7 noyabr — Mashhur sayyoh, elchi va tarixchi Abdurazzoq Samarqandiy tavalludining 600 yilligi.

082
АБДУРАЗЗОҚ САМАРҚАНДИЙ, тўлиқ исми Камолиддин Абдураззоқ ибн Жалолиддин Исҳоқ Самарқандий (1413.7.11 — 1482, Ҳирот) — машҳур сайёҳ, элчи ва тарихчи. Тафсир, ҳадис, тарих, тил ва адабиёт фанларини пухта эгаллаган. Ҳаётининг кўп даври Самарқандда ўтгани учун Самарқандий нисбасини олган. Абдураззоқ Самарқандий араб тили грамматикасига бағишланган «Рисолаи Азудия»га шарҳ ёзади. Шоҳрух саройида дипломатик ёзишмаларни олиб боришда қатнашади, элчилар бошлиғи сифатида 1442—44 й.ларда Ҳиндистон жан.даги Каликут, Хиновар, Мангалур, Билур, Боканур ва Вижаянагар рожалигига бориб келади (Ўринбоев А., Абдураззоқ Самарқандийнинг Ҳиндистон сафарномаси, Т., 1960.). 1446—47 й.ларда Шоҳрух уни дипломатик топшириқ б-н Гилонга жўнатади. У ҳаётининг кейинги даврларида Абулқосим Бобур саройида хизмат қилди. Абулқосим Бобурнинг Мозандаронга (1453), сўнгра Самарқандга (1454) қилган юришларида қатнашди. 1463 й. Абу Саид мирзо Абдураззоқ Самарқандийни Ҳиротдаги Шоҳрухия хонақосига шайх этиб тайинлайди. Абдураззоқ Самарқандий Мовароуннаҳр ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг 14—15 а.лардаги тарихига оид бой маълумотларни ўзида жам қилган «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи») номли тарихий асари б-н машҳур (1467—69 й.ларда форс тилида ёзилган). Асарнинг танқидий матни илмий изоҳлар б-н 1960 ва 1969 й.ларда Тошкентда босилган (Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн, Т., 1969.).

022

АБДУРАЗЗОҚ САМАРҚАНДИЙ НАСИҲАТЛАРИ

■   Бу дунё ва унинг мол-мулкига кўнгил қўймагин. Чунки ҳеч бир киши ундан вафо кўрмаган.

■   Агар ёмонлик қилмаган бўлсанг, кишилардан ҳадиксирмагин. Ҳамиша ўз қилмишингнингҳимоятига сиғингин.

■   Бирон хатога йўл қўйган киши узр сўрагани дуруст. Ахир Одам ҳам узр сўраганлигидан бир натижага етишган.

■   Ҳар қанча яхшилик кўрсатилганда ҳам, душман қўлидан душманликдан бўлак иш келмайди.

■   Душман лашкари ичида келишмовчилик бор экан, сен ўз шамширингни қинидан суғурмай қўябер!

■   Оқил кишилар дўст билан душманни, душман билан дўстни алмаштирмайдилар.

(Tashriflar: umumiy 242, bugungi 1)

Izoh qoldiring