Бола ўтов эшиги ташқарисида, кўзлари тўла уйқу, оёғи билан ерни пайпаслаганча, кавушини қидирарди. Онасининг андаккина зарда аралаш эркалаб койинишлари адоқлаб улгурмай, аввал бир, сўнг тўнкарилиб ётган иккинчи пойини топиб, оёғига иларкан, сўл тарафда қалашиб ётган қоятошлар томон зинғиллашдан бурун ўтовнинг ўнг ёнида, тутаётган ўчоқ бошида ўзига орқа ўгириб турган онаси Сарагулга шунчаки бир назар ташлаб қўяркан, шунда ўтовдан, чамаси, ўттиз одимча наридан, кунчиқишдаги арчазор қиялик сари ошиқмай бир маромда йўртиб бораётган, ҳайбати ўртачадан зиёдроқ, кулранг тусдаги ғоятда кўркам итга кўзи тушди… Davomini o'qish
Teglar: Normurod Norqobilov
Normurod Norqobilov. O’g’il & Bo’ron qo’pgan kun (qissa va hikoyalar)
Бола, одатдагидек, “йўқ” деганидан сўнг, ҳар гал дастурхон теварагида кавшанишиб ўтирган синглиси ва укасига кўз қирида зимдан разм солади ва ҳамиша ўзга бир хонадонда улардан айро ҳолда умргузаронлик қилишни ҳеч тасаввурига сиғдиролмайди: минг яхши кўргани билан Хосият момоси хеш эмас, бегона, магар чинданам унга ўғил қилиб берар бўлишса, жигарларисиз бировникида қандай яшайди?.. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Yakkasuv & Paxmoq. Qissa va hikoyalar
Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган бўларди. Аммо бу сафар ўзини қора тортиб келган жўраларини таажжуб тўрига чирмаб, одатдагидек, “наъра” тортмади, қўлларини мушт қилиб сўкинмади, пайкал четидаги ариқ бўйига, ўрик кўланкаси остига чўка-чўка, гўё энди кўраётгандек, уларга бошдан-оёқ бир-бир назар ташларкан, худди кўпни кўрган катта полвонлардек, ўта босиқлик билан “ҳим-м” деб қўйди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Ikki hikoya & Bo’ron qo’pgan kun
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Oriyat
У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov.Enatosh
У базўр нафасини ростлаб, тепанинг кенг, унинг таъбирича, забардаст яғринига қадам қўяркан, одатига кўра, қаршисида юз очган манзара қошида бир зум тек қотди-да, сўнг яшил водий кунботишида, саноқли қўрғонлардан иборат жимитдек овул жойлашган дўнглик бетида кўкка бўй ростлаб турган Энатош — бошида лачак, сўл қўли кўксига ёпишган, ўнг кафти тиззасида, тепалик сари хаёлчан термулиб ўтирган аёл тимсоли — улкан қоятош бағрига ғайриихтиёрий тарзда ошиғич кўз ташлади. Davomini o'qish
Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib
Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Ikki yangi hikoya
Собиқ муаллим – Раҳмон чол ғайритабиий бу қўшничиликка бошида сира кўника олмаганидек, эрта бир кун келиб уларга қаттиқ боғланиб қолишини ва ҳатто юрагида соғинчга ўхшаш ажабтовур туйғуларни туя бошлаши мумкинлигини ўшанда хаёлининг етти кўчасига ҳам келтирмаганди.Хуллас, дастлабки кезлари турқи совуқ бу жонзотлардан қанчалик ҳайиққан бўлса, эндиликда чоғроқ ҳовли кунжагидан ўрин олган эски омбортом биносига бақамти тушган пастак ҳаммомнинг атай қия очиб қўйилган эшигидан уларнинг, ҳар галгидек, бирин-сирин ўрмалаб чиқишини шунчалик илҳақ бўлиб кутмоқда эди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Oqbo’yin. Hikoya.
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Шу пайт кутилмаган ҳодиса юз берди: калтак жонидан ўтган Қоплон туйқусдан подачига ташланиб, ўнг билагидан ғарчча тишлаб олди. Карим подачи инграб юборди-да, ўзини бир одим ортга олди. Тирқираб қон оқаётган билагига разм солиб туриб, тутақиб сўкинди. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Uch hikoya.
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Аёл тунда зийрак ётди, алланимани кутгандай, илҳақ ётди. Қани энди, хокисор нигоҳли эркак яна бир тунгина даҳлизида тунаса, яланг шолча устида эмас, қалин тўшакда ухласа, уйини эркак ҳидига тўлдирса! У шуни истади. Бундан ортиғини хаёлига келтирмади. Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. «Zangori ko’l» kitobidan ikki hikoya
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Қайноқ гармсел шундагина илк бор киши хонадонига мўраламоқ истагини туйди. Оппоқ тўшакда пиш-пиш ухлаётган қизчаси тепасида хаёлчан ўтирган хушрўй жувонга кўзи тушди. Негадир ғамгин эди у. Шаҳарчага бегона, гармсел илгари уни ҳеч учратмаган. Ётлиги — шаҳарча аҳлига хос лоқайдлик йўқ эди чеҳрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Ҳаётга ташна, ўз навбатида, ғоят маъюс эди… Davomini o'qish