди. Ёмон кўргани – сиртлон ит. Агар оёқлари епчил бўлмаса, бу балодан қутулмоқ мушкул. Шунинг-чун учраб қолса, уларни кучукваччалигидаёқ гумдон қилишга ҳаракат қилади. Б
у дамгача тўрттасини қуритди. Сўнггисини ўтган кўклам бошида даф етганди.

Ўша кезлари Ёлдор тўдаси билан тоғда изғиб юрарди. Тунлардан бирида тоғетагидаги қишлоққа енаётиб, итлар шовқини орасидан ингичка, ўктам овозни илғаб қолди. Сезди. Шу яқин орада бўлғуси кушандаси вояга етмоқда. Агар ҳозир ҳаракатини қилмаса, кейинчалик бу ерлардан қадамини узишга тўғри келади. Тўхтаб, овозга қулоқ тутаркан, қорин ғамини унутди. Шерикларини арчазорда қолдириб, ёлгиз ўзи қишлоққа енди. Итларнинг диққати арчазорга қаратилганидан фойдаланиб, тор кўчага шўнғиди. Қишлоқ маст уйқуда. Келаётган балодан бутунлай бехабар, овозига зўр бериб акиллаётган қоп-қора кучуквач­чани у осонгина топди. Аввалига пастак девор оша ҳовлини обдон кўздан кечирди. Кейин енгил сакраб, тошсупа устига тушди. Кучук­вачча акиллаганча уй томон тисланди. Ёлдор шошилмай олдинга юрди. Бундай пайтда ошиқишни ёмон кўради. Интиқом дақиқаларини иложи борича узоқроқ чўзишга ҳаракат қилади. Ахир вақти келиб, тенгсиз қудратга ега бўладиган жимитдек вужуднинг қайноқ  қонини ҳовлиқмай, ошиқмай ичмоққа нима етсин.

Аммо уч-тўрт одим ўтмай, кўнгли андак хатар сезгандек бўлди. Қадамини тезлатди. Кучуквачча уйдан ошхона томонга қочди. Ёлдор икки сакрашда унга етди-да, яғрини аралаш бўйнидан хиппа тишлади. Тишлари орасида нозик суяклар қисирлаб, кучуквачча ангиллаб юборди. Худди шу пайт уй ешиги шарақлаб очилди-да, остонада ярим яланғоч милтиқ тутган одам пайдо бўлди. Ёлдор ўлжасини оғзидан қўймай, яшин тезлигида ҳовлини кесиб ўтиб, деворга сакради. Улгурмади, милтиқ варанглаб, қуймичига урилган кучли зарбдан кўча юзига ағдарилиб тушди. Ҳартугул оёққа қалқишга куч топти. Қишлоқ итлари ес-ҳушини йиғиб олгунча бўлмай арчазорга етиб олишга улгурди.

Оқбўйиннинг қишлоғи тоғдан анча берида, кўклам келди дегунча бўри зоти бу томонлардан оёғини узади. Акс ҳолда у ҳам Ёлдорнинг назаридан четда қолмаган бўларди.
Оқбўйин рақибига етмай, таажжуб оғушида хийла берида тўхтади. Жангга чорлаган шуми ё бошқасими деган хаёлда теварак-атрофга кўз югуртирди. Оғир тун пардаси остида мудраётган даштда бегона қорани илғамагач, фурсатни қўлдан бой бергиси келмай, дарҳол ҳужумга шайланди. Бироқ рақиби аллақачон тепадан енган, ортига қарай-қарай дашт бўйлаб йўртиб борарди. Уларни кам деганда юз еллик одим масофа ажратиб турарди. Оқбўйин оёғига зўр берди. Шу тобда у йиртқичлик майлига берилган азбаройи интиқом ўтидан ёнганидан кўзига жондордан ўзга нарса кўринмас, тезроқ рақибига етишу томоғидан хиппа бўғиб, жон талвасасида типирчилашини томоша қилишдан бошқасини ўйламасди. Аммо қанчалик ҳаракат қилмасин, оралиқ масофа қисқарай демасди.

Бўри йўлни ўнгга солиб, қир томон қочди.
Улар шу тарзда қувлашиб, биринчи, иккинчи, ниҳоят учинчи қирни ҳам босиб ўтдилар, лекин оралиқ деярли ўзгармасди. Оқбўйин жон олиш қасдида ҳарчанд уринмасин, рақиби ҳам жонини асраш ғамида ундан жадалроқ ҳаракат қиларди.

Учинчи қирдан нариси Оқбўйинга нотаниш жойлар. Оқбўйин у томонларда бирор марта бўлмаган. Шунинг-чун қадамини секинлатиб, харсангтошга етганда тўхтади. Бир оз нафас ростлаб изига қайтди. Иккинчи қирга етмай рақиби ортидан қолмай келаётганини пайқади. Қайрила солиб яна қувлади. Бу сафар тўртинчи қир етагигача қувлаб борди. Кейин бу ҳол яна бир бор такрорлангач, Оқбўйин тағин ҳийлага йўлиққанини англади. Аммо у кечиккан, Ёлдор шериклари билан товуқбоқарнинг ечкисини аллақачон тинчитиб бўлганди. Оқбўйин уларга жарда дуч келди. Қорни тўқ рақиблари, одатдагидек, у билан пачакилашиб турмай, жар ёқалаб қочиб қолишди. Оқбўйин биринчи қирда қолиб, аламидан саҳаргача увлаб чиқди.

Тонгга яқин қишлоққа енаркан, фермахона ёнидан ўтаётиб, Оқбўйин бирдан ҳушёр тортди. Ешикда тимирскиланиб юрган Карим подачи уни кўриб уйчадан милтиқ кўтариб чиққанди. Егасидан пишанг олган каттакон ола ит (Малланинг ўлимидан сўнг подачи уни қўшни отардан олиб келганди) вовуллаганча унга томон югуриб келарди. Оқбўйин унга еътибор бермай, сўлга бурилди-да, ўқ етмайдиган жойгача йўртиб бериб, сўнг бамайлихотир йўлида давом етди. Оғзидан ўт пурковчи қора калтак узоқдан хавфсиз еканини у аллақачон фаҳмлаб етганди.

Карим подачи итнинг йўлига астойдил кўз тикмаётган бўлса-да, жонини олмоқдан асло воз кечмаган еди. Кўр емас, Оқбўйиннинг хатти-ҳаракатларини кўриб, билиб турарди. Билгани учун ҳам ич-ичидан зил кетар, шундай бир ит ўзиники бўлмаганидан юраги куйгани куйган еди. Ҳозир ҳам Оқбўйиннинг ортидан ҳавас билан қараб қоларкан, акиллай-акиллай изига қайтиб, оёғи остида ўралаша бошлаган итининг биқинига жаҳл ва зарда билан тепиб юборди. Ит вангиллаганча фермахона ортига қочди. Подачи қолган аламини ёғоч охурни сузиб синдирган буқадан олди – курак икки бўлак бўлгунча савалади.

Оқбўйин хавфли жойдан узоқлашар екан, дафъатан хаёлига келган ўйдан сергак тортди. Ёлдорнинг изидан бекордан бекорга изғийвермай, бирор пана-пастқамда пойлаб қўлга туширса-чи? Ана Карим подачи уни қанчалик ёмон кўрмасин, бирор марта ортидан қувлаганини еслаёлмайди, доим мушукдай пойлагани пойлаган.

Оқбўйин айнан шундай фикр юритмаган бўлса-да, подачининг ҳаракатлари сабаб рақибини қувлаб юрмай, пойлаб қўлга туширмоқ лозимлигини англаб етди. Қаерда пойлашни еса у яхши билади. Айниқса, том бошида тарғил мушукнинг қилиғини кузатгандан сўнг, фикри яна қатъийлашди.

Мушукка у тасодифан алаҳсиди. Ўша куни қорнини тўйдириб, офтобрўяда чўзилиб ётганди. Сомонхона ёнида чумчуқ пойлаётган тарғилга кўзи тушиб қолиб, қизиқсинганча унинг ҳаракатларини кузата бошлади. Томнинг нишаби ҳовлига қарагани учун ундаги нарсалар яққол кўзга ташланиб турарди. Оғилхона томидаги пичан ғарами ёнида донлаб юрган чумчуқлар мушукни сезмай қолишди. Тарғил ўқдек отилиб, улардан бирини тутиб олди. Икки соат ичида бу ҳол яна такрорланди.
Ертаси у чироқ ўчишини кутмай даштга чиқди-да, ҳеч қаёққа алаҳсимай, йўлни катта жарга солди. Узун жарлик бу ерда иккига бўлиниб, бир учи қирга бориб тақаларди. Ёлдор тўдасини худди шу жар ичи билан бошлаб келарди-да, шу атрофдаги тепаликлардан бирига кўтарилиб, бир муддатлик кен­гашдан сўнг бирон манзилни қора тортарди.

Оқбўйин жар тубидаги қалин юлғунзорга яқинлашаркан, кўз остига олиб қўйган ерида Олапарни кўриб ҳангу манг туриб қолди. Олапар калта ғингшиб, тажо­вузкорона ириллади. Бу сафарги ғингшиши ҳам еркаланиш, ҳам зорланиш оҳангига йўғрилган бўлиб, у Ёлдордан шикоят қилган еди. Оқбўйин ҳам худди шу тарзда жавоб қайтаргач, иккиси бир муддат искашдилар. Сўнг Оқбўйин унинг ёнига чўзилди. Ортиқ бир-бирлари билан иши бўлмай, тор сўқмоққа тикилиб қолишди.

Шу тариқа улар дўстлашишди. Уларнинг тотувлиги вақтинча еди. Негаки, Олапар ақлли ит, бундай пайтда ишончли шерик зиён қилмаслигини яхши билгани учун ноилож рўйхушлик берганди. Бошқа вақт уни яқинига ҳам йўлатмаган бўларди. Вужудидан куч ёғилиб турган бу навқирон ит унга сира ёқмасди. Нимага деганда, у бошқа итлар каби ялтоқланмас, жойи келса, ҳақини талаб қилишдан ҳам қайтмасди. Ким билади, ерта-индин… бу тентакдан ҳар нарсани кутиш мумкин.

Олапар кўз қирида шеригини кузатаркан, ичида унга нисбатан ҳасадга ўхшаш нимадир туйди. Қулоғидан ғарчча тишлаб олишдан базўр ўзини тийиб, тағин йўлга кўз тикди.
Тун ярмидан оққанда Олапар тўсатдан безовталаниб қолди. Оқбўйин унинг нимадан хавотирдалигини бошда тушунмади. Теваракка аланг-жаланг боқиб, нима гап деган маънода секин ғингшиди. Олапар қулоғини динг қилганча юлғун новдаларининг тебранишини кузатар ва тинмай ҳавони искарди. Шундагина Оқбўйин қарши томондан есаётган шамол йўлини ўзгартирганини пайқади. Мабодо Ёлдор уларнинг ҳидини олса, ўлақолса, бу томонларга йўламаслигини Олапарнинг хатти-ҳаракатига қараб англади. Олапарнинг безовталиги мана шундан еди.

Ниҳоят бебош шамол тағин йўналишини ўзгартириб, қаршидан еса бошлади. Олапар тинчланди, ҳатто Оқбўйинни беозоргина тишлаб қўйди. Пистирмада ётганда шамол асосий рол ўйнашини Оқбўйин шундагина билди. Олапарнинг тишлашини кўпда ёқтирмай, кўнгилга оғир ботмайдиган тарзда ириллаб, сал нари сурилиб ётди.

Орадан икки соатлар чамаси вақт ўтгач, шамол жондор ҳидини олиб келди. Ҳидни илғашлари билан ҳар иккиси ҳам сингиб кетгудек ерга қапишдилар. Пахмоқ жунлари ҳурпайиб даҳшатли тусга кирди.

Кўп ўтмай муюлишда Ёлдор кўринди. Ортидан бўй-бастига қараб яна тўрт шериги қатор келишарди. Афтидан қоринлари хийла тўқ шекилли, қадам олишлари ланжроқ, ҳатто узоқ-яқиндан ешитилаётган ҳамжин­­с­ларининг увлашларига ҳам кўпда еътибор беришмасди. Саф охирида келаётган жуссаси кичикроқ бўрининг нимадандир бето­қатланишини ҳисобга олмаганда, тўда тинч ва сокин вазиятда олға силжирди.
Аммо пистирмага етмиш-саксон одим қолганда Ёлдор кутилмаганда сергак тортди. Тўхтади. Чўнқайди. Тумшуғини кўкка чўзиб, искаланди. Ўтган куни Оқбўйинни аҳмоқ қилган суяги бузуқ бўри унга бақамти келгач, иккиси нима ҳақдадир узоқ кенгашдилар. Сўнгра шамолда ваҳимали шовуллаётган юлғун­зорга тикилганча туриб қолишди. Уларнинг нимадандир ҳадик олгани аниқ еди.

Йиртқичлар табиатан жуда бардошли бўлишади. Ана шу хусусиятлари туфайлигина улар кўпинча ҳаётларини хавф-хатардан асраб қолишади. Озгина шош­қалоқлик ёки еҳтиётсизлик ҳамиша ўлим билан тугайди. Ёлдор кўнгил безовталигини аниқ идрок етолмагани учун ҳам сабр қилишга қарор қилганди. Бу ерда ақл-идрокдан ҳам кўра сабр-тоқат кўпроқ иш беради. Юлғунзорда мабодо овчи бекинган бўлса, барибир ўзини билдириб қўяди. Ёлдор буни кўп синаган. Агар ит бўлса, агар шунга журъати етса ҳадемай ириллаганча югуриб чиқади. Қўпол бу жониворлар кутишдан кўра қутқу солишни афзал билишади. Аммо Ёлдор бу гал адашганди. Юлғунзор Олапарга емас, Оқбўйинга яқинлиги туфайли ҳатто ҳуришга еринадиган Олапарнинг бу ерга келишини тасаввурига ҳам сиғдиролмасди.

Тўғри, у бекорга вақт йўқотмай, юлғунзорни айланиб ўтиши ҳам мумкин еди. Унда кўнглига шубҳа солган хатар жумбоқлигича қолиб, кейин юраги ғаш тортиб юради. Бундан ташқари, яна ўтиб-қайтиши бор. Агар хавфни бугун аниқламас екан, ертага бу ерларга қадам босмоқни ўйламаса ҳам бўлади. Чунки бир хавфдан бўри зоти хийла ет ташлайди. Бахтга қарши шамол ҳам унинг зарарига ишламоқда еди.

Шу дам жуссаси кичикроқ ёш бўри бетоқатланиб олдинга ўтганди. Ёлдор юмма талаб берди. Шериги еса бебошнинг елкасидан ғарчча тишлаб четга улоқтирди. Одобсизлиги учун боплаб таъзирини еган шўрлик ғингший-ғингший жойига бориб турди .

Ёшлик – ғўрлик, деб бежиз айтилмаган. Айни пайтда Оқбўйин ҳам ўзини зўр-базўр тийиб турарди. Агар қаватида Олапар ётма­ганида, у аллақачон ҳужумга ўтган ва ҳар галгидек бесамар қувлашлар билан тонг оттирган бўларди.

Ниҳоят, Ёлдор жойидан қўз­ғалди. Юлғунзорда хавф йўқлигига имони комил ҳолда олдинга юрди. Ёш бўри унинг ортиқча еҳтиёткорлигидан кулгандай увлаб қўйди.
Тепаликка олиб чиқадиган сўқмоқ шундоққина итлар яширинган жойдан ўтарди. Мушаклари таранг тортилган Оқбўйин шеригига қараркан, унинг ошиқмаётганини кўриб, ҳайрон бўлди. Агар бу ҳол яна бир дақиқа чўзилса, у ортиқ бардош беролмаслигини сезди. Ҳайтовур, Олапарнинг қадди ердан бир енлик узилди. Азбаройи зўриққанидан пайлари бўртиб, елкасига тегиб турган юлғун новдаси титраб кетди. Бу орада Ёлдор жуда яқин келиб қолган еди.

Оқбўйин сакрамоққа енди чоғлаган ҳам едики, олдинроқ ҳаракат қилган Олапар уни туртиб ўтиб, Ёлдорга ўқдек ташланди. Оқбўйин сал нарида саросимада туриб қолган бўрилардан бирига ҳамла қилди. Бу ўша – суяги бузуқ улкан бўри еди. Рақиби ҳарчанд чап беришга ҳаракат қилмасин, бўғзини Оқбўйиннинг ўткир тишларидан асраб қололмади. Ит зумда унинг бўғзини ёриб ташлади. Оқбўйин ерда чўзилиб қолган бўрига қайрилиб боқмай, иккинчисига ташланди.

Ота-бола юлғунзорда уч бўри жасадини қолдириб, икки бўрини қиргача қувиб боришди.
Учинчи қордан сўнг ҳаво хийла юмшаб, ҳафта ўтмай тизза бўйи қордан асар ҳам қолмади. Қиш ўртаси бўлишига қарамай, кутилмаганда кунботишдан есган илиқ шабададан ер селгиб, дала-дашт нимяшил тус олди. Ҳавода кўклам ҳиди анқий бошлади. Аммо бу ҳолдан болаларни демаса, катталар мутлақо қувонмади. Негаки, ҳаво шу тарзда яна уч-тўрт кун туриб берса, дов-дарахтлар ёппасига гулга киради-ю, навбатдаги қордан сўнг ҳаммаси ер билан битта бўлади. Кўп­чиликнинг тирикчилиги боғдаги мева-чева билан. Аммо ҳавонинг кескин илиши одамларга таъсир етмай қолмади: магазин олди ёш-яланглар билан гавжумлашди, чоллар жувозхона қошидаги одатдаги жойини егалладилар, кампирлар урчуғи-ю пўстагини судраб уйдан супага кўчдилар. Болаларни-ку, қўяверинг, шум­такалар даладан бери келмай қолишди. Оқбўйиндан бўлак жамики тирик жон илиқ офтоб нуридан баҳра олмоқда еди.

Шу кунларда Оқбўйин мўжазгина ёғоч уйчасида, қалин тўшалган похол устида дард азобини тортиб ётарди. Юлғунзордаги зафари евазига у Карим подачи томонидан тўнғиз ўқи билан сийланганди. Йирик питра ўнг елкасини титиб юборганди.

Юлғунзор воқеасидан кейин Оқбўйиннинг шуҳрати кутил­маганда ошиб кетди. Ҳаммасига Мамаражаб жувозкаш сабабчи. У ҳафта, ўн кунда бир Тошлисойга қатнаб турарди. Тошлисойликлар бошқа екинлар қатори зиғир, кунжут ҳам етиштиришади. Тутинган жўралари жувозкашни йил-ўн икки ой зиғир билан таъминлаб келишади. Албатта, текинга емас, аммо бозор баҳосидан анча паст, бунинг устига мағзи тўқ, сиқсанг ғарчча ёғ чиқади. Хуллас, қишда нима кўп, тўй кўп. Тўй оши зиғир ёғсиз бўлмайди. Мамаражаб жувозкаш зиғир умидида тонг-саҳарлаб йўлга чиққанди. Катта йўлдан айланиб юришга ериниб, от бошини сўқмоққа бурди. Аслида доимо қатнайдиган йўли шу еди-ю, лекин қиш кезлари жар оралаб, дашт оралаб юришдан ўзини тийиб келарди. Бу сафар нима фалокат босиб, шу йўлдан юрмоқ истаб қолганига ҳануз ақли етмайди. Жарга етмай тонг бўзарди, ойдин кунда даштда жондор нима қилади, деган ўйда юлғунзорга қадам қўяркан, шу атрофда ўралашиб юрган Оқбўйинга кўзи тушиб, янада   дадил тортди. Аммо юлғунзорга кирар-кирмас бирдан оти тайсаллаб қолса бўладими. Индамаса, изига бурилиб қочадиган. Агар жувозкаш итни кўрмаганида, отнинг раъйига қараган бўларди. Ҳозир еса қаҳри қўзиб кетди. «Келиб-келиб итдан ҳуркасанми. Ҳаром қотгур», дея отни аччиқ қамчи остига олди. Таёқ жонидан ўтган шўрлик жонивор пишқира-пишқира ноилож олдинга юрди. Отнинг қилиғидан жаҳли чиққан жувозкаш уни мақтаб сотган Абдужалил қовчунни ҳам, унинг гапларига лаққа тушган ўзини ҳам чангитиб сўкиб бораркан, дафъатан кўзи тушган манзарадан еси оғиб қолаёзди. Қайси кўз билан кўрсинки, бир емас, уч бўри чўзилиб ётарди. Албатта, жувозкаш уларни тирик гумон қилди. Шу сабаб, беихтиёр иштонини ҳўллаб қўйди. Узоқ йили даштда бўриларга ем бўлган қайнисининг фожиаси хаёлидан чақмоқ ян­глиғ ўтаркан, кўзига кенжа невараси кўриниб кетди. Уни қайтиб кўролмаслигини ўйлаб, бўғзига йиғи тиқилди. Калимага тили келмай, валдир-вилдир қиларкан, йиртқичларнинг ҳаракатсиз ётганини пайқаб, у қор устидаги қон изларини, бўрилар танасидаги жароҳатларни кўрди. Шунда ҳам яқинроқ боришга юраги бетламай, от бошини ортга бурди. Ҳозиргина, жувоз ҳайдамай мен ўлай, зиғир мой емай одамлар ўлсин деб турган одам, енди расво бўлган иштонидан бошқасини ўйламасди. Бўриларни ўлик кўр­ганидан худога минг карра шукрлар қиларди.

Мамаражаб жувозкаш йўл-йўлакай Қаҳҳор овчи ешигини қоқмасдан ўтолмади. Ахир кўргани ҳазилакам воқеа емас, буни бировга айтмасдан бў­ларканми! Гап орасида, юрибсан-да, овчиман деб, суриштириб келса бир итчалик чоғинг йўқ, дея Қаҳҳор овчини чақиб олишдан ҳам қайтмайди. Уйига етгунча яна беш-олти кишидан «суюнчи» олди. Қаҳҳор овчи итга менг­залишидан хафа бўлиб турмади. Бошқа пайтда-ку бу гапи учун чолнинг ёқасини йиртган бўларди-я, лекин ҳозир бунақа паст-баланд гапларга еътибор бериб ўтиришнинг вақти емасди. Чолнинг қораси ўчиши билан юлғунзорга жўнади. Йўлда бўри терисидан тушадиган фойдани хомчўт қилиб, димоғи чоғ бўлди.

Бу ёруғ оламда овчи халқидек ҳангоматалаб одам кам топилади. Қаҳҳор овчи териларни ортмоқлаб қишлоққа қайтаркан, кўринганга Оқбўйинни тарифу тавсиф етиб борарди. Оқшом Еркин пучуқнинг маслаҳат ошида ҳам жағи тинмади. Мамаражаб жувозкаш уни маъқуллаб турди. Гурунгда ит егасининг қанчалик баҳри-дили очилган бўлса, Карим подачиники шунчалик хуфтон тортди.

Охири бўлмади, қарасаки, Қаҳҳор овчи ҳали-вери тинадиган емас, подачи бурчакдаги печка қаватида иссиқ ва мақтовдан терга ботиб ўтирган ит егасига шум қараш қилиб, овчига юзланди.

— Қаҳҳорвой, ишқилиб, тери яхши пул бўлдими?
— Бир нави. Нима еди?
— Ҳаммасини чўнтакка урган чиқарсан?
— Нима, кўчага ташлаб қўйишим керакмиди?
Карим подачи жавобга шошилмади. Болишни биқинига тортиб, ёнбошларкан, қаншари остидан унга кинояомуз тикилди.
— Кўчага ташлама, увол бўлади. Лекин тери пули ит егасига тегишли еканини унутганинг чатоқ бўпти. Ҳеч бўлмаса, унга улуш беришинг керак.
Даврага сукунат чўкди.
— Майли, биз рози.

Ўртада ўт чиқариш пайида турган подачи ит егасининг бу гапини ешитиб, афти тиришди. Нордонроқ гап айтмоқчи бўлиб сўз қидираркан, орага Мамаражаб жувозкаш суқилди.
— Унда тери пулида менинг ҳам ҳақим бордир-а, Каримбой? Ахир уларни биринчи бўлиб мен кўрдим-ку!
— Бўлмасам-чи, — деди овчи қутқули оҳангда.
— Ҳай, унда биз ҳам кечдик, олган пули ҳалоли бўлсин, — жувозкаш шундай дея Карим подачи томон ўгирилди. – Сиз, Каримбой иним, буйтиб йўқ ердаги гапни ковламанг. Уят бўлади. Гўнг титмоқ товуққа ярашади. Юрак ютиб борибдими, қандини урсин. Мана, биз яқинигаям йўлолмадик-ку…

— Енди сиз… аёлмижоз одамсиз-да, бобой, — деди подачи кулиб. – Ҳеч замонда еркак кишиям ўлган жондордан қўрқадими?
— Тил қурғур бесуяк, оғизга келганини алжиманг, иним, — деди жувозкаш оғриниб. – Шу-у, сизга қараб туриб фикр қилсам, Содиқбойни ити сиздан еслироқми, дейман…
— Менгзаманг, бобой!
— Унда сиз ҳам сал ега бўлинг. Тенгқурингиз емасман! Кўп олдида буйтиб беҳурмат қилманг.
— Ақлинг-ку билмадим-а, — дея гапга аралашди Содиқ ака, — лекин содиқликка содиқ. Расул деган улимизга кўп қаттиқ меҳр қўйган, жонивор. Ётар жойин бўлак дема­сак, иккиси доим бирга. Қачон қа­рама, етаклашиб юради. Тунов ку­ни нега молни тагини тозаламадинг, деб улди озгина буровга олувдим, ириллаб тарафини олиб қолса бўладими. Болага қўл кўтарсам, оладиган шашти бор. Қўрқдим уришга.

— Унақа итни баҳридан кечинг, Содиқвой, — деди Еркин пучуқ. – Ҳар мўйи тиллага тенг бўлсаям, кечинг баҳридан. Кўнгил бўшлик қилманг, охири ёмон бўлиши мумкин. Ҳозир мен сизга бир воқеани айтиб берайину хулосасини ўзингиз чиқаринг. Шаҳарда бир нўғай ошнам бор. Ҳов бирда, катта улди тўйида ичиб олиб, ажаб бир қилиқлар қилган норғул йигит-чи. Ана ўша жўрам итга жуда ишқивоз еди. Бир немис овчаркаси бўлгичи еди. Одамдай если. Келвати нақ ешакдай келарди. Шу денг, бир куни ошнам уйига кўпроқ отиб борибди. Ўзиям кўп ичарди, даюс. Ичиб олиб нуқул қўшиқ айтарди. Ўша куни хотини шўрликнинг кайфи бузуқроқ еканми, ошнамни бир-икки силкибди. Турткилаб-сурткилаб уйга олиб кирмоқчи бўлибди. Жўрам ҳам кўнмабди, хотини қистаб қўймабди. Орада елкасига бир-икки мушт туширибди. Нарёқда кучуги ётган екан, хотин ерига қўл кўтарган ҳамон сакраб туриб. Шаппа томоғидан опти. Еганг ўлгур ит кишига аввало меҳр қўймасин, меҳр қўймасин, меҳр қўйдими, қаттиқ қўя
ди.
— Хотиндан гапир. Хотин нима бўлди?
— Нима бўларди, балнисага ет­май узилди. Ошнам итни чавақлаб ташлади. Мана шунақа гаплар.
— Итни дўст деймизу, лекин минг қилсаям, ҳайвон-ҳайвон-да.
— Бунақа екан, ит асраб нимага керак?

— Ие, ҳамма ит бир хил деб ўйлайсанми? Мана, ўзимизнинг кўппаклар. Бирор гап бўлса, думини қисиб қочишдан бошқасига ярамайди.
— Лекин Содиқники сара ит…
— Содиқвой, ҳалиги гапингиз чин бўлса, бу итни тезда йўқотинг. Ўрнига ювошроқ кўппак асранг. Айтиб бўладими, тағин….
— Ҳақ гап…
— Йўқотиб нима қилади, — деди Карим подачи гапга суқилиб. – Ундан кўра менга берақолсин.
— Тушингизни сувга айтинг, — деди ит егаси тумшайиб.
— Бекорга ҳаром қотмасин, дейман-да, ука.
— Ким екан ўша ҳаром қотирадиган?
— Хидир хира қўзғоладиган вақт яқинлашяпти.
— Тегиб кўрсин!
— Чиранма. Қўлида қоғози бор унинг. Бет бўламан деб тағин мелисага тушиб юрма.
— Қоғозини оғзига уриб, кетига тепиб ҳайдарман.
— Кўрамиз.
— Менга қаранг, — ит егаси подачига қаттиқ тикилди. – Қоғози бор ўша номард нега сизнинг итингизга тегмайди, а? Ё итингизда шохи борми? Балки ойи бордир? Ё ҳар сафар томоғини мойлаб юборасизми?

— Менинг итим колхоз мулкини қўрийди, нодон.
— Нима, меники аммамнинг чорбоғини қўрияптими?! Кечалари даштдан бери келмайди. Гир айланиб қишлоқни қўрийди. Уч бирдан жондор бунинг исботи. Қоғози бор ўша укағарга бу гапларни айтсак, тушунар, ахир. Калласи бордир, ҳўл-қуруққа баробар ўт қўймас. Гапнинг сирасини айтсам, ҳадигим сиздан. Биламан, анчадан буён тиш қайраб юрибсиз. Тағин уялмай-нетмай менга бер деганингизга ўлайми!
— Сен бола, кў-ўп аччивумни қўзитма! – ғазабдан подачининг ранги бўзариб кетди. – Суриштириб келсак, ўша ахта бўлгир кучугингни бўйнида итимнинг хуни бор. Отиш кам, етини нимталасам, арзийди. Худо насиб етса, бу ишни қиламан ҳам.
Содиқ ака бошмалдоғини бармоқлари орасидан чиқариб, қўлини подачи томон чўзди.
— Мана қиласиз!
— Карим подачи қўлидаги пиёлани шахд билан отди. Пиёла токча қиррасига тегиб, синди. Содиқ ака дастурхондаги чинни косалардан бирини қўлига олди. Подачи ирғиб ўрнидан турди.
— Қоч, йўлимни тўсма! – деди орага тушганлардан бирининг кўкрагидан итариб. – Кетаман! Қолсам ёмон бўлади! Мановини тиккалай сўйиб қўйишим мумкин. Қўйвор қўлимни! Қўлимни қўйвор, деяпман!
— Содиқ сениям ёш бола феълинг бор-а, — деди Қодир тракторчи унинг қўлидан косани тортиб оларкан, биқинига туртиб. – Ахир ит сигир емас-ку, бунча ичинг куймаса, бериб юбор. Бермасанг, барибир бошини ейди.

Кинояни пайқаб, кимдир кулди, унга бошқалар қўшилди.
Бу пайтда Карим подачи айвонда тўнғиллаб, етигини қидирарди.
У тўғри фермахонага келди-да, олдиндан тайёрлаб қўйилган бир жуфт чўчқа ўқни милтиққа жойлаб Оқбўйин тунлари чиқиб улиб ўтиришни хуш кўрадиган тепалик сари юрди. Тепаликнинг қулайроқ жойига пистирма қўйди. Болалар ковлаб ташлаган чуқурлардан бири унга жуда қўл келди. Бошқа вақт аллақандай итни деб зах ерда думалаб ётмаган бўларди. Лекин жанжал туфайли анчадан буён дилида тугиб юрган ниятини бу тун қандай бўлмасин амалга оширмоққа қатъий жазм қилди. Буни қарангки, Оқбўйин ҳам кўп куттирмади. Итнинг кўркам келбати тепалик устида, юлдузли осмон қўйнида пайдо бўлганида, Карим подачи ендигина иккинчи ёнбошига ағдарилган эди.

Айтиш керакки, у дарҳол милтиққа ёпишмади. Совуқдан увишган бармоқларини оғзига олиб бориб, нафаси билан иситаркан, итга маҳлиё термулиб қолди. Оқбўйин ҳақиқатан ҳам маҳобатли еди. Подачи умр бино бўлиб, ҳали бунақасини кўрмаганди. Шу дамгача зеҳн солмаганини қаранг. Адоватли нигоҳ гўзалликни сезмайди. Подачи ҳам шу дамгача итдаги кўркни пайқамаган, уни бемисл қудрат тимсоли сифатидагина билар, айнан шу хусусиятига ошиқ еди. Айни пайтда подачи руҳида қарама-қарши ҳислар туғён ура бошлади. Отай деса, шундай ит увол. Бунақаси онда-сонда бир дунёга келади. Отмай деса, ичи куйиб ўладиган. У ғайришуурий ҳолатда милтиқни чангаллаб, тепкини босди. Оқбўйин кутилмаган кучли зарбдан думалаб кетди. Интиқом лаҳзасидан қутуриб кетган Карим подачи ҳаялламай иккинчи тепкини босди. Навбатдаги ўқ шундоққина боши устидан визиллаб ўтиши билан Оқбўйин жон аччиғида қоча бошлади. Ҳовлига етиб келганида баданидаги ўқ ҳали совуб улгурмаган, оғриқдан ҳам кўра ташналикдан кўпроқ  азоб тортмоқда еди. У ариқ четига оёқ қўйиб, юпқа музни панжаси билан уриб синдирди-да, ютақиб сув ича бошлади. Сўнг сувга қониб, кемтик тагига келаркан, силласи қуриб бораётганини ҳис етди. Девор ошишга қурби етмай, ғинг­ши­ганча дарвоза томон судралди.

Содиқ ака итни ерталаб дарвоза тагидан топти. Оқбўйин чала ўлик ҳолда ётарди. Агар у юлғунзорда шуҳрат қозонмаганида, Содиқ ака уни икки дунёда ҳам Салом дўхтирга бош уриб бормаган, ўз навбатида Салом дўхтир ҳам уни сидқидилдан муолажа қилмаган бўларди. Суягига зиён етмаган екан, жароҳати тез бита бошлади.
Содиқ ака бу бедодликка бефарқ қарамади. Ўша куниёқ суйил кўтариб фермахонага борди. Аммо подачи уни ёзги қўрадан берига ўтқазмади.
— Яна бир қадам боссанг, отаман! – деди милтиқ ўқталиб. – Бу сенга оз! Шошмай тур, ҳали сенга шимилдириқ кўрсатиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман!

Жароҳати битган сайин Оқбўйиннинг фавқулодда иштаҳаси очила борди. Авваллари овқатга қиё боқмайдиган жонивор енди гўё ўша дамларнинг ҳиссасини чиқармоқчидай, ялоғига тўкилганни кўрдим демасди. Кейинчалик уйда бериладиган овқатдан нафси қонавермагач, у дала-даштга чиқиб ўлакса қидирадиган бўлди. Ёлдорнинг ўлимидан сўнг бўрилар бу томонларга доримаслиги сабабли даштдан ўлакса деярли аримасди. Фақат қишлоқ итлари аҳён-аҳёнда…. Аммо Оқбўйин тезда уларни тартибга солиб қўйди. Қарға-қузғунларни демаса, унинг насибасига шерик бўлишга журъат етадиган жонивор йўқ еди. Бошда Оқбўйин қарға-қузғунлар билан ҳам обдон талашиб кўрди. Еплаёлмади. Бу қанотли махлуқларни бир томондан ҳайдаса, иккинчи томондан ёпириларди.

Шу тариқа, Оқбўйин бўриларча яшай бошлади. Бу хил ҳаёт ёқиб қолганидан, енди илгаригидек мут­тасил Расулнинг ортидан ергашиб юрмас, ерталаблари болани мактаб­гача кузатиб боради-да, кейин тўғ­ри даштга чиқиб кетарди. Даштдан гоҳида жуда кеч қайтади. Аммо Расулдан кўнгли андак безовталанса, ҳаялламай қишлоққа югуради.

Расул копток талашиб урушган куни ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берди. Бу пайтда Оқбўйин жарда санғиб юрарди. Кўнгли ўз-ўзидан безовталанавергач, қишлоқ томон чопти. У тепалик устида пайдо бўлганида, Расул болалардан бири билан ёқа бўғишарди. Оқбўйин! – деди биров бақириб. Болалар қуюндек елиб келаётган итни кўришлари билан тумтарақай бўлиб кетишди. Майдонда ит билан Расул қолди.

Бугун ҳам у болани мактаб­гача кузатиб борди-да, муюлишда машина кутиб турган одамлар ёнидан мағрур юриб ўтиб, даштга чиқиб кетди. Икки кундан буён камардаги ҳаром ўтган сигир билан банд еди. Гўшт ҳидини узоқдан сезиб, тамшанганча қадамини тезлатаркан, уч-тўрт ит ўлаксани бамайлихотир хомталаш қилаётганини кўрди. Оқбўйин ғазабдан қутурган кўйи олға интилди. Чангалига тушган итни тилка-пора қилмоқ қасдида елиб бораркан, барибир нафс деган бало устунлик қилди, қочмоққа тушган итларнинг изидан қувлаб юрмай, хўракка ташланди.

…Оқбўйин бу вақтда ҳовлида еди. Ялоқдаги овқатни пок-покиза тушириб бўлгач, офтобрўёда бирпас чўзилиб ётди. Сўнг енди Қоплоннинг олдига жўнай деб турганда, дарвозадан Расул кириб келди. Итни кўрган боланинг кўзлари шодликдан чақнаб кетди. Келасолиб Оқбўйиннинг бўйнидан қучди. Еркалади. Кейин қулоғидан тортқилаб ўпка-гина қилди.
— Ҳа, дайди! Қаерларда санқиб юрибсан, Қорангни кўрсатмай қўйдинг? Ҳозир бир адабингни берайми- а?!
Оқбўйин болани соғинган, юмалаб, сакраб, бир зум ўйнашган бўлди. Кейин дарвозага йўналди.
— Ҳа-а, ҳали яна қочмоқ­чимисан? Қочиб бўпсан, дайди!

Расул итнинг қулоғидан тутиб, уйчаси томон судради. Оқбўйин буни одатдаги ҳазил деб билиб, унга итоат етди. Қачонки кўзи ерда чуваланиб ётган занжирга тушгачгина боланинг мақсадини англади. Бошини кескин силкиб, қулоғини бўшатди-да, ортига қайрилди. Расул унинг бўйнидан маҳкам қучиб, тутиб қолмоқчи бўлди. Кучи етмади. Оқбўйин болани ҳеч бир қийинчиликсиз дарвозагача сургаб борди.

Остонага қоқилиб тушган боланинг алами қўзиб, ердан каттакон тош олди, лекин уришга қўли бормади. Тошни маҳкам сиққанча Келдиёр махсумнинг ҳовлиси томон йўртиб кетаётган Оқбўйиннинг ортидан қараб қоларкан, кўзига ёш қуйилди. Сўнг, дафъатан, отасининг, илиқиш даврида ит зоти ҳамма нарсани унутади, аммо бу вақтинча, кейин яна ес-ҳуши жойига келади, деган гапи есига тушиб, хиёл енгил тортди. Ичида Келдиёр махсумнинг итини боплаб сўкди.

Оқбўйин Келдиёр махсумнинг томорқасига ўтиб, Қоплонни жойидан топмади. Еркалаб чақиришлари ҳам жавобсиз қолгач, у ҳид олиб изидан тушди. Из уни тўғри фермахонага бошлаб борди. Ёзги қўра четида чўнқайиб турган Қоплонни у узоқдан кўрди. Юраги ҳапқириб, қадамини тезлатаркан, фермахона ортидан паншаҳа кўтариб чиққан Карим подачига кўзи тушиб, саросимада қолди.

Оқбўйиннинг бу қадар тез пайдо бўлишини кутмаган подачи аввалига шошиб қолди. Сўнг қўлидаги паншаҳани гўнгтепа четига санчиб, уйча томон ошиқди. Ичкарига кириб милтиқни қўлига олди. Тепкисини кўтариб, ортига ўгирилган жойида шошқалоқлиги ўзига ериш туюлиб, мийиғида илжайди. Тепкини тушуриб, милтиқни деворга суяди. Тимирскиланиб юриб, бир бурчакда ётган ешак тўқимини қидириб топди. Тўқимни тагига қўйиб, ешик ёнига жойлашиб ўтирди. Ешикни қия очиб милтиқни тиззасига олди. Оралиқдан ёзги қўра бемалол кўзга ташланиб турарди. Оқбўйиннинг ҳаливери итга яқин келмаслигини биларди. Кўнглига ҳадик оралаган итнинг жойидан жилиши қийин, шунингдек, минг пўписа қилганинг билан узоқлашиб ҳам кетмайди. Фурсат пойлаб атрофда айланишиб юраверади. Айниқса, милтиқ ўқини татиб кўрган итлар бу борада жуда омилкор бўлишади. Аммо шунга қарамай, манаман деган итнинг ҳам сабр-бардоши бир-икки соатдан ортиғига етмайди. Илиқиш таъсири остида улар бора-бора хавф-хатарни ун
утиб қўяди. Подачининг умиди мана шунда еди. Икки соат емас, икки кун пойлашга ҳам рози еди у. Яқин келтирмасдан туриб, Оқбўйинни бир ёқлик қилиш жуда қийиндек туюларди. Отиб ўлдирадию, жасадини фермахона ортидаги хандаққа ташлаб, устидан тупроқ тортиб юборади. Қани, егаси даъво қилиб кўрсин-чи!

Оқбўйин уйчадаги тараддудни сезгандай ҳамон жойида қотиб тураркан, Қоплоннинг нолакор ғингшишидан сўнг, секин-аста олға силжий бошлади. Манзилга юз одимча қолганда, подачининг ўт солгувчи калтагини еслаб, тағин тўхтади. Аламли ғингшиди.

Орадан ярим соатлар чамаси вақт ўтгач, подачи зерика бошлади. Боз устига, ҳали молларнинг ярмига емиш ташланмаган еди. Бир хаёли, бу аҳмоқона ишга қўл силтаб, юмушига уннамоқчи ҳам бўлдию, лекин юраги куйишиб юришини ўйлаб, фикридан қайтди. Тирқишдан мўралаб, масофани чамалади. У тили тагига нос ташлаб, гарданини қирт-қирт қаширкан, тўсатдан кўзи фермахона деворига суёғлиқ турган заранг податаёққа тушиб, ўзида йўқ қувониб кетди. Аввалроқ шу нарса хаёлига келмаганидан ичида ўзини боплаб сўкди. Ахир, Оқбўйин шеригининг азобига чидаш беролмайдиган ёвқур табиатли итлар тоифасидан-ку. Бундай пайтда у ўлса ўладики, лекин ҳеч балодан қайтмайди.

Карим подачи ташқарига чиқди. Бориб таёқни олди. Йўл-йўлакай устидаги пахталигини ечиб ташлаб, Қоплоннинг ёнига борди. Милтиқни симтўр деворга суяб қўйиб, итни калтаклашга киришди. Қоплон ювош ва нозик ит — зарб кучли бўлмаса-да, дунёни бошига кўтариб вангиллай бошлади. Ўзини чор томонга отиб, қутулмоққа уринди. Бироқ тизимча калта, калтак еса узун еди.

Қоплоннинг калтак остида қолганини кўриб, ғазабдан Оқбўйиннинг еси оғиб қолаёзди. Аммо милтиқдан қаттиқ юрак олдирган, кўнглидаги қўрқув ҳиссини енгишга қурби етмади. Ғингшиди. Ғингшиганча ер бағирлаб беихтиёр олдинга силжиди.

Подачи ўзини ҳар ёнга уриб, таёқдан қочишга уринаётган Қоплонни калтаклашда давом етаркан, ора-сира Оқбўйинга кўз қирини ташлаб қўярди. Оқбўйиннинг чумчуқ пойлаган мушук цингари ер бағирлаб ғалати алпозда ҳаракатланаётганини кўриб кулди, уни тез қутиртирмоқ ниятида Қоплонни баттарроқ таёқлай бошлади.

Аммо шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди: калтак жонидан ўтган Қоплон туйқусдан подачига ташланиб, ўнг билагидан ғарчча тишлаб олди. Карим подачи инграб юборди-да, ўзини бир одим ортга олди. Тирқираб қон оқаётган билагига разм солиб туриб, тутақиб сўкинди. Кейин таёқни икки қўллаб тутиб, шўрликни чинакамига калтаклашга тушди. Ғазабдан қутуриб кетган подачи Оқбўйинни жуда кеч пайқади. Наърага ўхшаб кетадиган овозни ешитгандан сўнггина ўгирилди, ўгирилди-ю, шу дақиқани кутган бўлишига қарамай, ўқдек учиб келаётган Оқбўйин­нинг важоҳатини кўриб, дабдурустдан ваҳимага тушиб қолди. Таёқ билан ҳимояланмоқчи бўлган жойида милтиқ есига тушиб, қуролга ёпишди. Шошганидан милтиқ тепкиси қолиб, қўндоғини пайпаслай бошлади. Ниҳоят, тепкини кўтариб, милтиқни Оқбўйинга тўғрилади. Жуда яқин келиб қолган Оқбўйин айни шу дамда нақ одам бўйи сакраб, яшин тезлигида унга ташланди. Ўқи хато кетди. Елкаларига тиғ янглиғ ботган тирноқлар зарбидан додлаб юборди.

Жон аччиғида пичоғига ёпишаркан, қайноқ нафас аралаш кўз ўнгида бир лаҳзага ялт етган оппоқ ўткир тишлар томоғига санчилганини ҳис етди. Кўз олди туманлашиб, ҳушини йўқотди.

Оқбўйин рақибини мағлуб етганига ишонч ҳосил қилгач, мурдадан четланди. Тупроққа ётиб тургандай илкис силкинди. Сўнгра бетиним ғингшиётган Қоплоннинг ёнига бориб, арқонни қон юққан ўткир тишлари орасига олди.

Фермахонага ем олиб келган Тўқли шофёр Карим подачининг ҳали бутунлай совуб улгурмаган жасадини учратганида, итлар дала томон кетиб боришарди. Тўқли шофёр мурда юзига белбоғини ёпиб, машинасини қишлоққа бурди.

Ертаси Хидир хира бошлиқ тўрт отлиқ итларни камардан топишди. Оқбўйин қочмади. Орқа оёғини судраб базўр одимлаётган Қоплоннинг гирдини айланиб, таҳдидли ириллади.
Зум ўтмай камарни милтиқ овози тутди.

043

 NORMUROD NORQOBILOV
OQBO’YIN
09

Normurod Norqobilov 1953 yil 7 iyunda Qashqadaryo viloyatining Yakkabog’ tumanidagi Qishliq qishlog’ida tug’ilgan. O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan madaniyat xodimi (2006). ToshDUning jurnalistika fakultetini tugatgan (1982). Dastlabki hikoyasi — «Chorraha» (1982). «Zangori ko’l» (1987), «Unutilgan qo’shiq» (1990), «Yuzma-yuz» (1993), «Paxmoq» (1997), «Sariqgul» (1998), «Arazchi chumchuq» (1999), «Bekatdagi oq uycha» (2000), «Jo’shqin daryo», «Ovul oralagan bo’ri» (2005), «Bo’ron qo’pkan kun» (2007) kabi qissa va hikoyalardan iborat to’plamlari nashr etilgan. «Quyoshi botmaydigan yurt», «Shim yoxud xotinlar janjali» nomli asarlari asosida bir necha qismli videofilm yaratilgan. «Shuhrat» medali bilan taqdirlangan (1999).

09

Tovuq patini o‘ynashda davom yetdi. Patni yertalab topgan, nimaligiga aqli yetmay boshi garang yedi. In yonidagi chirik xashaklar ustida cho‘zilib yotgan ona it bezovta g‘ingshiganidan so‘nggina qadam tovushlari kelayotgan tomonga o‘girildi. Besh odimcha narida uy yegasi – Sodiq aka bilan norg‘ul bir odam – Karim podachi, yegnida yag‘iri chiqqan paxtalik, oyoqlarini kerib turardi. Undan go‘ng, pichan, silos va yana allambalolarning hidi anqirdi.
Oqbo‘yin bu xil tashriflarga ko‘nikkan, har keldi-ketdidan so‘ng og‘a-inilaridan birortasi g‘oyib bo‘ladi, keyin onasi tuni bilan g‘ingshib chiqadi. Boshda ular o‘nta yedi. Uchtasini, urg‘ochi yekan, birinchi haftadayoq gumdon qilishdi. Bu gal navbat qaysi biriga yekan?
Karim podachi oyoqlari ostida o‘ralashayotgan inisi — Oqto‘shni qo‘liga olib, obdon paypaslab ko‘r­di, panjalarini diqqat bilan ko‘zdan kechirdi. Yoqtirmadi. Oqto‘sh nari ketishni xayoliga ham keltirmay, tag‘in suykala boshlagandi, Karim podachi yetigi uchi bilan turtib yubordi. Joni og‘rigan Oqto‘sh angillaganicha onasi tomon pildillab qochdi.
Inisi Oqbo‘yinga yoqmaydi, o‘lgudek yaltoq, ko‘ringan qoraga suykaladi. Akasi Malla yesa tamomila aksi – tajang, salga zardasi qaynab darhol «yoqa bo‘g‘ishadi». Hozir ham u in to‘riga biqinib olib, Karim podachiga adovatli tikilib turardi.

— Anovi turqi sovuqni ober-chi, — dedi podachi Mallani ko‘rsatib.
Sodiq aka Mallani inidan tortib chiqardi-da, unga uzatdi. Karim podachi uni uzoq tutib turmay, darrov yerga qo‘ydi.
— Bunisi qopag‘on bo‘ladi, — dedi Malla tishlagan barmog‘iga puflab. Podachining yezg‘ilashlari Oqbo‘­yinga yoqmadi. Ammo tabiatan bardoshli uchun boshqalar kabi to‘polon qilmadi. Temirdek qattiq barmoqlariga tish botirishdan o‘zini tiyib, jimgina turib berdi.
Karim podachi — sinchi, itni farqlay biladi. Umri fermada o‘tgan bu odam itni ishqibozlik uchun yemas, zarurat yuzasidan asraydi. Negaki, qish kezlari qir oshib keladigan bo‘rilardan kuygan — jondor desa yetmish yetti tomiri tortishadi, bo‘rilarga yemish bo‘lgan tomday-tomday novvoslari ko‘z oldiga kelib, ichi-tashi baravar yonadi. Avvallari ahvol aytarli darajada yomon yemasdi, salgina po‘pisa-yu qutqu bilan jondor otini daf yetmoq mumkin yedi. Ammo uch yil burun Yoldor degan bir mahluq paydo bo‘ldi-yu podachidan halovat ketdi. Arloni bo‘ri itlarni pisand qilmaganidek, miltiqqa ham osongina chap berardi. Tunlari bo‘ri poylayverib, biqinini shamollatib qo‘yganidan so‘ng, Karim podachi qopqon qo‘yib ko‘rdi. Biroq Yoldor qolib, qopqonga ferma tevaragida aylanib yuradigan daydi yeshak­lardan biri tushdi. Yetni dorilab yo‘lga tashladi. Yoldor yemas, iti zaharlanib o‘ldi. Keyingi asragan iti yesa g‘oyat keraksiz chiqdi. Yoldorning qorasini ilg‘ar-ilg‘amas yeshik tirnab, g‘ingshigancha ichkariga intildi, ba’zida qishloqqa qochib qolardi. Bu qish o‘rtasi bu hol yana takrorlangach, Karim podachi jahl ustida itni otib o‘ldirdi. Chunki Yoldor to‘dasi boshqa mol quriganday, uning tanasini bo‘g‘izlab ketgandi-da. Shundan buyon podachi yaxshi it qidirib yuradi. Xuddi shunday it hozir uning qo‘lida yedi. Bu kuchuk arloni it naslidan. Bunaqasi mingdan bitta chiqadi. Nasib yetsa, uzog‘i bilan yana to‘rt-besh oydan so‘ng bu atrofda unga teng keladigani bo‘lmaydi. Jondor zoti borki, ovozini yeshitishi bilan qir boshida mixlanib qolaveradi. Karim podachi ich-ichidan xuruj qilib kelayotgan quvonchini bazo‘r yutib, uy yegasiga yuzlandi.

— Shunisini tanladik.
— Yo‘q. Bunisi o‘zimizda qoladi, — dedi Sodiq aka qat’iy bosh chayqab. — Qanjiqni yo‘qot­moq­chimiz…
— Bir qo‘y qo‘zisi bilan.
Sodiq aka Oqbo‘yinga qiziqish bilan tikilarkan, tog‘asi haqligini angladi. Ichida uning topqirligidan qoyil qoldi. Tog‘asi mehmon bo‘lib kelgan kuni kuchukvachchalar yendi oyoqlagan yedi. Tog‘a qanjiqni yo‘qotib, arlon it asrashni maslahat berarkan, kuchukvachchalarni choponi bariga solib, tomorqa adog‘iga oborib tashladi. Issiq joyidan qo‘zg‘atilgan kuchukvachchalar notanish joyda nima qilishlarini bilmay paypaslanib turishganida, Oqbo‘yin to‘dadan ajralib, sal narida bezovta g‘ingshib turgan onasi tomon intildi. «Mana shunisini asra, — dedi tog‘a. – Bundan zo‘r it chiqadi. Qolganlari bir pulga qimmat. Sodiq aka uchun hamma it bir it yedi. U bu borada hovli itsiz bo‘lmasligi kerak degan aqidaga bo‘ysunib ish tutardi. Tog‘aning gapidan so‘ng Oqbo‘yinga nisbatan qiziqishi ortganday bo‘ldi. Bir tomoni mehmon hurmati uni asramoqni ko‘ngliga tugdi. Podachining gapidan keyin Oqbo‘yinga qiziqishi o‘n chandon ortdi. Axir hech zamonda it savdolashilganmi? Qishda bir chaksa qorni birovga ravo ko‘rmaydigan shunday bir odam qo‘y va’da qilyaptimi, demak bu kuchukda bir gap bor. Turishini qara, pinak buzmaydi-ya.
— Ana bor, ikkita qo‘y.
— Aka, bilasiz men bitta gapiraman.
— Obbo, qo‘rang to‘la molmidiki, it asraysan.
— Yaxshi it hammagayam kerak.
— Buni asrab naf ko‘rmaysan. Rashkim yomon, birda bo‘lmasa, birda otib o‘ldiraman.
— Yarashadagan gapni qiling, aka.
— Otmagan taqdirdayam baribir Xidir xira otib ketadi.
— Otib ko‘rsin.…

Savdosi pishmagan Karim podachi itni yerga qo‘yarkan, zarda bilan biqiniga tepdi. Zarb kuchli bo‘lmasa-da, bu xil muomala Oqbo‘yinga yomon ta’sir qildi. Irillash barobarida akilladi. U o‘z qadr-qimmatini yaxshi bilardi. Bu jihatdan otasi Olaparga tortgan yedi. Olapar qo‘shni qishloqlik Abdurayim ovchining iti. Kuzda u bu tomonlarga qadam qo‘yganda, uning haybatli, ko‘rkam kelbatini ko‘rib, butun qishloq lol qolgandi. Olapar hovliga boshqa itlar kabi devor oshib yemas, to‘g‘ri darvo­zadan kirgan. Uy yegasining do‘q-po‘pisasiga zig‘ircha ye’tibor bermay, bamaylixotir yurib, tomor­qaga o‘tgan, kartoshkapoyada, o‘n chog‘li it qurshovida «nozlanib» yotgan qanjiqni bir zumda o‘ziniki qilib olgan.
Hali hech kimdan bu xil muo­malani ko‘rmagan Oqbo‘yin g‘azab va alamdan beixtiyor akillab yuborgandi. Akillagan sari izzat-nafsi allanechuk orom topib, ovozi o‘ziga xush yoqdi. Karim podachi Mallani qo‘yniga solib, yeshik ortida ko‘zdan yo‘qolmaguncha u tinchimadi.
Shu kundan ye’tiboran u hurishni o‘rgandi.
Oqbo‘yin dilxiralikni tez unutdi. Tag‘in tovuq pati bilan andarmon bo‘ldi. Ilgari bir nima bilan o‘ynashganda irillardi, yendi bo‘lar-bo‘lmasga akillashni odat qildi. Yepkin tovuq patini havolatganda, akillagancha ortidan quvlaydi, sakraydi, tappa bosadi, panjalari bilan piypalaydi va oxir-oqibatda hafsalasi pir bo‘lib, yendigina boshqa narsaga alahsimoqchi bo‘lganida, birdan tovuq patiga «jon» kiradi, shabadada «qanot qoqadi». Oqbo‘yin tag‘in unga tashlanadi. Tutadi, piypalaydi. Nimaligiga aqli yetmay garang bo‘ladi.

Chor atrofi baland devor bilan o‘ralgan tor joyida uning aqli yetmaydigan ajoyibotlar to‘lib-toshib yotibdi. Shulardan biri burchakdagi teshikdan tez-tez mo‘ralab turadigan kattakon kalamush yedi. Oqbo‘yin unga nisbatan yaxshi munosabatda yedi, og‘a-inilariga tegajoqlik qilgandek, u bilan o‘ynashgisi keladi. Ammo kalamush kuchuk yaqinlashishi bilan ura qochadi. Yana biri ahyon-ahyonda tom boshida paydo bo‘ladigan targ‘il mushuk yedi. Mushuk oliftanamo qadamlar bilan devor ustidan yurib keladi-da, tomga sakrab, soatlab o‘ziga oro beradi. Yeng qizig‘i devor boshida o‘qtin-o‘qtin ko‘rinish beradigan babaq xo‘roz. U o‘ziga hayratomuz tikilib turgan Oqbo‘yinga boshini u yon-bu yon burib anchayin qarab qo‘yadi-da, qanotlarini tap-tap qoqqanicha, birdan qichqirib qoladiki, sho‘rlik Oqto‘sh qochaman deb o‘mbaloq oshib tushadi. Oqto‘sh jur’atsizligiga yarasha o‘lgudek bo‘shang – salga dodlaydi. Oqbo‘yin xuddi mana shunisiga ishqiboz, uni yerga bosib yezg‘ilashni yaxshi ko‘radi. Onasining xotirjam boqishlarida o‘z qilig‘iga rag‘bat sezgan sayin g‘ayrati yanayam jo‘shadi, oqibatda, onasi o‘rtaga tushishga majbur bo‘ladi. Qilg‘iliqni Oqbo‘yin qilib, gapni Oqto‘sh yeshitadi, bo‘shashmay, ket, lapashang!

Gohida shu ish ustida uy yegasining o‘rtancha o‘g‘li Rasul kelib qoladi. Ana unda ko‘ring tomoshani. Rasul ularni atay o‘chakishtiradi, ya’ni Oqbo‘yinni Oqto‘shni tagiga bosib g‘ashiga tegadi. Bundan Oqbo‘yinning g‘azabi shu qadar qo‘ziydiki, tutqundan bo‘shashi bilan sakrab turib, hech bir gunohi yo‘q inisini tishlab – tortqilay ketadi. Natijada, Oqto‘sh tashqariga chiqolmay soatlab biqinib o‘tiradi. Onasi in og‘zida cho‘zilib intiqom o‘tida yonayotgan Oqbo‘yinni ichkariga yo‘latmaydi, hovuridan tushishini kutadi. Oqbo‘yin alamidan Mallaga yopishadi. Ammo Malla bo‘sh keladiganlar xilidan yemas, «mushtga musht bilan» javob beradi. Ayniq­sa, kechagi janjal yomon bo‘ldi. Rasulning qutqusi bilan u Mallani yendi tagiga bosgan yedi, kutilmaganda o‘ng oyog‘i akasining jag‘lari orasiga tushib qoldi. Jag’ yemas, misoli qopqon, qani qo‘yvorsa. Angillab yubordi. Rasul uni yerdan ko‘tarib bag‘riga bosdi. Lat yegan oyog‘ini silab-siypadi. Mallani yesa tepib haydadi.
Rasul boshdanoq Oqbo‘yinga ayricha mehr qo‘ygan. Oqbo‘yin buni o‘zicha his qilgan sayin tantiqligi ortadi. Aslida, yeshikdan kirib keladiganlar orasida yeng g‘amxo‘ri ham Rasul yedi. Shu bois, bolaning kelishini Oqbo‘yin ilhaq kutadi. Kelavermasa, yeshik yoniga borib, tashqariga mo‘ralaydi. Tirqishdan keng hovlining bir burchagi – o‘choq boshi ko‘rinadi, xolos. U yerdan kunda uch mahal yaloqqa to‘kiladigan ovqat hidi keladi.
Tovuq pati joniga tekkach, Oqbo‘yin yeshik yoniga bordi. Tirqishga tumshug‘ini suqib g‘ingshidi. Tanish hiddan darak yo‘q, qadam tovushlari ham yeshitilmaydi. Rasul kelmaguncha, u yeshikdan nari ketmadi, goh g‘ingshib, goh akillab uni yo‘qlab turdi.

* * *

Nihoyat bu kech uning sabr kosasi to‘lib toshdi. Ortiq bardosh berishga o‘zida bo‘lak kuch topmadi. Supada uxlab yotgan bolani ko‘zi qiyib-qiymay, devor oshib ko‘chaga chiqdi. Ko‘chadan dalaga. Katta ariq bo‘yiga yetib bir zum to‘xtadi. Ariqdan nariyog‘i Mallaning tasarrufidagi yerlar. Xuddi shuni ta’kidlagandek fermaxona tomondan Malla hurdi. Ovozida yakka hokimlikka da’vat qorishiq. Aynan shu narsa Oqbo‘yinni fermaxona tomonga tortardi.
Tun oydin. Malla qishloqdan uzilgan qorani uzoqdanoq payqadi. Ovoziga hayrat indi. Qiziq, uning yeriga qadam qo‘ymoqqa jur’at yetgan kim bo‘ldi yekan? Azbaroyi tutaqqanidan bo‘g‘ilib qolayozdi. Quturib olg‘a intilarkan, yarim yo‘lga yetmay, beixtiyor to‘xtadi. Qaysi ko‘z bilan ko‘rsinki, qarshisidan hov birda oyog‘ini sindirgan bahaybat mahluq kelardi. Malla talvasada turib qoldi. Zora qaytib ketsa degan umidda Malla yer tirnab jon-jahdi bilan hurdi. Biroq raqibi pinak buzmadi, loaqal irillashni o‘ziga yep ko‘rmadi.
Malla nima qilarini bilmay tahlika og‘ushida turarkan, shu payt fermaxona tomondan yeshikning g‘ijirlab ochilib-yopilgan yelas-elasi yeshitildi. Shunda u birdan yengil tortdi. Raqibi ko‘ziga ortiq dahshatli ko‘rinmay qo‘ydi. Nima qilishini u yendi yaxshi biladi. Oqbo‘yinni chalg‘itib, fermaxona biqinidagi uycha yaqiniga olib borsa bo‘ldi, qolganinini Karim podachi yeplaydi. Hafta burun qo‘shni qishloqdan uloqib kelib qolgan kattakon sariq itnnig kuni ham shu tariqa bitgan yedi.

Malla kalta-kalta hurish bilan podachini voqeadan ogoh yetganicha sekin-asta chekina bordi.
Oqbo‘yin – sodda, firibni sezmadi. Intiqom tuyg‘usi vujudini shu qadar zabt yetgan yediki, pastak yeshikning qiya ochilganini ko‘rsa-da, ye’tibor bermadi. Mallani devorga siqib borarkan, odatdagidek, hamla chaqnab, o‘q ovozi qarsilladi. Yag‘iriniga cho‘g‘dek qadalgan zarbdan Oqbo‘yin yiqildi. Dimog‘iga o‘sha tanish miltiqdori hidi urilishi bilan dahshatga tushib, sakrab turdi. Og‘riqdan ham ko‘ra kutilmagan bu hodisadan qo‘rqib ketgan Oqbo‘yin raqibining ayovsiz talovlari ostida sharmandalarcha qochdi.
Badanidagi tish izlari tez bitib ketdi-yu, lekin o‘q teshgan jarohatiga qurt tushib, behad azob cheka boshladi. Ovqatga qaramay qo‘ydi. O‘n kun ichida avvalgi kelbatidan asar ham qolmadi.
Ota hali qaytmagan, onaning it bilan ishi yo‘q, yolg‘iz Rasulgina uning dardiga sherik, o‘zi bilganicha, qo‘lidan kelganicha muolaja qilardi. Oldiniga kul sepib yurdi, kul ham foyda beraver­magach, allaqayerdan bir shisha quyuq qoramtir, qo‘lansa dori topib keldi. Ammo doriniyam yordami tegmadi. Itning ahvoli kundan-kunga yomonlasha bordi. Oxir-oqibat Rasulning mol do‘xtiri – Salom pakanaga borib yalinishdan o‘zga chorasi qolmadi.
Salom do‘xtirni tomorqasidan topdi. U ikki ishyoqmas o‘g‘lini piyoz o‘toqqa qo‘yib, o‘zi kartoshka chopayotgan yekan. Otaning kayfi buzuq, bolalarining qovoqlari qizargan, kattarog‘ining yalong‘och sonida chiviq izlari shundoqqina ko‘zga tashlanib turardi.
Rasul yaqinroq borishga yuragi betlamay turganida, Salom do‘xtir uni ko‘rib qoldi.

— Nima kerak?
Rasul qimtinibgina unga yaqinlashdi.
— Kuchugimiz o‘lyapti, — dedi tomog‘iga yig‘i tiqilib.
— Nima qilay shunga? – Salom do‘xtir hayron bo‘ldi.
— Tuzating. Tuzatib bering.
— A! – hayratdan Salom do‘xtirning qoshlari chimirildi. Bu bolaning yesi joyidami o‘zi, degan ma’noda unga boshdan-oyoq tikildi. Shu damgacha unga hech kim itim kasal deb kelmagan. Allaqanday o‘laksa uloqchasi og‘riganda uning yeshigiga tanda qo‘yadigan odamlar iti dardga chalinganda parvo qilishmas, nari borsa, joni qiynalmasin, deya biror jar-parga chiqarib otib tashlashardi.
— Agar xo‘p desangiz, yevaziga piyozingizni o‘tab beraman, — dedi Rasul yalinchoqlik bilan.
Salom do‘xtir yendi unga ayricha qiziqish bilan tikilarkan, dimog‘ida hi-im, deb qo‘ydi.
— Tuzating, har kuni daladan sigiringizga o‘t yulib kelaman.
Salom do‘xtir ish desa tom oshib qochadigan o‘g‘illaridan kuygan yemasmi, bolaning bu gapi favqulodda mehrini qo‘zg‘atib yubordi.

— Anovilarga qarashib yubor-chi, keyin bir gap bo‘lar, — dedi kulimsirab.
Rasul hash-pash deguncha ikki pol piyozni o‘tab tashladi.
— Ana, ko‘rdilaringmi, qanaqa ishlash kerak,- dedi Salom do‘xtir o‘g‘illariga xo‘mrayib. Kimsan xola hayron: «Tovba, it molmidiki, do‘xtir ko‘rsa. Shu Salomniyam yosh bola fe’li bor-a».
Rasul do‘xtir aytganday qilib itning oyoqlarini kullakladi. Oqbo‘yin qarshilik ko‘rsatmadi, zero bunga holi ham yo‘q yedi. Taqdiriga tan bergandek, bir alpozda g‘ingshib yotaverdi.
Salom do‘xtir itning tum­shug‘ini tasma bilan sirib bog‘lagach, kattakon qora sumkasini ochdi. Boshda jarohatni obdon ko‘zdan kechirdi, so‘ngra qo‘lidagi yaltiroq tig‘ni shartta yaraga botirdi. Oqbo‘yin boshini ko‘tarib turmoqqa intildi.
— Lalaymay, boshidan tut! – deya buyurdi Salom do‘xtir. – Ustiga minib ol!
U imillagancha yaradagi qurt va sochma o‘qlarni bittalab terarkan, Oqbo‘yin ustidan Rasul­ni itqitib yubormoqqa intilar, to‘lg‘anar, ingrar, g‘ingshir, Salom do‘xtirga yeb-yutib qo‘ygu­dek tikilardi.
Nihoyat Salom do‘xtir jaro­hatini bog‘lab, o‘rnidan qo‘zg‘aldi. Peshona terlarini bilagi bilan sidirarkan, chog‘roqqina shisha­dagi qoramtir dorini bolaga tutqazdi.

— Kunda uch mahal surasan. Aytgancha vaqti-vaqti bilan yarasiga siyib tursang ham bo‘ladi. Ha, nimaga ishshayasan? Voy-bo‘y, uyalib ketdilarmi? Seni qarayu, buning nimasi uyat. Agar bilsang, siydik yeng yaxshi malham, tez qotiradi. Jarohatiga tili yetganida sen bilan menga kuni tushib turmasdi, yalab-yalqab o‘zi tuzatib olardi.
Hafta o‘tib, jarohati xiyla bitgan Oqbo‘yin oz-ozdan ovqat yeydigan bo‘ldi.
Quvvatga kirgan sari o‘sha mash’um kecha xotirida tobora ravshanroq jonlana borib, Mallaga nisbatan adovati behad kuchaydi. Boz ustiga, keyingi vaqtlarda Malla battar haddidan oshgan, gohida uning ovozi shundoqqina qishloq yonidan, ko‘chalardan yeshitilib qolardi. Shunisi qiziqqi, uning sasi chiqishi bilan qishloq itlarining ovozi mayin tortar yoki butunlay o‘char, hatto yaltoqli akillashlarni ham yeshitish mumkin yedi.
Mallaga nisbatan zimdan kuch to‘play boshlagan Oqbo‘yin yendigi uchrashuv so‘nggisi bo‘lishini ich-ichidan sezar va shu kunning kelishini betoqat kutardi.
U zoriqib kutgan vaqt yetib kelganida, barglar sarg‘ayib, havo salqin tortgandi. Yendi Rasul hovlida yemas, uyda uxlardi. Shunga qaramay, Oqbo‘yin tunlarini deraza ortida o‘tkazardi. Yeski odatini hanuz tark yetmagandi u. It bir nimaga odatlandimi, uni hech kanda qilmaydi.

Bugun u derazada shu’la so‘nishi bilan devor oshib ko‘chaga chiqdi. G‘o‘zapoya g‘arami yonida qo‘shni it – To‘rtko‘zga ro‘para keldi. To‘rtko‘z g‘ajib turgan suyagini tashlab, dumini likillatgancha uni do‘stona qarshiladi. Yaltoqlanib iskalandi. Oqbo‘yin uni yoqtirmasdi, ortidan yergashgandi, irillab berdi: yo‘qol ko‘zimdan! To‘rtko‘z g‘ingshib qoldi. Oqbo‘yin ariq bo‘yiga yetib cho‘nqaydi. Muzdek yelga yuz tutib, hid oldi. Mallaning makkorligi yesida. To‘g‘ri bosib borishga yuragi chopmadi. Tadbir qidirdi. Ammo ming bosh qotirmasin, miyasiga jo‘yali bir fikr kelmadi. Alamidan uvlab yubordi. Uzoqdan Malla hurdi. Shundan so‘ng Oqbo‘yin tavakkaliga olg‘a yurdi. Saldan keyin o‘zi tomon shiqib kelayotgan Mallani ilg‘adi. Vujudi g‘azabga to‘lib, qadamini tezlatdi. Biroq Malla yugurib kelayotgan joyida taqa-taq to‘xtadi. Oqbo‘yin ildamroq harakat qilgandi, u shartta iziga burildi-da, qocha boshladi. Oqbo‘yin xatosini tezda fahmlay qolmadi. Qachonki, Malla o‘tgan galdagidek kalta-kalta hurganicha kimnidir ko‘makka chaqirayotganini anglagachgina, yana firib ishlatayotganini payqadi. To‘xtadi. Malla yesa yer tirnab hurgancha jig‘iga tegishda davom yetdi. Oqbo‘yin ilgari borishga yuragi betlamay birpas hardamxayol turarkan, noiloj iziga qayrildi. Oqbo‘yin o‘girilishi bilan yana ura qochdi. Quvib yetolmasligiga ko‘zi yetgach, Oqbo‘yin qishloq tomon yurdi. Malla ketidan qolmadi, chotidan olgudek bir vajohatda yergashib kelaverdi. Shunda Oqbo‘yinning ko‘ngliga shumlik oraladi. Avvaliga lo‘killadi, so‘ng chinakamiga qochgan bo‘ldi. Ariqqa yuz odimcha qolganda, Oqbo‘yin shartta iziga burildi-da, yashin tezligida unga tashlandi. Malla o‘zini o‘ng­laguncha bo‘lmay, Oqbo‘yinning o‘tkir tishlari bo‘g‘ziga qadaldi. Qaynoq qon hididan qutirib ketgan Oqbo‘yin zumda uni g‘ajib tashladi. Keyin sal chetlanib, raqibining jon talvasasida to‘lg‘anishlarini g‘olibona kuzatib turdi. Mallaning so‘nggi nolasi qanchalik ayanchli bo‘lmasin, ko‘nglida unga nisbatan tariqcha shafqat sezmadi. Qaytanga g‘alabadan sarmast holda jasad atrofini uch qur aylanib chiqdi. So‘ngra qishloqni boshiga ko‘tarayotgan ariq bo‘yidagi itlar to‘dasiga ye’tibor bermay, bir-bir bosgancha tepalik sari yurdi. Shunga qaramay, ko‘nglining bir cheti hanuz xira yedi. Zafar zavqidan to‘la bahramand bo‘lishga nimadir xalaqit berardi. Nimaligini bilmagan sayin xunobi oshib, oxir-oqibat uvlab yubordi. Uvlash barobarida fermaxonaga ko‘zi tusharkan, shundagina nimadan dilgirligini anglab yetdi.

Fermaxonada shunday bir kuch yashirin yediki, Oqbo‘yin shakl-shamoyilini to‘la tasavvur yetolmasa-da, qarsillagan ovozi, ko‘z olguvchi shu’lasi, yoqimsiz hidi, kuydiruvchi zarbidan g‘oyat darajada dahshatli narsa yekanini fahmladi. Uning nimaligini ko‘rmasdan, bilmasdan turib bundan keyin biron daqiqa ham xotirjam yurolmasligini his yetgan sayin tashvishi ortib, ko‘ngli g‘ussaga to‘lib borardi. Qiziq, nima yekan?
Oqbo‘yin tabiatan qanchalik jasur va dovyurak bo‘lmasin, uzoq ikkilanishdan keyingina bir qarorga keldi. Tepalikdan tushib har bir qadamini o‘ta yehtiyotkorlik bilan bosgancha fermaxona tomon yurdi. Fermaxonaga yaqinlashgach, cho‘zilib yotga­nicha tevarak-atrofni uzoq ko‘zdan kechirdi. Qator darchali oppoq devor bo‘ylab, dar­chalardan biriga yaqinlashdi. Ochiq deraza raxiga panjalarini qo‘yib, ichkariga mo‘raladi. Dimog‘iga o‘tkir shiptir hidi urildi. U bu yerda uzoq qolmadi. Devor yoqalab uycha tomon bordi. Yarim yo‘lga yetmay yanada sergak tortdi. Tumshug‘ini cho‘zib havoni iskadi. O‘sha tanish miltiq dori hidi uycha tarafdan kelmoqda yedi. Shu kech Karim podachi o‘q yasay turib, bir chimdim dorini yoqib ko‘rgandi. Tekshirmasa bo‘lmaydi, namiqqan dori pand berib qo‘yishi mumkin… Oqbo‘yin hidga yergashib yeshikkacha keldi. Bu yerda dori hidi boshqa hidlarga qorishib ketgandi. Ichkaridan yeshitilayotgan xurrak ovozini tinglagan sayin o‘sha sirli va dahshatli kuch butun borlig‘i bilan ko‘z o‘ngida gavdalana boshladi. Sirli kuch hech kutilmaganda odam bolasi bo‘lib chiqqanidan Oqbuyin o‘zida yo‘q quvonib ketdi. Odam bolasi bilan tenglashib bo‘lmasligini u allaqachon anglab ulgurgan. Dunyoda insongina istagan ishini qila oladi — xohlasa, bo‘yniga zanjir soladi, xohlasa, oyoqlarini kulluklab, yetini burdalaydi. Xohlasa… Xullas, yeng yaxshisi, ular bilan pachakilashmagani ma’qul. Tegmasang, tegmaydi.
Oqbo‘yin yo‘lni to‘g‘ri Sariqtepaga soldi. Osmon to‘la yulduzlarga boqqanicha o‘zga ohangda uvillab yubordi. Pastda qorayib turgan qishloqdagi itlarning uni o‘chdi. Loaqal birortasi po‘pisaga hurmadi. To‘rtinchi yo beshinchi ulishidan so‘ggina To‘rtko‘z yaltoqlanib javob qaytardi. Keyin unga boshqa itlar qo‘shildi. Go‘yo ular yangi «hukmdor»ni olqishlashar yedi.

* * *

… Uzoq cho‘zilgan qoraso­vuqdan so‘ng yerga birinchi qor tushdi.
Oqbo‘yin yomg‘ir nimaligini biladi, tumanni ko‘rgan, lekin bunisiga aqli yetmadi. Iskab ko‘rdi, yalab ko‘rdi… keyin ko‘nikdi. Ilk qor quvonchidan u ham bebahra qolmadi. Hovlida Rasul bilan rosa to‘polon qildi.
Biroq kechga borib yuragi o‘z-o‘zidan bezovta bo‘la boshladi. O‘yin ko‘ngliga sig‘may, bo‘yniga osilgan Rasulni siltab tashladi, ko‘p tirg‘almay nari tur, shusiz ko‘nglim siyoh. Rasul qorda cho‘zilib yotarkan, unga hayratomuz tikildi. Itni birinchi marta o‘ta bezovta va jonsarak holda ko‘rayotgan yedi. Oqbo‘yin oshirib yuborganini sezdi shekilli. Yarashuvdan so‘ng bola uni chanaga qo‘shdi. Avval hovli yuzida uchishdi, keyin ko‘chaga chiqishdi. Boshda bu yumush Oqbo‘yinga g‘alati tuyulgan bo‘lsa-da, so‘ng-so‘ng juda qiziqib qoldi. Rasulning mayliga bo‘ysunib, bolalarning ko‘zini o‘ynatib, qishloq ko‘chalarini bir aylanib chiqdi. Yevaziga bir changal qand bilan siylandi.

Kechki ovqatdan keyin Oq­bo‘yin odatdagi joyiga – deraza tagiga uzala tushdi. Qor yum­shoq, havo iliq yedi. Oqbo‘yin ko‘zlarini bir nuqtaga tikkancha, ichkaridan yeshitilayotgan sho­vurga quloq tutib yotarkan, birdan sergak tortdi. Ustiga qo‘ngan qorni silkib tashlab, oyoqqa qalqidi. Nafasini ichiga yutib, quloqlarini ding qildi: ko‘p o‘tmay cho‘ziq ulish ovozi yana takrorlandi. Oqbo‘yin itnikiga o‘xshab-o‘xshamay ketadigan bu nido zamirida yurakka vahima soluvchi nimadir borligini ilg‘ar-ilg‘amas, qishloq itlari jazavaga tushib qolishdi. Oqbo‘yin boshini bir yon qiyshaytirib, itlar ovoziga diqqat qilarkan, ularning ovozida bezovtalik sezdi. Bunga sari goh aniq, goh yelas-elas yeshitilayotgan ovoz yegasi tasavvurida g‘aroyib va dahshatli mahluqqa aylana bordi. Qo‘rquv bilmas yuragiga qiziqish oraladi. Shu qiziqish halpida devor oshdi. Ko‘cha va daladan o‘qdek uchib o‘tib, tepalikka intildi. Chor atrofga alanglab, havoni iskadi. Qor hididan bo‘lak hidni tuymay, norozi g‘ingshidi. Shu dam hazin ulish yana qaytarildi. Oqbo‘yin uning qaysi tarafdan kelayotganini anglab ulgurmay, kun botish tomondan yana biri quloqqa chalindi. Dasht oppoq qor, Oqbo‘yin ikki qishloq oralig‘idagi do‘ngda qorayib turgan sharpani bazo‘r ilg‘adi.
U o‘sha tomonga yugurmoqchi bo‘lgan joyida beixtiyor to‘xtadi. Qorani Olapar deb o‘yladi, shuningdek, dov to‘kib borishga o‘zini haqsiz sezdi. Nimaga deganda, do‘nglikdan naryog‘i Olaparga daxldor. Bu haqda Olapar o‘tgan gal o‘ta jiddiy bir tarzda ogohlantirganki, uning o‘sha paytdagi holati hanuz Oqbo‘yinning ko‘z o‘ngida, yeslasa yeti junjikadi.

Ikki haftacha burun sutdek oydin tunlarning birida Oqbo‘yin o‘z tasarrufidagi yerlarni aylanib yurib, tasodifan otasiga duch kelib qoldi. Olapar do‘ngda qir tarafga tikilgancha cho‘nqayib o‘tirgan yekan. Oqbo‘yin avvaliga ye’tibor bermadi. Qurigan oqquraylar oralab do‘nglikka ko‘tarilarkan, to‘satdan mixlangandek qotib qoldi. Qaysi ko‘z bilan ko‘rsinki, qarshisida o‘zi o‘ylaganchalik jo‘ngina it yemas, bahaybat maxluq savlat to‘kib turardi. Jismi go‘yo po‘latdan quyilgandan, har mo‘yidan kuch yog‘iladi. Ko‘z­larida yesa na g‘azab, na adovat – jiddiy osoyishtalikdan o‘zga narsa aks yetmasdi. O‘z kuchiga behad ishongan jonivorgina mana shu tarzda xotirjam boqa oladi. Oqbo‘yin olg‘a borishniyam, chekinishniyam bilmay turganida notanish itning jiddiy nigohlarida, kimsan, bu yerga qanday kelib qolding, degan ma’noni uqdi. Bu xil sokin va bosiq muomala kamdan kam itning qo‘lidan keladi. Bunday damlarda aksariyat itlar darhol po‘pisaga o‘tadi, kuchi yetsa-yetmasa hamla qilmoqqa tirishadi.
Oqbo‘yin tabiatan og‘ir yemasmi, jizzakilik qilmadi. Kalta akillash bilan javob qaytardi. Notanish itning kalomi unikidan ham qisqa bo‘ldi: «Vov!» Bu tarzdagi muloqot odamlarga bir xil tuyulsa-da, ovozning baland-pastligiga qarab, turli ma’noni anglatadi. Deylik, agar it boshini xiyol quyi yegib, vov desa, qani, jo‘nab qol, degan ifodani bildiradi. Yohud, ko‘kka tumshuq cho‘zib, shu xilda hursa, qani, yaqinroq kel, turqingni bir ko‘rib qo‘yay, degani bo‘ladi. Shundan so‘ng bir-biriga yaqin kelib, obdon iskanishadi. Bu vaziyat o‘ta xavfli. Biron tomon jindek qo‘pollikka yo‘l qo‘ysa, tamom-o‘rtada naq qirg‘inbarot yuz beradi.

Haytovur, ular o‘rtasidagi bu holat tinch va osoyishta o‘tdi. Tabiiy, tomonlar qon-qarin­doshligini bilishmadi, ammo kuch-quvvatda bir-biridan aslo qo­lishmasligini anglashdi. Shuning uchun ham Olapar hissiyotga yerk bermay, do‘ngdan nariga o‘tish yaxshilikka olib kelmasligini bosiqlik bilan anglatib bildirdi. Bu bilan qanoatlanib qolmay, yer tirnab belgi yasarkan, tuprog‘ini bu tomonga sochdi. Oqbo‘yin ham rizolik alomatida tirnalgan yerga panja botirib, u tarafga tuproq to‘zg‘itdi.
Shundan keyin ular tinchgina ayrilishdi. Do‘ngning uchdan ikki qismi Olaparning chekiga o‘tdi.
Hozir Olapar do‘nglikning o‘ziga tegishli tomonida turardi. Hovliqishu jazavaga tushishga asosi qolmagan Oqbo‘yin noiloj yerga cho‘karkan, birdan sergak tortdi. Yendi ko‘lanka ikkitaga aylangan va ular do‘ngning berigi betida g‘imirlashardi. Buni ko‘rgach, Oqbo‘yin ular tomon o‘qdek uchdi, yarim yo‘lga yetmay, hali o‘zi uchun butunlay notanish bo‘lgan hidni tuydi. Ajabsinib to‘xtadi. Havoni qayta-qayta iskadi. Yo‘q, bu Olaparning hidi yemas. Unda nimaniki bo‘ldi yekan? Oqbo‘yin yugurishda davom yetarkan, azbaroyi g‘azablanganidan, jiddiy xatoga yo‘l qo‘ydi, ya’ni odatiga xilof ravishda hurdi. Turgan gap, bo‘ri zoti itning qanaqaligini ovoziga qarab biladi. Kuch jihatdan ustun bo‘lgan itga hech qachon ro‘baro‘ kelishmaydi. Ularning makkor­ligiyam shunda. Yovuzligi tufayli hujum qilsa, makkorligi tufayli jon saqlaydi.

Oqbo‘yin soyga yenib, yalan­glikka ko‘tarilganda, do‘ngda jon asari ko‘rinmasdi. U chopib borayotgan joyida baland-baland sakrab, tevarakka alanglagancha raqiblarini qidirdi va qir tomon yo‘rtib ketayotgan ikki qorani ko‘rdi. Yo‘lni o‘sha tarafga soldi. Yetolmadi. Bo‘rilar qir oshib, ko‘zdan yo‘qoldilar.
Shundan ye’tiboran, Oq­bo‘yinning notinch va behalovat tunlari boshlandi. Bo‘rilar kunda bo‘lmasa-da, kunaro qishloq tomon yenishar, bir kechasi yesa ikki birday iti bor qo‘tondan uch-to‘rt qo‘yni bo‘g‘izlab ketishdi. Oqbo‘yin o‘zi sezmagan holda dashtning haqiqiy qo‘riqchisiga aylandi. Har kech derazadan shu’la so‘nar-so‘nmas, dashtga chiqib ketar va tong-azonda bir ahvolda qaytar yedi. Hovliga kirishi bilan deraza tagiga kelar, nafasini ichiga yutib, ichkariga quloq tutar va Rasulning bir maromda pishillashini yeshitgandan so‘nggina ko‘ngli xotirjam tortib, pinakka ketardi.

Oqbo‘yin bo‘rilar bilan quv­lashaverib, ularning yo‘lbo­shchisini yaxshi tanib oldi. U Karim podachini qon qaqshatgan o‘sha yirik Yoldor bo‘ri yedi. Makkorlikda uning oldiga tushadigani yo‘q yedi. Raqibini chalg‘itish uchun u shunday hiylalar o‘ylab topardiki, oqibatda, Oqbo‘yin laqillab qolaverardi. Masalan, bo‘rilar qo‘ton ora­lagan kecha Yoldor yeng yepchil sheriklaridan birini Oqbo‘yinga ro‘para qilib qo‘ydi-da, qolganlari bilan suvsiz soy o‘zanidan pisib kelib, bir necha sovliqni tinchitib ketdi. Bu paytda Oqbo‘yin qirdagi bo‘ri bilan andarmon yedi.
Oqbo‘yinning bo‘rilarga nis­batan g‘azabi boshda shunchaki o‘chakishish tufayli yedi. Qachonki, jar tubida yeshak jasadiga duch kelgandan keyingina unda nafrat uyg‘ondi. Kuni-kecha fermaxona tevaragida o‘ralashib, mollarning nishxo‘rdiga qanoat qilib yurgan bu beozor, beziyon jonivorni xomtalash ko‘rib, dastlab g‘oyat hayratga tushdi. Negaki, umri bino bo‘lib hali biron tirik jonni bu ahvolda ko‘rmagan yedi. Boshiyu qovurg‘alarini demasa, sho‘r­likdan hech vaqo qolmabdi.

Oqbo‘yin jasadga yaqin kelmay, uning atrofini aylanarkan, bo‘ri hidini ilg‘ab, battar taajjublandi. Ishongisi kelmay g‘ingshidi. Shu choqqacha bo‘rilarni qishloq itlari kabi ojiz va qo‘rqoq sanab kelardi. Ko‘rdiki u o‘zga hid istab, harchand iskalan­ma­sin, bo‘ri hididan bo‘lak hid ololmadi. Qorasini ko‘rishi bilan shataloq otib qochadigan raqiblarining yirtqichligiga to‘la amin bo‘lgach, u alam bilan uvlab yubordi. Tumshug‘ini ko‘kka cho‘zib-cho‘zib uvlarkan, tuyqusdan nigohidan qo‘rquv va dahshat ifodasi qotib qolgan jasad ko‘ziga tushib, beixtiyor yeti seskandi. Yesida, bunday nigohlarga ko‘p bor duch kelgan, lekin Mallani hisobga olmaganda, birortasiga ziyon yetkazmagan, po‘pisa bilan cheklangan, xolos.
Tirik jonni Oqbo‘yin ikki toifaga ajratadi: biri beziyon jonivorlar, odam bolasi ham shunga kiradi, ular hatto tishlashga arzimaydi. Ikkinchisi – Mallaga o‘xshash badxulq mahluqlar, ularni yo mahv yetmoq lozim, yo bo‘ysundirmoq. Aks holda huda-behuda jig‘ingga tegaverib, tinchingni buzadi. Yoz bo‘yi qilgan beminnat mehnati yevaziga yegasi uni qish oldi ko‘­chaga haydab yuborgandi.

Oqbo‘yin xumday boshini oyoqlari ustiga qo‘yganicha jasadga tikilib yotarkan, agar ojiz bo‘lgan taqdirida o‘zining ham qismati mana shu tarzda yakun topishini to‘la his qildi. Uyga qaytgisi kelmay, bo‘rilar izidan tushdi. Qir bag‘ridagi tepalikda izlar shu darajada chalkashib ketgan ediki, u qay tarafga yurarini bilmay, garang turib qoldi. Cho‘nqaygan ko‘yi atrofni kuzatarkan, tong g‘ira-shirasida Qorovultepadan pastga yenib borayotgan Olaparni ko‘rdi. Bo‘rilar kelib uning ham tinchi buzilgan yedi.
Yoldor har qancha ustamonlik qilmasin, baribir Oqbo‘yin uning yo‘nalishini aniqlashga muyassar bo‘ldi. Bo‘rilar qirdan jar ichi bilan yenib kelishardi-da, tepalikda to‘xtashardi. Xiyla taradduddan so‘nggina biron manzilni qora tortishardi. Ularning yurishi Olapardan ko‘ra Oqbo‘yinning chekiga ko‘proq to‘g‘ri kelardi. Tunlari uzluksiz davom yetayotgan bu jangu jadaldan odamlar mutlaqo bexabar, itlar yesa ogoh, ammo ko‘makka chiqishga birortasi ham jur’at yetmasdi. Xanuz ahdidan qaytmagan Karim podachi Oqbo‘yinni yo‘q qilish payida tunlari miltig‘iga to‘ng‘iz o‘qi joylab qo‘yishni kanda qilmasdi.

Tunlari besamar izg‘ishlar joniga tegib, Oqbo‘yin yo‘l poylamoqqa ahd qildi. Tabiiy, u qurbonlar uchun yemas, raqiblarining behad surligidan, boz ustiga, qanchalik yelib-yugurishiga qaramay, osongina laqillatib ketishlaridan alamda yedi. Oqbo‘yinda tabiiy kuch, jasorat bisyorlikka bisyor yediyu, lekin hiyla kam, Yoldorning xilma-xil nayranglari oldida dovdirab qolardi. Ana shunday kezlarda u butun quvvatini ovoziga beradi, ya’ni biror tepalikka chiqadi-da, cho‘nqaygancha osmonga qarab uliydi. Yoldorni nomarddan olib, nomardga solgancha, uni ochiq jangga chorlaydi. Turgan gap, Yoldor uning nodonligidan bo‘rilarcha kuladi, gohida yesa bu xil vaziyatdan ustalik bilan foydalanadi.
O‘tgan kuni shunday bo‘ldi. Qishloq yaqinidagi tepalikda tumshug‘ini ko‘kka cho‘zib obidiyda qilayotgan Oqbo‘yin tuyqusdan javob chorlovini yeshitib qoldi. Avvaliga quloqlariga ishonmadi. So‘ng nafasini ichiga yutib, vujudi quloqqa aylandi. Sal o‘tmay nido yana takrorlanadi. Ovoz kelayotgan tomonni ha deganda aniq­layver­magach, Oqbo‘yin shamolga yuz o‘girib, havoni iskadi. Dimog‘iga oq­shomda bolalar jar ichida yoqqan gulxandan qolgan kuyindi hidi urildi. Bir ozdan so‘ng uning o‘rnini silosning o‘tkir hidi yegalladi. Tepa yetagidan o‘tgan yo‘ldan silos to‘la qop ortilgan yeshagini qichab borayotgan ko‘lankaga nazar solarkan, Oqbo‘yin norozi g‘ingshidi. Qishloq tomondan jur’atsizgina hurayotgan itni tiriklayin yeb-yutib qo‘ygudek yedi.

Nihoyat navbatdagi chorlov­dan so‘ng ovoz yegasi Qoravultepadaligini fahmladi. Tepagacha bo‘lgan masofada chuqur jarlik, past-baland do‘ngliklardan iborat keng dasht yastanib yotardi.
Azbaroyi hovliqqanidan Oqbo‘yin so‘qmoqni adashtirib qo‘yib, tir jarlikdan quyiga uchib tushishga bir bahya qoldi. Jar labida bazo‘r to‘xtarkan, qop-qora bo‘shliqqa ko‘zi tushib, yuragi orqasiga tortib ketdi. Ortiqcha shashqaloqlik yaxshilikka olib kelmasligini angladi. Qolgan masofani ko‘pda o‘pkasini qo‘ltiqlamay, xiyla xotirjam bosib o‘tdi. Oshiqib nima qiladi, axir raqibi qochayotgani yo‘q, aksincha jangga chorlamoqda-ku. Ammo uning ahvolini ham tushunmoq kerak, negaki, chorlov hech kutilmaganda yuz beradi-da. U bunday bo‘lishini kutmagan, kutmagani uchun ham intiqom zavqidan yuragi toshib borardi.
Ammo manzilga yetib kelarkan, birdan hafsalasi pir bo‘ldi. Ne ko‘z bilan ko‘rsinki, tepalikda uni Yoldor yemas, yirik bir maxluq kutib turardi. Butun g‘azabi Yoldorga qaratilgani tufayli Oqbo‘yin to‘dadagi boshqa bo‘rilarga nisbatan aytarli darajada adovat sezmasdi. Tunlari dashtda qora quyunday izg‘ib yuradigan to‘da orasidan faqat Yoldornigina ko‘zi ko‘rar, shuningdek, to‘dani harakatga keltiruvchi asosiy kuch Yoldor yekanini, agar u mahv yetilsa, qolganlari qaytib bu tomonlarga dorimasligini his yetardi.

Bo‘rilar ko‘pchilik bo‘lishiga qaramay, unga yuzma-yuz kelishdan mudom qochishardi. Aslida bunga ularning jur’atsizligi yemas, Yoldorning tadbirkorligi sabab yedi. Zo‘r oldida dum qisishdek itlarga xos zaiflik bo‘rilarga ham yot yemas. Keksa makkor bo‘ri har qanday to‘qnashuv o‘zining halokati bilan yakunlanishini, Oqbo‘yinning o‘tkir tishlari, bo‘g‘ziga qadalishi bilan sheriklari tumtaraqay bo‘lishini yaxshi biladi. Boz ustiga, Oqbo‘yin tabiat saxiylik bilan in’om yetgan kuch-qudratga yega. Bunday itlar yuzdan, hatto mingdan bitta bo‘ladi. Odamlar ularni alohida ye’zoz va hurmat bilan «arslon» yoki «sirtlon» deb ataydilar. Bo‘ri zoti ulardan iloji boricha uzoqroq yurishga harakat qiladi. Yoldorning surbetligiga kelsak, gap shundaki, Oqbo‘yin hali xom, hayotiy tajribasi kam, agar oyoq ildam bo‘lsa, hozircha uni istagancha laqillatish mumkin. Ammo keyinchalik bu tomonlarga, yaxshisi, dorimagani ma’qul. Negaki, vaqt o‘tgan sayin u tobora pishib yetilib boradi. Ana unda har qanday ayyorlik zig‘ircha ish bermay qoladi. Oqbo‘yin otasidek kamhafsala yemas, Yoldor Olaparning ana shu kamchiligidan foydalanib, goh-gohida uning yerlariga ham bosh suqib turadi. Yaxshiyamki, bo‘rilarning baxtiga ikki qo‘chqorning boshi bir qozonda qaynamaydi. Qaynasa bormi?

Quvg‘inga uchragan kezlari Yoldor tabiatning bu qadar tentakligidan xafa bo‘lib ketardi. Mislsiz kuch-qudratini Oqbo‘yinga berguncha o‘ziga bermaydimi. Bu ne holki, besh birday jondor allaqanday bir itdan qochib yursa. Aslida Yoldor tabiatning bu ishidan nolimasa ham bo‘ladi. Tabiat kuch-quvvat bobida Oqbo‘yinga qanchalik himmat qilgan bo‘lsa, makkorligu tadbirkorlik, ziyrakligu hushyorlik borasida Yoldordan ham o‘z sahovatini ayamagan yedi. Yoldor shu xususiyatlari tufayligina o‘z rizqu ro‘zini terib yurardi. Masalan, u qopqon degan narsani yuz odimdan sezadi. Temir iskanja qanchalik ustalik bilan ko‘milmasin, unda o‘tirib qolgan turli hid yuzada qolaveradi-da. Ovchi masalasiga kelsak, Yoldor qadam olishidanoq uning qanday odam yekanini bilib oladi. Xashaki itlarni pisand qilmaganidek, havasmand ov­chilardan ham sira cho‘chimaydi. Yomon ko‘rgani – sirtlon it. Agar oyoqlari yepchil bo‘lmasa, bu balodan qutulmoq mushkul. Shuning-chun uchrab qolsa, ularni kuchukvachchaligidayoq gumdon qilishga harakat qiladi. Bu damgacha to‘rttasini quritdi. So‘nggisini o‘tgan ko‘klam boshida daf yetgandi.

O‘sha kezlari Yoldor to‘dasi bilan tog‘da izg‘ib yurardi. Tunlardan birida tog’etagidagi qishloqqa yenayotib, itlar shovqini orasidan ingichka, o‘ktam ovozni ilg‘ab qoldi. Sezdi. Shu yaqin orada bo‘lg‘usi kushandasi voyaga yetmoqda. Agar hozir harakatini qilmasa, keyinchalik bu yerlardan qadamini uzishga to‘g‘ri keladi. To‘xtab, ovozga quloq tutarkan, qorin g‘amini unutdi. Sheriklarini archazorda qoldirib, yolgiz o‘zi qishloqqa yendi. Itlarning diqqati archazorga qaratilganidan foydalanib, tor ko‘chaga sho‘ng‘idi. Qishloq mast uyquda. Kelayotgan balodan butunlay bexabar, ovoziga zo‘r berib akillayotgan qop-qora kuchukvach­chani u osongina topdi. Avvaliga pastak devor osha hovlini obdon ko‘zdan kechirdi. Keyin yengil sakrab, toshsupa ustiga tushdi. Kuchuk­vachcha akillagancha uy tomon tislandi. Yoldor shoshilmay oldinga yurdi. Bunday paytda oshiqishni yomon ko‘radi. Intiqom daqiqalarini iloji boricha uzoqroq cho‘zishga harakat qiladi. Axir vaqti kelib, tengsiz qudratga yega bo‘ladigan jimitdek vujudning qaynoq qonini hovliqmay, oshiqmay ichmoqqa nima yetsin. Ammo uch-to‘rt odim o‘tmay, ko‘ngli andak xatar sezgandek bo‘ldi. Qadamini tezlatdi. Kuchukvachcha uydan oshxona tomonga qochdi. Yoldor ikki sakrashda unga yetdi-da, yag‘rini aralash bo‘ynidan xippa tishladi. Tishlari orasida nozik suyaklar qisirlab, kuchukvachcha angillab yubordi. Xuddi shu payt uy yeshigi sharaqlab ochildi-da, ostonada yarim yalang‘och miltiq tutgan odam paydo bo‘ldi. Yoldor o‘ljasini og‘zidan qo‘ymay, yashin tezligida hovlini kesib o‘tib, devorga sakradi. Ulgurmadi, miltiq varanglab, quymichiga urilgan kuchli zarbdan ko‘cha yuziga ag‘darilib tushdi. Hartugul oyoqqa qalqishga kuch topti. Qishloq itlari yes-hushini yig‘ib olguncha bo‘lmay archazorga yetib olishga ulgurdi.

Oqbo‘yinning qishlog‘i tog‘dan ancha berida, ko‘klam keldi deguncha bo‘ri zoti bu tomonlardan oyog‘ini uzadi. Aks holda u ham Yoldorning nazaridan chetda qolmagan bo‘lardi.
Oqbo‘yin raqibiga yetmay, taajjub og‘ushida xiyla berida to‘xtadi. Jangga chorlagan shumi yo boshqasimi degan xayolda tevarak-atrofga ko‘z yugurtirdi. Og‘ir tun pardasi ostida mudrayotgan dashtda begona qorani ilg‘amagach, fursatni qo‘ldan boy bergisi kelmay, darhol hujumga shaylandi. Biroq raqibi allaqachon tepadan yengan, ortiga qaray-qaray dasht bo‘ylab yo‘rtib borardi. Ularni kam deganda yuz yellik odim masofa ajratib turardi. Oqbo‘yin oyog‘iga zo‘r berdi. Shu tobda u yirtqichlik mayliga berilgan azbaroyi intiqom o‘tidan yonganidan ko‘ziga jondordan o‘zga narsa ko‘rinmas, tezroq raqibiga yetishu tomog‘idan xippa bo‘g‘ib, jon talvasasida tipirchilashini tomosha qilishdan boshqasini o‘ylamasdi. Ammo qanchalik harakat qilmasin, oraliq masofa qisqaray demasdi.
Bo‘ri yo‘lni o‘ngga solib, qir tomon qochdi.
Ular shu tarzda quvlashib, birinchi, ikkinchi, nihoyat uchinchi qirni ham bosib o‘tdilar, lekin oraliq deyarli o‘zgarmasdi. Oqbo‘yin jon olish qasdida harchand urinmasin, raqibi ham jonini asrash g‘amida undan jadalroq harakat qilardi.

Uchinchi qirdan narisi Oqbo‘yinga notanish joylar. Oqbo‘yin u tomonlarda biror marta bo‘lmagan. Shuning-chun qadamini sekinlatib, xarsangtoshga yetganda to‘xtadi. Bir oz nafas rostlab iziga qaytdi. Ikkinchi qirga yetmay raqibi ortidan qolmay kelayotganini payqadi. Qayrila solib yana quvladi. Bu safar to‘rtinchi qir yetagigacha quvlab bordi. Keyin bu hol yana bir bor takrorlangach, Oqbo‘yin tag‘in hiylaga yo‘liqqanini angladi. Ammo u kechikkan, Yoldor sheriklari bilan tovuqboqarning yechkisini allaqachon tinchitib bo‘lgandi. Oqbo‘yin ularga jarda duch keldi. Qorni to‘q raqiblari, odatdagidek, u bilan pachakilashib turmay, jar yoqalab qochib qolishdi. Oqbo‘yin birinchi qirda qolib, alamidan sahargacha uvlab chiqdi.
Tongga yaqin qishloqqa yenarkan, fermaxona yonidan o‘tayotib, Oqbo‘yin birdan hushyor tortdi. Yeshikda timirskilanib yurgan Karim podachi uni ko‘rib uychadan miltiq ko‘tarib chiqqandi. Yegasidan pishang olgan kattakon ola it (Mallaning o‘limidan so‘ng podachi uni qo‘shni otardan olib kelgandi) vovullagancha unga tomon yugurib kelardi. Oqbo‘yin unga ye’tibor bermay, so‘lga burildi-da, o‘q yetmaydigan joygacha yo‘rtib berib, so‘ng bamaylixotir yo‘lida davom yetdi. Og‘zidan o‘t purkovchi qora kaltak uzoqdan xavfsiz yekanini u allaqachon fahmlab yetgandi.

Karim podachi itning yo‘liga astoydil ko‘z tikmayotgan bo‘lsa-da, jonini olmoqdan aslo voz kechmagan yedi. Ko‘r yemas, Oqbo‘yinning xatti-harakatlarini ko‘rib, bilib turardi. Bilgani uchun ham ich-ichidan zil ketar, shunday bir it o‘ziniki bo‘lmaganidan yuragi kuygani kuygan yedi. Hozir ham Oqbo‘yinning ortidan havas bilan qarab qolarkan, akillay-akillay iziga qaytib, oyog‘i ostida o‘ralasha boshlagan itining biqiniga jahl va zarda bilan tepib yubordi. It vangillagancha fermaxona ortiga qochdi. Podachi qolgan alamini yog‘och oxurni suzib sindirgan buqadan oldi – kurak ikki bo‘lak bo‘lguncha savaladi.
Oqbo‘yin xavfli joydan uzoqlashar yekan, daf’atan xayoliga kelgan o‘ydan sergak tortdi. Yoldorning izidan bekordan bekorga izg‘iyvermay, biror pana-pastqamda poylab qo‘lga tushirsa-chi? Ana Karim podachi uni qanchalik yomon ko‘rmasin, biror marta ortidan quvlaganini yeslayolmaydi, doim mushukday poylagani poylagan.
Oqbo‘yin aynan shunday fikr yuritmagan bo‘lsa-da, podachining harakatlari sabab raqibini quvlab yurmay, poylab qo‘lga tushirmoq lozimligini anglab yetdi. Qayerda poylashni yesa u yaxshi biladi. Ayniqsa, tom boshida targ‘il mushukning qilig‘ini kuzatgandan so‘ng, fikri yana qat’iylashdi.

Mushukka u tasodifan alahsidi. O‘sha kuni qornini to‘ydirib, oftobro‘yada cho‘zilib yotgandi. Somonxona yonida chumchuq poylayotgan targ‘ilga ko‘zi tushib qolib, qiziqsingancha uning harakatlarini kuzata boshladi. Tomning nishabi hovliga qaragani uchun undagi narsalar yaqqol ko‘zga tashlanib turardi. Og‘ilxona tomidagi pichan g‘arami yonida donlab yurgan chumchuqlar mushukni sezmay qolishdi. Targ‘il o‘qdek otilib, ulardan birini tutib oldi. Ikki soat ichida bu hol yana takrorlandi.
Yertasi u chiroq o‘chishini kutmay dashtga chiqdi-da, hech qayoqqa alahsimay, yo‘lni katta jarga soldi. Uzun jarlik bu yerda ikkiga bo‘linib, bir uchi qirga borib taqalardi. Yoldor to‘dasini xuddi shu jar ichi bilan boshlab kelardi-da, shu atrofdagi tepaliklardan biriga ko‘tarilib, bir muddatlik ken­gashdan so‘ng biron manzilni qora tortardi.

Oqbo‘yin jar tubidagi qalin yulg‘unzorga yaqinlasharkan, ko‘z ostiga olib qo‘ygan yerida Olaparni ko‘rib hangu mang turib qoldi. Olapar kalta g‘ingshib, tajo­vuzkorona irilladi. Bu safargi g‘ingshishi ham yerkalanish, ham zorlanish ohangiga yo‘g‘rilgan bo‘lib, u Yoldordan shikoyat qilgan yedi. Oqbo‘yin ham xuddi shu tarzda javob qaytargach, ikkisi bir muddat iskashdilar. So‘ng Oqbo‘yin uning yoniga cho‘zildi. Ortiq bir-birlari bilan ishi bo‘lmay, tor so‘qmoqqa tikilib qolishdi.
Shu tariqa ular do‘stlashishdi. Ularning totuvligi vaqtincha yedi. Negaki, Olapar aqlli it, bunday paytda ishonchli sherik ziyon qilmasligini yaxshi bilgani uchun noiloj ro‘yxushlik bergandi. Boshqa vaqt uni yaqiniga ham yo‘latmagan bo‘lardi. Vujudidan kuch yog‘ilib turgan bu navqiron it unga sira yoqmasdi. Nimaga deganda, u boshqa itlar kabi yaltoqlanmas, joyi kelsa, haqini talab qilishdan ham qaytmasdi. Kim biladi, yerta-indin… bu tentakdan har narsani kutish mumkin.

Olapar ko‘z qirida sherigini kuzatarkan, ichida unga nisbatan hasadga o‘xshash nimadir tuydi. Qulog‘idan g‘archcha tishlab olishdan bazo‘r o‘zini tiyib, tag‘in yo‘lga ko‘z tikdi.
Tun yarmidan oqqanda Olapar to‘satdan bezovtalanib qoldi. Oqbo‘yin uning nimadan xavotirdaligini boshda tushunmadi. Tevarakka alang-jalang boqib, nima gap degan ma’noda sekin g‘ingshidi. Olapar qulog‘ini ding qilgancha yulg‘un novdalarining tebranishini kuzatar va tinmay havoni iskardi. Shundagina Oqbo‘yin qarshi tomondan yesayotgan shamol yo‘lini o‘zgartirganini payqadi. Mabodo Yoldor ularning hidini olsa, o‘laqolsa, bu tomonlarga yo‘lamasligini Olaparning xatti-harakatiga qarab angladi. Olaparning bezovtaligi mana shundan yedi.
Nihoyat bebosh shamol tag‘in yo‘nalishini o‘zgartirib, qarshidan yesa boshladi. Olapar tinchlandi, hatto Oqbo‘yinni beozorgina tishlab qo‘ydi. Pistirmada yotganda shamol asosiy rol o‘ynashini Oqbo‘yin shundagina bildi. Olaparning tishlashini ko‘pda yoqtirmay, ko‘ngilga og‘ir botmaydigan tarzda irillab, sal nari surilib yotdi.

Oradan ikki soatlar chamasi vaqt o‘tgach, shamol jondor hidini olib keldi. Hidni ilg‘ashlari bilan har ikkisi ham singib ketgudek yerga qapishdilar. Paxmoq junlari hurpayib dahshatli tusga kirdi.
Ko‘p o‘tmay muyulishda Yoldor ko‘rindi. Ortidan bo‘y-bastiga qarab yana to‘rt sherigi qator kelishardi. Aftidan qorinlari xiyla to‘q shekilli, qadam olishlari lanjroq, hatto uzoq-yaqindan yeshitilayotgan hamjin­­s­larining uvlashlariga ham ko‘pda ye’tibor berishmasdi. Saf oxirida kelayotgan jussasi kichikroq bo‘rining nimadandir beto­qatlanishini hisobga olmaganda, to‘da tinch va sokin vaziyatda olg‘a siljirdi.
Ammo pistirmaga yetmish-sakson odim qolganda Yoldor kutilmaganda sergak tortdi. To‘xtadi. Cho‘nqaydi. Tumshug‘ini ko‘kka cho‘zib, iskalandi. O‘tgan kuni Oqbo‘yinni ahmoq qilgan suyagi buzuq bo‘ri unga baqamti kelgach, ikkisi nima haqdadir uzoq kengashdilar. So‘ngra shamolda vahimali shovullayotgan yulg‘un­zorga tikilgancha turib qolishdi. Ularning nimadandir hadik olgani aniq yedi.

Yirtqichlar tabiatan juda bardoshli bo‘lishadi. Ana shu xususiyatlari tufayligina ular ko‘pincha hayotlarini xavf-xatardan asrab qolishadi. Ozgina shosh­qaloqlik yoki yehtiyotsizlik hamisha o‘lim bilan tugaydi. Yoldor ko‘ngil bezovtaligini aniq idrok yetolmagani uchun ham sabr qilishga qaror qilgandi. Bu yerda aql-idrokdan ham ko‘ra sabr-toqat ko‘proq ish beradi. Yulg‘unzorda mabodo ovchi bekingan bo‘lsa, baribir o‘zini bildirib qo‘yadi. Yoldor buni ko‘p sinagan. Agar it bo‘lsa, agar shunga jur’ati yetsa hademay irillagancha yugurib chiqadi. Qo‘pol bu jonivorlar kutishdan ko‘ra qutqu solishni afzal bilishadi. Ammo Yoldor bu gal adashgandi. Yulg‘unzor Olaparga yemas, Oqbo‘yinga yaqinligi tufayli hatto hurishga yerinadigan Olaparning bu yerga kelishini tasavvuriga ham sig‘dirolmasdi.
To‘g‘ri, u bekorga vaqt yo‘qotmay, yulg‘unzorni aylanib o‘tishi ham mumkin yedi. Unda ko‘ngliga shubha solgan xatar jumboqligicha qolib, keyin yuragi g‘ash tortib yuradi. Bundan tashqari, yana o‘tib-qaytishi bor. Agar xavfni bugun aniqlamas yekan, yertaga bu yerlarga qadam bosmoqni o‘ylamasa ham bo‘ladi. Chunki bir xavfdan bo‘ri zoti xiyla yet tashlaydi. Baxtga qarshi shamol ham uning zarariga ishlamoqda yedi.

Shu dam jussasi kichikroq yosh bo‘ri betoqatlanib oldinga o‘tgandi. Yoldor yumma talab berdi. Sherigi yesa beboshning yelkasidan g‘archcha tishlab chetga uloqtirdi. Odobsizligi uchun boplab ta’zirini yegan sho‘rlik g‘ingshiy-g‘ingshiy joyiga borib turdi .
Yoshlik – g‘o‘rlik, deb bejiz aytilmagan. Ayni paytda Oqbo‘yin ham o‘zini zo‘r-bazo‘r tiyib turardi. Agar qavatida Olapar yotma­ganida, u allaqachon hujumga o‘tgan va har galgidek besamar quvlashlar bilan tong ottirgan bo‘lardi.
Nihoyat, Yoldor joyidan qo‘z­g‘aldi. Yulg‘unzorda xavf yo‘qligiga imoni komil holda oldinga yurdi. Yosh bo‘ri uning ortiqcha yehtiyotkorligidan kulganday uvlab qo‘ydi.
Tepalikka olib chiqadigan so‘qmoq shundoqqina itlar yashiringan joydan o‘tardi. Mushaklari tarang tortilgan Oqbo‘yin sherigiga qararkan, uning oshiqmayotganini ko‘rib, hayron bo‘ldi. Agar bu hol yana bir daqiqa cho‘zilsa, u ortiq bardosh berolmasligini sezdi. Haytovur, Olaparning qaddi yerdan bir yenlik uzildi. Azbaroyi zo‘riqqanidan paylari bo‘rtib, yelkasiga tegib turgan yulg‘un novdasi titrab ketdi. Bu orada Yoldor juda yaqin kelib qolgan yedi.

Oqbo‘yin sakramoqqa yendi chog‘lagan ham yediki, oldinroq harakat qilgan Olapar uni turtib o‘tib, Yoldorga o‘qdek tashlandi. Oqbo‘yin sal narida sarosimada turib qolgan bo‘rilardan biriga hamla qildi. Bu o‘sha – suyagi buzuq ulkan bo‘ri yedi. Raqibi harchand chap berishga harakat qilmasin, bo‘g‘zini Oqbo‘yinning o‘tkir tishlaridan asrab qololmadi. It zumda uning bo‘g‘zini yorib tashladi. Oqbo‘yin yerda cho‘zilib qolgan bo‘riga qayrilib boqmay, ikkinchisiga tashlandi.
Ota-bola yulg‘unzorda uch bo‘ri jasadini qoldirib, ikki bo‘rini qirgacha quvib borishdi.
Uchinchi qordan so‘ng havo xiyla yumshab, hafta o‘tmay tizza bo‘yi qordan asar ham qolmadi. Qish o‘rtasi bo‘lishiga qaramay, kutilmaganda kunbotishdan yesgan iliq shabadadan yer selgib, dala-dasht nimyashil tus oldi. Havoda ko‘klam hidi anqiy boshladi. Ammo bu holdan bolalarni demasa, kattalar mutlaqo quvonmadi. Negaki, havo shu tarzda yana uch-to‘rt kun turib bersa, dov-daraxtlar yoppasiga gulga kiradi-yu, navbatdagi qordan so‘ng hammasi yer bilan bitta bo‘ladi. Ko‘p­chilikning tirikchiligi bog‘dagi meva-cheva bilan. Ammo havoning keskin ilishi odamlarga ta’sir yetmay qolmadi: magazin oldi yosh-yalanglar bilan gavjumlashdi, chollar juvozxona qoshidagi odatdagi joyini yegalladilar, kampirlar urchug‘i-yu po‘stagini sudrab uydan supaga ko‘chdilar. Bolalarni-ku, qo‘yavering, shum­takalar daladan beri kelmay qolishdi. Oqbo‘yindan bo‘lak jamiki tirik jon iliq oftob nuridan bahra olmoqda yedi.

Shu kunlarda Oqbo‘yin mo‘jazgina yog‘och uychasida, qalin to‘shalgan poxol ustida dard azobini tortib yotardi. Yulg‘unzordagi zafari yevaziga u Karim podachi tomonidan to‘ng‘iz o‘qi bilan siylangandi. Yirik pitra o‘ng yelkasini titib yuborgandi.
Yulg‘unzor voqeasidan keyin Oqbo‘yinning shuhrati kutil­maganda oshib ketdi. Hammasiga Mamarajab juvozkash sababchi. U hafta, o‘n kunda bir Toshlisoyga qatnab turardi. Toshlisoyliklar boshqa yekinlar qatori zig‘ir, kunjut ham yetishtirishadi. Tutingan jo‘ralari juvozkashni yil-o‘n ikki oy zig‘ir bilan ta’minlab kelishadi. Albatta, tekinga yemas, ammo bozor bahosidan ancha past, buning ustiga mag‘zi to‘q, siqsang g‘archcha yog‘ chiqadi. Xullas, qishda nima ko‘p, to‘y ko‘p. To‘y oshi zig‘ir yog‘siz bo‘lmaydi. Mamarajab juvozkash zig‘ir umidida tong-saharlab yo‘lga chiqqandi. Katta yo‘ldan aylanib yurishga yerinib, ot boshini so‘qmoqqa burdi. Aslida doimo qatnaydigan yo‘li shu yedi-yu, lekin qish kezlari jar oralab, dasht oralab yurishdan o‘zini tiyib kelardi. Bu safar nima falokat bosib, shu yo‘ldan yurmoq istab qolganiga hanuz aqli yetmaydi. Jarga yetmay tong bo‘zardi, oydin kunda dashtda jondor nima qiladi, degan o‘yda yulg‘unzorga qadam qo‘yarkan, shu atrofda o‘ralashib yurgan Oqbo‘yinga ko‘zi tushib, yanada dadil tortdi. Ammo yulg‘unzorga kirar-kirmas birdan oti taysallab qolsa bo‘ladimi. Indamasa, iziga burilib qochadigan. Agar juvozkash itni ko‘rmaganida, otning ra’yiga qaragan bo‘lardi. Hozir yesa qahri qo‘zib ketdi. «Kelib-kelib itdan hurkasanmi. Harom qotgur», deya otni achchiq qamchi ostiga oldi. Tayoq jonidan o‘tgan sho‘rlik jonivor pishqira-pishqira noiloj oldinga yurdi. Otning qilig‘idan jahli chiqqan juvozkash uni maqtab sotgan Abdujalil qovchunni ham, uning gaplariga laqqa tushgan o‘zini ham changitib so‘kib borarkan, daf’atan ko‘zi tushgan manzaradan yesi og‘ib qolayozdi. Qaysi ko‘z bilan ko‘rsinki, bir yemas, uch bo‘ri cho‘zilib yotardi. Albatta, juvozkash ularni tirik gumon qildi. Shu sabab, beixtiyor ishtonini ho‘llab qo‘ydi. Uzoq yili dashtda bo‘rilarga yem bo‘lgan qaynisining fojiasi xayolidan chaqmoq yan­glig‘ o‘tarkan, ko‘ziga kenja nevarasi ko‘rinib ketdi. Uni qaytib ko‘rolmasligini o‘ylab, bo‘g‘ziga yig‘i tiqildi. Kalimaga tili kelmay, valdir-vildir qilarkan, yirtqichlarning harakatsiz yotganini payqab, u qor ustidagi qon izlarini, bo‘rilar tanasidagi jarohatlarni ko‘rdi. Shunda ham yaqinroq borishga yuragi betlamay, ot boshini ortga burdi. Hozirgina, juvoz haydamay men o‘lay, zig‘ir moy yemay odamlar o‘lsin deb turgan odam, yendi rasvo bo‘lgan ishtonidan boshqasini o‘ylamasdi. Bo‘rilarni o‘lik ko‘r­ganidan xudoga ming karra shukrlar qilardi.

Mamarajab juvozkash yo‘l-yo‘lakay Qahhor ovchi yeshigini qoqmasdan o‘tolmadi. Axir ko‘rgani hazilakam voqea yemas, buni birovga aytmasdan bo‘­larkanmi! Gap orasida, yuribsan-da, ovchiman deb, surishtirib kelsa bir itchalik chog‘ing yo‘q, deya Qahhor ovchini chaqib olishdan ham qaytmaydi. Uyiga yetguncha yana besh-olti kishidan «suyunchi» oldi. Qahhor ovchi itga meng­zalishidan xafa bo‘lib turmadi. Boshqa paytda-ku bu gapi uchun cholning yoqasini yirtgan bo‘lardi-ya, lekin hozir bunaqa past-baland gaplarga ye’tibor berib o‘tirishning vaqti yemasdi. Cholning qorasi o‘chishi bilan yulg‘unzorga jo‘nadi. Yo‘lda bo‘ri terisidan tushadigan foydani xomcho‘t qilib, dimog‘i chog’ bo‘ldi.
Bu yorug‘ olamda ovchi xalqidek hangomatalab odam kam topiladi. Qahhor ovchi terilarni ortmoqlab qishloqqa qaytarkan, ko‘ringanga Oqbo‘yinni tarifu tavsif yetib borardi. Oqshom Yerkin puchuqning maslahat oshida ham jag‘i tinmadi. Mamarajab juvozkash uni ma’qullab turdi. Gurungda it yegasining qanchalik bahri-dili ochilgan bo‘lsa, Karim podachiniki shunchalik xufton tortdi.
Oxiri bo‘lmadi, qarasaki, Qahhor ovchi hali-veri tinadigan yemas, podachi burchakdagi pechka qavatida issiq va maqtovdan terga botib o‘tirgan it yegasiga shum qarash qilib, ovchiga yuzlandi.

— Qahhorvoy, ishqilib, teri yaxshi pul bo‘ldimi?
— Bir navi. Nima yedi?
— Hammasini cho‘ntakka urgan chiqarsan?
— Nima, ko‘chaga tashlab qo‘yishim kerakmidi?
Karim podachi javobga shoshilmadi. Bolishni biqiniga tortib, yonboshlarkan, qanshari ostidan unga kinoyaomuz tikildi.
— Ko‘chaga tashlama, uvol bo‘ladi. Lekin teri puli it yegasiga tegishli yekanini unutganing chatoq bo‘pti. Hech bo‘lmasa, unga ulush berishing kerak.
Davraga sukunat cho‘kdi.
— Mayli, biz rozi.
O‘rtada o‘t chiqarish payida turgan podachi it yegasining bu gapini yeshitib, afti tirishdi. Nordonroq gap aytmoqchi bo‘lib so‘z qidirarkan, oraga Mamarajab juvozkash suqildi.
— Unda teri pulida mening ham haqim bordir-a, Karimboy? Axir ularni birinchi bo‘lib men ko‘rdim-ku!
— Bo‘lmasam-chi, — dedi ovchi qutquli ohangda.
— Hay, unda biz ham kechdik, olgan puli haloli bo‘lsin, — juvozkash shunday deya Karim podachi tomon o‘girildi. – Siz, Karimboy inim, buytib yo‘q yerdagi gapni kovlamang. Uyat bo‘ladi. Go‘ng titmoq tovuqqa yarashadi. Yurak yutib boribdimi, qandini ursin. Mana, biz yaqinigayam yo‘lolmadik-ku…

— Yendi siz… ayolmijoz odamsiz-da, boboy, — dedi podachi kulib. – Hech zamonda yerkak kishiyam o‘lgan jondordan qo‘rqadimi?
— Til qurg‘ur besuyak, og‘izga kelganini aljimang, inim, — dedi juvozkash og‘rinib. – Shu-u, sizga qarab turib fikr qilsam, Sodiqboyni iti sizdan yesliroqmi, deyman…
— Mengzamang, boboy!
— Unda siz ham sal yega bo‘ling. Tengquringiz yemasman! Ko‘p oldida buytib behurmat qilmang.
— Aqling-ku bilmadim-a, — deya gapga aralashdi Sodiq aka, — lekin sodiqlikka sodiq. Rasul degan ulimizga ko‘p qattiq mehr qo‘ygan, jonivor. Yotar joyin bo‘lak dema­sak, ikkisi doim birga. Qachon qa­rama, yetaklashib yuradi. Tunov ku­ni nega molni tagini tozalamading, deb uldi ozgina burovga oluvdim, irillab tarafini olib qolsa bo‘ladimi. Bolaga qo‘l ko‘tarsam, oladigan shashti bor. Qo‘rqdim urishga.

— Unaqa itni bahridan keching, Sodiqvoy, — dedi Yerkin puchuq. – Har mo‘yi tillaga teng bo‘lsayam, keching bahridan. Ko‘ngil bo‘shlik qilmang, oxiri yomon bo‘lishi mumkin. Hozir men sizga bir voqeani aytib berayinu xulosasini o‘zingiz chiqaring. Shaharda bir no‘g‘ay oshnam bor. Hov birda, katta uldi to‘yida ichib olib, ajab bir qiliqlar qilgan norg‘ul yigit-chi. Ana o‘sha jo‘ram itga juda ishqivoz yedi. Bir nemis ovcharkasi bo‘lgichi yedi. Odamday yesli. Kelvati naq yeshakday kelardi. Shu deng, bir kuni oshnam uyiga ko‘proq otib boribdi. O‘ziyam ko‘p ichardi, dayus. Ichib olib nuqul qo‘shiq aytardi. O‘sha kuni xotini sho‘rlikning kayfi buzuqroq yekanmi, oshnamni bir-ikki silkibdi. Turtkilab-surtkilab uyga olib kirmoqchi bo‘libdi. Jo‘ram ham ko‘nmabdi, xotini qistab qo‘ymabdi. Orada yelkasiga bir-ikki musht tushiribdi. Naryoqda kuchugi yotgan yekan, xotin yeriga qo‘l ko‘targan hamon sakrab turib. Shappa tomog‘idan opti. Yegang o‘lgur it kishiga avvalo mehr qo‘ymasin, mehr qo‘ymasin, mehr qo‘ydimi, qattiq qo‘yadi.
— Xotindan gapir. Xotin nima bo‘ldi?
— Nima bo‘lardi, balnisaga yet­may uzildi. Oshnam itni chavaqlab tashladi. Mana shunaqa gaplar.
— Itni do‘st deymizu, lekin ming qilsayam, hayvon-hayvon-da.
— Bunaqa yekan, it asrab nimaga kerak?

— Ie, hamma it bir xil deb o‘ylaysanmi? Mana, o‘zimizning ko‘ppaklar. Biror gap bo‘lsa, dumini qisib qochishdan boshqasiga yaramaydi.
— Lekin Sodiqniki sara it…
— Sodiqvoy, haligi gapingiz chin bo‘lsa, bu itni tezda yo‘qoting. O‘rniga yuvoshroq ko‘ppak asrang. Aytib bo‘ladimi, tag‘in….
— Haq gap…
— Yo‘qotib nima qiladi, — dedi Karim podachi gapga suqilib. – Undan ko‘ra menga beraqolsin.
— Tushingizni suvga ayting, — dedi it yegasi tumshayib.
— Bekorga harom qotmasin, deyman-da, uka.
— Kim yekan o‘sha harom qotiradigan?
— Xidir xira qo‘zg‘oladigan vaqt yaqinlashyapti.
— Tegib ko‘rsin!
— Chiranma. Qo‘lida qog‘ozi bor uning. Bet bo‘laman deb tag‘in melisaga tushib yurma.
— Qog‘ozini og‘ziga urib, ketiga tepib haydarman.
— Ko‘ramiz.
— Menga qarang, — it yegasi podachiga qattiq tikildi. – Qog‘ozi bor o‘sha nomard nega sizning itingizga tegmaydi, a? Yo itingizda shoxi bormi? Balki oyi bordir? Yo har safar tomog‘ini moylab yuborasizmi?

— Mening itim kolxoz mulkini qo‘riydi, nodon.
— Nima, meniki ammamning chorbog‘ini qo‘riyaptimi?! Kechalari dashtdan beri kelmaydi. Gir aylanib qishloqni qo‘riydi. Uch birdan jondor buning isboti. Qog‘ozi bor o‘sha ukag‘arga bu gaplarni aytsak, tushunar, axir. Kallasi bordir, ho‘l-quruqqa barobar o‘t qo‘ymas. Gapning sirasini aytsam, hadigim sizdan. Bilaman, anchadan buyon tish qayrab yuribsiz. Tag‘in uyalmay-netmay menga ber deganingizga o‘laymi!
— Sen bola, ko‘-o‘p achchivumni qo‘zitma! – g‘azabdan podachining rangi bo‘zarib ketdi. – Surishtirib kelsak, o‘sha axta bo‘lgir kuchugingni bo‘ynida itimning xuni bor. Otish kam, yetini nimtalasam, arziydi. Xudo nasib yetsa, bu ishni qilaman ham.
Sodiq aka boshmaldog‘ini barmoqlari orasidan chiqarib, qo‘lini podachi tomon cho‘zdi.
— Mana qilasiz!
— Karim podachi qo‘lidagi piyolani shaxd bilan otdi. Piyola tokcha qirrasiga tegib, sindi. Sodiq aka dasturxondagi chinni kosalardan birini qo‘liga oldi. Podachi irg‘ib o‘rnidan turdi.
— Qoch, yo‘limni to‘sma! – dedi oraga tushganlardan birining ko‘kragidan itarib. – Ketaman! Qolsam yomon bo‘ladi! Manovini tikkalay so‘yib qo‘yishim mumkin. Qo‘yvor qo‘limni! Qo‘limni qo‘yvor, deyapman!
— Sodiq seniyam yosh bola fe’ling bor-a, — dedi Qodir traktorchi uning qo‘lidan kosani tortib olarkan, biqiniga turtib. – Axir it sigir yemas-ku, buncha iching kuymasa, berib yubor. Bermasang, baribir boshini yeydi.

Kinoyani payqab, kimdir kuldi, unga boshqalar qo‘shildi.
Bu paytda Karim podachi ayvonda to‘ng‘illab, yetigini qidirardi.
U to‘g‘ri fermaxonaga keldi-da, oldindan tayyorlab qo‘yilgan bir juft cho‘chqa o‘qni miltiqqa joylab Oqbo‘yin tunlari chiqib ulib o‘tirishni xush ko‘radigan tepalik sari yurdi. Tepalikning qulayroq joyiga pistirma qo‘ydi. Bolalar kovlab tashlagan chuqurlardan biri unga juda qo‘l keldi. Boshqa vaqt allaqanday itni deb zax yerda dumalab yotmagan bo‘lardi. Lekin janjal tufayli anchadan buyon dilida tugib yurgan niyatini bu tun qanday bo‘lmasin amalga oshirmoqqa qat’iy jazm qildi. Buni qarangki, Oqbo‘yin ham ko‘p kuttirmadi. Itning ko‘rkam kelbati tepalik ustida, yulduzli osmon qo‘ynida paydo bo‘lganida, Karim podachi yendigina ikkinchi yonboshiga ag‘darilgan edi.

Aytish kerakki, u darhol miltiqqa yopishmadi. Sovuqdan uvishgan barmoqlarini og‘ziga olib borib, nafasi bilan isitarkan, itga mahliyo termulib qoldi. Oqbo‘yin haqiqatan ham mahobatli yedi. Podachi umr bino bo‘lib, hali bunaqasini ko‘rmagandi. Shu damgacha zehn solmaganini qarang. Adovatli nigoh go‘zallikni sezmaydi. Podachi ham shu damgacha itdagi ko‘rkni payqamagan, uni bemisl qudrat timsoli sifatidagina bilar, aynan shu xususiyatiga oshiq yedi. Ayni paytda podachi ruhida qarama-qarshi hislar tug‘yon ura boshladi. Otay desa, shunday it uvol. Bunaqasi onda-sonda bir dunyoga keladi. Otmay desa, ichi kuyib o‘ladigan. U g‘ayrishuuriy holatda miltiqni changallab, tepkini bosdi. Oqbo‘yin kutilmagan kuchli zarbdan dumalab ketdi. Intiqom lahzasidan quturib ketgan Karim podachi hayallamay ikkinchi tepkini bosdi. Navbatdagi o‘q shundoqqina boshi ustidan vizillab o‘tishi bilan Oqbo‘yin jon achchig‘ida qocha boshladi. Hovliga yetib kelganida badanidagi o‘q hali sovub ulgurmagan, og‘riqdan ham ko‘ra tashnalikdan ko‘proq azob tortmoqda yedi. U ariq chetiga oyoq qo‘yib, yupqa muzni panjasi bilan urib sindirdi-da, yutaqib suv icha boshladi. So‘ng suvga qonib, kemtik tagiga kelarkan, sillasi qurib borayotganini his yetdi. Devor oshishga qurbi yetmay, g‘ing­shi­gancha darvoza tomon sudraldi.

Sodiq aka itni yertalab darvoza tagidan topti. Oqbo‘yin chala o‘lik holda yotardi. Agar u yulg‘unzorda shuhrat qozonmaganida, Sodiq aka uni ikki dunyoda ham Salom do‘xtirga bosh urib bormagan, o‘z navbatida Salom do‘xtir ham uni sidqidildan muolaja qilmagan bo‘lardi. Suyagiga ziyon yetmagan yekan, jarohati tez bita boshladi.
Sodiq aka bu bedodlikka befarq qaramadi. O‘sha kuniyoq suyil ko‘tarib fermaxonaga bordi. Ammo podachi uni yozgi qo‘radan beriga o‘tqazmadi.
— Yana bir qadam bossang, otaman! – dedi miltiq o‘qtalib. – Bu senga oz! Shoshmay tur, hali senga shimildiriq ko‘rsatish qanaqa bo‘lishini ko‘rsatib qo‘yaman!
Jarohati bitgan sayin Oqbo‘yinning favqulodda ishtahasi ochila bordi. Avvallari ovqatga qiyo boqmaydigan jonivor yendi go‘yo o‘sha damlarning hissasini chiqarmoqchiday, yalog‘iga to‘kilganni ko‘rdim demasdi. Keyinchalik uyda beriladigan ovqatdan nafsi qonavermagach, u dala-dashtga chiqib o‘laksa qidiradigan bo‘ldi. Yoldorning o‘limidan so‘ng bo‘rilar bu tomonlarga dorimasligi sababli dashtdan o‘laksa deyarli arimasdi. Faqat qishloq itlari ahyon-ahyonda…. Ammo Oqbo‘yin tezda ularni tartibga solib qo‘ydi. Qarg‘a-quzg‘unlarni demasa, uning nasibasiga sherik bo‘lishga jur’at yetadigan jonivor yo‘q yedi. Boshda Oqbo‘yin qarg‘a-quzg‘unlar bilan ham obdon talashib ko‘rdi. Yeplayolmadi. Bu qanotli maxluqlarni bir tomondan haydasa, ikkinchi tomondan yopirilardi.

Shu tariqa, Oqbo‘yin bo‘rilarcha yashay boshladi. Bu xil hayot yoqib qolganidan, yendi ilgarigidek mut­tasil Rasulning ortidan yergashib yurmas, yertalablari bolani maktab­gacha kuzatib boradi-da, keyin to‘g‘­ri dashtga chiqib ketardi. Dashtdan gohida juda kech qaytadi. Ammo Rasuldan ko‘ngli andak bezovtalansa, hayallamay qishloqqa yuguradi.
Rasul koptok talashib urushgan kuni ham shunga o‘xshash voqea yuz berdi. Bu paytda Oqbo‘yin jarda sang‘ib yurardi. Ko‘ngli o‘z-o‘zidan bezovtalanavergach, qishloq tomon chopti. U tepalik ustida paydo bo‘lganida, Rasul bolalardan biri bilan yoqa bo‘g‘ishardi. Oqbo‘yin! – dedi birov baqirib. Bolalar quyundek yelib kelayotgan itni ko‘rishlari bilan tumtaraqay bo‘lib ketishdi. Maydonda it bilan Rasul qoldi.
Bugun ham u bolani maktab­gacha kuzatib bordi-da, muyulishda mashina kutib turgan odamlar yonidan mag‘rur yurib o‘tib, dashtga chiqib ketdi. Ikki kundan buyon kamardagi harom o‘tgan sigir bilan band yedi. Go‘sht hidini uzoqdan sezib, tamshangancha qadamini tezlatarkan, uch-to‘rt it o‘laksani bamaylixotir xomtalash qilayotganini ko‘rdi. Oqbo‘yin g‘azabdan quturgan ko‘yi olg‘a intildi. Changaliga tushgan itni tilka-pora qilmoq qasdida yelib borarkan, baribir nafs degan balo ustunlik qildi, qochmoqqa tushgan itlarning izidan quvlab yurmay, xo‘rakka tashlandi.

* * *

…Oqbo‘yin bu vaqtda hovlida yedi. Yaloqdagi ovqatni pok-pokiza tushirib bo‘lgach, oftobro‘yoda birpas cho‘zilib yotdi. So‘ng yendi Qoplonning oldiga jo‘nay deb turganda, darvozadan Rasul kirib keldi. Itni ko‘rgan bolaning ko‘zlari shodlikdan chaqnab ketdi. Kelasolib Oqbo‘yinning bo‘ynidan quchdi. Yerkaladi. Keyin qulog‘idan tortqilab o‘pka-gina qildi.
— Ha, daydi! Qayerlarda sanqib yuribsan, Qorangni ko‘rsatmay qo‘yding? Hozir bir adabingni beraymi- a?!
Oqbo‘yin bolani sog‘ingan, yumalab, sakrab, bir zum o‘ynashgan bo‘ldi. Keyin darvozaga yo‘naldi.
— Ha-a, hali yana qochmoq­chimisan? Qochib bo‘psan, daydi!
Rasul itning qulog‘idan tutib, uychasi tomon sudradi. Oqbo‘yin buni odatdagi hazil deb bilib, unga itoat yetdi. Qachonki ko‘zi yerda chuvalanib yotgan zanjirga tushgachgina bolaning maqsadini angladi. Boshini keskin silkib, qulog‘ini bo‘shatdi-da, ortiga qayrildi. Rasul uning bo‘ynidan mahkam quchib, tutib qolmoqchi bo‘ldi. Kuchi yetmadi. Oqbo‘yin bolani hech bir qiyinchiliksiz darvozagacha surgab bordi.

Ostonaga qoqilib tushgan bolaning alami qo‘zib, yerdan kattakon tosh oldi, lekin urishga qo‘li bormadi. Toshni mahkam siqqancha Keldiyor maxsumning hovlisi tomon yo‘rtib ketayotgan Oqbo‘yinning ortidan qarab qolarkan, ko‘ziga yosh quyildi. So‘ng, daf’atan, otasining, iliqish davrida it zoti hamma narsani unutadi, ammo bu vaqtincha, keyin yana yes-hushi joyiga keladi, degan gapi yesiga tushib, xiyol yengil tortdi. Ichida Keldiyor maxsumning itini boplab so‘kdi.
Oqbo‘yin Keldiyor maxsumning tomorqasiga o‘tib, Qoplonni joyidan topmadi. Yerkalab chaqirishlari ham javobsiz qolgach, u hid olib izidan tushdi. Iz uni to‘g‘ri fermaxonaga boshlab bordi. Yozgi qo‘ra chetida cho‘nqayib turgan Qoplonni u uzoqdan ko‘rdi. Yuragi hapqirib, qadamini tezlatarkan, fermaxona ortidan panshaha ko‘tarib chiqqan Karim podachiga ko‘zi tushib, sarosimada qoldi.

Oqbo‘yinning bu qadar tez paydo bo‘lishini kutmagan podachi avvaliga shoshib qoldi. So‘ng qo‘lidagi panshahani go‘ngtepa chetiga sanchib, uycha tomon oshiqdi. Ichkariga kirib miltiqni qo‘liga oldi. Tepkisini ko‘tarib, ortiga o‘girilgan joyida shoshqaloqligi o‘ziga yerish tuyulib, miyig‘ida iljaydi. Tepkini tushurib, miltiqni devorga suyadi. Timirskilanib yurib, bir burchakda yotgan yeshak to‘qimini qidirib topdi. To‘qimni tagiga qo‘yib, yeshik yoniga joylashib o‘tirdi. Yeshikni qiya ochib miltiqni tizzasiga oldi. Oraliqdan yozgi qo‘ra bemalol ko‘zga tashlanib turardi. Oqbo‘yinning haliveri itga yaqin kelmasligini bilardi. Ko‘ngliga hadik oralagan itning joyidan jilishi qiyin, shuningdek, ming po‘pisa qilganing bilan uzoqlashib ham ketmaydi. Fursat poylab atrofda aylanishib yuraveradi. Ayniqsa, miltiq o‘qini tatib ko‘rgan itlar bu borada juda omilkor bo‘lishadi. Ammo shunga qaramay, manaman degan itning ham sabr-bardoshi bir-ikki soatdan ortig‘iga yetmaydi. Iliqish ta’siri ostida ular bora-bora xavf-xatarni unutib qo‘yadi. Podachining umidi mana shunda yedi. Ikki soat yemas, ikki kun poylashga ham rozi yedi u. Yaqin keltirmasdan turib, Oqbo‘yinni bir yoqlik qilish juda qiyindek tuyulardi. Otib o‘ldiradiyu, jasadini fermaxona ortidagi xandaqqa tashlab, ustidan tuproq tortib yuboradi. Qani, yegasi da’vo qilib ko‘rsin-chi!

Oqbo‘yin uychadagi taraddudni sezganday hamon joyida qotib turarkan, Qoplonning nolakor g‘ingshishidan so‘ng, sekin-asta olg‘a siljiy boshladi. Manzilga yuz odimcha qolganda, podachining o‘t solguvchi kaltagini yeslab, tag‘in to‘xtadi. Alamli g‘ingshidi.
Oradan yarim soatlar chamasi vaqt o‘tgach, podachi zerika boshladi. Boz ustiga, hali mollarning yarmiga yemish tashlanmagan yedi. Bir xayoli, bu ahmoqona ishga qo‘l siltab, yumushiga unnamoqchi ham bo‘ldiyu, lekin yuragi kuyishib yurishini o‘ylab, fikridan qaytdi. Tirqishdan mo‘ralab, masofani chamaladi. U tili tagiga nos tashlab, gardanini qirt-qirt qashirkan, to‘satdan ko‘zi fermaxona devoriga suyog‘liq turgan zarang podatayoqqa tushib, o‘zida yo‘q quvonib ketdi. Avvalroq shu narsa xayoliga kelmaganidan ichida o‘zini boplab so‘kdi. Axir, Oqbo‘yin sherigining azobiga chidash berolmaydigan yovqur tabiatli itlar toifasidan-ku. Bunday paytda u o‘lsa o‘ladiki, lekin hech balodan qaytmaydi.

Karim podachi tashqariga chiqdi. Borib tayoqni oldi. Yo‘l-yo‘lakay ustidagi paxtaligini yechib tashlab, Qoplonning yoniga bordi. Miltiqni simto‘r devorga suyab qo‘yib, itni kaltaklashga kirishdi. Qoplon yuvosh va nozik it — zarb kuchli bo‘lmasa-da, dunyoni boshiga ko‘tarib vangillay boshladi. O‘zini chor tomonga otib, qutulmoqqa urindi. Biroq tizimcha kalta, kaltak yesa uzun yedi.
Qoplonning kaltak ostida qolganini ko‘rib, g‘azabdan Oqbo‘yinning yesi og‘ib qolayozdi. Ammo miltiqdan qattiq yurak oldirgan, ko‘nglidagi qo‘rquv hissini yengishga qurbi yetmadi. G‘ingshidi. G‘ingshigancha yer bag‘irlab beixtiyor oldinga siljidi.
Podachi o‘zini har yonga urib, tayoqdan qochishga urinayotgan Qoplonni kaltaklashda davom yetarkan, ora-sira Oqbo‘yinga ko‘z qirini tashlab qo‘yardi. Oqbo‘yinning chumchuq poylagan mushuk singari yer bag‘irlab g‘alati alpozda harakatlanayotganini ko‘rib kuldi, uni tez qutirtirmoq niyatida Qoplonni battarroq tayoqlay boshladi.

Ammo shu payt kutilmagan hodisa yuz berdi: kaltak jonidan o‘tgan Qoplon tuyqusdan podachiga tashlanib, o‘ng bilagidan g‘archcha tishlab oldi. Karim podachi ingrab yubordi-da, o‘zini bir odim ortga oldi. Tirqirab qon oqayotgan bilagiga razm solib turib, tutaqib so‘kindi. Keyin tayoqni ikki qo‘llab tutib, sho‘rlikni chinakamiga kaltaklashga tushdi. G‘azabdan quturib ketgan podachi Oqbo‘yinni juda kech payqadi. Na’raga o‘xshab ketadigan ovozni yeshitgandan so‘nggina o‘girildi, o‘girildi-yu, shu daqiqani kutgan bo‘lishiga qaramay, o‘qdek uchib kelayotgan Oqbo‘yin­ning vajohatini ko‘rib, dabdurustdan vahimaga tushib qoldi. Tayoq bilan himoyalanmoqchi bo‘lgan joyida miltiq yesiga tushib, qurolga yopishdi. Shoshganidan miltiq tepkisi qolib, qo‘ndog‘ini paypaslay boshladi. Nihoyat, tepkini ko‘tarib, miltiqni Oqbo‘yinga to‘g‘riladi. Juda yaqin kelib qolgan Oqbo‘yin ayni shu damda naq odam bo‘yi sakrab, yashin tezligida unga tashlandi. O‘qi xato ketdi. Yelkalariga tig’ yanglig’ botgan tirnoqlar zarbidan dodlab yubordi. Jon achchig‘ida pichog‘iga yopisharkan, qaynoq nafas aralash ko‘z o‘ngida bir lahzaga yalt yetgan oppoq o‘tkir tishlar tomog‘iga sanchilganini his yetdi. Ko‘z oldi tumanlashib, hushini yo‘qotdi.

Oqbo‘yin raqibini mag‘lub yetganiga ishonch hosil qilgach, murdadan chetlandi. Tuproqqa yotib turganday ilkis silkindi. So‘ngra betinim g‘ingshiyotgan Qoplonning yoniga borib, arqonni qon yuqqan o‘tkir tishlari orasiga oldi.
Fermaxonaga yem olib kelgan To‘qli shofyor Karim podachining hali butunlay sovub ulgurmagan jasadini uchratganida, itlar dala tomon ketib borishardi. To‘qli shofyor murda yuziga belbog‘ini yopib, mashinasini qishloqqa burdi.
Yertasi Xidir xira boshliq to‘rt otliq itlarni kamardan topishdi. Oqbo‘yin qochmadi. Orqa oyog‘ini sudrab bazo‘r odimlayotgan Qoplonning girdini aylanib, tahdidli irilladi.
Zum o‘tmay kamarni miltiq ovozi tutdi.

xdk

(Tashriflar: umumiy 25 189, bugungi 2)

3 izoh

Izoh qoldiring