O’rinboy Usmon. Safo chig’irig’i. Qissa.

01

Ӯзидан беш-олти ёш катта, мактабда оддий муаллим бӯлиб ишлаган одамнинг айтаётган ҳар бир сӯзига ҳужжат келтириб гапириши Ниятбекнинг ақлини танг қилиб қӯйди. Кӯз олдига гоҳ олов қайчи келиб, одамларни ӯзлари қилмаган нарсаларга буюрадиган хатибларнинг лабларини кесар, зум ӯтмай, кесиб олинган лаблар ӯрнига бошқаси ӯсиб чиқар, олов қайчи яна шартиллатиб кесишга тушарди, гоҳ дарёда сузиб бориб, қирғоқда ӯтирган атрофи тӯла тош инсоннинг олдига етиб борганда, очилган оғзига тиқилган тошни бӯғзи-дан ӯтказиб юбораётган, яна сузиб кетиб, лекин узоққа бора олмасдан қирғоққа қайтиб, тош ютаётган судхӯр келарди…

Ўринбой Усмон
САФО ЧИҒИРИҒИ
044

03Ўринбой Усмон 1951 йил 2 ноябрда Тожикистоннинг Хўжанд туманида туғилган. 1973 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини битирган.
1975 йилдан ҳикоялари «Шарқ Юлдузи», «Ёшлик», «Ёш куч», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» нашрларида, “Ёшлик” алманахида чоп этилган. Биринчи китоби «Спитамен қотили» номи билан 1992 йили Тошкентда нашр этилган. Шундан кейин адибнинг Тошкент ва Хўжанддаги нашриётларда «Синчли уй», «Кўргилик», «Анқонинг уруғи» ва «Дарахтга дўнган одам» деб номланган китоблари чоп этилди.
Ўринбой Усмон «Қишдан олдинги фасл», «Сафо чиғириғи» каби қиссалар, «Таъқиб» романи, «Муқаддас», «Қари қиз» ва «Осмондан тушган одам» («Қулф») драмалари муаллифидир.
Василий Шукшин каби рус адиблари, Меҳмон Бахтий, Маъруф Бобожон, Ҳожи Содиқ каби тожик ёзувчилари асарларни ўзбек тилига ўгирган.

044

Биринчи боб

Болдирлари ловуллаб ёнди, ортидан тӯпиғи, товонигача ёна кетди. Болдирини ачиш-тираётган оғриқ ӯнг елкасидан тортиб нақ тирсагигача жазиллата бошлади. Яна бир лаҳза индамай ётса, шафқатсиз ӯт бутун баданига сон-саноқсиз қайноқ игна санчади. Уч дақиқа олдин икки оёғи ва ӯнг қӯлига қайноқ мум қӯйиб, устини эски ярғоқ адёл билан ӯраб кет-ган кӯк халатли йигитчани чақирмоққа тутинди. «Ҳей, баданим куйяпти, нима балони қӯйиб кетдинг, тезда олиб ташла!» Лекин қаёқдандир визиллаб келган ундов оғзини ёпди.
« Шугинага чидаёлмаяпсанми, дӯзахга тушсанг, нима қиласан?!»
Олис-олислардан эшитилган бу товуш қулоқларига ёпишиб олди. Яшин тезлигида ӯрмалаб, миясига чиқди. «Дӯзахга тушсанг, нима қиласан?!»
На туби, на чети кӯринмайдиган, ҳув бирда тоғда кӯргани баҳайбат жарликдан минг марта, ӯн минг марта катта ҷуқурда ёнаётган ӯтнинг қайноқдан-қайноқ тиллари сочидан тортиб тирноқларигача аёвсиз ялайди. Қизиқ, териси куйяпти, лекин жизғинаги чиқмаяп-ти. Ӯтнинг ёндираётган қайноқ илон тиллари оғиз-бурнидан, қулоқларидан ӯтиб, миясига ёпишаркан, юраги томон ич-бағрини юлганча ӯрмаларкан, томоғи қуриб, сув сӯради. Лабига тусини англаб бӯлмайдиган мис идишда сув тутишди. Қайноқ сув томоғини куй-дириб, ичакларини ёпиштириб қӯйди. Минг тиришиб, олов ялаётган кӯзларини ярим очиб, пастга қаради, ловуллаётган ӯт ваҳимали учқун сачратди, юқоридан нажот кутди – чирсиллаётган оташ-аланга қип-қизил найзаларини отди…
«Йӯқ-қ!»
Нимага шунчалик қаттиқ бақирди? Энди ҳалиги кӯк халатли йигитча югуриб келиб нима дейди? «Ака, афтингиздан полвонларга ӯхшайсиз-у, лекин жонингиз роса ширин эканми», демайдими? Ёнидаги тахта каравотда ётган тарашадек озғин одам-чи? Ҳали ечи-наётганида унинг қилтириқ оёғини, қоқсуяк қӯлларини кӯриб, нон тегмаган экан-да, ё егани юқмайдиганлар хилиданми, деган хаёлга бормаганмиди? Ана энди у «ука, кӯп гавдангга ишонма, жонинг тегманозик хотинларникидан ширин экан, нима қиласан, иссиқ мум олиб», демайдими?
Лекин кӯк халатли йигитча югуриб келмади. Қилтириқ кӯшни эса, бемалол хуррак отишга тушди. Демак, овозини ӯзидан бошқа ҳеч ким эшитмабди. Кӯк халатли йигитча «Биринчи кун, ӯн беш минут ётасиз», деганди. Ӯн беш минут! Беш минути ӯтгандир. Нима қилса экан? Қанийди, ёнидаги қӯшниси каби бемалол ухлаб, хуррак отса!
Ниятбекнинг хаёлига бирданига кимнидир ё ниманидир ӯта кутиб қолганида вақт ӯт-казиш учун қайси бир танишидан эшитиб олиб, неча бор қӯллаган усули тушди.
«Бир, икки, уч… етти, саккиз… ӯн тӯққиз… эллик етти… бир юзу олтмиш саккиз… уч юз етмиш беш…»
— Ака, қалайсиз, яхши ётибсизми, терлаб кетибсиз… — кӯк халатли йигитча Ниятбек-нинг боши остига ёйиб қӯйган сочиғининг учи билан пешонасидаги, юз-кӯзидаги терни авайлаб артди.
— Раҳмат…
У овозини танимади. Дадил, эшитганни бӯйсундирадиган ӯктам овоз ӯрнига … бӯғиздан истар-истамас узилган хирқироқ товуш…
Шипиллаган овоз узоқлашди. Саноқни унутиб, бошидан бошламоқчи бӯлганди, ширингина хуррак баландлашиб, «би-ир» билан «икки» орасини узиб ташлади. Бемалолгина хуррак отаётган қӯшнига ҳаваси келди. Қанийди, кӯзлари юмилса-ю, манови бутун дунёдан бехабар ухлаётган одамдек хуррак отса!
… У томонида ҳам хуррак, бу томонида ҳам хуррак. Нима бало, улар бир-бири билан «кимӯзар» ӯйнашганми? Кимдандир қимтингандайин пастгина хуррак тугамасдан, худди атайлаб тақсимлаётгандайин бӯлиниб-бӯлиниб отилаётган баланд хуррак уни босиб кета-ди. Ортидан гуриллаган трактор овози қулоқларга кар қилгудек бостириб келади. Фақат кейинги мушукчадек хуриллаш олдинги овознинг тракторники эмаслиги, шунчаки бир хуррак эканлигини англатади…
Бошини тӯшакка ӯрайди. Бирпасгина узоқлашган хурраклар қайта куч тӯплаб ҳужум-га ӯтишар экан, тӯшакдан-да зӯр эканликларини исботлашади.
Тонг яқинлашганда қийналиб-қийналиб илинган кӯзлар «турмайсизми, ишга кеч қоламиз,» деган овоздан норози бӯлиб, қулоқлардан ранжийди.
«Қаерга борасиз? Қиш чилласида уй топиш осонми? Қисилиб-қийналиб яшасак-да, синашта одамлар. Ҳозир бор-йӯғи ӯн биттамиз. Мен келганимда, мана шу хонада ӯн етти киши эдик. Осмонга қараб ётиб бӯлмайди, ҳаммамиз ёнлама ётишга мажбур эдик. Уч кун-гача хурракка чидаёлмасдан ухлолмай чиқдим. Устига тер ҳиди … бошқа … бир-биридан ёқимсиз ҳидлар… сассиқдан кӯнглим айнайди, бурнимни беркитаман, бошимни ӯрайман, бӯлмайди. Қулоқларимга пахта тиқиб, хурракдан қутулдим, лекин бурунга пахта тиқсанг, нафас олиб бӯлмаса… Бор-ей, деб кетиб қолмоқчи бӯлдим. Лекин агар мен пул топиб бор-масам, онам яна кимларгадир кӯрпа қавиб бериб, қозон қайнатадиларми? Укам мактабдан қочиб, бозорда арава тортадими?.. Чидадим, кӯникиб кетдим. Тоға, сиз ҳам чидайсиз ва аста-аста кӯникканингизни билмай қоласиз…»
Ӯзидан бир ёш кичик жиянининг салмоқланиб айтган гапларига кириб, қулоқларига пахта тиқди. Кечқурунлари ишдан ҳориб-чарчаб қайтганида ӯн кунгина олдин бурнини ошкора беркитадиган одам кӯнглини ӯқчитаётган сассиқ ҳидга ҳам эътибор бермай қӯй-ди…
Оёқ томонида адёл очилди. Кӯк халатли йигит адёлни бир четга юмалоқлаб отиб, Ниятбекка қараб кулимсиради.
— Ана, бӯлди…
« Жонингиз чучук, пахтадан бӯлган эканми, ёниб кетяпман, деб бақирмоқчи бӯл-дингиз-а!»
Кӯк халатли йигитнинг қув кӯзларидан шу гапни ӯқиди, у бӯлса, оёғи, бели, елкаси остидаги совуб бӯлган мумли матоларни индамасдан олиб, темир аравачага устма-уст тахларди.
— Ука, тароқ берасизми?
«Қӯшни тароқни нима қиларкин, наҳотки бошини ҳар кимлар ишлатган тароқ билан тараса», деб турганида кӯк халатли йигит шошганча бошқа бӯлма томон ӯтиб, зум ӯтмай пайдо бӯлди.
— Мана, марҳамат!
Йигит такаллуф билан узатган бир ярим қаричча чиқадиган ёғоч тароқни олган қӯшни ҳафсала билан оёғини тарай бошлади. Қуруқ суякни босиб кетган жунга ёпишиб қолган мум парчалари тароққа илашар, қӯшни уни силтаб ташлаб, яна ишида давом этарди.
Шундагина Ниятбек оёқларига қаради. Фақат оёғига эмас, балки ӯнг қӯлига ҳам танга-дек, ёнғоқдек мум парчалари ёпишганди. Сочиқ билан баданини артиб чиққач, мум парча-ларини битта-битталаб териб ташлади. Кийинмоқчи бӯлганди, елкасининг ғаши келди. Тӯғридаги кӯзгуга орқа ӯгириб, елкасига ёпишган иккита мум парчасини кӯрди. Мумлар-ни олиб ташлаб, ӯрнини артди.
— Бӯлдингизми, қӯшни? Сиз янгисиз, биласизми-йӯқми, йӯлак адоғида, чап тарафда эркаклар дам оладиган хона бор. Жилла қурса, ярим соатгина чӯзилиб, терингиз буткул қуригач, сӯнг кӯчага чиқинг. Бӯлмаса, бу… дӯзахга тайёргарликлар бир пул бӯлади…
Қӯшни ӯз ҳазилидан ӯзи завқланиб, яйраб кулди.
— Яна кӯнгилга олманг, ука, бир ҳазиллашгим келди. Худойим умрингизни узун қилсин. Ҳар бир мӯминга жаннатидан жой берсин. Ҳа, айтгандай, отингиз нима?
— Отим? Ниятбек.
— Меники эса – Жавлон. Мана, танишиб олдик. Юринг, энди, тандирни бошқаларга бӯшатиб берайлик.
Йӯлакда боришаётиб, Жавлон қатор териб қӯйилган пиёлалардан бирини олди-да, темир идишда қайнаб турган сувга тӯлдирди.
— Ичмайсизми, — пуфлаб-пуфлаб ичаркан Жавлон пиёла томон ишора қилди. – Ука, томоғингиз қақрамабди-да. Лекин, ана, қаранг ёзиб қӯйишибди. Чанқадингизми, бир пиёла қайнаган сув ичиб олинг!
… Томоғи қуруқшаб, ичи ёниб кетиб сув сӯраганди, пиёла тутқазишди. Ютоқиб ич-ганини билади, томоғи куйиб кетди. Қайноқ илон юраги томон ӯрмалади…
Ниятбек пиёласини яна бир марта тӯлдириб олган Жавлоннинг ортидан индамай эр-гашди.
Дам олиш хонаси кенг, эшикдан киришда иккита ёнма-ён осойишкурси, тӯрда устига чарм қопланган еттита тахта каравот қатор терилган.
Ниятбек бӯш каравотлардан бирининг бош томонига сочиғини тӯшади-да, чӯзилиб ётди.
Чивин учса, эшитиладиган жимжитлик. Қайноқ мум ҳолсизлантирган одамлар кӯз-ларини юмганча ётишибди. Хонада биронта пашша йӯқ. Балки пашша бӯлганида жим-житликни бузган бӯлармиди…
Қачон, яна қачон учраганди бундайин жимжитликка? Бирдан Ниятбекнинг эти увишиб кетди-да, тинмасдан ортидан қувиб юрган, лекин бора-бора буткул унутилиб бораёзган жимжитликни эслашга уринганидан минг-минг пушаймон чекди…
У тош бостириб қӯйгандайин қовоқларини очишга тиришар, лекин ост ва уст киприк-лар чиппа ёпишиб қолган эди. Қовоқларига кучи етмагач, қулоқларидан нажот кутди. Лекин атрофдан бирон товуш эшитилмади. Пастгина бӯлса-да, қисқагина бӯлса-да, бир-гина товуш. Балки ухлаётгандир, балки туш кӯраётгандир. Уйғониб қолса, яхши бӯларди. Бу ӯй ғимирлар-ғимирламас, тӯрт тарафдан ҳужумга ӯтиб, миясига ӯрнашиб қолган «қабр сукунати» деган иккитагина, атиги иккитагина, лекин сочидан тирноқларигача музлатиб юборган даҳшатли икки сӯз, уйғониб қолса ҳоли нима кечишини юрагига санчди.
Санчиқ кӯкрагининг чап томонига қаноат қилмай, тӯрт томонга ёйилиб ӯрмалай кетди. Игнами, бигизми, ӯта совуқ, учи ӯткир нарса ӯнг қӯли бармоқлари учига етганда, оғриққа чидаёлмаган қӯли қочарга жой излаб юқори кӯтарилди.
Ӯнг қӯлига чап қӯли қӯшилган лаҳза Ниятбек эгнидаги кафан эмас, кӯйлак-шим экан-лигини англаб етиб, шодон қичқиришни истади. Демак, у ӯлмаган. Ӯлмаган ва уни кафан-лашмаган. Демак, ҳали қабр азобига эрта…
«Биласизми, кимлардир қабр азобини йӯққа чиқаришяпти. Лекин мен муқаддас ҳадис-ларимизда қайта-қайта ӯқидим. Аллоҳга нисбатан ёлғон тӯқиганлар, менга ваҳий келди деганлар, ширк келтирганлар, мунофиқлар, ғийбатчилар, чақимчилар, зинокорлар, судхӯр-лар, қарздорлар, яна… майли бу борада ҳали вақтингиз бемалол бӯлган пайтда суҳбатла-шармиз, қабр азобини тортишади…»
Ӯзидан беш-олти ёш катта, мактабда оддий муаллим бӯлиб ишлаган одамнинг айтаётган ҳар бир сӯзига ҳужжат келтириб гапириши Ниятбекнинг ақлини танг қилиб қӯйди. Кӯз олдига гоҳ олов қайчи келиб, одамларни ӯзлари қилмаган нарсаларга буюрадиган хатибларнинг лабларини кесар, зум ӯтмай, кесиб олинган лаблар ӯрнига бошқаси ӯсиб чиқар, олов қайчи яна шартиллатиб кесишга тушарди, гоҳ дарёда сузиб бориб, қирғоқда ӯтирган атрофи тӯла тош инсоннинг олдига етиб борганда, очилган оғзига тиқилган тошни бӯғзи-дан ӯтказиб юбораётган, яна сузиб кетиб, лекин узоққа бора олмасдан қирғоққа қайтиб, тош ютаётган судхӯр келарди…
«Ака, қазойим етиб, ӯлганимдан сӯнг, агар насиб этган бӯлса-ю, одамлар мени кафан-лаб, қабрга элтиб кӯмишса, олов қайчи ва ҳеч қачон тугамайдиган тошдан заррача қӯрқма-сам бӯларкан-да…»
« Мен сизни қӯрқитиш учун гапираётганим йӯқ. Ҳаммамиз билиб, ӯрганиб қӯйсак, зарари тегмайдиган муқаддас ҳадислар битикларидан билганимни айтяпман, ука…»
Агар у ӯлмаган ва кафанлаб кӯмишмаган бӯлса, нега ётган ери қабрдан ҳам қоронғи? Қӯлларини аввалига ёнга, сӯнг бош ва оёқ томонига чӯзди. Қаерга узатмасин, бармоқлари совуқ деворга тегди. Ӯрнидан туришга уринди, боши муздай қаттиқ нарсага тегиб, ӯтириб қолди. Қӯлини узатиб, тепадаги нарсани кӯтаришга уринди. Темир!
Гӯрдан-да тор бу ер нима ӯзи?! Зиндон дегани чуқур бӯларди, устида ҳеч бӯлмаганда, бир қаричми, ярим қаричми, ё игна тешигидек туйнук. Бу каталак-гӯрда бор бӯйинг билан тик тура олмасанг, бошинг зилдек темирга бориб тегса?!
Ниятбек минг эслашга уринмасин, уни ким, қачон, нега бу ерга келтириб ташлаганини эслаёлмади.
Ётди, ӯтирди, тиззалади, ӯтирди, ётди…
Тепада оёқ товуши эшитилиб, темир қопқоқ сурилди. Ӯткир ёруғлик кӯзларини қамаш-тириб юборди.
— Ӯлиб қолганинг йӯқми! – ёт тилдаги овоз дағдағали, масхаралаётган бӯлса-да, пастга тоза ҳаво отилиб киргани учун тепада гердайганча турган, лаблари қийшайган, бетини малла соқол босган, лекин афтидан йигирма беш ёшлардаги йигитга қарар экан, кӯзлари-ни эгаллаётган нафрат чекинди.
— Ол, манови билан сассиқ қорнингни алдаб тур, — Ниятбекнинг ёнига елим шиша ва қоғоз халтача тушди. – Илволишга ҳам мадоринг йӯқми?
— Сен кимсан? Мен қаердаман? – Ниятбек ҳалигина ӯзига бӯйсунмаётган овозининг шиддатига ҳайрон бӯлди.
— Тӯртта мушт, учта тепки еб, миянг айнаб қолдими? Агар яна бир марта қочсанг, пӯла миянг хӯжайиннинг итига ем бӯлади. Тушундинг?!
Темир қопқоқ сурилди. Қоронғилик бӯғзига чангалини ботирди…
… Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…
Юз тирноқли чангални ҳайдаб юборган ёқимли овозни излаган Ниятбек ёнидаги кара-вотда қӯл телефонга ӯдағайлаётган жигарранг бахмал халатли, қирқ ёшлардаги кишига қараб қолди.
— Тӯрт кунгина бӯлмаганимга шунча дод-войми? Ҳей, сенлар бир нимани эплай оласан-ларми? Текширишга келган ӯша одамга тузукроқ қарамадингми? Томоғи, оғзи бор экан-ми? Э, бор-ей…
Бахмал халатли телефоннинг қизил тугмачасини босди.
… Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…
Телефондан таралаётган ёқимли овоз бахмал халатлини жавоб беришга ундарди.
— Нима, ғирт чулчутмисан? Ие, хотин, сенмидинг, мен… Э, ишхонадаги отини сӯрасанг, бир соат ӯйланадиганлар асабимни ӯйнатворишди…
Ниятбек телефоннинг қизил тугмачаси босилишини, ҳаял ӯтмай ортидан ёқимли овоз кимдир чақираётганини билдиришини истаб қолди. «Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди. Армон сени яна бир бор тилиб кетди…»
Бу овоз қулоғига эшитилар экан, Ниятбек жигарранг халатли кишининг телефонда гап-лашаётган одам билан худди ёнгинасида тургандайин мулойим сӯзлаётганини кӯрди…
— Ниятбек, кетганингиз йӯқми, кӯзим илинибди. Кетдик.
Ниятбек жигарранг бахмал халатли кишининг қӯлидаги телефонга аста кӯз югуртириб, ӯнг томонига қийшариброқ бораётган Жавлоннинг ортидан эргашди…

Иккинчи боб

Ҳазин куй тӯпиғидаги, болдиридаги, ӯнг елкаси ва орқа бӯйнидаги игналарни битта-битталаб териб ташлади. Болдиридаги ҳалигина зирқираётган оғриқдан асар ҳам қолмади. «Чӯли Ироқ»ни фақат найда чалсинлар, найчи уста бӯлса, бу ӯткинчи дунёнинг машмаша-ларини буткул унутасан-да, Худо ҳузурига ошиқасан…» Ким айтганди бу гапни? Ӯшанда у билан баҳслашмоқчи бӯлганди, қаердандир, кимдандир эшитганларини, қачонлардир қайси бир китобдан ӯқиганларини айтиб, «Чӯли Ироқ» найда ижро этиладими, бошқа соз-дами, барибир инсон яратган бир куй-да, демоққа тутиниб, суҳбатдошининг хато қилаёт-ганини исботлашга уринганди. «Биласизми, агар Яратганнинг ӯзи ижрочининг кӯнглига солмаганда эди, ҳеч қачон «Чӯли Ироқ» бунчалик жозибали, мунгли, беш кунлик дунё ташвишларидан эшитгувчини халос этиб, чин дунё тараддудини эслатмаган бӯларди…» Гарчи кӯнглининг бир четида ғимирлаётган эътироз ташқари отилишга уринаётган бӯлса-да, ӯшанда тишини тишига босди…
… Ҳали тонг ёришмасдан, ҳали саҳархез хӯрозлар «мен қичқирмасам, қуёш чиқмайди-си»ни бошламасларидан олдин, тоғ томондан келган бир ёқимли куй Ниятбекнинг кӯзи-даги уйқуни авайлаб сидириб олди. У ёз чилласида ҳам тунлари салқин қишлоқ ҳавосига ӯрганмагани учун нақ бошигача тортиб олган тӯшакни аста сурди. Атроф қоп-қоронғи, эндигина ҳув кунчиқардаги чӯққилар усти билинар-билинмас ёришиб келмоқда. Ниятбек атрофга аланглаб, най навоси келаётган томонни қидирди. У айни ӯша кунчиқар томон-дан, тоғ устидан келаётганди. «Ухласангиз-чи, ҳали бомдодга анча вақт бор, ӯзим уйғота-ман…» Ҳамсабоқ дӯсти Авазнинг овозидаги меҳрибонлик ва норозиликни ажрата олмаган Ниятбек кӯзини юмди-да, ичида менга най овозидан бошқа овоз керак эмас, деди. Тоғ тепаси ёришар экан, най овози сӯниб қолди. «Ана энди, турсак бӯлади, мачит нариги, кат-та қишлоқда, бизга азон эшитилмайди», Аваз Ниятбекни туртди…
Ниятбек уч кунгача най овози билан уйғонди. Найни ким чалаётганини ҳам билиб ол-ди. Авазнинг айтишича чӯпон отадек най чалишга уста одам бу яқин-атрофда йӯқ экан. «Сиз яхшироқ эшитинг, чӯпон ота чалган куйда дарду алам, ҳасрат ва армон, тавба-тазар-ру аралашиб кетган.» Ҳамсабоқ тӯсатдан жимиб қолади ва чӯпон ота ҳақидаги ҳикоясини бошлайди: « Ота уйланмаганлар. Бобомнинг айтишларича оқсоқоллар неча марта ӯртага олишган, имкони бӯлиб, уйланмай ӯтиш Худога ёқмайди, ёлғизлик бир Яратганнинг ӯзига хос, ҳали қӯлинг ҳассага етганда, минг афсус чекасан, эсингни йиғгин, дейишган. Кӯнди-ришолмаган. Бобомнинг айтишларича, ана шундай ӯртага олишлардан кейин индамай тоғ томонга кетган чӯпоннинг ортидан эргашганлар. Қарасалар, у булоқ бошидаги тошга бошини урганча йиғлаётган экан… Бобом айтмоқчилар, у қаттиқ хато қилган. Кӯнгил қӯйган қизини уриб, ӯлдириб қӯйган. Ҳарбийдан, икки йиллик хизматдан қайтиб келгач, у қизнинг эрга текканини эшитиб, ақлини йӯқотган. Бобомнинг айтишларича у қиз сени яхши кӯраман, неча йил бӯлсаям, кутаман, деганмиди, деб сӯрасалар, у бошига мушт-лаганча «Мен уни яхши кӯраман, усиз яшай олмайман!» деган. Пойлаб-пойлаб, келин-чакнинг ёлғиз кетаётганини кӯриб, йӯлини тӯсган ва уни ӯлдириб қӯйган. Бир мушт туширса, йиқилган келинчакнинг боши йӯл четидаги тошга урилиб… Биласанми, қама-шаётганда, чӯпон ота нима деган? «Мен унга илтимос қилдим, ялиндим, эрингдан чиқ, майли қишлоқда йигит боши билан бировнинг хотинига уйланди дейишадими, бошқами, барибир, менга теккин, сени бошимда кӯтариб юраман», дедим. У ердан кӯз узмасдан, мен сизга ваъда берганмидим, тинч қӯйинг, қишлоқда қиз уруғига қирон келгани йӯқ, битта сочи узунига уйлансангиз, уч кун ӯтар-ӯтмас мени унутасиз,» деди. Мен уни унута олмас-дим. Мен у бӯлмаса, яшай олмасдим. Мен икки йил фақат уни ӯйлаб яшагандим. У мен-дан бошқаники бӯлмаслиги керак эди. У фақат меники, меники эди…» Чӯпон ота ӯн икки йил турмада ӯтириб келгач, қӯлига най олиб, тоққа чиқиб кетган экан…»
Ниятбек тӯртинчи кеча тонгга яқин уйғониб кетди. Кунчиқардаги тоғ чӯққиси усти оқариб келар, лекин най овози эшитилмас эди. Ниятбекнинг бир кӯнгли най чалинмагани-га хурсанд бӯларди. Муҳаббат деганлари бунақа бӯлмайди-да, нима ёқтириб қолган қиз-нинг кӯнглини билиб-билмай, ӯз мулкига айлантириб оладими? Бегона аёлга қӯл кӯта-ришга нима ҳақи бор эди. Хӯп, ана билибми, билмасданми, ӯлдириб қӯйибди, нега ӯзи яшаб юрибди? Ана, тилдан тилга кӯчиб юрганлар – Фарҳод-Ширин, Лайли-Мажнун, Тоҳир-Зуҳролар бир-бирларисиз яшашни исташмаган-ку! Шошмагин, сен кимнинг усти-дан ҳукм чиқаряпсан? Йигирмага кириб, бирон қизни кӯрганингда юрагинг чинакамига жиз этмаган бӯлса? Кӯзлариними, кулишиними, қарашиними ёқтириб қолиб, тил учида «ӯламан-куламан» деб қанчасига муҳаббат изҳор этгансан?! Сенинг ёлғон сӯзларингга чув тушган қайси бир қизга бошқа бир йигит кӯз қири билан қараса-да, қизғанишларингга ким куйсин, ким гапирсин… Йӯқ, шошма, нега най чалмаяпти? Нимадир бӯлган кӯринади… Нимадир бӯлган…
Нонуштадан сӯнг йӯлга отланган Ниятбекни Аваз кетгани қӯймади. «Борасиз-да, ӯша Чеккақӯрғонингизга, сочини тараб, қошига ӯсма тортиб кутиб ӯтирганингиз бӯлмаса. Бӯл-ди, гап тамом. Бугун – якшанба, оғайнилар чойхонага йиғилмоқчимиз. Ӯртоғинг билан танишайлик, деб қолишди.» Ҳамсабоқ дӯст гапини ӯтказди. Ниятбек негадир кӯнгли ғаш-лигини айта олмади. Тилига келгани бугун тонгга яқин най чалинмагани бӯлди. «Э, бу чӯпон отанинг най чалишларига кимлар қойил қолмаган. Айниқса, «Чӯли Ироқ»ни бир эшитган одам, қишлоғимизга минг чақиримдан ҳам қайтиб келмасдан иложи йӯқ. Энди бу… иссиқ жон дейдилар, балки…» Ҳамсабоқ сӯзлар экан, Ниятбек чӯпон ота тӯғрисида не хаёлларга борганини эслаб, кӯзларини олиб қочди.
… Қуйруқ ёғига пиширилган қуш тили паловдан икки-уч ошам олишдими-йӯқми, Ар-чалитоғ томонда устма-уст момогулдурак гумбурлади. Ниятбек овоз келган томон қарар экан, осмоннинг қоп-қорайиб бораётганини кӯрди. Чӯпон ота қаерда бӯлса, ӯша томон-ларга қӯй ҳайдаб кетмаган бӯлмасин яна… Тоғ томон кетган йӯлда отлиқ йигит кӯринди. У бир нималар деб қичқирар, лекин момогулдурак овози отлиқнинг товушини босиб кетарди. Овоз яқинлашиб келди: «Ҳей-й! Қочинглар, тезда қирга чиқинглар! Сел келяпти, томдан баланд! Тез қочинглар!,,»
Отлиқ қичқирганча ӯтиб кетди. Ошхонадан чойхоначи отилиб чиқди. Ҳалигина еттита ӯчоқ қатор тизилган ошхонага кирганда ош пишираётганларнинг бирига ҳазиллашиб, ик-кинчисига жилмайганча маслаҳат берган чойхоначининг косасидан чиққудайин кӯзларини кӯриб, Ниятбек ҳайратга тушди.
«Меҳмонлар, тезроқ қочинглар! Қирга, иложи борича тепасига чиқинглар!»
Пастда шовиллаб оқаётган сой овози эшитилмай қолди. Қулоқларни кар қилгудайин баланд, бостириб келаётган ваҳимали гулдурос сойнинг ёқимли овозини ютиб юборди. Кимдир Ниятбекнинг қӯлидан силтаб тортди. Қараса – ҳамсабоғи. У нимадир деди-да, ёйилиб оқаётган сув ӯртасидаги тошларга ҳам оёқ қӯймасдан, тӯпиғигача сувга кириб, чопиб кетди. Бир у эмас, ҳамма чопиб борарди. Икки-уч яшар ӯғилчасини кӯтарган калта иштонли йигит ҳарсиллаганча бораётган футболка кийган семиз кишини итариб ташлаб, олдинга ӯтди. «Ёрдам беринглар!» Сувдан ӯтай деб қолган аёлнинг оёғи чуқурга тушиб кетди шекилли, ӯнг томонига йиқилди. Ёнида бораётган икки йигит унинг қӯлтиғидан олиб кӯтариб кетишди…
Қулоқлар очиқ бӯлганига минг-минг пушаймон чекиб қоматга келди. Ваҳимали гул-дурос оёқлардан олишга уринар, кӯзлар фақат қир учига қадалган. Ниятбек ӯзи томон узатилган қӯлни кӯриб, ҳамсабоғининг сой томондаги нигоҳида нима борлигини англашга уринди: қӯрқувми, мамнунликми, қувончми, хавотирликми…
«Ӯтманг, орқангизга қайтинг!» Авазнинг ӯтинч аралаш қичқириғига орқасига ӯгирил-ган эркак-аёлнинг илтижоси қӯшилди: «Ӯтманг! Ӯтманг! Орқангизга қайтинг!»
Оқ яктакли, оқ иштонини тиззасигача ҳимарган, бошида дӯппи чол сойдан ӯтиб, сой-лик ӯртасига яқинлашиб борарди. У ортидаги сув шовқини билан ё оломон ундовни эшит-мас, ё оёқларининг тобора яқинлашиб келаётган сувдан илдамроқ эканлигига ишонарди. Ва бирданига уни ӯтмасликка ундаётган оғизлар очилиб қолди, кӯзлар пиёлага етаёзди. Том баравар сув бостириб келди-да, чолни чирпирак қилиб оқизиб кетди. Сув илдизи билан қӯпориб олган дарахтларни, кӯк, оқ, қизил машиналарни коптокдек ӯйнаб келарди. «Қаранглар, чойхона айвонига етай деди. Элликка кириб бундай баланд селни энди кӯри-шим!» Аёлини орқаси билан тӯсиб олган киши пичирлаб дуо ӯқишга тутинди. «Одамлар, сойдан ӯтаётган менинг бобом эдиларми? – қир устидан югуриб келаётган мӯйлови сабза-лаган йигит шу кетишда тӯғри сойга бориб тушиши аниқ эди. Икки йигит уни қӯлтиғидан олган эди, учови бараварига йиқилди. – Нега индамайсизлар, менга бобонг сойдан ӯтаёт-ганди, дейишди». Йигитча ӯрнидан туриб, қӯлтиғидан олган қӯлларни силтаб ташлади. У сой томон ҳалигидай югуриб эмас, қадамини санагандай борар экан, гувиллаш тинди. Сув кескин пасайди. Ӯнг томон қирғоқда, сув босиб, томининг бир томони ерга ёпишган уй олдида одамлар пайдо бӯлишди.Улар лойқа орасидан ниманидир суғуришаётганди. «Қара, қаранглар, одам!» Ҳамсабоғининг қулоқ тешгудайин овози лойқадан суғуриб олинаётган оёқларга, қӯлларга, бошга қаратди. «Тирикмикан, оғзига пуфлашса эди», «Ие, ана яна бит-тасини чиқаришди…» ,«Ё қудратингдан мошинни томигача кӯмиб, устига дарахт бости-риб қӯйибди», «Қаранглар, сел мозорни четлаб ӯтиб, чойхоначининг уйидан айланиб чиқибди.»
Сой сувининг камайганига ишонган Ниятбек ӯнг қирғоқдаги одамларнинг соҳил бӯй-лаб чопиб юришларини кӯриб, шимини ҳимарди. Сойликка тушиб, бир-икки қадам босиши заҳоти болдиригача лойга ботди. Орқасидан кимдир тортди. «Ниятбек, кӯрмаяп-сизми, лойқа босган. Юринг, тепароқдан ӯтамиз!» Аваз икковига яна беш-олти киши эр-гашди. Юз қадамча тепароқдан юриб, сойликнинг торайган ерига сел оқизиб келган дарахтларни ташлашди. Сой устидаги тошкӯприкнинг лойқа босмаган еридан дорбоз дор-да юргандайин ӯтиб, ӯнг қирғоққа сакрашди.
Одамларга қӯшилиб тирик қолган бирон жонни қутқариш умидида сой қирғоғида бир тӯхтаб, бир югурар экан, Ниятбек лойқа остидан чиқиб қолган қӯлми, оёқми, кӯринганда, уни тортиб олишганча қулоғидан най овози нари кетмасди. Ана, яна битта оёқ кӯринди. Бир-бирига гал бермаётган қӯллар унинг устидаги лойқани сидириб ташлаб, гавдани авай-лаб кӯтаришди. Унинг кӯкрагига қулоқ тутган одам қӯлини оминга очди. Ӯликнинг юз-кӯзини ювиб, аллақачон тарқаб кетган қуюқ булутлар устидан кулаётган қуёш нури тагига ётқизишди. «Ёш экан, демак, чӯпон ота эмас». Ниятбек ичида ғимирлаган бу мамнунлик-дан уялиб кетди. Хайрият, ҳамма ӯзи билан ӯзи овора, унинг қип-қизариб кетганини сезишмади. «Жойи жаннатдан бӯлсин! Арчазорга ӯтиришга борганлардан яна биттаси…» Сел келаётганлигидан хабар берган отлиқ йигит ҳаммага эшиттириб, устма-уст уч марта «тавба»лади.
Ӯн беш ҳамкасб ҳали саратон кирмасдан қирқдан ошган ёз иссиғига чидаёлмайин, сал-қинлаб, чарчоқ ёзиш мақсадида учта машинага тушишган-да, Арчалитоғ этагига жӯнаш-ган. Арча шохидан ясалган сихга ӯтказилиб, арча ӯтинида пиширилган қӯй гӯшти ҳали дастурхонга тортилмасдан бурун ширакайф бӯлиб, бир-бирига гап бермаётган биттаси ик-кинчисига ӯғли тенги улфатларнинг ярмидан кӯпи қуёш булутлар остига ӯтгач, негадир ёмғир ёғишини истаб қолишган. Ёмғир бир-икки томчилаганда, истаклари амалга ошгани-дан ӯзини йӯқотгудайин улфатлар пиёлаларни тӯлдириб, бир-бирларини мақтай-мақтай бӯшатишган, яна тӯлдиришган… Томчилаб ёғаётган ёмғир тезлашган. «Ёз ёмғири меҳ-мон, тез ӯтиб кетади». Шаррос ёмғир остида ивиб кетган улфатлар яна пиёла тӯлдириш-ган. Ёмғир тӯхтамасдан, аксинча тезлашган. Улфатлардан бири югурганча машинага кириб олган, ортидан иккинчиси, учинчиси… ӯн учинчиси. Ӯн тӯртинчи улфат заҳар танг қилиб, арчазор ӯртасидаги сайхонликдан тепага, арчалар томон пана жой излаб кетган. Унинг ҳатто нимага кетаётганлигини хаёлига келтирмаган ӯн бешинчи улфат «Бу ичгани йӯқ, ҳатто шашлик пиширишни баҳона қилиб, биз билан бир дастурхонда ӯтирмади. Бир нарсани билса кераг-ов», дея унинг ортидан эргашган. Бирдан осмонни тилиб юборган момогулдурак устма-уст гумбурлаб, Арчалитоғни зириллатган. Тепадан келган сел маши-наларни оқизиб кетган, йӯлида учраган дарахтларни илдизи билан қӯпориб, тошларни кӯчириб, пастга отилган…
Ниятбек бу гапларни кейинроқ эшитди. Ҳамсабоғи айтиб берди. Шаррос ёмғирдан жон асраш учун машинага кириб олганлардан фақат биттаси тирик қолибди. Не иложда маши-на эшигини очган бу одамни сув оқиза-оқиза, қирғоққа чиқариб ташлаган экан…
Ӯша сел келган куни эса, қишлоқ йӯлида чинқирган машиналар пайдо бӯлганида у ҳамон Худодан чӯпон отани ӯз паноҳида асрашини сӯраётганди…
Қир томондан «Гиря» эшитилди. Инсон бағрини тилиб-тилиб ташловчи бу куйни найда чалинганини эшитмаган Ниятбек маҳзунлашиб қолди. «Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…» Сочини шамол ӯйнаётган бошяланг йигит най чалганча узундан-узун сӯқмоқ бошига тикилган. У «Гиря»га тӯкиб солган дарду аламини Яратган англашидан ва бепарво қиз кӯнглига солишидан умидвор юрак қонини куйга қӯшарди. «Юрагим-ей, сенга раҳ-мим келиб кетди…» «Гиря» орасида пайдо бӯлаётган бу овоз яна такрорланар экан, Ният-бек эслашга уринди – бу қӯшиқ айтилаётганда созлар орасида най ҳам бормиди? Эслаёл-мади. Лекин най ноласи қӯшилганда «Юрагим-ей…»ни эшитишга тоқат қиладиганлар, юраги чидайдиганлар кам қоларди, дея пичирлади. Ким ишонмаса, чӯпон отанинг «Юрагим-ей»ни найда чалишларини бир мартагина эшитсин! Ниятбек тӯсатдан ӯзига гап уқтираётганини сезиб қолди ва най овозига қулоқ тутди.
Ногоҳ баланд хуррак най овозини босиб кетди. Ниятбек бир-биридан парда билан тӯсилган ӯнта хоначанинг қайси биридан хуррак келаётганини аниқлашга тутинди. Икки-уч лаҳза ӯтмай, дайди хаёлидан ӯзи уялиб кетди. Нима, у най овозини эшитиб, хаёлга чӯмади-ю, бошқа бир беморнинг ухлаб қолиб, хуррак тортишга ҳаққи йӯқми? « Сенинг ҳавасинг келсин, қайноқ мум баданини ёндираётганда ҳам хуррак тортадилар, най овози инсон зотини бу дунё қайғуларидан четга етаклаётганда ҳам! Ҳавасинг келсин!..» Қулоқ-лари тагидаги шивир-шивир ҳар қайта эшитилганда, баландлашиб бораверди.
Парда сурилиб, ҳаким ёрдамчиси ичкари кирди. У индамасдан игналарни битта-битта териб ола бошлади…
«Кӯрдингми, агар қочиш нари турсин, яна бир мартагина хаёлингга қочиш келса, билагингга икки мартагина мановини санчиб олсам, ширин уйқуга кетасан-да, катта кӯчада ӯлигингни тепкилаб ӯтишади. Милисаларнинг хулосаси фақат битта бӯлади: оширворибди, дори кучлилик қилиб ӯлган! Билдингми?»
Қандайдир оқ суюқлик тӯлдирилган эмигна Ниятбекнинг нақ бурнига теккизилди, аввал чапга сурилди, кейин ӯнгга, чапга, ӯнгга, баландга, пастга, баландга, пастга… Эм-игна ӯйнатилар экан, Ниятбекнинг танасини ёриб чиқишга интилаётган истак кучайган-дан-кучайди – оёқ-қӯли ечилса-ю, ёт тилда юрагига ваҳима солишга чиранаётган анови номардни муштлаб-тепкилаб ташласа. Ақалли тишлаш ё жилла қурса, туфлаш имкони йӯқ – лабларини ёпишқоқ қоғоз билан сургучлагандайин елимлаб ташлашган.
« Бу чувринди ӯжарларнинг ӯжари чиқиб қолди. Юртида нон тополмай, ахлатимизни тозалаб бола боқишга келганини унутган, менимча, гердайишини қара! Охирги марта сӯрайман: бошқа чувриндилар қатори жимгина ишлаб юрасанми ё ӯлигингга, нимайди, «Банги экан, ютумини оширвориб ӯлган», деган икки энликкина хатни қӯшиб юбориш-синми?»
Эмигна чапдан ӯнгга, пастдан баландга сурилар экан, Ниятбек кӯзини юммасдан режа тузарди: « Майли, бу тӯнғизга ваъда беравераман. Қӯрқитаётгани билиниб турибди, лекин борди-ю, бошқаларни чӯчитиш учун айтганини қилса-ю, ӯлиб кетсам нима бӯлади? Бир ёқда уйдагилар бехабар, шундай ҳам уч ойдан бери бирон марта телефон қилолганим йӯқ, устига бу тӯнғизлардан ӯч ололмайман…»
Ниятбек рози бӯлгандайин бош қимирлатди. Эмигна кӯздан йӯқолди. « Эркак деган шундай бӯлибди.» Оғиздан ёпишқоқ қоғоз олинди, қӯллар озодликка чиқди, оёқдаги арғамчи четга ирғитилди…
— Бӯлди, ака, кийинаверинг!
Ниятбек кӯйлагини кияр экан, орқа бӯйнининг чап тарафида нимадир ғашини келтирди. Қӯл узатиб олиб қараса – игна. Хоначадан чиқиб, ҳаким ёрдамчисига кулимсираганча иг-нани узатди. Ёрдамчи олдидаги қоғозга нималарнидир ёзаётган ҳакимга қаради ва унинг ҳеч нарса сезмаганлигини билиб, қочиб бораётган қон юзига қайтди.
— Иккалаларингга ҳам раҳмат! Нима дейишарди, ҳа, қӯлларинг дард кӯрмасин! – Ниятбек эшик очаётганда ҳакимнинг овози ортга қаратди.
— Эртага ҳам худди шу вақтда келасиз.
— Эртагаям най наволаридан эшитамизми?
— Худо хоҳласа, эшитасиз.
— Эртагаям хуррак отишадими?
— Оббо сиз-ей, — ҳаким қоғоздан бош кӯтариб жилмайди – ҳали шундай хурракларни эшитасиз, шундай хурракларни эшитасиз… Ишқилиб, ӯзингиз ҳам хурракчиларга қӯшилиб кетмасангиз, бӯлгани…

Учинчи боб

«На иссиққа чидайсан, на совуққа», дим ва қандайдир нохуш ҳид пайдо бӯлган хона деразасини ланг очиб ташлар экан, Ниятбек ӯзидан ӯзи норози бӯларди. «Учинчи қаватга ким чиқиб, ким чӯнтак қоқлаб кетарди…» Ниятбек хаёлида айланаётган бу гап билан ҳамхонасини айблаётганини пайқаб қолиб, у ётадиган диван-кроватга назар таш-лади. Ёстиқ икки букланган, майда кӯк гулли оқ чойшаб ғижимланган, оёқ томонга сурил-ган тӯшакнинг бир чети ерга осилган… «Ҳозиргина нима деётгандинг, яна бировни айб-лашга тушдинг-а…» Ниятбек шақирлаб қайнай бошлаган чойнак томон юз ӯгирди. Чойни дамлади-да, пиёлага қуйиб, лимон паррагини солди…
« Қайноғида ичиб олинг, — меҳрибон овоз Ниятбекни ӯзига бӯйсундирди. – Хайрият, иссиғингиз тушди. Бир кун ётган бӯлсангиз, яна… У уч кунда оёққа турсин, менга текин-томоқ керак эмас, деди. Агар тузалмасингиздан ишга чиқарса, йиқилиб қоласиз. Йиқилиб қолмаслик учун эса, икки қулоғингиз билан эшитиб олинг: менинг айтганларимни қилишингизга тӯғри келади».
Ниятбек олтингранг сочлари икки бетини сийпалаётган қизга миннатдор кӯзларини қадар экан, унга дардини тӯкиб солгиси келар, лекин бир лаҳзада ӯрмондан йӯл топиб чиқиб, ҳарсиллаганча чопиб борар экан, ғизиллаганча келиб, шундайгина икки қадам нарида тӯхтаган машинадан тушган милиса лабларини елимлаб қӯярди.
«Лаънатиларнинг қӯлидан қутулдим. Агар бошқаларнинг гапига кириб, қӯрққанимда, кишансиз қул бӯлиб юраверардим. Ана, нажот!» Ниятбек кӯзига фариштадек кӯринган милисага ӯзи каби яна тӯққиз муҳожирни ӯрмондаги бир овлоққа алдаб олиб келиб, ҳуж-жатларини тортиб олишгани, қулдай ишлатишаётганини айтар экан, унинг кулимсираган кӯзларига қараб, «Наҳотки, йигирма биринчи асрда ҳам қулдорлик бӯлса!» деди. Милиса эса, ҳамон жилмайганча погонидаги юлдузчани силай туриб, «Менга учраганинг яхши бӯлди, ҳамма нарсани ҳал қиламиз, ӯтир машинага», деди.
Юришди, юришди, Ниятбек бундай қараса: таниш жой. «Қани юрчи, қулдор билан гаплашиб қӯямиз!» Ниятбек милисанинг ортидан эргашди. Икки қаватли уй меҳмонхона-сида хӯжайин милисага қучоқ очди. «Биз томонларга қайси шамоллар учирди?» «Манови шӯрлик қулнинг шамоли. Нега йигирма биринчи асрда озод инсонни қулдай ишлатяп-сан?» Хӯжайин хо-холаб кулди. «Ментларнинг гапга чечани сен бӯлсанг керак. Бу чув-ринди қорнини тӯйғазаётганимга шукр қилсин. Ҳей, чувринди, қочишни хаёлингга кел-тирма, қуш бӯлиб учсанг, қанотингдан, ит бӯлиб чопсанг, думингдан ушлаб келаман, сен-да икки қӯл, икки оёқ бӯлса, менда мингта қӯл, мингта оёқ бор, деганим эсингдан чиқди-ми! Калян, раҳмат сенга, ӯтир, қочоқни ушлаб келганингни ювамиз!» Хӯжайин милиса-нинг қӯлтиғидан олиб, юмшоқкурсига ӯтқазди. «Буни эса, ӯзлари нима дейишарди, ҳа, зиндонга ташланглар, эси жойига келганича ётиб турсин!» Бу сӯзлар тугар-тугамас, эшик ёнида турган сӯлақмондай икки йигит Ниятбекнинг қӯлтиғидан олиб судраб кетишди…
« Совуқда титраб, иссиқда чивинга ем бӯлиб ишлайсизлар, ойига қанчадан оласизлар?»
Ниятбек қизнинг саволини эшитмасликка олди. «Мендан гап олмоқчи. Ҳамма нарсани била туриб, билмасликка оляпти… Буларнинг ҳаммаси – атрофдаги милисалардан тортиб манови гӯзал қизга ӯхшаган духтурларигача Сичқоннинг одами.» Гавдаси бузуқ хӯжа-йинни «Фил» деб аташарди, лекин Ниятбек унга бошқача лақаб қӯйди — сичқон.
«Ҳамюртларингизнинг кӯпчилиги кӯп гапларимга тушунишмайди. Сиз русчани бе-малол гапирасиз. Кӯринишингиздан, дунёқарашингиздан олий маълумотингиз бӯлса керак, деб ӯйлайман. Тӯғри, бизнинг олимлар, зӯр мутахассисларнинг кӯпчилиги ҳам ӯзимизда топадиган пулларига қаноат қилмай, чет элларга кетишмоқда. Лекин барибир мени бир нарса қизиқтиради: нега сиз ӯзларингда ишламасдан, бу ерларда юрибсиз?»
Беш йил ӯқиб, қӯлига «иқтисодчи» деган қизил диплом теккач, Ниятбек иш излаб не-не эшикларни тақиллатмади. «Сиз билан суҳбатлашган мутахассисларимиз айтишди: яхши иқтисодчи экансиз, бизга айни сиздек билимли йигитлар керак. Лекин ҳозирча бӯш ӯрин йӯқ, хабар олиб турарсиз», «Бир ҳафтагина кеч қолдингиз-да, афсуски бир одамни ишга олиб қӯйдик», «Бу, ҳали ҳеч қаерда ишламаган экансиз-да, биз камида уч-тӯрт йил ишла-ганларни ишга оламиз.» Бир кунгина илгари кӯнглига умид солган идора эшигидан тар-вузи қӯлтиғидан тушиб қайтаверди. Ниҳоят, бир ярим ой деганда иш топди. Иши ӯзига маъқул, бераётган маошлари ҳам чакки эмасди. Лекин бир йилдан сӯнг тӯсатдан у ишла-ётган ташкилот ёпилди-қолди. Кимдир «синди», деди, кимдир бошқа. Яна иш излаш, эшик тақиллатиш, рад жавоблари…
« Майли, агар саволим оғир ботган бӯлса, жавоб беришингиз шарт эмас. Танасини иситиш учун қандай кийим кийишни ҳар кимнинг ӯзи яхши билади…»
Ниятбек қизнинг кейинги гапини ӯзича йӯяр экан, «Нега менинг ҳаётимга бурнингни тиқасан? Қаерда ишлашим билан неча пуллик ишинг бор», деган маъно чиқарди-да, асли-да ӯзининг хаёлига келмаган бу гапдан лавлагиси чиқди. Иссиғини тушириш учун бошида икки соат ӯтирган, дардига малҳам қӯяётган қизгина тӯғрисида нега ҳар хил ӯйларга бор-япти? Нима, қайноқ сутни пуфламасдан ичиб, энди муздай қатиқдан ҳам шубҳаланяпсан-ми? Жиянингни гапига қулоқ солмадинг, вақтида пул берадиган иш топаман деб, ӯзингни қоронғиликка урдинг. Ҳужжатингни қайддан ӯтказаман деганда, иш берувчига қӯшқӯллаб топширдинг ва мана энди, ичингдан ӯтган қириндини ёлғиз ӯзинг биласан. Тӯхта, Худога таваккал қилиб, шу қизга ичини ёрса нима қилади? Агар бу хӯжайиннинг одами бӯлса ва эшитганини оқизмай-томизмай етказса, Сичқон уни яна икки-уч ҳафта «зиндон»ига қамар, гӯштини қиймалаб, пишириб емас…
«Мен дардимни тӯкиб, бошингизни оғритмоқчи эмасман…» Ниятбек қолган гапларини ичига ютди-да, сездирмасдан қиз юзига разм солди. Қизнинг сӯник кӯзларида қизиқиш пайдо бӯлганди. Ниятбек бу қизиқишнинг нимага олиб боришини ӯйлаб ӯтирмади.
«Сиз адашмадингиз, мен олий маълумотли иқтисодчиман. Бир ерда ишлаб тургандим, ишхона ёпилиб қолди. Бошқа тузукроқ иш тополмадим. Қаерга бормайин, кӯпи бир-бири-га ӯхшаб кетадиган баҳоналар билан қайтаверишди. Бизда бӯш қоп тикка турмайди, дейишади. Тирик жон, бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак, деганларидек. Кӯпга келган тӯй дедим-да, сабзи-пиёз нархини суриштирмасдан йӯлга чиқавердим. Уч ой Москвада, бир йилу икки ойдан бери бу ерда «Россия, Россия, азамат ӯлка, мен сенинг ӯғлингман, эмасман меҳмон»ни айтиб юрибман.
«Мен аччиққина қочиримингиз сабабини тушуниб турибман. Тӯғри, бизда сизларни камситадиганлар, ҳатто одам ӯрнида кӯрмайдиганлар ҳам бор. Лекин беш бармоғингизга қаранг, баравармикан? Ҳа, баравар эмас. Нима, сизларда одам ажратадиганлар йӯқми? Оқ-ми, қорами, сариқ танлими, ҳаммамизни Худо яратганини, тилларимизни турли-турли қилиб қӯйганини унутсак, Адам ва Ева, яъни сизлар айтадигандай Одам Ато ва Момо Ҳаво наслидан эмасмиз. Балки сизга бу ерда нуқул ёмон одамлар учрагандир, сизни кам-ситишгандир, таҳқирлашгандир…»
Қиз овози билинар-билинмас титраб гапирар экан, Ниятбек нон топаман деб келган юртда бошига тушган азобларни айтиб бергиси келар, лекин ички таъқиқ тобора кучайиб бораётган қарор йӯлини тӯсарди.
« Сизга ойига қанча беришади? Бу ёқда яхши тӯлашадими ё Москвада?»
Ана холос, бу қиз ё ӯзини ғирт гӯлликка соляпти, ё ростдан ҳам ҳеч нарсадан хабари йӯқ.
«Менга қаранг, нима мени қип-қизил аҳмоқ деб ӯйлаяпсизми? Қулга қаерда ҳақ беришади? Куч-қувватдан қолмаслиги, эрта тонгдан кечгача тинимсиз ишлаши учун қорнини тӯйдириб туришса бӯлди. Нима, хӯжайинингизнинг кимлигини билмайсизми?»
Қиз оғзини очганча қолди.
« У менинг хӯжайиним эмас. У ер-бу ери оғриб қолса, ё сизлардан биронталарингни тобларинг қочса, чақириб туради. Қараганимга пул беради. Қандай қилиб сиз ҳақ олмас-дан ишлаб юрибсиз?»
« Бизни ӯзимиз тарафдан пул учун имонини сотадиган бир муттаҳам алдаб олиб келиб, Сичқонга топшириб кетди.»
«Кимга?»
« Сичқон, яъни сиз Фил деб билган каттароқ бир муттаҳамга. У ҳужжатларимизни ал-даб олиб қӯйди ва мана энди додимизни кимга айтишни билмай, қора терга ботиб ишлаб юрибмиз. Хафа бӯлманг, мен Сизни ҳам унинг лайчаларидан биттаси деб ӯйлагандим. Бир марта қочиб кетиб, битта погонли лайчанинг қӯлига тушдим. У арзимни эшитиб, тӯғри шу Сичқоннинг инига олиб келди. Ӯртага олиб уришди, тепишди, кӯзимни очсам, қоп-қорон-ғи қабрда ётибман.»
«Қаерда?»
« Ӯтириш ва ғужанак ётишдан бошқа илож йӯқ каталакдай чуқурда. Биласизми, Сич-қон у чуқурга қандай ном қӯйган? Зиндон!»
Қиз индамасдан Ниятбекнинг пешонасини ушлаб кӯрди.
« Иссиғим йӯқ, алаҳлаяпти деб ӯйламанг. Ишонмасангиз, қурилишда ишлаётганлар-нинг биронтасидан секин сӯраб кӯринг.»
Қиз олдидаги дориларни йиғиштириб, ӯрнидан турди. Эшик олдига борди-да, ортга қайтди.
«Мен сизга қандай ёрдам беришим мумкин?»
«Телефонингизни бериб турсангиз бӯлди,» — Ниятбекнинг кӯзларига умид югурди.
« Телефон? Уни Филнинг одамлари олиб қӯйишган. Қайтаётганимда беришади.»
«Тушунарли. Ана кӯрдингизми, иштони йиртиқ чӯпдан чӯчийди.»
«Нима-нима? Гапингизга тушунмадим.»
«Бӯйнида иллати бор одам ҳеч кимга ишонмайди. Улар сизга ҳам ишонишмайди. Майли, Худонинг ёруғ кунлари ҳам бордир.»
«Тӯхтанг, сиз бирон кимга телефон қилмоқчи эдингизми?»
Ниятбек қизнинг кӯзларига гумон аралаш тикилар экан, унинг астойдил ёрдам бер-моқчи бӯлаётганлигини уқиб олди. Унга жиянининг телефон рақамини айтди.
«Эслаб қолдингизми? Жиянимга мендан салом денг ва аҳволимни яхшилаб тушун-тиринг…»
… Эшик очилиб, эгнида сунъий бахмалдан тикилган қора тӯн, бошида қишки кӯк қалпоқ кийган ҳамхона кириб келди-да, ӯзини ӯринга ташлади. Диван-кроват норози ғижирлади.
— Қӯшни, чойингиз борми? Иссиқ бӯлса, бир пиёлагина қуйиб юборасизми?
— Маҳкам ака, узоқроқ қолиб кетдингизми? – деди чой узатар экан Ниятбек.
— Қишлоқдан улфатлар келишганди, онаси ошпазликка туққан бир улфатим бор, қуш-тили паловни сайратиб юборади. Тӯрт кунда соғиниб қолган эканманми, олаверибман, олаверибман. Устидан кӯк чойни майдалаб… Бундай соатга қарасам, мум оладиган вақтимдан ӯтиб кетибди. Эшик тагида ӯтирадиган семиз хотинга шунча илтимос қилдим, кӯнмади. Тӯтиқуш. Беш марта бир гапни қайтарди: «Вақтида келинг эди. Бизда тартиб шунақа!» Пулгаям кӯнмади. Ҳе, тартибингдан ӯргилдим. Бошқа ерда сӯраб олишади. Бу ерда тартибдан бошқасини билишмайди.
— Отнинг калласидек пулини тӯлаб қӯйгансиз-ку, яна нимага пул олишади?
— Тирик жоннинг пулдан юз ӯгирганини кӯрган эмасман. Мендан олдин тургандан оладиганини олиб қӯйган у тарвуз хотин. Тӯйганда-тӯйган! Чойдан борми яна?
… Нигоҳи бир бурчакда думалоқлаб қӯйилган кӯрпа-тӯшакда қотиб қолган Ниятбек жиянининг сӯзларига тушунмади.
«Тоға, чойингизни ичмайсизми, совуб қолди. Бӯлди, энди кӯп ӯйланманг, янгам жаҳли-дан тушиб қолар.»
« Биласанми, жиян, менга нимаси алам қилади, янганг «Сиз талоғимни бермасангиз, мана, мен бераман», деди. Аёл боши билан шу гапни айтди. Мен уни, ӯғлимни боқай деб, мусофир юртда сарсон бӯлиб юрсам, хотин одамнинг оғзига бу гапни олиши…»
« Тоға, бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг, деганларини эшитганман. Ӯшанда қийинчиликка чидаганингизда, синамаган от сизни улоқтирмаган бӯларди. Энди янгамни ҳолини тушунишингиз керак-да, бир ярим йил сувга чӯккан игнадек жимиб кетдингиз. Устига қайси бир ғаламис Чеккақӯрғонга анови духтур қиз билан тушган суратингизни юборибди. Ӯзингизни янганинг ӯрнига қӯйиб кӯринг-чи, нима қилган бӯлардингиз?»
«Менми? Мен сӯраб-суриштирган бӯлардим. Онамми, холамми, минг гиж-гижлама-син, ӯзимнинг ақлим билан иш тутардим.»
Ӯн икки қаватли уйнинг еттинчи қаватидаги пардоздан чиқарилган ҳар иккала дераза-сига оқ қоғоз ёпиштириб қӯйилган хонанинг ӯнг девори чап девор томон бостириб борди-да, қапишди. Тӯрдаги девор дераза томон бостириб кела бошлади, бир қадамгина қолди, ярим қадам, девор деразадан отилиб чиқиб кетармикан, ё ӯнг девор каби қапишармикан? Ниятбек ӯрнидан туриб, девор йӯлини тӯсишга тутинди.
«Тоға, нима қиляпсиз? Нега қӯлларингизни олдинга чӯзяпсиз?»
« Қӯлларим увишиб қолибди. Машқ қиляпман. Шу уйчанг менга ёқди-да, бир хонада бор-йӯғи тӯрт киши. Лекин иш битгач, бошқа бошпана излашга тӯғри келишини ӯйлаяп-ман.»
«Икки қаватда нечта хона борлигини биласизми? Сувоғу бӯёқни тӯрт ойга келишган-миз. Тӯрт ойдан сӯнг Худо – пошшо. Қӯрқманг, чӯнтакка пича пул тушса, йигирма киши ётадиган «ӯнгга, чапга»га қайтиб бориш йӯқ.»
« Огаҳий, энди сенга ӯлмакдан ӯзга чора йӯқ…»
Ниятбек кӯтаришга ундаётган телефонга қарар экан, кӯзларини ташвиш эгаллади.
«Гапиринг, нега индамайсиз? – нариги томонда хотини йиғламсиради. — Эркак одам бит-та гапингизни айтинг. Ёнимда иккита гувоҳим турибди, мен сиз билан бир соат ҳам яша-майман. Ӯшатта топган ӯйнашингиз билан қӯша қаринг!»
Ниятбек жияни томон хавотирланиб қаради.
« Ҳей, куёв, белингизда белбоғингиз борми, — у ёқдан келаётган овоз ӯзгарди. – Ойдай қизим кӯчада қолган эмас! Сиздан ажралишини эшитиб, совчилар эшигимни бузворишди. Талоғини берасизми-йӯқми?»
Жиян устма-уст «уч талоқ» деётган тоғасининг кӯзидаги аламга чидаёлмай, ташқарига чиқиб кетди…
… Ёпилаётган эшик овозини хуррак босиб кетди. Бӯйнигача тӯшак тортган Маҳкам осмонга қараганча хуррак тортарди.
«Ҳали шошма, сен ҳам хурракчиларга қӯшилиб кетасан!» Ниятбекнинг қулоқлари остидаги шивир тобора баландлашарди: « … хурракчиларга қӯшилиб кетасан!»

Тӯртинчи боб

Столга ҳар галгидек иккитадан эмас, учтадан қошиқ ва санчқи қӯйилганди. Пиёла ҳам учта бӯлиб қолибди. Демак, даволанишга янги одам келган ва у энди қолган йигирма уч кун бир дастурхонда ӯтиради.
-Ассалому алайкум! Ёқимли иштаҳа!
Ёнгинасида эшитилган бу овоз таниш, мулойим, меҳрибон, алланечук бир ёқимли эди.
— Ваалайкум ассалом! Марҳамат, ӯтиринг!
— Йӯқ, мен сиз билан ӯтириб сӯрашмайман. Худо юборган халоскорим билан бир қучоқ-лашмасам, томоқдан овқат ӯтмайди.
Ниятбек бош кӯтариб, соқоли калта кузалган, бошида йирик қалампир гулли андижон дӯппи, ӯзига қараганча жилмайиб турган таниш чеҳрани кӯрди…
Қош қорайган маҳал уч шериги билан ишдан қайтаётган Ниятбек кӯприк пастида ким-нингдир ёрдам сӯраб қичқирганини эшитди. Темир панжарадан пастга эгилиб қараса, уч-тӯрт йигит, икки қиз ерда ётган кишини тепкилашяпти. «Қайси бир бечорани ӯлдириб қӯйишмасин. Юринглар, ёрдам берайлик!» Шериклари индамасдан йӯлларига кетавериш-ди. «Инсофларинг борми? Ё юракларингни чумчуқдан қарз олгансизларми?» «Ниятбек, юр, юравер, бошимизни балога қолдириб, бизга нима?» Бу гапни айтган шериги жадаллаб кетди. «Ёрдам беринглар!» Ҳалиги овоз пасайган, синиқлашган эди. Ниятбек кӯприк ости-га қараб югурди, ортидан икки шериги эргашди. «Ҳей, нега бировнинг боласини тепяпсиз-лар? Ӯлдириб қӯясизлар-ку?!» Ниятбекнинг овозини эшитган узун қӯнжли ботинка кий-ган йигит унга ташланди: «Ана, яна битта чувринди ӯз оёғи билан келиб қолди. Сенларга бугун катта ов қиламиз, демаганмидим!» Ниятбек ӯзи томон кӯтарилган оёқни тепди. Ӯзи-ни ӯнглай олмаган йигит орқасига йиқилиб, ӯрнидан туришга интилаётганди, мӯлжаллаб човига тепди. Иккита тепки қимирлатмай қӯйган йигитнинг устидан ҳатлаб, ерда ётган одамни қӯйиб, ӯзига қараб отилган уч йигитдан биттасининг нақ икки қоши орасига мушт туширди. Орқадан етиб келган шериклари бошқа йӯлтӯсарларга ташланишди. Қизлардан бири қӯлидаги пичоқ билан Ниятбек томон отилди. Ниятбек сакраб туриб қизнинг билаги-га урганди, пичоқ учиб кетди.
«Қочдик. Эртага катта жангга чиқамиз. Қасос оламиз!» Иккинчи қиз қоронғилик томон чопди, орқасидан ерда ётган шерикларини кӯтариб олган йигитлар оёқлари чалишганча югуришди. Ҳалигача муштлашаётган қолган биттасининг қирилган боши кӯприк устидан ӯтган машина чироғининг ӯткир нурида ялтиллади-да, сал ӯтмай қоронғуликда ғойиб бӯл-ди…
« Худога шукр!» Ерда ётган одамнинг пичирлаб айтган гапини Ниятбек ичида такрор-лади. Чӯнтагидан рӯмолча олиб, бурнидан оқаётган қонни тозалади, бетидаги қонни артиб олди. « Ӯзбек экансиз-да? Тузукмисиз? Духтур чақирайликми?» Ниятбекнинг саволидан хавотирликка тушган одам қӯзғалишга уринди.
«Худога шукр, оёқ-қӯлим бутун, қон ювилса кетадиган нарса. Ярамас, аблаҳлар… Шериклардан бироз орқада қолгандим, дайди шамолдай пайдо бӯлиб, ҳе йӯқ, бе йӯқ, кӯприк тагига судраб кетишди. Кӯкракларига шайтон ин қурган, чоғи. Майли, бу ҳам Худонинг бир синови-да…» Ниятбек бироз оқсоқланиб қадам ташлаётган одамнинг қӯл-тиғидан олди. «Бугун бизникида қоласиз. Биқинингизга тепишгани йӯқми?» «Ғужанак бӯлиб олдим. Йӯқса, жигарни, буйракни эзиб ташлашармиди. Худо хоҳласа, албатта меҳ-монингиз бӯламан. Ҳозир уйга бормасам, янгангиз хавотир бӯлади. Ана, уйимизга етиб қолдик, — ҳамон оқсоқланаётган одам юз қадамча наридаги тӯққиз қаватли уйга ишора қилди. — Яхшиси, сизлар юринглар, бир пиёла чойимиз бор.» «Бӯпти, чойингизни ичамиз, лекин аввал бизникига борасиз, шундайгина юз-кӯзингизни ювиб оласиз-да, кейин уйин-гизга бошлайверасиз.»
Ниятбек бу воқеа тӯғрисида кейинчалик қайта-қайта ӯйлади. Бу шунчаки бир тасодиф эдими, деб савол берарди ӯзига ӯзи. Уни қул қилиб ишлатиб юришганда тӯсатдан иситма чиқариб, оғриб қолиши ва духтур қизнинг даволашга келиши-чи? Ҳар қандай тасодиф тагида бир қонуният бор, дейишади-ку. Унинг эсига фалсафа муаллимининг айтганлари келар, лекин тасодифми, қонуниятми, кӯприк тагида калтакланган одам – Отабек билан учрашганидан мамнун эди. Москвада, шундайгина икки уй нарида турадиган Отабекнинг аслида Чеккақӯрғондан бор-йӯғи бир соатча йӯл юрар-юрмас Қӯшбулоқдан эканлигини билганида яна фалсафа муаллимининг гаплари бошида айланаверди. «Ӯн йил мактабда ишлаган экансиз, нега бегона ерларда юрибсиз?» Ниятбекнинг саволига Отабек кулим-сираб қӯйди. «Нон-насиба, ука, тирикчиликнинг айби йӯқ, дейдилар. Ростини айтсам, ӯқувчиларни ҳеч кӯзим қиймади. Болаларга ӯрганганман. Лекин, бизнинг айтганимиз, ӯй-лаганларимиз бӯлаверса, биласизми нима, жаннатнинг ер юзида яралишига ишониб, Худо олдида гуноҳкорга айланардик.»…
— Ниятбек, руслар нима дейишарди – «Когда ем, я глух и нем». Адашмадимми? Овқат тугагунча қулоқларни кар қилиб, тилларни тушовлаб ӯтираверамизми?
— Фалсафа муаллимимиз тасодиф ва қонуният тӯғрисида кӯп гапирарди. Мен Худодан сиздай инсон билан учраштирганидан миннатдорман. Балки бу ерга бир вақтда келиб, яна битта столда ӯтириб қолишимиз ҳам тасодиф эмасдир.
— Худонинг ӯзи билгувчидир.
— Отабек ака, биласизми, кеча баданимга қайноқ мум қӯйишганда сизнинг қабр азоби ҳақидаги гапларингизни эсладим…
— У менинг гапларим эмас…
— Лекин мен бу гапларни биринчи бӯлиб сиздан эшитганман. Нимага қабр азоби бор-лигига айримлар ишонишмайди, инкор қилишади?
— Энди ҳар ким ӯзига маъқулини танлайди-да, Худонинг ӯзи билгувчидир. Биз эса, Худонинг хом сут эмган бандаларимиз. Ҳатто жаннатга кириш умидида ӯзимизга мос нарсаларни тӯқиймиз-да, яна ӯзимиз ишониб юраверамиз. Олинг, тухум қӯғирма совуб қолмасин…
«Қӯғирма», «ӯтик» — Отабекнинг кӯп сӯзлари сираям қӯшбулоқликларникига ӯхшамас эди. Сӯрашаётиб қӯлини узатар экан «саломат» деганда оғзини тӯлдириб, алланечук бир салобат билан айтар, самимий «саломат»ни эшитган одамнинг кӯнглида унга нисбатан бир ажиб эҳтиром жӯш урарди.
Ниятбек хонасига кириб, кийимларини алмаштириб чиққанда, ҳовлидаги тагига битта-иккита сариқ япроқ тӯкилган дарахт ёнида Отабек Маҳкам билан гаплашиб турарди.
— Кетдикми? Ҳамхонангиз билан танишиб олдик. Маҳкам акага мени тақирбошлар қӯлидан, йӯғ-ей, оёғидан қандай қутқарганингизни гапириб бераётгандим.
— Отабек ака, қани олдинга ӯтинг, — ӯйноқи сой устига қурилган икки ёни баланд пан-жара, ӯртасида янада баландроқ панжарали, икки йӯлакка ажратилган тахта кӯприкка яқинлашар эканлар, Ниятбек орқада Маҳкамнинг гапларига индамай қулоқ солиб келаёт-ган Отабекка йӯл берди.
Отабек кӯприкнинг ӯнг йӯлагига оёқ қӯйди. Маҳкам чап йӯлакдан юра кетди. Қарши-сида ӯнг қӯлида қӯлтиқтаёқ, бир томонга эгилиб қадам ташлаётган, баланд қоматидан уялгандайин бироз эгилган, афтидан қирқ ёшлардаги киши пайдо бӯлди. Маҳкам малол келгандайин сергӯшт бетини тириштириб, панжарага қапишиб турди-да, қӯлтиқтаёқлини ӯтказиб юборди. «Раҳмат, оғайни!»
— Раҳматингни пишириб ейманми? Чӯлоқ оёғи тузалганча уйида жимгина ӯтирса бӯл-майдими?
— Маҳкам ака, арзимаган нарсага жиғибийронингиз чиқавермасин. Аслида ёзилмаган қоидага риоя қилиб, ӯнг тарафдан юрганингизда, сойга тушиб кетишдан қӯрқиб, илигин-гиз титрамасди, — деди Ниятбек семент зинапоядан чиқиб келаётган Маҳкамга қараб.
— Ҳе, китобий гапларингни қӯй, қаердан юришни ӯзим биламан. Ёзилмаган қоида эмиш! Ёзилмаган, демак, билганингни қилавер. Агар сойнинг ӯнг томонига ӯтадиганлар кӯприкнинг ӯнг йӯлагидан, чапга ӯтадиганлар чап тарафидан юришлари шарт, деб ёзиб қӯйишганда, мен ҳам жа ушлаганини тутадиганлардан эмасман.
Маҳкам кӯприк тахтасини қаттиқ тепди. Кӯприк тӯсатдан қаттиқ лопиллади: «Жаҳ-лингни менга кӯрсатасанми, ҳали қараб тур…» Тӯхтовсиз силкиниб, чайқалаётган кӯприк пастга, шовиллаб оқаётган сойга отиб юборишидан қӯрққан Маҳкам ӯртадаги темир пан-жарани қаттиқ тутганча орқасига қарамасликка уринди. Қараса, кӯзларидаги қӯрқувни кӯриб қолишларидан, «ӯлма, ҳолинг шу экан-ку», дея кесатишларидан чӯчирди.
— Оғайни, олдинга ӯтинг, бугунча Ниятбек икковларинг бу даргоҳнинг баланд-пастлик-ларини кӯрсатиб қӯясизлар-да. Қаерда мум қӯйишади, қаерда игна санчишади… — Отабек кулимсиради.
Отабек гапини тугатар-тугатмас, кӯприк лопилламай қолди. Маҳкам кӯприкдан ӯтиб олишганча оғиз очмасдан, зинага қадам қӯйишлари билан ортига ӯгрилди.
— Ҳаммасини ӯзим кӯрсатаман. Лекин бояги гап чала қолмасин. Мен барибир ӯз фик-римда қоламан: агар ановилар, нимайди искинхедлар ӯртага олиб тепкилашаётган одам сиз эмас, бошқа бир бегона юртлик, ана боринг, ӯша ӯзларидан бӯлиб чиққанда-чи? – Маҳкам «меники тӯғри» дегандай қӯлларини ишқалаганча Отабекнинг кӯзларига тик қаради-да, қадалиб олди.
— Сизнингча, Ниятбек мени тепкилашаётганини билиб борганми?
— Йӯқ, мен ундай демаяпман. У бошқа нарсани билган. Энди искинхедлар кимни уриб-тепкилашларини кӯр ҳам, кар ҳам билади-ку.
— Лекин қоронғиликда ёрдам сӯраган овоз эгаси кимлигини билмагандек, уни ӯласи қилиб ураётганларнинг кимлигини ҳам билиб бӯладими? Хӯп, майли, сизнингча бӯлақол-син, агар калтакланаётган одам ӯзбек, ё сиз айтгандек мусулмон бӯлмаса, тепки тагида қолиб ӯлиб кетаверсин эдими?
— Энди нима кераги бор оғримаган бошни оғритиб? Борди-ю ӯшанда биронтаси пичоқ санчиб олганда, Ниятбекнинг аясига ким ӯғил туғиб берарди? Ниятбекни умрида кӯрма-ган, танимаган, билмаган қоп-қора ҳабашми, карейсми, ё ана боринг, маскваликми, ҳозир-гина ӯзини қутқарган халоскорининг қонга белаб ташланган бетига аямасдан тепишаёт-ганини кӯра туриб, энг чопағон қуённинг расмини ӯхшатарди. Ё гапим нотӯғрими?
Ниятбек бундай қараса Отабек Маҳкамнинг адашаётганини исботлашга киришмоқчи бӯлиб, унинг қӯлтиғидан оляпти.
— Маҳкам ака, мен тезроқ юрмасам, навбатим ӯтиб кетади. Отабек акага мумхонани кӯрсатиб қӯйишим керак ҳали. Ё ӯзингиз бошлаб борасизми?
— Ниятбек, ука, жон-жон деб бошлаб борардиму, лекин ӯзинг биласан, йӯлим чапда, — Маҳкамнинг кӯзида ясама кулги ӯйнади-да, худди биров этагидан тортадигандай жадал-лаб кетди.
— Отабек ака, тушликка кеч қолманг!
Отабек «мумхона»га кириб кетар экан, Ниятбек телефон соатига қаради-да, қадамини тезлатмаса, навбати ӯтиб кетишини ӯйлаб, икки томони гулзор орасидаги эни уч қулочча йӯлакда бемалол гаплашиб бораётган аёлларни, бӯйнига узун сочиқ ташлаган эркакларни қувиб ӯта бошлади.
— Шошманг ӯғлим, бандасининг эмас, Худонинг айтгани бӯлади!
Ниятбек бу гапни ким айтганини англамай қолди. Ҳозиргина ортида қолган этаги тӯпиғидан сал баландроқда силкиниб бораётган юпқа яшил тӯн кийган жиккаккина чол айтдими, унинг ёнидаги жун қалпоқни нақ кӯзигача тортиб олган, спортчилар кийими кийган, салмоқланиб юраётган одамми, ё қаршидан оқсоқланиб ӯтиб кетган, афтидан эллик ёшларга бориб қолган, ӯнг бетида ёнғоқдек чандиғи бор киши айтдими, била олма-ди.
Ниятбек муолажа пайтида шошиб бораётганида айтилган сӯзларни бироз унутди. Лекин муолажадан чиқиб, кӯл бӯйига қараб борар экан, у сӯзларни ким айтганини аниқ-лаш истаги офтобда жимирлаётган сув томошаси завқидан ҳам маҳрум этди. Спортчилар кийимидаги одам нари борса ундан ӯн ёш каттадир, у «ука» деган бӯларди, «ӯғлим» эмас. Оқсоқланиб бораётган, чандиқли одам гапирганда, оғзини очган бӯларди, демак, уям айтмаган. Устига овоз олдиндан ё ёнидан эмас, орқадан келди. Бундан чиқди, яшил тӯн кийган чолнинг кӯнгли оғриган эканда. «Ӯғлим, ишинг ӯтакетган шошилинч бӯлсаям, агар олдингда сендан ёши улуғ одам кетаётганини кӯрсанг, аввал у билан саломлашгин, узрингни айт ва ӯтиб кетишга рухсат сӯра!» Бобоси биринчи марта бу гапни айтганида Ниятбек ӯн икки ёшга кираётганди. Бобосининг бу гапи баъзан эсига тушиб қолар ва маҳалласидаги чолларга узрини айтар экан, дуо эшитиб, йӯлида давом этарди. Лекин маҳалладан узоқлашганда кӯпинча бобосининг гапини буткул унутиб қӯярди. Ҳозир ҳам шундай бӯлдими? Бирон шошаётган ери йӯғиди-ку, нега яшил тӯнли отахон ӯнг томон-даги йӯлакка бурилиб кетгандан сӯнг, қадамини тезлатмади? Йӯл иккига бӯлингунча бор-йӯғи уч-тӯрт зумгина вақт ӯтди-ку!..
Кӯл суви жимирлаб кетди. Жимирлаб-жимирлаб, қӯшбулоққа айланди. Бири баланд арча тагида, иккинчиси дӯлана тагидан отилиб чиққан икки булоқ бир-биридан йигирма қадамча нарида эди. Булоқ суви иккита тошариқдан пастга оқиб борар, ариқчалар гоҳ бир-бирига яқинлашар, гоҳ узоқлашар ва икки юз – икки юз эллик қадамдан сӯнг қӯшилиб кетарди. Неварасини қӯшбулоқ отилиб чиқаётган ерга бошлаб бориб, ариқчалар туташиб кетган жойда тӯхтаган яшил тӯнли қария оппоқ соқолини қӯли билдан оҳиста тароқлаб, ёнида турган ӯн яшар болага бир гапни икки-уч такрорлади: «Кӯрдингми, болам, икки булоқ суви қӯшилиб кетяпти. Бундай, ёмғир ёққан куни бир кузатгин, булутлардан томчи-лаган майда-майда ёмғирлар қӯшилиб, катта ариққа — сойларга айланади. Оллоҳим ҳамма нарсани бизга ибрат қилиб яратиб қӯйган. Нега зарра-зарра сув томчилари бир-бирлари билан дӯстлашиб, қудратли кучга айланади, одамлар чанқоғини қондиради, экин ундира-ди, боғ-роғларни яшнатади ва кези келганда селга айланиб, Худонинг қудратини кӯрсата-ди-ю, биз одамларни қишлоғига, шаҳрига, юртига, рангига, тилига қараб ажратамиз? Ол-лоҳимнинг буюрганларига қараб эмас, ӯзимизнинг заруриятимизга қараб иш тутамиз…»
Отабек бу гапларни сӯзлаб берар экан, ӯн яшар бола у эмас, отаси эканлигини, яшил тӯнли қария бобоси эмас, катта бобоси эканлигини айтганди. Катта бобоси Андижондаги масжидлардан бирида имом-хатиб экан. Ӯттизинчи йилларда имомлар, мударрислар, ис-ломий илми бӯлган кишилар қувғин қилиниб, Кавказ, яна аллақайси томонларга сургун этила бошлангач, Отабекнинг бобоси – Азизхон эшон аёли ва болаларини олиб, бир кеча-да Андижондан чиқиб кетган экан. Эшон оиласи билан юриб-юриб, тоғдаги йигирма-ӯт-тиз хӯжалик яшайдиган Қӯшбулоққа келибди ва капа тикиб яшай бошлабди.
«Дадамларнинг айтишларича бобом Андижондан авайлаб олиб келганлари икки хур-жун китоб экан…» Ниятбекнинг кӯз ӯнгида турибди – Отабек бу гапни айтар экан, орқа-сига ӯгирилди ва икки кафти билан юзидаги ёш доналарини артди. У ӯзи айтмагунча Ниятбек ундан нега бирдан маъюслашиб қолгани, кӯзларига ёш қуйилиб келаётгани сабабини сӯрамади.
… Қора уй тепасидаги туйнукдан ӯрлаётган тутунни кӯрган ӯғил хавотирланиб, эшик итарди. Очилмади. Отамга бир нима бӯлган!» Ӯғил эшикни устма-уст тақиллатди: «Дада, тузукмисиз?!» Эшик очилганда, кӯзларида ёш, лаблари эса, кулимсираётган отасини кӯр-ган ӯғил астагина «шукр» деди. Тилига эса, фақат бир савол келди: «Дада, нега йиғладин-гиз?» «Йиғлаётганим йӯқ, ӯғлим. Кӯзим тутунга ачишгандир.» «Дада, ёззи кунида нега ӯт ёқяпсиз? — деди ӯғил ӯчоқда гуриллаб ёнаётган ӯтга қараб ва жавобни эшитмасдан отаси-нинг қӯлидаги зарҳал муқовали китобга кӯзи тушди. – Нега Андижондан авайлаб келган, ӯзингиз айтмоқчи — кӯзингиз нурини ёқяпсиз?» Ота индамади, қӯлидаги китобни ӯчоққа ташлади. Ӯғил ловуллаб ёна бошлаган китобни олмоқчи бӯлиб, ӯчоққа қӯл тиқди. Ӯткир олов қӯлларини куйдирди. Алангага айланган китоб муқоваси кафтига ёпишди. У ортига қараб, тилида айланаётган «сиз ваҳшийсиз» деган икки сӯзни айтмоқчи эди, ӯйлагани бӯғзини тилганча қолди. Отасининг кӯзларидан милдир-милдир ёш оқар, лаблари эса, тинмай «Мен оғир гуноҳ қилдим, Худойим ӯзинг кечир, ӯзинг кечир»ни такрорларди…
Ниятбек мисоллар ортидан масалани ҳам ечиб бӯлди-да, синфдошларига ӯгрилди. Бири бош кӯтармасдан масала ечар, бири иккинчисининг ёзганларига ӯғринча кӯз ташлар, яна биттаси бошини қашлаганча шифтга тикилган, ӯқитувчи эса, синфнинг у ёқ-бу ёғига бориб-келавериб чарчаганми, курсисини дераза ёнига қӯйиб, кӯчадан ӯтган-кетганни томоша қиларди. Ниятбек парта остидан астагина «Ӯзбек халқ эртаклари»ни олди. Ҳали танаффусда «Уч оғайни ботирлар»ни бошлаб қӯйганди, келган жойидан ӯқий бошлади. Бирданига қӯлидан кимдир китобни юлқиб олди. Бошида турган аждарнинг бир боши кулди, иккинчиси масхаралади, учинчиси олов сочди: « Мени кӯрмайди, деб ӯйладингми? Орқамдаям кӯзим бор. Ана қара, ҳамма контрӯл иш бажаряпти. Нима, синфдошларингдан ортиқчалик еринг борми? Шохинг бӯлса, кӯрсат, кесиб ташлайман! Китобни уйингга бориб ӯқийсан. Отангга айтиб, адабингни бердирмасам бӯлмайди!» Аждар ӯткир тирноқ-лари ботган китобни кӯтарганча ёзуви ифлос латта билан ӯчирилганидан олачалпоққа ай-ланган қора тахта томон юрди. Ниятбек унинг ортидан югурди: «Муаллим, китобимни беринг! Мана кӯринг, мисолларни ҳам, масалани ҳам ечиб бӯлганман.» «Қӯлингни торт! Ҳали ӯн иккига тӯлмасдан устозга қӯл кӯтарасанми? Тирранча! Қӯлчаларингни кесиб ташламайин тағин!» Ёнма-ён ӯсиб чиққан бошларнинг бири гапини тугатмасдан, иккин-чиси вишилларди. Кенжа ботир Ниятбекнинг қулоғига шивирлади. Ниятбек ҳадемай танаффус бӯлишини, мисоллар ва масалани тезроқ ечиш зарурлигини унутиб, олачалпоқ қора тахта ёнидаги баланд кӯтарилган қӯлда варақлари нолиганча шитирлаётган китобдан кӯз узмай турган синфдошларига қайта-қайта жавдиради. Лекин биронтасининг оғзидан «китобни қайтариб беринг» деган сӯз чиқмас, қайтага беш-олти бола, икки-уч қиз кӯзида қизиқ томоша завқи кӯриш ошкора сезилиб турарди. «Китобимни беринг, деяпман!» Ниятбек китобга қӯлини узатди. Муаллимнинг кӯзларида масхарали кулги ӯйнади: «Сенга китоб керакми! Мана, мана, мана…» Йиртилган варақлар пастга отилар экан, тӯймас аж-дарнинг навбатдаги емиши — гӯзал қиз аламли ингради. Муаллим китобдан кейинги варақ-ни узиб олар, аввал иккига, иккига бӯлинган варақни тӯртга бӯлиб ташлар, пишиллаб-вишиллаганча яна-яна майдаларди.
« Ӯғлим, сӯраган китобингни топиб келдим. Авайлаб ӯқигин.» Ёнгинасида турган ота-си Ниятбекка китобни тутқазар экан, осмондан вишиллаганча учиб келган аждар уни чан-галлаб олди-да, учди-кетди. Кенжа ботир Ниятбекнинг елкасига қоқди: «Нега қараб турибсан, уч, тезроқ етволиб, чангалларини қирқиб ташла!» Баландлашиб бораётган қӯли етай деганда, аждар қаноти билан уриб, силтаб ташлади. Ниятбек йиқилаётиб, қор учқун-ларидек ёғилаётган китоб варағи парчаларини тутиб олишга уринарди…
… « Аҳмадхон, ӯғлим, кӯриб турибсан, замон нотинч, уйидан араб ёзувидаги битта китоб чиққанларни олиб бориб қамаб қӯйишяпти. Мен сизларни қийнаб қӯйишни иста-майман, — отанинг овози қаттиқ титрарди. – «Ӯткан кунлар»ни ёдлаганинг ростми?» «Рост, дада. Лекин мен уни… Майли, мени Отабек ва Кумушга қӯшиб ёндиришсин!» «Ӯғлим, менинг ёшим бир ерга борди. Мен турмасидан ҳам қӯрқмайман, сургунидан ҳам. Тӯп оғзига қӯйиб отмайдими, у худобехабарлар. Сен биттаю-битта ӯғлимсан, агар у но-мардларнинг кучи сенга етса, аянг, сингилларинг нима қилишади? « «Ота, мен «Ӯткан кунлар»ни овчининг оёғи етмаган бир ғорга яшириб қӯяман, омон-омон замонларда қай-тиб олиб келаман.» « Майли, ӯғлим, лекин эҳтиёт бӯл, кеча Қӯшбулоқда шаҳардан изғиб келган итларни кӯрдим, яна ис олишмасин. Мен «Қуръон»га тегишга Оллоҳдан қӯрқишар деб, бобонгдан қолган китобни асраб қолмоқчийдим. – Ота юқори токчадан бӯз халтачага солинган китоб олди. — Қуръони мажидни сенга топшираман. Худонинг сӯзини асрашинг-га унинг ӯзи мадад берсин, омин!»
«Ӯшанда ӯттиз еттинчи йил бӯлган. Мен Аҳмадхон опоқдадам, яъни бобомларнинг йиғлаб-йиғлаб айтиб берган ҳикояларини унутолмайман. Опоқдадам саксон ёшга кириб, чин дунёга кетдилар. Ӯша пайтда ҳам «Ӯткан кунлар»ни ёд билардилар. Мен ҳали китоб-нинг ӯзини ӯқимасимдан опоқдадамлардан «Ӯткан кунлар»ни эшитгандим. Эсимда, қути-дор куёвини эшигидан ҳайдаб юборганда, бобом давомини эртасига айтиб бераман, деган-ларида тушимга Марғилон кӯчаларида маъюс от етаклаб кетаётган ноилож Отабек кела-верган. Кумуш заҳар ичаётганида косаларнинг алмашиб қолишини истаганман… Опоқ-дадам сақлаб қолган «Ӯтган кунлар»ни лотин имлосида аввалига тимдалаб-тимдалаб, кейин ҳеч қийналмай, бемалол ӯқиганман.»
Отабек қаттиқ ютинди-да, индамай қолди. Орқасига бир ӯгирилиб олди-да, синиқ жил-майди: « Мен «Ӯткан кун»ларни ёдлашга неча марта уриндим, лекин опоқдадамлардек бошдан-оёқ ёдлай олмадим. Аммо унча-мунча ёддан биламан. Айтиб берайми.» Отабек кӯзларини юмганча Отабекнинг Кумушга ёзган мактубларидан бирини ёддан айтишга киришди…
Отабекнинг Отабек сӯзларини айтаётган пайтидаги ҳолати узоқ вақт Ниятбекнинг кӯз олдидан кетмади. Унинг овози бир титрар, бир жаранглар, қӯли олдинга чӯзилган, баайни кимнидир қидираётгандек, ушлаб олмоқчидек эди…

Бешинчи боб

Ниятбек тагида ётган инсон бадани кӯринмайдиган қорамтир сувга кириб, оқ халатли, бошига учбурчак оқ дурра ӯраган ҳамшира кӯрсатган ванна адоғидаги тахтага оёқларини қӯйгач, узун кӯк парда сурилди.
— Қум пастга тушиб бӯлганча ётасиз, — ҳамшира ярим қаричча келадиган қумсоатни тӯнтариб қӯйди-да, чиқиб кетди.
Ҳалигина қорамтирлигидан бироз ижирғангандайин сувга истар-истамас кирган Ният-бек энди у танасига алланечук бир хуш ёқиб, қумнинг пастга секин тӯкилишини истай бошлади. Қум неча минутда пастга тушиб бӯлса?.. Ажиб нарсаларни ӯйлаб топишади. Игнахонада най, бу ерда қумсоат. Соат қӯйишса, чиқ-чиқи асабга тегади, дейишганми? Ҳозир чиқилламайдиган соатлар ҳам чиққан-ку!
Ӯртада ванна қӯйилган эни тӯрт метрча, бӯйи энидан салгина кенгроқ хонанинг икки тарафи баланд девор, йӯлак парда билан тӯсиб қӯйилган. Ишқилиб, бирон қӯшниси хур-ракчи чиқмасин-да. Бу ер игнахона каби тор эмас, битта хонада ӯн киши муолажа қилин-майди-ку, балким хуррак отишса ҳам, эшитилмас.
Деворнинг икки томонидаги қӯшниларидан биронтаси ё хурракчи эмас, ё қайси бири мириқиб хуррак отаётган бӯлса-да, эшитилмасди. Демак, бугун хуррак эшитмайди ва хур-ракчиларга қӯшилиб кетиш хавфи ҳам йӯқ.
Ниятбек бундай қараса, аллақачон қумнинг тӯртдан бир қисмига яқини пастга тушиб бӯлибди. Ваннага кирганига қараганда илиқлашиб бораётган сув қӯл-оёқларига, бутун баданига хуш ёқар, ёққан сари қумсоатга хавотирли боқарди. Қумсоат тепасидаги қум тобора камайиб борарди. Ҳадемай, қум бутунлай пастга тушиб бӯлади ва ванна ташқарида навбат кутиб турган бошқа бир беморга бӯшатиб берилиши керак!
Ниятбек баайни пастга отилаётган қум зарраларини тӯхтатиб қолмоқчидек қумсоатга қаттиқ тикилди…
«Қумсоатни кӯрганмисиз? Бизнинг бу синов дунёдаги умримиз учун берилган вақт худди ана шу соат тепасидаги битта-битталаб пастга тӯкилаётган қум зарраларига ӯхшай-ди. Лекин қум пастга тушиб бӯлгач, соатни ағдариб қӯйишади ва яна ӯша олдинги ҳолат: тепадаги қум пастга аста тӯкилаверади. Бироқ умримизнинг қумсоати бизнинг қӯлимизда эмас, ҳеч бир инсон ҳеч қачон вақтни орқага қайтара олмайди. Бу оддий ҳақиқатни ҳамма-миз яхши биламиз, лекин ӯз ҳаётимизга келганда умр югурик эканлигини тан олмаймиз. Тан олгимиз келмайди…»
Бу гапларни айтар экан Отабек ғалати бир оҳ тортди-да, тилининг учида турган нарса-ни қийналиб-қийналиб ютиб юборди.
Совуққа олдирган оёғи симиллаб оғриб, юмуқ кӯзлари атрофида айланаётган уйқу куларкан, Ниятбек Отабекнинг ӯша ҳолатини қайта-қайта эслади: унинг тишлаган пастки лаби қонаб борарди. Қон дераза томон ёйила-ёйила оппоқ нурга айланди. Ӯн беш кунлик тӯлин ой. Агар шу ой тугаса, Россияга келганига роса икки йил тӯларкан. Икки йил – йигирма тӯрт ой, етти юз ӯттиз кун! Аввалги дамлар кун санаган, «зиндон»дан чиқиб, қул-ликда юрганда соат санаган Ниятбек уч ойдан буён қуёш чиқиб-ботишига, куннинг тун билан алмашишига иши бӯлмай қолган. Фақат аясининг дуога очилган қӯллари ортидаги ёш сизаётган кӯзлари, ӯғлининг талпинганча ортидан ялангоёқ югургани эсига тушаркан, тезроқ олинган иш тугаши, хӯжайин инсофга келиб, пулни вақтида беришини ӯйларди. Уйига борганда оёғи оғришини аясига билдирмайди. Жияни ӯтган йили дам олиб, даво-ланиб қайтган икки томони тоғ, шундайгина ёнидан шарқираб сой оқадиган «Мусаффо» деган осойишгоҳга боради. Аясига у ер осойишгоҳ, беморхона эмас, ҳамма дам олиш учун боради, деб тушунтиради. Лекин шни тугатишларига ҳали камида икки ой бор…
Ғалати оҳ тортган Отабекнинг қаттиқ тишланган пастки лабидан қон оқиб, бӯйнига тушди… «Бу оддий ҳақиқатни ҳаммамиз яхши биламиз, лекин ӯз ҳаётимизга келганда умр югурик эканлигини тан олмаймиз. Тан олгимиз келмайди…» Отабек нега гапининг даво-мини айтмади? Лабини қонатганча тишлаганидан ичига ютган гапидан менинг ранжиб қолмаслигимни ӯйлаган. Нима демоқчи эди?
«Жумада кӯринмадингиз? Масжид узоқ эмас, қадамингизни салгина тезроқ ташласан-гиз, бор-йӯғи ӯн минутда етиб борасиз. Оғайни, энди бу беш кунлик дунё ӯтади-кетади. Оқибат борар-жойимизни ӯйлайлик. Нариёққа қуруқ қӯл билан борсак, уялиб қоламиз. Нима дейишарди? Ҳа, сӯнгги пушаймон — ӯзингга душман.»
Ниятбек бу гапларни чертиб-чертиб айтган Жавлонга индамади. Беш вақт намоз ӯқи-шини-ю, жума куни осойишгоҳ ёнидан ӯтадиган йӯналишли таксига ӯтириб, шаҳардаги катта масжидга борганини айтмади. Айтгиси келмади. Индамай кулиб тураверди. Нега айтаркан? Нима Худо йӯлида қилган ибодатини миннат этсинми?
Ниятбекнинг кулиб турган кӯзларига қарар экан, Жавлоннинг лаблари қимтилди. «Ӯзингиз биласиз. Мен бир айтдим-қӯйдим-да. Бу мусулмон учун бир фарз. Елкамдаги юкимни ағдардим, бӯлди.» Ниятбек ҳамон индамасдан кулиб турарди. Жавлон қӯл сил-тади-да, орқасига қарамасдан кетди.
« Бир яхши одамни ранжитдим-да. Балки у тӯғри кӯнгил билан айтгандир, ӯзининг намозхонлигини писанда қилмагандир. Лекин нега Отабек ака ҳеч қачон «Мен беш маҳал намоз ӯқийман, рӯза тутаман, сизларга ӯхшаб телевизор олдида ётволиб, сериал кӯрмай-ман. Пайғамбаримиз ҳадисларини ӯқийман», деб айтмайди. Москвада хонамизга келганда шерикларим у билан сӯрашишди-да, дуо тугаши заҳоти яна телевизор тагига ётиб олишди. Ниқоб кийган тӯртта барзанги бир одамни куппа-кундузи шаҳар ӯртасида автоматдан ӯқ-қа тутган, сатанг аёл эрининг ӯртоғи билан қочиб кетган, «ӯтда ёнмас, сувда чӯкмас» из-қувар портлаб, тӯрт томонни куйдирган машинадан омон чиққан… «Уҳ, айни қизиқ ери-да тугаб қолди-да, эртага нима бӯларкин, мошинни портлатганларни топишармикан?» Шериклардан бири хонада меҳмон борлигини, у Ниятбек билан пичирлашиб гаплашиб ӯтирганини хаёлига келтирмасдан оғзини очиб қолган йигирма ёшлардаги йигитнинг ел-касига шапатилайди. «Топади, мана кӯрасизлар, топади», дейди йигит янгиликлар бош-ланган телевизорни бошқа каналга ӯтказар экан. Яна сериал, яна ур-йиқит, қип яланғоч буралиб-буралиб рақсга тушиш… Ниятбек хижолатдан терга ботади. Меҳмонни ӯтқаза-диган бошқа хона йӯқ. «Тоза ҳаво олишга қалайсиз? Лекин кӯприк томонга ӯтмаймиз». Ниятбек жилмайганича ӯрнидан турган Отабекнинг ортидан эргашади.
«Йигитлардан хафа бӯлмайсиз. Ота-оналарини соғинишган, биттаси уйланган, қизчаси бор. Энди нима қилишсин, ёлғон-яшиқ, олди-қочдилар, бемаза-беҳаёларни кӯриб, ухлаб қолганларини билишмайди. Эрта тонгдан яна иш…»
«Сира хижолат тортманг. Нима мен қишлоғимизда яшайманми, сизларга ӯхшаб Моск-вада нон топяпман-ку…»
Ниятбек Отабекнинг бу гапларидан «ҳаммасини тушунаман», деган маъно уқди-да, оқ тераклардан учиб тушаётган тӯзғоқ бурнини ачиштириб, устма-уст уч марта чучкирди.
«Алҳамдулиллоҳ!»
« Соғ бӯлинг! Сизу биз бу ернинг ҳавосига ӯрганишимиз қийин, шекилли. Биласизми, кеча ғалати туш кӯрдим. Ӯчоқ тӯла китоб гуриллаб ёнаётганмиш. Опоқдадамлар ӯчоққа қӯлларини тиқиб, зарҳал муқовали китобни олмоқчи бӯлибдилар. Бундай қарасам, бар-моқларим куйяпти, кафтларим жазиллаяпти. Жоним оғрияпти, олов бутун баданимга ӯр-малаб, ёниб кетишдан қӯрқяпман, лекин қӯлимни ӯчоқдан ололмайман. Мен туш кӯряп-ман, бу туш дейман тӯрт томондан нажот излаб. Бармоқларим ӯткир пичоқ билан тилиб-тилиб, аямасдан туз сочгандан ёмонроқ ачишарди. Шунда ӯчоққа учиб кирган бӯз халтача учи очилди-да, қӯлларимни аста-аста ӯзига тортди. Ва тӯсатдан уйғониб кетдим. Соатга қарасам, бомдодга ӯн дақиқа қолган экан…»
Тушни ҳар қандай одамга айтмаслик керак эди, дейишади-ку! Нега Отабек ака тушини менга айтди? Китоблар гуриллаб ёнаётган ӯчоқ, зарҳал муқовали китобни олишга интил-ган опоқдада, Отабек аканинг куйган бармоқлари ва бӯз халтача…
Ниятбек уч-тӯрт кунгача шу туш ҳақида ӯйланиб юрди, ӯзича таъбирлар топмоқчи бӯл-ди. Аввалига маъқул бӯлган таъбири бирпасдан сӯнг ёқмай қолар, яна кӯз олдидан китоб тӯла ӯчоқ, опоқдада, куяётган бармоқлар ва учи очилаётган бӯз халтача ӯтарди… Ният-бек бу тушни унутиб юборганди. Бугун нега яна уни эслаб қолди-я?!
… Бор вужуди бӯшашиб, роҳатланар, лекин қумсоат тепасида бармоқ бӯғинининг яр-мидан ҳам оз қум қолган, маъданли сув эса, тобора совуб борарди. Яна икки-уч дақиқа бор, ана кейин қумсоат тепаси бӯшаб қолади, сув баданини илитмай қӯяди ва у ваннадан чиқишга мажбур бӯлади.
Ниятбекнинг кӯз олдида ташқарида навбат кутиб ӯтирган одам пайдо бӯлди. Балки мендан олдин кирган одам ҳам қум пастга тушмаслигини, ташвишли хаёллардан озод этган, жисмидаги оғриқни симириб олаётган сув совумаслигини истагандир. Мен ҳам шуни истаяпман, ҳали ӯрнимга келадиган одам ҳам балки шуни истар…
Қумсоат тепасидаги қум пастга тушиб бӯлди. Ниятбек истар-истамас сувдан чиқди. Шошмасдан қӯл-оёқлари, баданини сочиққа артиб, кийиниб бӯлгач, аста йӯталди. Парда очилавермагач, «Мен бӯлдим. қӯлингиз дард кӯрмасин», деди.
Узун кӯк парда сурилиб, ҳамшира кӯринди.
— Хонангизга борганингиздан сӯнг камида икки соатгача чӯмилмасликни маслаҳат бераман. Сув баданга яхшилаб сингса, фойдаси катта бӯлади. Бу маъдансув ӯзимизнинг туманимизда чиқади, балки вақтингиз бӯлса, бориб кӯрарсиз, булоқдек қайнаб ётади. Сизга маъқул келдими?
— Маъқул келганда қандоқ, фақат бир илтимос — келаси гал қумсоатнинг каттароғидан қӯйсангиз…

Олтинчи боб

Бомдодни ӯқиб бӯлгач, Ниятбек телефон соатига қаради: нонуштагача ҳали икки соат бор. Нақ икки соат! Тӯшакка чӯзилиб, қӯлига китоб олди. Бир варақча ӯқигач, жимирлаёт-ган сатрларга шунчаки вақт ӯтказиш учун кӯз югуртираётганини сезиб қолди. Нима қил-япти? Ӯзини алдаяптими? Қӯлида сирғалаётган китобни қаттиқ тутиб, авайлаганча жавон-ча устига қӯйди. Аста Маҳкам томонга кӯз ташлади. Пишиллаб ухлашидан ҳаливери уй-ғонадиган кӯринмайди. Уйғонгандаям, нима, у билан гаплашиб ӯтирармиди. Кеча қора босиб эртароқ келиб қолди. «Юрагим куйиб кетди, ичишга бир нимангиз борми», дея жавоб кутмасданоқ чинни чойнакни баланд кӯтарди-да, жӯмрагидан симира кетди. «Маз-за! Лекин ука кансетга бормаганингиз яхши бӯлди. Аммо-лекин аттистнинг овози зӯр экан. Нуқул шӯхидан олди. Бундай қарасам, ёш-яланглар орасида қӯл кӯтариб, ер тепиб юрибман. Мазза!» «Маҳкам ака, тушунмадим, ҳозиргина бормаганингиз яхши бӯлди, деб туриб, ортидан маззалашга тушдингиз?» « Э, айни қизиғида ҳалиги овоз кучайтирадиган бор-ку, ӯша куйиб қолса бӯладими. Кансет қӯядиган аттист лаш-лушларини созлаб йӯлга чиқади-да! Нима дедингиз?» «Эртага бошқаси келар, бу ерда Худонинг берган куни томоқ йиртиш, жилпанг-жилпанг экан-ку!» Маҳкам пайпоғини ечди-да, бир бурчакка ирғитди. Ӯнг оёғи бармоқларини очиб, ҳафсала билан тозалашга киришди. Ниятбек қарамасликка уриниб, қӯлига китоб олди. «Сиз ӯттизга кирмасингиздан қариб қолгансиз. Топганингиз китоб. Ҳали нима дейишарди, эшакнинг танигани — шӯра. Ҳа-ҳа-ҳа. Мен ӯттизга кирга-нимда ӯтиндек чирсиллаганман.» Ниятбек китобни ёпди, елкасига сочиқ ташлаб уйҳам-мом томон юрар экан, бармоқ тозалашни авжига чиқарган Маҳкамга деди: «Ӯша аҳмоқ артист лаш-лушининг бузилмайдиганини олиб келганда нақ ярим кечагача мазза қилиб ӯйнаган бӯлардингиз. Аҳмоқ экан…»
Ниятбек ӯзи билан бирга дам олишга боргани келишган ӯртоғининг тӯсатдан ӯғилчаси оғриб қолиб, осойишгоҳга кела олмаганидан биринчи марта қаттиқ афсусланди. Аввалига ӯртоғим келганда яхши бӯларди, мен «а» десам, у «б» деб турмасди, лекин наилож, ҳамма ҳам одам-ку, тил топишса бӯлади, деб юрган одам Маҳкамнинг бачкана қилиқларидан, думбулдан-да думбулроқ гапларидан боши оғриб, хонани алмаштирмоқ ҳам бӯлди. Акси-га олиб бӯш хона топилмади. Лекин бора-бора тасалли топа бошлади: Маҳкам билан кун бӯйи гаплашиб ӯтирмайди-ку. Нонуштадан кейин муолажа кетидан муолажа. Кечқурун-лари эса, Маҳкам «бу ерга аканг қарағай дам олгани келган, китобга тикилгани эмас», дей-ди-да, қаерда кӯнгилочар томоша бӯлса, ярим тунгача ӯша ерда.
Маҳкам ӯзининг баланд хуррагидан уйғониб кетди.
— Б-бу сӯпи ҳалиги… таҳорат қилмасдан турволибсиз?
— Кечирасиз, уйғотвордимми? Мен бир тоза ҳаво олмоқчи эдим.
— Янна қ-қанақа тозза…
Ниятбек Маҳкамнинг иккинчи саволини ярмида қолдириб, эшикни ёпди. Қулоқлари ортидан эргашган ёқимсиз ёпишқоқ овозни ортда қолдирганча зинадан чопиб тушди. Сой устидаги кӯприкда туриб кӯпириб оқаётган сувни томоша қилишни истади. Лекин ҳалиги ёпишқоқ овоз сув остидан чиқиб келди. Ортидан худди биров қувиб келаётгандай илдам-лаб бора-бора, бундай қараса, гулзор ёнидаги осма ӯриндиқда ӯтирибди. Оёқларини ерга қаттиқ тираб, илкис кӯтарганди, шундайгина ӯнгида атиргуллар чайқалиб кетди. Оқ, қизил, пушти, оқ, қизил, пушти, оқ, қизил, пушти… Дидига қойил-е, зӯр гулчи экан. Гул-буталар бӯйи бир текис, оқ атиргулнинг ёнида қизили ранг талашяпти, пушти атиргул менга бир қарасангиз бӯлди, кӯз узиб бӯпсиз, дегандай нозик чайқалади. Унинг ёнгинаси-да бошқа оқ атиргул чиройли силкинади, барглари қип-қизил товланаётган қӯшнисига тегай деганда, тикани санчилишидан хавотирланиб, ортига қайтади. Пушти атиргул оппоқ капалакка имо қилади…
— Ассалому алайкум!
Нозик чайқалаётган гуллар қотиб қолишди. Ниятбек алик олишга олди-ю, салом берган аёлга қарамади. «Саломда ҳам шунчалик ӯтинч бӯладими? Гӯёки мен алик олмасам, ос-мон узилиб ерга тушадигандай…»
— Ёнингизга ӯтирсам бӯладими?
— Бемалол, бу ер менинг шахсий гулзорим эмас, тахта ӯриндиқни ҳам мен қурган эмас-ман…
Ниятбек қанчалик юмшоқ гапиришга уринмасин, нозик чайқалишдан бош тортган гул-лар томошаси завқидан айириш алами овозини қӯполлаштирди. Тӯрт томони гулзор ҳай-ҳотдай осойишгоҳда ӯтираман деса, бошқа осма ӯриндиқ қуриб кетган эканми? Устига дам олишни уйқу деб биладиган кӯпчилик тонг ёришмасдан бошланган қушлар чуғурини эшитмасдан, тоғ устида оҳиста бош кӯтараётган қуёш томошасини хаёлига яқин келтир-масдан, хурракни авжига чиқариб ётган маҳал бӯлса…
— Бир мартагина ӯриндиқда ӯтирган қӯшним ким экан, деб қизиқмайсизми?
Оқ, қизил, пушти гуллар ӯриндиқни қуршаб олишди-да, Ниятбекнинг қӯли демай, оёғи демай, юзи демай тикан санчишди…
«Ая, кӯчага чиқинг, айтинг у номаҳрамга, менинг эшигимга келмасин. Агар яна бир марта шу кӯчага қадам қӯйса, маҳалланинг итларига талатаман.»
Темир дарвоза ортидаги шанғиллаган овоз маҳаллани кӯчирарди.
« Мен ӯғлимни кӯргани келдим. Суднинг қарори эсингдан чиқмасин: мен ҳафтада бир марта ӯғлимни кӯришим мумкин.» Ниятбек овози ӯзига бӯйсунмасдан титраётганига ғаши келди. Нима, у битта хотиннинг олдида шунчалик ожизми, овози гуноҳкордайин титраяп-ти?
« Ая, айтинг, бола керак бӯлса, Рассининг ахлатхонасидан топган хотинчасининг ҳаро-мисини бориб кӯрсин…»
Ӯриндиқда, икки қаричгина нарида ӯтирган аёлнинг овози ӯша шанғиллаган овозга қуйиб қӯйгандек ӯхшарди. Фақат бу овоз шанғилламасди, кӯкрагидан итармасди, саломи-га истар-истамас алик олган, ёнимга ӯтирган ким экан, дея бир мартагина қараб қӯймаган бӯлса-да, барибир гаплашишни истаб, ӯкинарди…
Ниятбек Москвадаги янги ишида қӯлига анча пул тушгач, икки йилдан бери кӯрмаган ӯғлини, телефонда аҳвол сӯраши билан йиғлайдиган онагинасини соғиниб учоққа чипта олди. Атрофида айланиб-ӯргилаётган онаси уни куёвлик уйига эмас, меҳмонхонага бош-лади. Эртасига онаси бир юмуш билан кӯчага чиқиб кетганда, ҳовли тӯридаги олди айвон-ли куёвлик уйи эшигини очди-ю, Ниятбек онасининг нега меҳмонхонага бошлаганини тушунди. Ӯн бир ёғочли кенг уй ҳувиллаб ётарди. Тахмондаги сандиқ устида иккита кӯр-па, икки тӯшак ва уч-тӯрт ёстиқ, бир чеккада отасидан қолган телевизор, токчада чиройли терилган китоблар… Ниятбекнинг кӯзлари уйнинг тӯрт томонида кезинар, лекин анчагача нима излаётганини била олмасди.
«Юр, ӯғлим, йигит моли ерда, нарса топилади. Икки юк мошинни лиқ тӯлдириб олиб кетди, — остонада турган онасининг овозида алам сезилди, наҳотки у арзимаган лаш-луш-ларга ачинаётган бӯлса. — Мен нимани оляпсан, дея сӯрамадим. Онаси, акаси, тоғавачча-лари билан кириб келишганда, кир ювиб ӯтиргандим, тоғорадан бош кӯтармадим. Фақат, Нодирбегим «бувижон» дея менга отилганда, қӯлчаларидан судраб олиб чиқиб кетишаёт-ганда, чидаёлмадим…»
Ниятбекнинг миясига уйига кирганидан бери нимани излаётгани қаттиқ урилди. Бешик! Гоҳ йиғлаб, дунёда ӯзи борлигини эслатадиган, гоҳ пишиллаб ухлайдиган, гоҳ боши устидаги шақилдоқ ӯйинчоқни ӯйнаб ӯтирадиган ӯғилчаси ётган бешик!
Соғиниб келган Чеккақӯрғони тор бир каталакка айланди. Каталакдан қаторлашиб муштлар ӯсиб чиқди. Муштлар қувлаб-қувлаб Қӯшбулоқдан қайтишди. Ниятбек Отабек-нинг уйига бериб юборган совғаларини топширди-да, укасининг «аям ош дамлаяптилар», дейишига қарамасдан яна бир пиёла чой ичгандай бӯлиб, қишлоқ чеккасида яшайдиган ҳамсабоғиникига қараб кетди. Тонггача ӯртоғи билан гаплашиб чиқди. Аваз ухлаб қолган-да Отабекнинг гаплари эсига келаверди: « Яна бир марта такрорлайман, бу дунё – синов. Сиз Худога шукр қилинг, бировнинг гапига кирганми ё ӯзи шундайми, уйнинг устунини шунчалик ҳурматсиз этган аёл билан бир умр яшаганингизда нима бӯларди. Ҳозиргидек куч-қувватга тӯлган пайтингизда эмас, балки қариб-қартайиб, кучдан қолганингизда асл башарасини кӯрсатганда нима қилардингиз? Оилангизни, яъни жумладан уни ҳам боқаман деб мусофир юртларда қанчалар азоб тортганингизни билмаган хотин ҳеч қачон умр йўл-доши бўлолмайди! Ӯғлингизни эса, Худо хоҳласа, вақти келиб топиб оласиз…»
Бундай кӯзини очса, ҳамсабоғининг ӯрни бӯш. Кийиниб бӯлганда, эшик очилди: «Таҳорат суви тайёр, тоғда тонг тез отиши эсингиздан чиқмагандир!» Шундай дӯсти бор-лигига шукр қиларкан, тоғ томондан най овози келди…
«Сен Чеккақӯрғонлик йигит эмасмисан? Қӯшбулоққа сел келганида тоғдаги ғорда ӯтирганимда қӯққис кириб боргандинг. Минг йиллик қадрдонингни топгандайин мени қучоқлагандинг. Сен ӯша савол беравериб, бошимни оғритган йигит эмасмисан?!»
« Ӯшаман, чӯпон ота, ӯшаман.»
«Тонг саҳарлаб тоғда юрибсан? Нима йӯқотдинг?»
«Топмаган нарсани қандай йӯқотиш мумкин?»
«Демак, яна саволга тутгани келдинг, шундайми?»
«Мен Сизни кӯргани келдим…»
Чӯпон ота жилмайди, тоғ устига шафағини ёйиб юборган қуёшга тикилди.
«Ҳали топмаган нарсани йӯқотиб бӯлмайди, дегин. Мен уни топдим, лекин йӯқотга-ним йӯқ. Йӯқотмайман! Ҳеч ким уни мендан тортиб ололмайди. Баданимни тилиб-тилиб, юрагимни юлиб олиб, қийма-қийма қилиб ташлашса-да, у мени ташлаб кетмайди..»
Чӯпон найини олди. Энди лабига теккизганда, Ниятбекнинг телефони нола қилди: «Юрагим-ей…» Ниятбек қаршидаги баланд қир устига ӯрнатилган антеннага қовоқ уйиб қарар экан, телефонини ӯчирмагани учун ӯзини айблади.Чӯпон отага қарамасликка ури-ниб, ич-ичидан тошиб келаётган норозиликни асло билдирмасликка куч излар экан, ҳазин куй юрагини минг-минг тиликка бӯлиб ташлади. Биринчи марта «Юрагим-ей»нинг найда чалинишини эшитиши. Қон тирқираб отилаётган, тӯрт томондан тиғ санчилаётган, тош бошлар узра баланд кӯтарилиб, тақир ерга аямай урилаётган, думалаб-думалаб қип-қизил из қолдириб кетаётган юрак…
Чӯпон ота кӯзларини юмиб олган, худди бир умр излаб юрган нарсасини топиб олган-дайин атрофдаги бор нарсани унутган, киприклар остидан сирқираб чиқаётган, соқол бос-ган юзини ивитаётган ёш томчиларини сезмас, найдан сизиб-сизиб, тонгги шафақ томон учиб бораётган «Юрагим-ей» эса, Ниятбекнинг қӯлларидан тутганча баланд чӯққига чиқа-риб қӯйган.
«Юрагимни кӯрдингми, йигит?»
Чӯққи устида учиб бораётган Ниятбек пастга тушишни истамасди.
«Шу пайтгача уни тоғлар кӯришарди, ҳали қизариб улгурмаган қуёш кӯрарди, булоқдан қайнаб чиқаётган сув кӯрарди, тилини биз ғофиллар тушунмайдиган покиза жониворлар — қӯйларим кӯришарди…»
Ниятбек ширин туш кӯраётган мисол уйғониб кетишни истамас, шу лаҳза телефон чақириғини ӯзгартирганидан мамнун, чӯпон отанинг яна най чалишини истарди.
«Эсингдами, яхши кӯрган бӯлсангиз, нега уни уриб ӯлдиргансиз, деб сӯраганинг?»
Ниятбек бошини қуйи эгди.
«Мен уни ӯлдирганим йӯқ. У ӯлган эмас. Сизлар биронталаринг билмайсизлар! Бошқа қизлар, ҳамма-ҳаммаси ӯлган! Эй-й…»
Ниятбекнинг тил учига етиб келган сӯзларни най ноласи териб-териб олди-да, тӯрт томонга сепиб ташлади. «Муножот!» Най нола қилмасди, уни пуфлаётган нафас эгаси ӯртанарди.
«Қанийди, менгаям ҳатто уришинг-да уни яхши кӯришинг сабабли эканлигини англата-диган бир қиз ато қилса… Лекин… лекин у қиз ҳам менсиз яшай олмаса…»
— Сен менга номаҳрамсан, бу ерда кӯрганлар Чеккақӯрғонга етказишади, тур кет, денг, мен кетайин!
Тоғ чӯққилари узра сузаётган оппоқ булутлар пастга ташлаб юборган Ниятбекнинг тӯх-товсиз ғижирлаётган тишлари ӯзига бӯйсунмади.
— Ё бу ерда ёнма-ён ҳалинчак учиб ӯтирганимизни кӯрганлар хотинингизга сиз бешик тебратиб ӯтираверинг, эрингиз кундошингиз билан тил бириктириб, бир вақтда осойиш-гоҳга боришганидан, маишат қилиб юришганидан хабарингиз йӯқ, дейишларидан қӯрқяп-сизми?
Ғижирлаётган тишлар ортидаги тил ортиқ тоқат қила олмади:
— Нима, хотинимни миш-мишчиларга ишониб, ӯпкасини қӯлтиғига тиққанча югуради-ган, бутун осойишгоҳни бошига кӯтарадиган аҳмоқ деб ӯйлайсанми? Борди-ю, бировлар-нинг гапига учиб, уйдан аразлаб кетса, мени сӯппайиб, эшигингга боради, деб хомхаёл қиляпсанми? Бошингда эринг бор, сен яхшиси, унга етказиладиган гапларни ӯйла!
Ниятбекнинг ёни бӯшаб қолди. Енгиллашган осма ӯриндиқ бир маромда орқа-олдинга бориб кела бошлади. Узоқлашаётган қадам овози тинди ва ҳаял ӯтмай, унга қӯшилиб пиқиллаган йиғи осма ӯриндиқ ортида тӯхтади.
— Мен хато қилдим. Миш-мишларга ишонган мен аҳмоқман. Тунлари ёнимдаги ёстиққа қӯл чӯзаман. Муздек. Мен ҳеч кимни бу азобга гирифтор қилишни истамайман. Ёлғиз-лик… Ҳали ӯттизга кирмасдан олдин тирик бева бӯлиш…
Ниятбек йиғлаётган аёлга қарамасликка уринар, хаёлида эса бир нарса айланар — «Нега ёлғизман деяпти? Онаси айтган эшик бузган совчилар қаерда қолди? Кимгадир текканди-ку?!»
— Асабим қаттиқ чарчаган. Тунлари ухлаёлмайман. Менга бу ерни роса таърифлашди. «Мусаффо»га борсангиз, ҳамма нарсани унутасиз, дейишди. Қайтага… Игнаси ҳам, бош-қаси ҳам таъсир қилмаяпти. Мен Сизни келган кунингизоқ кӯрганман. Йӯлимда кӯриниб қолсангиз, четга ӯтиб яшириндим. Уни сиз билан қиёслардим. Маҳалла-кӯйдан уялмага-нимда тӯйнинг эртасигаёқ уйга кетган бӯлардим. Икки ой, биласизми, узууууун икки ой чидадим. У Сиз эмас экансиз. Сиз эмас экансиз…
Йиғи чопиб кетди. Осма ӯриндиқ ғижирлаганча тӯхтади.
-Анов йиғлаганча югуриб кетаётган аёл ким бӯлди? Икковларинг ҳалинчакда учиб ӯтиргандиларинг. Тӯсатдан у… Тонг саҳардан йӯқолиб қоласиз, деб айтардим-а. Майли, йигитга айб йӯқ, уйда биттаси, «Мусаппо»да бошқаси…
Маҳкам тӯхтовсиз сӯзлар, Ниятбек эса, гулзорга тикилганча оқ, қизил, пушти атиргул-ларни қидирарди…

Еттинчи боб

Сой устидаги тахта кӯприк ӯртасига етган Ниятбек икки томонига қаради-да, ҳеч ким қӯринмагач, темир панжарага тирсакларини тираганча ӯйноқлаб оқаётган кӯм-кӯк сувга тикилди. Шу топда у на сойнинг у томонидан, на бу томонидан ҳеч ким келмасли-гини истар, сувга узоқ-узоқ тикилиб тургиси бор эди. Аслида сойнинг эски ӯзани бу ердан юз эллик- икки юз қадам наридан ӯтар, бу ӯзан кейинроқ қазилганини кӯриниб турарди. Кӯприкдан юз қулочча нарида махсус қӯлбола шовва ясалган. Ана шу шоввага келганда сув тезлашиб, пастга отилар, кетма-кет ӯн-ӯн бешта уюрма ясарди. Ниятбек шоввадан қуйи отилаётган сув тагида, яшил, оқ нарсаларни кӯрди. Гоҳ сувга ботиб кетиб, гоҳ тепа-га юзиб чиқаётган нарсалар нималигини улар устига қуёш нури тушиб тургани учун била олмади. Нима экан у? Нима бӯлса-да, сой эрмакка оқизиб келиб, ӯйнаётган ӯхшайди. Қизиқиши шунчалик ортганидан Ниятбек ҳамма нарсани унутди ва шовва томон юрди. Етиб бориб, бундай қараса, етти-саккизта пластмасса сувидиш. Сувини ичиб, чанқоғини қондирган одамлар идишларни сойга ирғитишган кӯринади. Кӯк, яшил, оқ сувидишлар шовва тагидан узоққа оқиб кета олмас, сув шиддатига чидаёлмасдан, ботиб кетар, сал ӯт-май юзага қалқиб чиқарди. Ниятбекнинг назарида сой бу идишларни юқоридан оқизиб келмаган, кимдир айнан шу шовва тагига ташлагандай эди. Ҳа, атайлаб ташлаган. Томоша кӯриш учун. Сувидишлар тепадан зарб билан отилаётган сув тагидан қочишга уринар, лекин ҳеч нари сузиб кета олмасди. Ана, биттаси қочишнинг йӯлини топганга ӯхшайди. Оқ сувидиш бошқа шерикларининг устига чиқиб олдида, пастга отилди. У узоқ вақт кӯринмай қолди. Қаттиқ уринса шовва тагидан оқиб кетса бӯлар экан, оч мушукдан қоч-ган сичқондай сув калтагидан қутулишнинг иложи бор экан… Ниятбекнинг хаёлидан бу гап ӯтиб-ӯтмай, шоввадан икки қулочча наридаги уюрма пастда оқиб кетишга уринаётган оқ сувидишни юзага қалқитди. Уюрма атрофидаги тӯлқин идишни сура-сура, яна шовва тагига элтиб ташлади. Ниятбек шовва ва уюрмалар ӯйини томошасида қанча қолиб кет-ганини билмади. Лекин биронта ҳам сувидиш шоввадан узоқлашиб кета олмади. Шовва-дан не иложда қутулганда, қатор турган уюрмалардан бири уни ямлаб ютар, эрмакка ӯй-наб-ӯйнаб, навбат кутиб турган тӯлқинлар қӯлига топширарди. Шовва шувиллаганча қочоқни бағрига тортар ва аёвсиз ӯйинида давом этарди…
Ниятбек кейинчалик шовва ёнидан ӯтганда сувидишлар оқиб кетдимикан, деган ӯйда бир қур кӯз ташлашга ӯрганиб қолди. Лекин сувидишлар камаймас, аксинча кун сайин кӯпайиб борарди. Баланддан отилаётган сув кӯк, яшил, оқ, сариқ., қизил, қора… идишларни бир-бирига уриб ӯйнар, ғижимлаб отар, пуйпалар, ботқизиб ташлар ва улар-нинг бир-бирига урилаётганидан, бири бирининг устига чиқиб қочишга уринаётганидан завқланибми, шувиллагандан-шувилларди…
«Ортиқ шовва ӯйинига қарамайман!» Сой тӯсилган тӯғон устидан юриб борар экан, Ниятбекнинг ӯйидан шу аҳд кечди. У бир чап томондаги темир дарвозага, бир тӯғондаги ундан бироз кичикроқ иккита темир дарвозага қарарди. Тӯғридаги темир дарвозалардан бири пастгача туширилган, тагидан сув ӯтмаётган эди. Унинг ёнидаги иккинчи дарвоза ярмигача очилган, тагидан сув шовиллаб пастга отилаётган дарвоза эса, бор бӯйича кӯта-рилганди. «Юрагим-ей,..» Телефондан Отабекнинг овози келди: «Қаердасиз? Сой томоша-сига чиқдим денг? Бӯпти, ҳозир етиб бораман…»
Ниятбек бирининг тагидан шовиллаб сув отилаётган, иккинчисидан асл ӯзанни ярми-гача тӯлдириб сув ӯтаётган, учинчиси бир қатра сув ӯтказмаётган темир дарвозаларга ӯй-чан тикилар экан, лабларига сизиб чиқаётган сӯзларни қайтара олмади: «Хайрият, юракка дарвоза ӯрнатиб бӯлмайди.»
Муштдек юракнинг тӯрт томонида эшикчалар ӯрнатилган. Юракни измига солган қӯр-қинчли куч истаган эшикни очиб, меҳрни унинг остидан оқиб ӯтишга мажбур этади. Юрак меҳрига хӯжайинлик қилишларини истамайди, лекин унга қулоқ солишмайди. Афтини кӯрсатмасдан истаган эшигини очиб-ёпаётган куч илтижони эшитмайди. Юрак инсофга келиб қолишларидан умид узмайди, бирдай илтижони такрорлайверади: « Меҳр меники, меники, тегманглар унга, тегманглар…» Лекин у меҳр кӯргизгиси келган томонда қалин темир эшик, хӯжайинлик даъво этаётган ёвуз куч унинг тирқишларигача маҳкамлаб таш-лаган, бир қатрагина меҳр ӯтказгани қӯймайди. Қолган эшикларни эса, ӯзи истаганча очиб-ёпаверади… «Бу менинг юрагим, унга эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йӯқ!» Ос-монга ӯрлаётган ҳайқириқ устидан мириқиб кулишади: «Ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа! Ҳали сенинг юра-гингми, биз билмабмиз, қани айтган гапингни бир исботлачи. Ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!»
… У тасодифан дуч келиб қолди. Ота-онаси ӯттиз йил олдин Чеккақӯрғондан Москвага келиб қолган экан. «Бугун ҳамқишлоғингизни бошлаб келдим,» — деди Отабек ичкарига киришга ийманиб турган Ниятбекка ишора қилиб. «Хуш келибсан, қани сени бир қучоқ-лайин, юртимнинг ҳиди келармикан», деди икки қӯлини ёйганча яқинлашган сочлари оп-поқ, лекин ёшларники каби ҳурпайган барваста киши Ниятбекка. Ниятбек йӯлакка тӯшал-ган жуни бир қарич чиқадиган гиламчага озор беришдан чӯчигандайин авайлаб қадам ташлар экан, Отабекнинг ӯзини эркин тутишидан «Борганингда кӯрасан, тилло одам», деганини эслади. Лекин барибир бир томонида диван, уч томонига кунгурадор баланд курсилар қӯйилган стол ёнига бориб ӯтиришганда ҳам хонадаги жиҳозлар дабдабасими, мезбон чеҳрасидаги салобатми, Ниятбек қувиб солишни истаётган ийманиш йӯлини тӯса-ётганди. «Менинг отим – Арслон, Чеккақӯрғонга яқин Исписорда Арслон деган зӯр одам ӯтган экан. Эшитгандирсиз? Бобомнинг айтишларича уни сазойи, тошбӯрон қилиб ӯлди-ришган экан. Отимни бобом қӯйганлар. Ҳа, Сизнинг отингиз нима? Ниятбек? Яхши исм экан. Бемалол ӯтиринг. Отабек айтмаганми – умрим аскарларга буйруқ бериш билан ӯт-ган. Агар мабодо, нимайди, кӯнглингизга тегадиган гап айтворсам, хафа бӯлмайсиз. Келишдикми?»
Мезбон сӯзлар экан, Ниятбек Россияда икки-уч йил ишлар-ишламас тилини йӯқотган, ӯзбекча гапирса, олифтагарчилик қилиб, ӯзга тилда жавоб қайтарадиган айрим юртдош-ларини эсларди. Ичида устма-уст тӯрт-беш марта «қойил, қойил», деб қӯйди.
«Ассалому алайкум!»
Ичкарига тӯпиғигача узун кӯйлак кийган, бошида бӯйнигача ӯралган оқ рӯмолли қиз дастурхон кӯтариб кириб келди.
«Ваалайкум ассалом!»
Отабек саломга алик олар экан, Ниятбек тили, фақатгина тили эмас, балки бор вужуди ӯзига бӯйсунмаётганидан совуқ терга ботди.
Қиз оппоқ дастурхон ёзиб, устига ажаб бир назокат билан мева-чеваларни терар экан, Ниятбекнинг кӯзи унинг узун енги учидаги тугмаларга тушди.
«Меҳмонлар қандай чой ичишар экан, қорами ё кӯк?»
Ниятбекнинг қулоқларига бу савол ёқимли куйдан-да ёқимлироқ бӯлиб кирди-да, чиқиб кетишни истамасдан, жойлашиб олди.
«Отабек қизимни яхши танийди. Агар ӯзбекчани бироз бузиб гапирса, айб қилмайсиз-лар, у шу ерда туғилиб, шу ерда мактабни тугатди. Энди, Худо хоҳласа, дипломат бӯла-ди,» деди Арслон стол остидаги ӯзига бӯйсунмаётган қӯлларига тикилиб ӯтирган Ният-бекка.
«Синглим Россиядаги манаман деган амалдорлар, катта бойларнинг болалари киришни орзу қиладиган халқаро муносабатлар дорулфунунида ӯқийдилар.»
Отабек айнан ӯз синглиси ҳақида сӯзлаётгандай ифтихор билан гапирди.
Ҳамон тилига бир сӯз келмаётган Ниятбек қӯлини стол остидан олишга уринар экан, қизнинг ичкари кирганини сезмай қолди. У кумуш рангли патнисчада кӯтариб келган чой-накдан ёнидаги пиёлага чой қуйиб, уч марта қайтарди. Бироз турди-да, учта пиёлага ярим-дан салгина кӯпроқ чой қуйиб, аввал меҳмонларга, сӯнг отасига узатди. Ниятбек оҳу расми туширилган пиёлани олар экан, Худодан ички титроқ қӯлига ӯтмаслигини тилар эди. Борди-ю, қӯли боягидай қалтираб кетса-ю, пиёла қӯлидан тушиб кетиб, чой оппоқ дастурхонни ивитса нима бӯлади?
«Сизларга ёқимли иштаҳа тилайман!»
Икки пиёла чой ичишгач, Ниятбек тараддудга тушиб қолди. У тезда кетмаса бӯлмас-лигини сезиб турар, агар ақлига бӯйсунмасдан, юрагининг айтганига кирса, тилидан: «Мен сизни яхши кӯраман. Сизни йигирма беш йил қидириб, энди учратдим», деган сӯз-лар ташқари отилиши ва қӯққисдан нозик бир жисм эриб, сувга айланишидан чӯчир эди.
«Отабек, муздек сувними, айтгандай гази йӯқ, ё мева шарбатиними очиб, ҳамқишлоқ укамга узатинг. Биз иссиқни иссиқ кесади, деб қайноқ чой узатаверибмиз.»
Ниятбек уй эгасининг синчковлигидан, терга пишганини сезганидан хижолатга тушди. «Ишқилиб, сочимдан тирноғимгача титраётганини ва ҳаммадан кӯра бу титроқлар сабаби-ни сезмаса бӯлди,» — Ниятбек ӯзини тутишга уринди.
«Ниятбек, эски қӯрғон олдида қадимий бир мачит бор эди, эсимда бир борганимда мак-табга синфхона қилиб қӯйишган экан, яна бир борсам – селитра омбори, ӯша мачитни ян-гилашибди, деб эшитдим, ростми?»
Аслида ӯзингиз дипломат экансиз, деди ӯзича Ниятбек.
«Ҳа, масжидни тиклашди. Илгари намозхонлар жума ӯқиш учун шаҳарга боришарди. Ҳозир жоме масжидимиз ҳам бор. Агар ҳамма масжидларни санасак, ӯнтадан кӯп.»
«Эртами-кечми, барибир Худонинг айтганини қиламиз. Лекин баъзан кӯзинг олдидаги қалин пардани олиб ташлаш осон бӯлмайди. Аслида оталар болаларни тӯғри йӯлга бош-лашлари зарур. Лекин мени ақлимни хиралаштириб турган пардани қизим олиб ташлади. Ва яна мен Отабек укам билан учраштиргани учун Худога минг-минг шукр қиламан. Ав-валлари юрагим тоза, бировга ёмонлигим бӯлмаса бӯлгани, иймонлиман деб юрардим. Мана энди беш маҳал намоз ӯқияпман, рӯза тутяпман. Сиз ҳақингизда Отабек укам гапи-риб берганлар. Уни она сутини эммаган худобехабарлар қӯлидан қутқарганингизни ҳам биламан. Лекин мен Сизни бунчалик тортинчоқ деб ӯйламагандим. Олинг, у-бу нарсадан тотиниб ӯтирсангиз-чи!»
Ниятбек Отабекнинг қӯлидан шафтоли шарбати қуйилган пиёлани олар экан, яшил духоба парда тортилган эшик очилмаслигини ва ҳалиги қиз қайтиб кирмаслигини Худо-дан илтижо қиларди ва шу ондаёқ хато қилганлигини айтиб, илтижоси ижобат бӯлмасли-гини ӯтинарди…
— Тушингизни сувга айтяпсизми, ё сув сизга туш айтяптими? Лекин бир нарсани унут-манглар: кечки пайтда туш айтилмайди.
Ниятбек сойдан бош кӯтариб, жилмайганча турган Отабекни кӯрди.
— Отабек ака, осойишгоҳ учун зӯр жойни танлашган экан-да. Отасига раҳмат ӯша одам-ларнинг. Қаранг, аллақаёқлардан лойқа хаёллар оқиб келиб, миянгизни лойлатаётганда, манови мусаффо сувга бир зум, бир зумгина тикилсангиз, ғувиллаб турган бошингиз тиниқлашади-қолади. Мен сой бӯйидаги бир ёзув олдида кӯп тӯхтаб қоламан. «Мусаф-фо»даги даволаш хиллари ҳақида ёзилгач, бу ердаги ҳавонинг шифобахшлиги алоҳида таъкидланган.
— У ёзувни мен ҳам ӯқиганман. Худо бандаси учун қанчалар меҳрибон. Фақат бу меҳ-рибонликни англай олиб, қадрига етсак бӯлди. Томошадан кӯзинг тӯймайдиган хушман-зара жойлар, симирганингда бутун вужудинг яйраб кетадиган сув, сипқорганингда сиз айтгандай ӯпка, кӯкрагингни кенгайтириб юборадиган тоза ҳаво… Гарчи инсониятнинг улуғ бобоси ва улуғ момоси гуноҳлари учун жаннатдан қувилган бӯлсалар-да, меҳрибон яна суйган махлуқотига ӯн саккиз минг оламнинг энг яхшиларидан бирини муносиб кӯр-ган. Ва бу оламда имтиҳондан яхши ӯтган бандаларига улуғ ваъдалари бор…
Ниятбек Отабекнинг ҳар бири юрак тепкисини маромига соладиган, ӯрин-ӯрнида иш-латилаётган, топиб айтаётган сӯзларини берилиб тинглар экан, ӯзича «барибир адабиётдан дарс берган муаллимнинг гапириши бошқача-да», дерди.
«Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…» Ниятбек ким чақираётганига ҳам қарамас-дан телефонни ӯчириб қӯйишга тутинди.
— Ҳай-ҳай, зинҳор ӯчирманг. Биз суҳбатимизни кейинроқ давом эттираверамиз. Қаер-дандир қай бир илинжда сим қоқаётган инсонни зинҳор ноумид қилманг.
Ниятбек Отабекнинг кулиб турган кӯзидаги ундовни илғади-да, телефоннинг яшил нуқ-тачасини босди.
— Ниятбек, ӯғлим, бу менман, — телефондан онасининг овози эшитилди. — Қӯшнимиз, сендан икки йил кейин ӯқиган Раҳматжонларникидан гапиряпман. Уйимиздаги телефон ишламай қолди.
-Ассалому алайкум, аяжон, ҳаммаларинг тинчмисизлар?
— Ваалайкум ассалом! Тинчмиз, болам, тинчмиз, — бирдан онанинг овози пасайди. — Ӯзинг-чи, ӯзинг тинчмисан? Яхши дам оляпсанми?
— Чеккақӯрғондан бор-йӯғи бир ярим соатликкина йӯлда шундай ажойиб жой борлигини билмай юрган эканман, Худо хоҳласа, уйга борганимда, мени танимай қоласиз.
— Илоҳим Худойим шифо берсин, — она бир зум жимиб қолди, Ниятбек унинг чуқур-чуқур хӯрсинаётганини эшитди.
-Ая, нима бӯлди яна? Биронтаси хафа қилдими?
— Мени ким хафа қиларди, ӯғлим. Фақат сен борган жойдан ҳар хил гаплар етиб келиб… — хӯрсиниқ кучайди.
Онасини хӯрсинишга мажбур этаётган қандай гап бӯлиши мумкин? Бу ерда биров билан уришмаган бӯлса, сӯкишмаган бӯлса, оёғидаги оғриқ пасайяпти.
-Ая, ҳар хил гап-сӯзларга ишониб, бошингизни оғритаверасизми?
-Мен ишонмайманку-я, лекин хотининг неварамни олиб кетиб қолса, нима қиламан? Катта неварамни соғиниб, ӯтиб қолармикан деган умидда аламимни кӯча супуришдан олишимни яхши биласан, энди бу келин полвончамни олиб кетиб қолса, юрагим чидашига ишонмайман.
— Ая, бундай очиқроқ гапиринг, нега келинингиз ӯғлимни олиб кетиб қолади?
— Маҳалламизда миш-миш – сен уч талоқ қӯйган хотининг билан топишиб олиб, у ёқ-ларда ялло қилиб юрган эмишсан. Бекор гап, десам, нега иккови бир вақтда бир ерга дам олишга боради, келишиб олишган-да, дейишяпти. Бирга, ёнма-ён ӯтирганингни кӯришиб-ди…
Осма ӯриндиқ қаттиқ орқага учиб оқ, қизил, пушти гуллар чайқалиб кетди. Қирсиллаб синаётган гул шохлари ӯриндиқни қувиб етишди-да, уни икки қӯли билан қаттиқ ушла-ганча ӯтирган Ниятбекнинг қулоқларига тикан санчишди. Тиканлар ӯрмалаб-ӯрмалаб, миясига етишди. Зирқиллаб оғриётган бошни ҳимоялашга уринаётган икки кафтининг орқаси катта-кичик, лекин бир-биридан аёвсиз санчилаётган тиканларга тӯлиб кетди. Ӯриндиқ ӯзидан нажот излаётган, борган сари кичрайиб кетаётган инсонни ҳаволатганча олис-олисларга олиб кетишга уринар, лекин тӯрт томонидан ёғилаётган тиканлар ундан-да тезроқ учардилар.
— Ниятбек, Сизга нима бӯлди? Нега бошингизни ушлаяпсиз, нега бетингизни тӯсяпсиз?
Устма-уст савол бераётган, ӯзига меҳрибон, лекин хавотир тӯла кӯзлари билан қараб турган одамнинг Отабек эканлигини англагандан сӯнг Ниятбек юзига босилган қӯлларини туширди.
— Мен… ӯзим … хаёлга берилиб кетибман…
— Телефонда гаплашдингиз-у, ӯзгариб қолдингиз. Майли, менга бӯлмаса ҳам, ҳеч бӯл-маса, сувга айтинг ичингизни ғашлаётган гапларни, дарров енгиллашасиз, — Отабекнинг овози кӯз қарашидан-да меҳрибонроқ эди.
Ниятбек кӯприк устидан темир дарвоза остидан сув оқаётган эски ӯзан тарафга тушди-да, боягина қармоғига тикилиб ӯтирган балиқчи туриб кетган тош томон юрди.
— Отабек ака, келинг, ӯтиринг, бу тошга тӯртта одам сиғади-ёв…
Ниятбек сой қирғоғига тушиб, қӯлига ҳовучлаб сув олиб, бетини қайта-қайта ювди. Тепага чиқиб, Отабекнинг ёнига ӯтиргач, тонг саҳарда тӯсатдан осма ӯриндиқ ёнида биринчи хотини пайдо бӯлганини, онасининг бугунги таъна аралаш сӯзларини гапириб берди. Отабек қӯлидаги қуруқ шохчани қирс-қирс синдириб, сувга отар экан, новда бӯлак-ларининг липиллаганча сузиб боришини кузатиб ӯтираверди.
«Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…»
Бир қаричча қолган шохча тӯхтовсиз синдирилиб, юз бӯлакка бӯлинди. Икки кафт ора-сига қисилган новда бӯлаклари инграр, ялинар, лекин кафтлар кар бӯлиб олгандилар.
«Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…»
Кафтлар шиддат билан очилиб, майда-майда бӯлиб кетган шохча бӯлаклари сув томон шодон отилди. Отабек телефоннинг қизил тугмачасини босаётган Ниятбекка юзланди.
— Бир гап айтсам, хафа бӯлмайсиз. Икки одам бир-бирига ӯта яқин, дӯст бӯлса ҳам, лекин баъзида униси бунисига, буниси унисига ёқмайдиган гаплар айтиши мумкин. Ҳар доим ёқадиган гапларни топиб гапирадиган одамнинг улфатлари кӯп бӯлади, лекин бир кун келиб, тӯғри гап туғишганингга ёқмайди, деган гапни унутиб қӯйган одам ӯзини ёл-ғон сӯзлар билан алдаб келишганини сезгач, агар энг яқин дӯстим шу бӯлса, бошқасидан нима кутиш мумкин, дейди-ю, бир ӯзи хилватни ихтиёр этади.
— Отабек ака, дардни аччиқ дори даволайди, деган гаплардан хабарим борлигини яхши биласиз…
— Шу телефонингизга оддийгина чақириқни қӯйсангиз бӯлмайдими? Бир қарасам, «энди сенга ӯлмакдан ӯзга чора йӯқ», бир қарасам – «юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди»…
Бир-бирининг кетидан қувалаб-қувалаб оқиб бораётган шохча бӯлаклари кӯзга кӯрин-май кетгач, Ниятбек бошини сойдан кӯтариб, ӯзи томон жилмайганча боқиб турган Ота-бекка қаради. Ва шу заҳоти унинг кулган кӯзлари тагидаги саволга чидаёлмайин, кӯзлари-ни олиб қочди.
— Агар юрагингизга қаттиқ раҳмингиз келганда ӯша Арслон аканинг қизига уйланинг эди…
— Отабек ака, ӯзингиз яхши биласиз, бир марта уйланган, болали одам чиннидай тоза юраги орзуларга тӯлган бир инсонни бахтсиз айлаб нима қилардим?
— Барибир бошқа бир қизга уйландингиз-ку. Ӯғилчангиз икки ёшдан ӯтяпти. Сиз билан бир ёстиққа умид билан бош қӯйган, бир маҳаллада яшаб туриб, олдин уйланганингизни, беш яшар ӯғлингиз билан хотинингиздан ажралганингизни била туриб, йӯқ демаган ин-соннинг юрагига раҳмингиз келмайдими? Никоҳингизга олаётганингизда берган ваъда-ларингизни унутманг.
— Демак, Сиз ҳам оғзига кучи етмаган одамлар тӯқиган гапга – бу ерга биринчи хотиним билан келишиб дам олгани келганимизга ишонаркансиз-да?
— Мен ишонсам, Сиз хато қилаётганимни исботлай олинг. Лекин мен Сизни билганим учун бу бир тасодиф эканлигини яхши биламан. Сиз мени эмас, ӯзингиз айтганингиздай, юз қадам юрмасингиздан оёғингиз синаётгандайин оғриб қолиб, қийналганингизни, кеча-лари оғриқ азобидан ухламай чиқишингизни кӯриб, «иш қочиб кетмайди, аввал яхшилаб даволанинг», дея буёққа жӯнатган меҳрибон ҳаққи ҳалолингизни ишонтиринг. Ҳа, майли, у узунқулоқ миш-мишларга ишонмайдиган аёл бӯлсин, лекин телефонингиз ҳар гал чақирганида «юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди»ни эшитганда, ҳеч бӯлмаганда бил-дирмасдан куйиб кетмайди, демайсизми? Ҳар қандай аёлга алам қилади, лекин биттаси юзингизни юмдалаб ташласа, иккинчиси, кимсасиз бир ерга боради-да, йиғлаб-йиғлаб ичини бӯшатади.
Ниятбек эътироз билдиришга уринар, лекин ӯйлаётган сӯзлари тилига етиб келмасдан тумтарақай тарқаб кетарди. Бир томондан у Отабекнинг гаплари тӯғрилигини, умид билан бир ёстиққа қӯйган хотинига меҳр кӯрсатмасдан, балки аллақачон кимгадир турмушга чиқиб кетган бир қизни ҳамон юрагида олиб юргани хато эканлигини тан оларди. Лекин ӯзига синовчан қараб турган кӯзларга тикилар экан, наҳотки ҳозиргина эшитган сӯзларни айтган Отабек билан «Ӯткан кунлар»даги Отабекнинг Кумушга ёзган хатларини атрофи-даги одамларни унутгандайин, бор вужуди билан берилиб ӯқийдиган инсон битта одам бӯлса, дея ӯйланарди.
Ниятбек Отабекнинг ӯткир нигоҳидан кӯз олиб қочиб, сойнинг эски ӯзани тӯсилган ер ӯртасидаги икки темир дарвозага қадалиб қолди.
Пастгача туширилган, тагидан сув ӯтмаётган темир дарвоза мунғайиб турар, унинг ёни-даги ярмигача очилган иккинчи дарвоза янги ӯзандаги бор бӯйича кӯтарилган, тагидан сув шовиллаганча пастга отилаётган дарвоза томон тиш ғижирлатарди…

Саккизинчи боб

— Ҳамма ернинг қонун-қоидаси бор. Кӯрга ҳассадай қилиб еттидан саккизгача нонушта деб ёзиб қӯйилган. Бештакам саккизда сӯппайиб кириб келадими, одам…
— Қӯйинг, опа, барибир саккиз бӯлмасдан келдилар-ку…
— Энди келадигани келиб бӯлди, деб косага қошиқ тиққанимда, иштаҳани қоқ бели-га тепиб, кӯзини лӯқ қилиб ӯтириб олганини кӯрмайсанми…
— Опажон, овқатингиз совуб қолмасин…
Ниятбек аввалига ёнидаги столда ӯтириб овқатланаётган икки хизматчи аёлнинг гапларига эътибор бермади. Тӯсатдан гап ӯзи ҳақида эканлигини англаб, қалин қизил кӯй-лак устидан оқ халат кийган, оқ лозими тӯпиғидан икки энлик баланддаги ӯттиз ёшларда-ги хизматчи аёлнинг овқат солинган косани, кетидан устига бошқа чойнакнинг қопқоғи ёпилган чойнакни дӯқиллатиб қӯйиб кетганини эслади. Беш дақиқагина бурун бунга эътибор бермаганди. Энди эса, мизтеннисга қизиқиб қолиб кетганидан, ҳар доим етти яримга қолмасдан нонуштага кирадиган одам, ӯн минут кам саккизда ошхонага кириб келганидан афсус чекди. Коса дӯқиллади, ортидан чойнак дӯқиллаб бошига урилди. Чай-нагани оғзида қолди. Ӯрнидан туриб кетишга чоғланди. Лекин ӯзини босди. Аёлларнинг гапини эшитмаганликка олди. Нима, ёш боладек араз қилсинми? Зарда қилиб чиқиб кет-ганидан кимга фойда? Ӯзи оч қолади. Устига аслида хизматчи аёлнинг гаплари ҳақ. Энди ҳеч ким келмайди, дея нонуштага ӯтирганида бирданига у кириб келди ва хизматчи аёл оғриниб ӯрнидан турган.
Ниятбек устма-уст кӯк чой симирди.
— Озода, бӯлди, етади энди, эртагаёқ Россияга кетаман. Бу ерда тонг саҳардан шомгача қимир-қимир, берган пулидан орттириб, болаларимга битта пайпоқ олиб беролмасам…
— Энди Россияга бормайман, ошхонада идиш-товоқ ювавериб, буйрагимни шамоллат-дим, деган сизми, менми, опажон?
— Мен бормасам, иккита боламни ким боқади?
— Балки поччамларга инсоф бериб, қайтиб келарлар, ҳеч бӯлмаса, болаларини ӯйлаб у ёқдан пул юбориб турарлар…
— Етти йил қорасини кӯрсатмасдан, ӯғлим бор, қизим бор, деб бир тийин пул юбор-маган одам, талоғимни айтгандан кейин юборадими? У ноинсофда зиғирча, ҳа, ақалли зиғирдеккина орият бӯлганда, у ёқда бошқа хотиннинг этагига кириб олмаган, ҳалол никоҳдан бӯлган болаларини унутмаган бӯларди…
Ниятбек бегона одамларнинг дардини эшитмаслик учун қулоқларини ёпиб олишни истарди. Лекин на қулоқларини ёпишга пахта топар, на ӯрнидан туриб кета оларди. Томо-ғини тирнаб ӯтаётган овқатни еб бӯлгунча хизматчи аёлнинг тақдирини бошдан-оёқ билиб олди.
Бу каби воқеаларни у Россияда юрганида эшитган, кӯрганди. Хуллас, ишхонаси ёпилган эр йигирма уч ёшли хотинини икки боласи билан ташлаб Россияга жӯнайди. Икки ой ӯтиб ундан пул келади. Орадан бир ой ӯтиб, яна бир марта пул юборади-да, шундан кейин бутунлай жимиб кетади. Ёш хотин хавотирга тушиб телефон қилса, эр кӯтармайди. Россияда ишлаб келган танишлар унинг хавотирини аритишади: «шаҳардан узоқроқ ерда ишлаётгандир, у томонларда ҳам телефон антеннаси чиқмайдиган, ҳалиги нима дейди, ӯлик жойлар бӯлади-да. «Ӯлик» деган сӯздан келинчакнинг этлари увишиб кетади. Лекин ойлар кетидан ойлар қувалашиб ӯтиб, икки йил деганда ҳам эрининг телефони кӯтарил-майди, ӯзи ҳам бундай қӯнғироқ қилиб қӯяй демайди. Келинчак болаларини қайнонасига ташлаб, ошхонага ишга боради. Ойлиги ҳемири бӯлса-да, қолган-қутган овқат билан бола-ларини оч қолдирмаслик мумкин-ку. Устига мункиллаган қайнонасини боқиш ҳам унинг бӯйнига қолган.
— Қуриб кетсин, ӯша ӯлик ер деб турганимда, Рассидан келган шумхабарни эшитиб, ӯзим ӯлиб қолай дедим. Нимаймиш, эррайим эрим ӯрис хотинга уйланиб олганмиш. Бит-таси айтса, ишонмасдим, иккитаси айтса, ишонмасдим, Рассидан ким келса, олдига чопа-ман. Ҳаммаси ҳам аввалига чайналиб, худди маслаҳатлашиб олишгандайин «ӯрис хотин хотин бӯлармиди, барибир кӯз очиб кӯргани сиз, мана кӯрасиз, эртами-индин болаларини соғиниб қайтиб келади», дейди… Мен болаларимга билдирмай, қайнонамга кӯрсатмасдан бурчак-бурчакка тиқилиб, аламимни кӯз ёшимдан олдим. Икки йил у номарднинг инсофга келишини кутдим. Қайнонам қаёқдан хабар топибдилар, бор қизим, ма, манови ӯлимли-гимга чипта олгин-да, Рассига уч, эрингни топиб, у жодугарнинг қӯлидан тортиб олгин. Ӯзининг юртида эр тополмаган у қанжиқ иссиқ-совуқ қилиб, болагинамнинг бошини ай-лантириб олган. Тезда бориб, эрингга эгалик қилмасанг, болаларинг тирик етим қолади. Бор, болам, невараларимнинг ақли кириб қолди, ӯзим кӯз-қулоқ бӯлиб тураман…
Овқат ҳеч тугай демасди. Хизматчи аёл гапини биров эшитишидан сира уялмасдан, шанғиллаганча гапирарди. Ана Москвага етиб борди. Сӯраб-суриштириб, эрининг Ногинск деган бир ерда яшаётганини билиб олди. Шаҳарчага туташиб кетган қишлоқдаги уйлардан бири эшиги олдида келинчак узоқ кутади. Қош қорайиб, Ногинскдаги синфдош дугонасининг ижара уйига қайтиб кетай деганда, эри бир аёл билан пайдо бӯлади. «Ие, кимни кӯряпман, шу ӯзимнинг ойпариммисан, мени топиб келдингми?» Эр гандиракла-ганча келиб, хотинини қучоқлайди. Йӯл-йӯлакай таниш ҳиддан тӯйиб-тӯйиб ҳидлайман, деган умидда келган аёл алланечук бир бегона, сассиқ исдан кӯнгли айниб, юзини буради. Ортдан эшитилган овоз уни қутқариб олдими, кӯкрагидан итардими, билмайди: «Жорик, бу лӯли ким бӯлди, нега уни қучоқлаяпсан? Қани, уйга марш!» Аёл боши айланиб, ӯзини итариб юбориб, рус аёл ортидан эргашган эрига тикилар экан, «Жорик» дегани ӯзининг Жӯравойи эканлигини, «лӯли аёл» эса ӯзи эканлигини тушуниб, хӯрсиниб-хӯрсиниб, хӯр-ланиб-хӯрланиб йиғлайди. Қулоқлари остида қайнонасининг «Эрингга эгалик қилмасанг, болаларинг тирик етим қолади», деган сӯзлари янграб, ӯт босган ҳовли ӯртасидаги ёғоч йӯлакда бораётиб, орқасига ӯгирилган эрига илтижо билан сӯзлайди: «Мени демасангиз, болаларингизни демасангиз, қари онангизни ӯйланг!» Эр жойида тӯхтайди. Рус аёл ортига қӯл чӯзиб, қӯли ҳавода қолгач, оғзини тӯлдириб ӯшқиради: «Сенга беш минут вақт. Ё мени де, ё бу лӯлини де!» Эрнинг лабларидан учган «Кет!Йӯқол!» хотиннинг қулоқлари-дан ӯқдек кириб, юрагига қадалганда, тӯсатдан «Жорик»ка айланган Жӯравойининг кӯз-ларидаги ялинишни илғаб қолади. «Мен сизни ташлаб кетмайман! Сизни…» «Жорик»-нинг кӯзларидаги ялиниш кучайиб борар экан, беш минутлик муҳлат тугайдими, рус хотини никоҳдаги хотиннинг сӯзини кесиб ташлайди: «Ҳей, мен лӯлиларнинг тилини тушунмайман, бундай одамга ӯхшаб гапир! Жорик, вақтинг тугади, бунинг жавобини берасанми-йӯқми?» Жавобни ӯзича тушунган Жӯрабой-Жорикнинг оғзидан уч талоқ осонгина атрофга сочилади. Аёл бош бармоқларини қулоқларига тиққанча ортига қараб югуради…
— Мен ундан бу гапни оғзига олишини ҳеч кутмагандим. Шунчалик осонми-я бу… оғир сӯзларни айтмоқ?! Жонимни суғуриб олаётган у икки сӯз ортимдан қувлаб келди. Дуго-намнинг ижара уйига кириб, у тутган курсига ҳолимдан кетиб чӯкканимда ҳам менинг боримни йӯқ қилаётган у қӯрқинчли икки сӯз қулоқларимдан қайта-қайта визиллаб кириб, юрагимни ӯймалаб, тешиб ташларди. Мен энди ҳаётим тугади, яшашдан маъно қолмади, деб ӯйлардим. Йӯқ, мана кӯриб турибсан, яшаяпман. Хайрият, дугонам бор экан, у сен қадрингга етмаган нонкӯрга қарши қасдма-қасдига яшашинг шарт», деди. Болаларингни ӯйла, деди. Сен ҳам инсонсан, дунёга бир марта келасан, деди. Уйингга хабар бер, у ерда яхши иш топдим, иссиқ уй-жой бор, дегин… Дугонам мени ҳаётга қайтарди. Биласан, бир йил ошхонада идиш-товоқ ювдим. Болаларимни соғинмаганимда, бу ерга ҳаливери қай-тиб келмасдим…
— Опа, сиз эрингизни… у одамни бошқа учратмадингизми?
— Ӯша… ӯша гапидан кейин етти ойдан кейинми, саккиз ойдан кейинми, иш жойимни топиб келди. Кечирим сӯради, ӯшанда ғирт маст эдим, нима деганимни билмай-ман, деди… Мен эшикни қарсиллатиб ёпдим-да, кириб кетдим.
— Опа, балки у қилган хатосини тушуниб, пушаймон егандир…
— Эҳ, сен эркак зотини билмайсан-да… Ӯрис хотини сувини сиқиб ичиб, бошқа бир янги бӯйинйӯғонни топганда, кетига тепгач, мени эслаб қолган у. Биз эримиз уч-тӯрт йил-лаб йӯқолиб кетганда ҳам, бегона эркак исидан ҳазар қиламиз. Эркаклар-чи… сени дунё-даги энг яхши сӯзлар билан эркалаб-эркалаб, сафарга жӯнайди-да, биринчи хотинни уч-ратгандаёқ кӯз очиб кӯрганини, ҳалол жуфтини унутади.
Хизматчи аёл шу гапни айтганида узун ҳикоя давомида Ниятбек биринчи марта унга қарши гап айтишга лаб жуфтлади. Ҳамма эркаклар ҳам сиз айтгандек эмас, дейишга тутинди. Шу лаҳза кӯз олдидан ҳеч қачон жуфти ҳалолига хиёнат қилмаган, бегона аёлга қиё боқмаган Отабек, жиянига ӯхшаган юртдошлари ӯтганди. Аввал Отабек, унинг орти-дан жияни хотинини Москвага олиб келганди. «Эр хотинини иложи топилмас сабаб бӯл-маганда ҳеч қачон ойлаб ташлаб кетмаслиги керак. Эр қаерда бӯлса, хотиннинг ӯша ерда бӯлгани маъқул», дерди Отабек. Лекин барибир Ниятбек хизматчи аёлга эътироз билдира олмади. Борди-ю, эътироз билдирганда унинг «Ӯзингиз-чи, аввал ӯзингиздан гапиринг, сиз Рассига борганмисиз, борган бӯлсангиз, хотинингизни олиб борганмисиз, ё ёлғиз қол-дириб кетганмисиз? Ҳа, ана, бегона юртда салтгина бӯлиб, биронта аёл билан…» Ниятбек хизматчи аёлга эътироз билдиришдан вақтида тийилиб қолгани учун ич-ичидан қувонди. Йӯқса, ҳозир ё ёлғон ишлатишга мажбур бӯларди, ё лавлагидай қизариб, думини қисган-дайин жимгина ташқарига чиқиб кетарди. Ҳа, тӯғри, у биринчи хотинни учратгандаёқ унинг кетидан жӯнаб қолган эмас. Лекин барибир… Барибир бегона бир хотин билан бӯл-ди-ку. Никоҳсиз икки ойга яқин яшади-ку! Бу икки ойни ҳаётидан чиқариб ташлаб бӯл-майди-ку. Ҳар гал гуноҳсиз парвардигор деганда аввало ана шу никоҳсиз ҳаётини эслаши ва ӯзини гуноҳкор ҳис этиши ёлғон эмас-ку! Йӯқ, барибир қилмишингни оқлаш учун важ қидиряпсан-а! Ӯшанда агар хотининг узунқулоқ гапларга ишониб, сени хиёнатчига чиқар-маганда, аёл боши билан оғзига талоқ олмаганида, у аёл қанчалик жозибали, ёқимтой бӯл-масин, икки дунёда ҳам никоҳсиз тӯшакка кирмасдим, демоқчимисан?! Одам ӯзини оқ-лайман деса, сабаб топиши қийин эмас экан-да! Ӯшанда қурилиш тӯхтаб қолиб, у аёл сени Москвадан эллик чақирим наридаги Маслово деган ердаги далаҳовлисига олиб кет-ганида, тӯқайга айланаёзган боғчасини икки кундаёқ гулдек қилиб берганингда, буни кӯриб гул-гул ёнган Надеждахоним «мен боғбонимни энди топдим, сени қӯйиб юбормай-ман» деганида ер чизиб қолганингни унутмагандирсан. «Қурилишда қанча топасан ӯзи, мен икки баравар бераман. Ейишинг, ётишинг текин», деганида онанг сени иккинчи марта уйлантириш тараддудига тушгани, тӯй учун ва ӯзинг анчадан бери орзу қилаётган машина учун ҳам пул йиғиб олишни ӯйлаганинг худди кечагидек эсингда-ку. Ана кейин уч қават-ли қасрда бир ӯзи яшайдиган Надежда хоним тӯрт кун ӯтмасдан сен учун Надяга, сен эса, унинг Никига айландинг. Тӯғри, ярим тунда майкачан устинг очилганида, кимдир мушук каби суйкалганида ғашинг келиб, ирғиб турмоқчи бӯлганинг рост. Лекин юмшоққина, илиққина мушук суйкалавергач, сен қаерда, қайси тӯшакда, ким билан ётганингни унут-динг… Эрта тонг ёнингда пишиллаб ётган энди йигирма бешларга кирган аёлга қараётиб этинг жимирлаб кетди, хаёлингдан ӯтгани, ишқилиб, бола бӯлиб қолмагин бӯлсин. Йӯқса, у… Сен «ҳароми» деган юрак ва миянгдан бошлаб бутун вужудингни залвордек эзиб таш-лаётган қӯрқинчли сӯзни тилга олиш нари турсин, хаёлингга келтиришдан чӯчирдинг. Чӯчирдинг, лекин эртасига ҳам, индинига ҳам малла сочли, лекин негадир кӯзлари қоп-қора ва ӯзига алланечук бир оҳанрабодай тортадиган аёлни тӯшакдан пастга тушириб юбормадинг. Қайтага, сен унинг тӯшагига кира бошладинг. Ва бешинчи кунимиди-олтин-чи кунимиди, унга мусулмон эканлигинг, сенга никоҳ қилмасдан аёлга яқинлашиш мум-кин эмаслигини, ӯртада бола бӯлиб қолишидан чӯчиётганингни шивирладинг. Тӯшакда ётганларингда, Надяхоним сенинг негадир сийраклашиб бораётган сочларингни силаёт-ганда айтдинг бу гапни. «Ник, азизим, менинг отам аслида кавказлик, онамни никоҳлаб олган. Мен никоҳсиз бола туғилишини истамайман. Бунинг йӯлини қилиб қӯйганман. Сен ташвиш тортмай қӯя қол.Устига агар бола бӯлиб қолса, пушти куйиб кетган эримдан нақ балога қоламан-а…» Бир дақиқагина муқаддам Надянинг отаси мусулмон бӯлганини эшитиб, хаёлида Отабекка никоҳ ӯқитиш ҳақида маслаҳат солиш ӯтган Ниятбек кимдир орқа миясига тош билан туширгандайин, узоқ вақт ҳушсиздай ётиб, тӯсатдан Надянинг ҳамон сочини сийпалаётган қӯлини силтаб ташлади. «Ҳа, нима бӯлди? Кафтимда токи бораканми?» Надя тунчироқ ёруғида Ниятбекнинг кӯзлари ёнаётганини кӯриб силтаб ташланган қӯлларига ҳайрон-ҳайрон тикилди. «Ҳали сенинг эринг борми?» Ниятбек кейинчалик бу саволни берганини эслаб, ӯз устидан неча марталаб кулади. Ӯшанда эса, Надяхоними унинг ҳайрат тошаётган кӯзларига кулги тӯлиқ кӯзларини лӯқ қилганча «Ҳа, нима, мен полиз қӯриқчисига ӯхшайманми?! Устига бойлигим ошиб-тошиб ётган бӯлса!» деганди. Ниятбек Надя ҳали эр қилмасидан бурун у яшайдиган тӯққиз қаватли уйдаги, фақат бу уйдаги эмас, қӯшни уйлардаги йигит дегани унга ошиқ бӯлгани, лекин у келиб-келиб, Худо қадди-қоматдан берган, лекин бошқа томондан қисган (унисини айтолмайди, айтмайди ҳам) Петя деганига насиб этганини эшитди. Надянинг далаҳовлисида ишлаёт-гани (аслида яшаб-ишлаётгани деса тӯғри бӯлар)нинг ӯн бешинчи кунимиди, ташқарида машина чӯзиб-чӯзиб сигнал берди. Ниятбек дарвоза очганди, ичкарига қоп-қора, янги, узун БМВ кириб келди. Машинадан тушган норғул, келишган, афтидан ӯттиз ёшга кир-ган-кирмаган йигит худди дарвоза ӯзи очилгандайин, шундоққина икки қадам нарида ӯзи-га қизиқиш билан қараб турган йигит йӯқдайин саломни раво кӯрмасдан, калит ӯйнаганча кеккайиб, уй томон қадам санагандайин битта-битта юрди. Эшик олдига яқинлашиб, осто-надан икки энлик нарига тӯшалган эчки пӯстагини эслатувчи тӯшамага шошмасдан оёқ артди. Ниятбек унинг узоқдан-узоқ оёқ артишига ҳайрон бӯлаёзганди, туйқус ичкарига қулоқ тутаётганини сезиб қолди. Ӯзини тарозига соляпти, Надяхонимнинг остонага чиқиб кутиб олишини истаяпти. Бу фикр Ниятбекнинг миясида айланаётган маҳал норғул йигит-нинг қизларникига ӯхшаб кетадиган, алланечук бир қизғиш лаблари очилиб-ёпилди: «Хоним, ухлаб қолганингиз йӯқми? Шаҳзодам менга Узоқ Шарқдан нима олиб келди, дея қизиқмаяпсизми? Учгача санайман, чиқсанг, чиқдинг, йӯқса, шартта буриламан-да, кета-ман, майли бу маликалар кӯрса, эриб кетадиган совға қийиқ кӯзли япон қизга насиб эт-син, Асли ӯзим ахмоқман, япон қиз карашма билан кӯз сузиб, «Э, Москвада нима бор, юринг, Токиода иккаламиз шоҳона ҳаёт кечирамиз», деса унамабман. Сиздай маликани ташлаб Токиоми, Киотода менга нима бор, дебман-чи…» Ниятбек лаби қизғиш «шаҳ-зода»нинг гапларига энсаси қотиб, негадир мушт тугаётганда, эшик аста очилиб, кимоно кийган Надя кӯринди. У «Антоша сенмидинг, мен мушук ташқарида қолиб миёвлаяпти-ми, дебман,» дея устма-уст уч-тӯрт эснади. «Мен ҳалиги, маликам, сенга, япон…» Надя чайналаётган Антошанинг сӯзини бӯлди: «Э мен шунча вақт қоранг ӯчиб кетганига ден-гиз тӯлқинлари улоқтириб ташлаган биронта япон гейшасининг ортидан эргашиб кет-динг, дебман…» Антоша Надянинг эснаётган оғзини мӯлжаллаб қизғиш лабини чӯзаёт-ганди, Ниятбек ортига ӯгирилди.
Ӯша туни Ниятбек икки ҳафтадан сӯнг биринчи марта пастки қаватдаги хонада ёт-ди. Ярим кечада тарақлаган товушдан уйғониб кетди. «Йӯқол, ӯша гейшанинг олдига! Лекин у эртасигаёқ кетингни яланғочлаб, тепиб-тепиб ҳайдаб юбормаса, мана шу қасрни сенга ташлаб кетаман!» Надянинг аламли овози иккинчи қаватдан пастга отилди. «Гӯзал маликам, мен сенга нима дедим, ортингда ошиқларинг қатор-қатор тизилиб турганда, келиб-келиб, ана шу қорани топдингми, дея хато қилдимми?» Антошанинг ялинчоқ овозидан Ниятбекнинг сочи тикка бӯлди. «Ким қора? Ҳей, сенга ӯхшаганлар ҳовлидаги битта ӯтни юлиб ташлаёлмайди. Нозиккина қӯлчанг бирпасда қаваради. Агар сенлар кам-ситаётган мана шу қоралар бӯлмаса, ахлат ичида булғаниб ётардиларинг! Билдингми?» Москвага келганида аввалига «қора, чурка» деган сӯзларга чидаёлмаган, лекин бора-бора кӯникиб кетган, бу камситувчи сӯзларни ӯзига асло тегишли деб билмайдиган Ниятбек Надянинг қизғиш лабли «шаҳзода»ни боплаганидан қӯлларини ишқади. «Шаҳзода»нинг ялинчоқ овозига энди йиғламсираш қӯшилди: « Маликам, айтчи, мен сени бирон марта рашк қилганманми? Йӯқ, индамасдан турма, айт! Менга деса, кимни ёқтирсанг-ёқтиравер. Истаганингча ётавер. Лекин эшитган қулоққа яхши эмас-да. Душманларим, ӯл-а, яхши кўрган хотининг қоп-қора қулни сендан афзал кӯрибди-да», дейишмайдими. Мени кӯрол-майдиганлар битта-иккита бӯлса, майли эди. Энди бу гапни эшитиб, ҳаммаси байрам қилади. Ётволиб ичишади…» Антоша жимиб қолди. Унинг ютингани эшитилди. «Мали-кам, кел, шу ялангоёқни ҳайдаб юбор! Илтимос, мени бунчалик оёқости қилмагин!» Юти-ниш баралла йиғига айланганда Надянинг кескин овози қоронғиликни тилди: «Э, бор-ей!» Эшик қарсиллаб ёпилди…
Нақ тонггача уйқуси келмаган Ниятбек ғира-шира ёруғлик тушиши заҳоти нарсалари-ни йиғиштиришга киришди. Эшикча тутқичини ушлаганда ортидан бӯғиқ овоз эшитилди: «Ҳой, Коля, шошма… Кимидинг, ҳа, Ник, тӯхта!» Ортига ӯгирилган Ниятбек эгнида тиз-засидан узунроқ кӯкиш халат, халат остидан жун босган яланғоч оёғи чалишиб-чалишиб келаётган Антошани кӯрди. Унинг қизғиш лаблари кӯкариб кетган, кӯзлари ялинчоқ тикиларди: «Сен қаерга кетяпсан? Мендан хафа бӯлдингми? Илтимос, мени кечиришинг-ни сӯрайман. Мен кеча аччиқ устида оғзимга келганини қайтармасдан…» Антошанинг ялинчоқ кӯзлари жаҳлини чиқарган Ниятбек унинг титраётган юпқа лабларига ортиқ тоқат қила олмай ён эшик тешигига калит тиқиб буради. «Ҳей, яхши йигит! Кетмагин! Истасанг, оёқларингга йиқилишим мумкин. Агар сен кетсанг, Надя мени қувиб солади. Мен уни жонимдан ортиқ кӯраман. Усиз яшай олмайман! Ҳа, у сени роса таърифлади. Русчани сув қилиб ичган, деди, маданиятли, одобли йигит, деди. Ҳа, кейин… у менга кӯз олайтирган эмас… мен унинг қӯйнига кирганман, деди. Агар сен уни яхши кӯриб, у сени суймаганида, мен ҳеч қачон икковларингни бирга бӯлишларингга йӯл қӯймасдим. У сени севиб қолибди. Шундай экан, асло иложим йӯқ. Илтимос, сендан кӯнгли совуганча яшаб тур! Ҳа, буёғига сени бир мартагина «қора» десам, тилимни шартта кесиб ташлайман!..» Унинг бошқа сӯзлари Ниятбекнинг қулоғига кирмади, шу тобда у иккинчи қават айвонча-сида ӯзини имлаётган, кӯзларидан муҳаббат тошиб чиқаётган Надяни кӯриб қолди. «Нима дединг, Умида?! Ҳали менинг отим ӯзбекчага шундай бӯладими? Умида! Жаранглашини қара! «Ты моя Надежда», ӯзбекчасига нима бӯлади? «Син мин.. мини ум-ми-дим-сан! Кулма, нега куласан, икки марта такрорласам, тилим келишади. Қараб тургин, ҳали бир марта айтгин, дея ялинасан…» Ниятбек қӯлидаги юктӯрвасига қӯл чӯзаётган узун-узун, семиз, оппоқ бармоқларни итариб ташлади-да, индамасдан ортга қайтди…
Уч кундан сӯнг Антоша БМВсини гердайганча ҳайдаб чиқар экан, машинадан қӯл чиқариб Ниятбек билан хайрлашди: «Ник, Коля, азизим, маликамни сенга ишониб кетяп-ман-а! Унга бирон бегонанинг кӯзи тушмасин! Йӯқса, мендан нақ балога қоласан! Мен сенга ишондим, укажоним!» Шу-шу Ниятбек яна бир ярим ойгача Надя-Умиданинг дала-ҳовлисида қолиб кетди. Агар Отабек уни кӯргани келмаганида, бегона аёл билан никоҳсиз яшаётганини эшитиб, тавба қилишни, гуноҳдан қочишни тушунтирмаганида, қачонгача бу ерда қолиб кетарди, билмасди…
— Сизга яна бирон нима олиб келайликми? Чойингиз совуган бӯлса, янгилаб берай-ликми?
Ниятбек хизматчи аёлнинг жилмайганча айтаётган сӯзларини дабдурустдан тушунма-ди, англаб етгач эса, «Раҳмат, узр, мен узоқ ӯтириб қолдим», деди-да, ундан хижолат тош-ган кӯзларини узди. Унинг «мен сиз айтган эркакларнинг бириман», деган гапини ӯзидан бошқа ҳеч ким эшитмади.

Тӯққизинчи боб

Жавлон лӯлаболишга ёнбошлаганча Отабекка пайғамбар суннатлари ҳақида гапирар, Отабек жилмайганча унинг сӯзларини индамасдан тингларди.
— Тажаҳҳуд намози деб эшитганмисиз? Биз ӯзимизни мусулмон деб кӯкракка уриб юра-миз, аммо-лекин қайси биримиз ярим кечада ширин уйқумизни бузиб, саждага бош қӯя-миз. Агар мен сизга айтсам, тунлари ӯқилган намознинг савоби…
Ниятбек Отабекка кӯз қирини ташлар экан, унинг шунчаки эмас, гӯё бу гапларни биринчи марта эшитаётгандек жон қулоғи билан тинглаётганини кӯриб, ӯзини тутишига ҳаваси келди. Жавлон қайси бир мулладан эшитганми ё ҳозирда тӯхтовсиз босилаётган китоблардан шоша-пиша ӯқиганми, нима бӯлганда ҳам ӯзи билганча тажаҳҳуд намози ҳақида гапирар ва ора-чорада ӯзини тунлари саждадан бош кӯтармаслигини қистириб кетарди.
Ниятбек Жавлоннинг сӯзларини бӯлмасликка интилиб, узр сӯрагандайин юрагининг устига ӯнг қӯлини қӯйди-да, ӯчоқбоши томон юрди.
— Ошни дамладим, — юринг бир кӯл бӯйини айланиб келамиз, — деди бӯйнидаги оқ рӯмолча билан терга ботган юзини, манглайини артар экан Аваз.
Ошхонадаги ярим айлана шаклида ёнма-ён қурилган ӯн битта ӯчоқнинг атрофида бири-нинг қӯлида капгир, иккинчиси кафтидаги пишган гурунчни олиб тузини кӯраётган ош пишираётганларга кӯз югуртирар экан, Ниятбек Авазга ич-ичидан раҳмат айтарди. Агар Аваз «дӯстимни бир кӯрай деб борсам, индамасдан салқин ерларга қараб жӯнаб қолган экансиз. Майли, шолининг орқасидан сув ичиб келайлик, деб «Мусаффо»да бир чӯқим-гина ош ейишни ният қилиб келавердик», дея чойхонапаловни бошламаганида, Ниятбек осойишгоҳ ошхонаси овқатига қаноат қилиб юраверарди.
— Э, отасига раҳмат, жаннатмакон ерни топиб, чойхона қурган одамга!
Ниятбек Аваз кӯз узмай турган худди парвозга шайланиб турган оққушга ӯхшаш оппоқ, баланд бинога тикилди. Ҳали хонтахта атрофига ӯтиришмасдан, у жимжимадор нақшли, баланд устунларга, вассажуфтли шифтга узоқ-узоқ термулиб қолганди. Чойхона осойиш-гоҳнинг кунботар томонида, атрофида сунъий кӯл мавжланиб турарди. Эшкакнинг ӯрнига оёқтепкили тӯрт-бешта қайиқда сузиб юрганларнинг бири сувга термулганча ӯйга толган, иккинчиси ӯзидан олдинда бораётган шеригини қувиб етишга уринар, бошига айлана соя-бонли оқ қалпоқ кийган йигитча ҳовучини сувга тӯлдирар, ёнидаги қайиқ томон сочар, яна ҳовучини кӯлга ботирарди. Чойхонанинг кунботар тарафидаги баланд айвонда ӯтир-ган Ниятбекларга ёнма-ён қурилган, ҳар бирининг эни уч-тӯрт қулоч келадиган иккита йӯлакдан беш-олти қадам наридаги панжара девор ортидан оқаётган сой кафтдагидек кӯринарди. Ҳалигина қайиқда сузаётган одамларга ҳавас қилган Ниятбек бирпасда сойда чӯмилаётган болаларга айланиб қолгиси келди…
… Қулочкашлаб сузаётган икки йигит кӯлнинг ӯртасига қараб боришарди. «Бу болалар билганларидан қолишмайди. Қирғоқдан узоққа кетманглар, деб қулоқларига қуйдим. Йӯқ, барибир, билганларидан қолишмайди.» Қумлоқда ӯтирган Ниятбек ӯрнидан турди, қӯл-ларини соябон қилиб, басма-басига сузиб бораётган йигитлар томон тикилди. Ӯтирди, турди, қумлоққа чӯзилиб, газета қалпоғи билан юзини қуёшдан тӯсди. Тӯрт-беш лаҳза ӯтар-ӯтмас, сачраб турди. Ӯзи билан бирга келган ҳалиги икки йигитни излади.
«Ниятбек, кӯп хавотирланманг, ӯзларига ишонишмаса, қирғоққа ёпишиб олишарди. Сирдарё кӯрган йигитлар-да», чалқанча ётган Отабек Ниятбекнинг юз-кӯзидаги безовта-ликни сидириб олишга уринди.
«Энди бирга келганмиз, бу сувнинг ажинаси бор, дейишади».
«Нимаси бор? Деви… деви йӯқми?» Отабек яйраб кулди.
Ниятбек Отабекнинг ҳазиллашиб, юрагидаги хавотирликни аритишга интилаётганини тушуниб турган бӯлса-да, у «деви йӯқми», деганда икки йил олдин мана шу Митиши кӯлида иккита қайиқнинг ағдарилганини эслади. Ӯшанда ҳаммаёқни ваҳима босиб кетган-ди: «кӯлда деви бор экан, қайиқларни ағдариб, бешта йигитни сув тагига тортиб кетибди, иккитаси зӯрға қутулиб қолибди, учтасининг ӯлиги чиқибди…» Кӯлга дам олишга келган беш йигитнинг ҳаммаси Чеккақӯрғондан нари борса қирқ чақирим наридаги Янгиқӯрғон деган қишлоқдан эди. Ниятбек марҳум йигитларнинг ҳамқишлоқлари ӯликларни юртига олиб кетиш харажатлари учун пул тӯплашаётганини эшитиб, Москвада ишлаётган ҳам-қишлоқларини йиғиб, воқеани тушунтирди. Тӯпланган пулни Митишига олиб борганида бошқа бир қайғули хабар этини зириллатиб юборди: Воронежда ишлаётган янгиқӯрғон-ликлар пул тӯплаб, Митишига келишаётганда, тӯғридан чиққан КамАЗ улар тушган машинани уриб юборибди. Иккита йигит ҳалок бӯлибди…»
Ниятбек ӯрнидан турди-да, қирғоқ томон чопди. Кӯлда сузаётганлар орасидан ҳамқиш-лоқ йигитларни қидириб топди. Улар учта бӯлиб қолишганди. Ҳар учови бир сув устида кӯриниб, бир зумда кӯл остига кириб кетишар, яна сузиб чиқишарди. Ниятбек синчиклаб қараб, икки четдаги йигитнинг ӯртадаги одамнинг елкасидан қаттиқ тутганча сув остига олиб кириб кетишаётганини кӯрди. Кӯнглига ғашлик югурди. Улар кимнидир сувга чӯк-тиришмоқчи эди! Ӯртадаги одамнинг типирчилаётганига қараганда, бу на ӯйинга, на ҳазилга ӯхшамасди. На ӯйинга, на ҳазилга!
«Ниятбек ака, бир Митиши томонларга бориб, кӯлда чӯмилиб келмаймизми? Эртадан кечгача ишлаймиз, итда тиним бор, қушда тиним бор, бизда тиним йӯқ. Одамга ӯхшаб дам олсак, нима қилади?» Ниятбек бор кучини икки қӯлига тӯплаганча сузиб борар экан, ӯзи билан бирга ишлайдиган чеккақӯрғонлик йигитнинг мақсадини энди англади. «Гап буёқда эканда?.. Йӯқ, ӯпкангни бос, балки сувни кӯрмасдан этик ечгандирман… Ана, яна йӯқо-либ қолишди. Жимгина юрган болалардан шу иш чиқдими? Қайси шӯрликни…» Ниятбек сув юзига сузиб чиққан йигитлар олдига етиб борганда, ӯртадаги одам йӯқ эди. «Қани у?» «Ие, Ниятбек ака, қаердан келиб қолдингиз? Қайноқ қумда маза қилиб ётавермайсизми?» «Қани у?» «Кимни сӯраяпсиз?» «Ҳей болалар, эсларингни йиғинглар, бировнинг боласи-ни…» «У бировнинг боласини ӯйладими, — шу пайтгача жимгина сузаётган иккинчи йигит овози борича бақирди. – Агар сиз бӯлмаганингизда, анов ўрис қиз бӯлмаганда, биз қулликда ӯлиб кетмасмидик!»
Кӯргани рӯё эмас экан. Демак, учинчи одам бӯлган!
Ниятбек, сув остига шӯнғиди. Ҳеч кимни топа олмади. Кӯл устига сузиб чиқиб, нафас тӯплади. Орқароққа қайтиб, ҳалиги йигитларни кӯрган ерни мӯлжаллаб шӯнғиди. Кӯл тагига ботиб бораётган одамни кӯрди-да, сочидан тортганча сув устига чиқди. Бир қӯли билан қӯлтиғидан тутганча, чап қӯллаб қирғоқ томон суза кетди. Ҳушсиз гавда оғир эди. Ниятбек уни қӯлдан чиқариб юборишдан чӯчир, агар яна сувга чӯкиб кетса, қайта олиб чиқишга кучи етармикан?! Шу пайт ҳушсиз гавда енгиллашгандай бӯлди. Бундай қараса, ӯнг томонда чӯккан одамни қӯлтиқлаганча кимдир сузиб борарди…
Қирғоққа чиқиб, чӯккан одамни ағдариб, оғиз-бурнидан сувни оқизар эканлар, Ниятбек уни таниди! Ранги кӯм-кӯк кӯкариб кетган, кӯзлари юмуқ бӯлса-да, таниди. У ӯша, ӯз ҳамюртларини қулликка сотиб келган жирканч махлуқ эди! «Юраги урмаяпти, ӯлиб қолади, сунъий нафас олдириш керак. Биладиганлар борми?» Ниятбек бу сӯзларни эшитиб, хаёлидаги шафқатсиз ӯйларни нари ҳайдади. Чалқанча ётган одамнинг оғзини йириб очди-да, лабини лабига қӯйиб пуфлади. Уч-тӯрт марта қаттиқ пуфлагач, ҳушсиз гавда силтаниб кетди. «Ӯзига келди. Бу тошбақадан секин юрадиган қутқарувчилар кел-гунча, шӯрлик ӯлиб кетган бӯларди. Хайрият, сен бор экансан…» Бу сӯзлар кӯнгли айни-ётган Ниятбекнинг қулоқларини ситиб олаётганди. Аямасдан ситиб олаётганди! У устма-уст ӯқчиди. Ҳолсизланган гавдаси букилганча кимдир қайғураётган, кимдир томоша қила-ётган, кимдир «бу чувриндиларга чӯмилишни ким қӯйибди», деяётган даврадан сирғалиб чиқди. Ӯттиз-қирқ қадам юрмасдан букчайганча қуса кетди. Ичида ҳеч нарса қолмаган, юрагини шафқатсиз бир куч узиб олаётгандай эди. Ҳозир йиқилиб қолади. Йиқилади-да, қайтиб ӯрнидан турмайди. Лаблари… лабларини қайчи билан кесиб ташлаши зарур! Тез-роқ! Йӯқса, кӯнгли айниверади, ӯқчийди, қусади, ӯқчийди, қусади…
«Ниятбек ака, манг, оғзингизни чайиб ташланг.» Ниятбек тошдек оғир бошини минг қийналганча кӯтариб, сувли шиша қопқоғини олаётган ҳамқишлоқ йигитни кӯради. Оғзи-ни чайқайди. «Бир марта эмас-да, яна, яна, яна…» Сув тугайди. Ниятбек ҳолсизланганча ӯтириб қолади. «Ӯша ифлосни қутқариб… Билмадим, савоб олдингизми… ё гуноҳ орттир-дингизми?..»
«Сен гуноҳ орттирдинг!» Оёғида занжир, қӯлида тош кӯтарган йигит елкаси билан қат-тиқ туртади-да, жарлик томон юради. Қӯлидаги тошини жарга ирғитиб, занжирни шалди-ратганча ортга қайтади. Ниятбек унинг кӯзидан тошиб чиқаётган таънага чидаёлмайди. Кӯзини олиб қочаётганда, тошдек елка ҳалигидан ӯн чандон қаттиқроқ туртиб ӯтади: «Сен оғир гуноҳ орттирдинг!» Оёғидаги занжирни шалдиратган, қӯлида тош йигитлар елкалари билан туртишади-да, жар томон юраверишади: «Сен гуноҳ орттирдинг!» «Сен оғир гуноҳ орттирдинг!» Тошлар жарга учаверади. Таъна тошаётган кӯзлар тикка бос-тириб келаверади.
— Ниятбек, оғайни, юринг, бир сой бӯйига ӯтиб келайлик…
Ниятбек қочарга жой тополмаётган кӯзини тошга ҳеч тӯлмаётган жар ёнидан қайтиб, таъна сочаётган қарашлардан узиб, занжирлар шалдирашини қулоқларидан нари ҳайдаган халоскор овоз эгасини таниёлмайди.
— Намунча хаёлпараст бӯлмасангиз, худди биринчи марта кӯраётгандек тикиляпсиз-а…
Ниятбек ӯзига ҳайрат тӯла кӯзларини тикиб турган Аваздан хижолат тортади. Ҳатто «Аваз» сӯзини айта олмаётган тилини бӯйсундиришга кучи етмасдан, индамасдан унинг ортидан эргашади. «Мусаффо»дан чиқиб, шарқираб оқаётган сой бӯйига етишганда ҳам сувга жимгина тикилади-да, тилига кучи етмасдан ӯтираверади. Тӯсатдан қулоғига олис-олислардан най овози чалингандек бӯлади. Аваз «дӯстим, бу «Мусаффо» деган жаннатда бизга билдирмасдан биқиниб ётган экансиз, қани, ӯз қӯлим билан бир ош дамлай-чи, ер-микансиз, дея чиқиб келавердим», деганидаёқ тил учида айланган, лекин ҳар гал айтмоқчи бӯлганида, негадир жазм эта олмаган савол бирданига сув устида сакраб кетади:
— Аваз, чӯпон ота ҳалиям тонг отмасдан най чаляптиларми? Билмадим, менга шундай туюлдими, ё ростдан ҳам ҳозир қаердадир най чалишдими…
— Дӯстим, энди қишлоққа борсангиз, тонг-саҳарлаб най эшитмасдан, бемалол ухлаб ёта-верасиз…
Авазнинг сӯзини кесганча айтган, бир нарсани англаб бӯлмайдиган, дудмал жавоби Ниятбекнинг эндигина енгиллашаётган бошини ғижимлаб ташлади. Ғашлик қоплаётган кӯнглини Авазнинг сой сувини ҳовучлаб олиб, юз-кӯзини чайганча айтган гапи буткул эзиб ташлади. — Чӯпон ота ёшликларида уриб ӯлдирган севган қизлари бор-ку, ӯшанинг ортидан кет-дилар.
— Қаерга?
— Дӯстим, қизиқсиз, қаерга бӯларди, чин дунёга-да. Мен ётиғи билан айтмоқчийдим. Бу тил қурғур билганини қилди. Ҳа, нимага кӯзларингиз ёшланди? Бир келмоқнинг бир кет-моғи бор, дейдилар. Эртами-кечми, ҳаммамиз…
«Гиря» Авазнинг сӯзларини босиб кетди. Най нола қиларди. Безовта куй сойга кириб чӯмилар, ботиб кетай деганда, юзага сузиб чиқар, қирғоқдан қирғоққа бош урар, тарвақай-лаган чинорлар, сочи осилган толлар, қотганча қолган мағрур тераклар шохларига, барг-ларига урилар, ортга қайтар ва яна уриларди…
— Бу ердан чиқсангиз, вақт топиб қишлоққа ӯтинг, чӯпон отанинг мозорига олиб бора-ман. Мен биринчи марта борганимда ақлдан озишимга оз қолди – қабристон четидаги қабр устида най ноласи аза чекарди. Нега ғалати-ғалати қараяпсиз? Ишонмаяпсизми? Ёлғон айтиб менга нима?
Ниятбекнинг музлаётган миясига ажиб бир нур сизиб кира бошлади, ҳувиллаётган юраги англаб бӯлмас бир ҳавасга чулғаниб, ҳаприқа кетди.
-Нима дедингиз? Най ноласи аза чекарди? Шоир бӯлиб кетинг, дӯстим, шоир.
— Туринг, ош ланж бӯлиб кетмасин. Тоғдан шунча йӯл босиб келиб, ланж ош еб кета-манми?
Сув устида сакраб бораётган най овози оёқларидан қаттиқ тортса-да, Ниятбек Авазга у бӯйнидан судраётгандай эргашди.
-Аваз, мен ҳам борсам, қабристонда най овозини эшитаманми?
-Аввал бир борингчи…
Чойхонага етишганча «Гиря» эзгин қулоқлардан кетишни истамади. Аваз ӯчоқбошига кириб кетганда, Ниятбек най ноласи билан ёлғиз қолганига шукр айлади. Кӯзларини қат-тиқ юмди. Қаттиқ. Узун кӯйлакли, оқ рӯмолли қиз ӯқтин-ӯқтин ортига маъюс тикилганча оппоқ тоғ ортига ӯтиб борарди. « Мен сизни яхши кӯраман. Сизни йигирма беш йил қидириб, энди учратдим». Ниятбекнинг бу сӯзларини ӯзидан бошқа ҳеч ким эшитмас, у қизнинг тоғ ортига бутунлай ӯтиб кетишидан чӯчирди. Тӯсатдан най эсига тушиб қолди. Унга ялинди, ёлворди. Найнинг кӯнгли юмшади. «Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди. Армон сени яна бир бор тилиб кетди…» Найнинг эзгин-эзгин, маҳзун-маҳзун ёлбориши бошидаги оппоқ рӯмоли учишига оз қолган қизнинг қадамидан тортди. Ниятбек эндигина унга етай деганда, орада туби йӯқ жар товонларини кӯтариб ташлади. Жар ортида қорайиб бораётган оппоқ тоғ, баланд қоя томон ӯрлаб кетган сӯқмоқда шамол тинмай силкитаёт-ган рӯмолини маҳкам ушлаганча ортига қарамасдан илдам кетаётган узун кӯйлаги тӯпиғи-га етган қиз… Най ноласи унинг ортидан қувар, лекин жар тубига тушиб кетиб, қайтиб чиқарга йӯл тополмасди…
— Бу, қӯшни, бошни ӯраб ейиш эканда-а?! Ҳарифона ошга берадиган тӯрт тангамиз бор, жа, ебқочарлардан эмасмиз…
— Сиз… сиз ҳам най овозини эшитдингизми?
— Ёпирай…
Маҳкам ӯзига эмас, елкаси оша қаерларгадир қараб турган Ниятбекни икки елкасидан ушлаганча силтади:
— Қӯшни, нима бӯлди, иссиқ элитдими ё?
— Ҳа… нима, бугун кун исиб кетдими?
— Менимча, ҳар кунгидек.
— Маҳкам ака, сиз чойхонага ӯтаверинг, мен бироздан кейин бораман.
Маҳкам ғалати-ғалати қараганча чойхона томон кетди. Ниятбек сойдан «Мусаффо»га буриб олиб келинган ариқда оқаётган муздек сувда юз-кӯзини ӯн марта чайди-ёв. Ӯн биринчи марта чайганида ӯзига келгандайин бӯлди…
— Қани-қани, олинглар, ошни ким пиширди? Қӯли дард кӯрмасин, бу дунёнинг оши бӯл-мабди…
Ниятбек ош тӯла кафтидан гуруч думалаётган Маҳкамга қарамасликка уринди. «Бу одам умрида най эшитганмикан?.. Най эшитганмикан?..» Ниятбек кӯзларини юмди. «Мен сиз-ни яхши кӯраман. Сизни йигирма беш йил қидириб, энди учратдим». У боягина юрагини гоҳ эзиб, гоҳ нур сочган манзарани кӯз олдида қайта тиклашга уринди. Лекин оппоқ тоғ, баланд оппоқ тоғни қидириб топа олмади. Тоғ бӯлмагач, унга ӯрлаб кетган сӯқмоқ қаер-дан бӯлсин! Сӯқмоқ бӯлмагач, орқасига қарамасликка интилиб, илдам бораётган, рӯмоли-ни шамол силкитаётган, узун кӯйлаги тӯпиғигача тушган қиз қаердан бӯлсин! Фақат… фақат туби кӯринмас жар қиз ортидан қувиб, ӯпқонга тушиб кетган най аламига чидаёл-масдан тӯлғанарди…
— Ниятбек, ошдан олмайсизми, ё оғзингизга ёқмадими?
Ниятбек ӯзига қараганча кулимсираб турган Авазнинг ундови билан сопол товоққа қӯл чӯзар экан, Маҳкам тӯхтовсиз ош ямлар, Жавлон Отабекка нималарнидир уқтиришга тиришар, сой томонда эса… сой томонда «Гиря» узоқлашгандан-узоқлашиб борарди…

ӮНИНЧИ БОБ

Ниятбек найни авайлаб тутган, сознинг бошидан адоғига, адоғидан бошига нозик ҳара-катланаётган ғадир-будур бармоқларга узоқ тикилиб қолди. «Наҳотки, шу бармоқлар муштга айланиб, нозик бир жисмни уриб… ӯлдирган бӯлса…» Кӯзлари юмуқ чӯпон ота на ӯзига меҳр аралаш нафрат ила тикилиб турган нигоҳни сезар, на нигоҳ эгасининг мия-сида айланаётган тегирмон тошидан-да оғир ӯйларни пайқарди. У ӯзи чалаётган най овози етовида Ниятбекнинг қаршисида эмас, қаердадир кимсасиз чӯлдами, яшнаб турган боғда-ми, булутни пастда қолдирган тоғдами, кезарди. «Чӯпон ота «Тошкент ироғи»ни ҳам чала олармиканлар…» Ниятбекнинг миясида чақнаган бу ӯй ниҳоясига етар-етмас, най чӯпон отанинг лабидан ғамгингина ажралди.
«Истасангиз, Тошкент ироғи»ни ӯзингиз ҳам чалишингиз мумкин».
Қумлоқ чӯл. Оёқлари қумга ботиб-ботиб бораётган йигитнинг хаёлида фақатгина бир истак…
«Мен умримда най чалмаганман. Қандай қилиб… яна «Тошкент ироғи»ни… Мен бу ашулани раҳматли Муҳаммаджон ака* айтганларида чидаб тура олмасдим. Жаннатдан келаётгандай ҳазиндан-ҳазин овоз юрагимни юлиб оларди-да, осмонга олиб чиқиб кетар-ди. Анчагача ӯзимга кела олмасдан, мажнунга ӯхшаб юрардим… Лекин мен найни қандай пуфлашни ҳам билмайман-у…»
«Сиз чалинг. Лекин бир шарти — ҳамма нарсани унутиб, фақат най билан ёлғиз қоласиз. Ичингиздан қайнаб чиқаётган дардни найга айтинг. Най ӯртанади, изтироб чекади, йиғ-лайди, қақшайди… У сизнинг дардингизни олади ва қанча-қанча юраклардаги оғриқларни битта-битталаб теради…»
Ниятбек уйқу кӯзларини қандай алдаганини билмай қолди…
… Чӯпон ота маъюс жилмайганича унга най узатди. Ниятбек киртайган кӯзлари далда бераётган қариянинг қӯлини қайтара олмади. Найни авайлаб лабига тутди, пуфлади. Овоз йӯқ, нафасини ичига ютиб, устма-уст пуфлашга тушди. Найдан садо чиқмасди. «Чала ол-майман, дедим-ку». Бу уч сӯз қақроқ лабидан ажралар-ажралмас, най қӯлидан узилди-да, учиб кетди. Тӯрт томонга бир ҳазин куй таралди. Ниятбек қулоқларини беркитди. Бу куй-ни эшитаётган инсон зоти чидаёлмасди… Чидай олмасди… Қулоқлари берк, лекин ӯзи куй ортидан учиб борарди… Қумлоқ чӯл. Тӯпиғигача, тиззасигача қумга ботиб бораётган йигит…»
— Турмайсизми? Ё бомдодни қазо қилиб ӯқимоқчимисиз?
Ниятбек қулоғидан ҳазин куйни тортиб олган, шундайгина икки қадам нарида учиб бораётган найни синдириб ташлаган одамга алам билан ӯқрайди.
— Ҳа, намунча кӯзингизни ола-кула қиласиз? Мен тушингизга кириб қӯрқитган дев эмас-ман, Маҳкам акангиз бӯламан. Яхшиликка – ёмонлик. Намозга уйғотиб, балога қолдим-ми? Бир кун келиб, қариганимда мен ҳам намоз ӯқирман. Унгача сиз ӯқиган намознинг жимжилоқдеккина савоби менгаям тегсин, дея, уйғотдим-да…
— Кечирасиз, уйқусирабман… Раҳмат! – Ниятбек кӯзларини кулдиришга зӯрға кӯндир-ди.
Сочиғини олди-да, ҳаммомчага кириб, совуқ сувни очди…
*Муҳаммаджон ака — Ӯзбекистон халқ ҳофизи, мумтоз ашулаларнинг маҳоратли ижрочиси Муҳаммаджон Каримов.

Муздай сув оғир хаёлларни нари ҳайдади. Тӯрт ракатлик намоздан сӯнг қолган-қутган хаёллар ҳам тум-тарақай бӯлиб кетишди…
— Анов тоғдаги қишлоқдан келган улфатингиз зӯр экан, — Маҳкам оғзидаги чайнаётган нони тиқилдими, устма-уст икки пиёла маъдансув ичди. – Худога шукр! Ҳа, нима деёт-гандим… Кеча улфатингиз қуштилини сайратиб юборибди. Лекин олдига битта қарсилла-ган ӯнталик ташлагандим, олмади. Энди ҳарифона ӯртада бӯлади, дейдилар. Нақ лавлагим чиқиб кетди. Биз текин ош еб ўрганмаганмиз-да…
— Маҳкам ака, ҳалиям ӯтган гапни ӯйлаб юрибсизми? Насибангиз қӯшилмаса, чайнаёт-ган нонингизниям ютолмайсиз.
*Муҳаммаджон ака — Ӯзбекистон халқ ҳофизи, мумтоз ашулаларнинг маҳоратли ижрочиси Муҳаммаджон Каримов.
— Энди сиз шундай дейсизда, билган у дейди, билмаган пулдан қочди, дейди. Анов Жав-лон деганларинг бор-ку, ҳадеб қочириқ учирди. Ошга тушган пашша дейдими. Яна… Ай-
тинг, мен пашша бӯлиб қолдимми?
— Сиз ҳар нарсани ӯзингизга олаверманг-да. Жавлон ака Отабек ака билан гаплашиб ӯтиришганди. У гапларнинг сизга заррача алоқаси йӯқ.
— Сиз шундай дейсиз-да…
— Маҳкам ака, кечирасиз, мен спортзалга бормоқчийдим. Қӯл-оёқларнинг чигилини ёзай. Сал туриб борсам, одам лиқ тӯлиб кетади. Истасангиз, сиз ҳам юринг.
— Йӯқ, мен бир зум чӯзилиб, кейин мумга бораман…
Ниятбек сой устидаги қӯшкӯприкдан ӯтаётганда нариги қирғоқда Жавлон кӯринди.
— Хайрият, Оллоҳим учраштирди. – Жавлон қучоқ очганча келарди. – Менинг «Мусаф-фо»даги сафарим қариди. Ука, кӯнглимга яқин бӯлиб қолдингиз. Сиз билан хайрлашмай кетиб қоламанми, деб ичимни ит тирнади. Отабек билан хайрлашдим. Кӯп ӯқимишли йигит экан. Лекин менга ӯхшаб ӯзини билағон кӯрсатмасакан. Тилпонини олдим, борди-келди қилмоқчиман. Ниятбек, сиз ҳам тилпонингизни ёзиб берасизми. Раҳмат. Энди, ука, бир баҳонада танишиб қолдик. Яхши-ёмон гапирган бӯлсам, кечиринг, — Жавлоннинг кӯз-лари ёшланди.
Жавлон хайрлашиб кетар экан, Ниятбек бор-йӯғи йигирма кун кун давомида қадрдонга айланган, бироз тӯпори, лекин ичида кири йӯқ бу инсоннинг ортидан меҳр ила тикилиб қолди.
«Одамнинг ёмони йӯқ, болам. Яхши гап билан илон инидан чиқади, дейдилар. Ҳали одам-ку, одам. Ёмон гап билан пичоқни қинидан чиқаргандан кӯра, яхши гап билан заҳар сочишга тайёр илонни ӯзингга дӯст айлаганинг маъқул эмасми? Ӯғлим, бегона юртга кет-япсан, ҳеч кимдан яхши гапингни аяма. Ғирт ғалча бӯлсаям, бир кун тушунмас, икки кун тушунмас, вақти-соати етганда, ӯз-ӯзидан уялиб, пушаймон ейди-ку…»
Онасининг сӯзларини аламзада йигитларнинг овози босиб кетади: «Ӯша ифлосни қут-қариб… Билмадим, савоб олдингизми… ё гуноҳ орттирдингизми?..» Ниятбекнинг лаб-лари ачишди, кӯнгли айниди, устма-уст ӯқчиди. «У… аблаҳни қутқариб, чиндан адашдим-ми, гуноҳ орттирдимми?»
«Зулм ҳар қачон зулм келтириб чиқарган. Сиз яна бир зулмнинг олдини олдингиз, зан-жирни кесиб ташладингиз…» Отабек жилмайганича Ниятбекнинг кӯзларига қадалиб ол-ди.
«Шундай экан, нега Отабек бир эмас, уч одамни ӯлдирди?»
«Бу бутунлай бошқа гап. Отабек ҳимоясиз бир аёл, уйида, ҳеч нарсани билмай ухлаёт-ган Кумушнинг номуси учун қӯлига пичоқ олди…»
Ниятбек хаёлларни қувиш учун спорт зали томон жадаллади. Турникка осилиб, бор бӯйи билан уч-тӯрт айланди. Бундай қараса, стол тенниси ӯйнаётганларнинг бири кетиб-ди. Чарчаб, терлаганича теннис ӯйнади.
«Яхши ӯйнар экансиз, бугун теннис ӯйнагандай бӯлдим. Эртага ҳам келасизми?» Ният-бек устма-уст ютқазган бӯлсада, қӯлини сиқиб, юз-кӯзи кулиб турган рақибига мамнун боқди. «Бу дунёда ӯзидан кучлини тан оладиганлар бор ҳали…»
Ниятбек телефондаги соатга қараса, ҳали муолажа бошланишига анча вақт бор. Ётоққа қайтиб боргиси келмади. Айланиб-айланиб, бундай қараса, осма ӯриндиқда ӯтирибди. Чӯчиб ӯнг тарафига қаради. Ҳеч ким йӯқ. Чап тарафга ӯгирилди. Ҳеч ким йӯқ. Тӯсатдан тагида олов ёна бошлади. Осма ӯриндиқни ӯт олди. Оқ, қизил, пушти гуллар очилиб ёт-ган гулзор ӯт ичида қолди. «Кетишим керак. Тезда кетишим керак!» Ниятбек оёғини қӯли-га олди. Лекин югургани сари сой бӯйи, кӯприк узоқлашар, учинчи қаватдаги ётоқ қаҳ-қаҳлаганича осмоннинг бир четида кӯринган қора булут томон ҳаволаб борарди.
— Нима бӯлди? Нега саҳарлаб терлаб-пишиб кетибсиз?
Ниятбек ӯзини саволга тутаётган одамга «қочинг, ҳаммаёқ ёняпти, қочмасангиз, ёниб кетасиз», демоқчи бӯлганда овоз эгасини таниб қолди.
— Ниятбек! Нима ит қувдими? — Отабек Ниятбекни ариқча ёнига бошлаб боргач, кафтига сув тӯлдириб, ҳалигача ӯзига ҳайрон тикилиб турган йигитнинг бетига сепди. – Бир қара-ганимда осма ӯриндиқда ӯтирган эдингиз. Халақит бермайин деб ӯтиб кетмоқчи бӯлдим. Ортимга ӯгирилсам, ёш боладай чопиб кетяпсиз…
— Отабек ака, билмадим, кӯзим илинибдими… Тушмиди, ӯнгиммиди, билмадим… Ҳа, ёш боланинг ишини қилдим…
— Ниятбек, бу мусофирчилик деганлари, тирикчилик, бола боқаман, деб ёт юртда боши-мизга тушган азоблар ҳаммамизнинг асабимизни қақшатгани рост. Лекин ӯтганни эслаб, ӯйланаверсак, эрта қариб қолмаймизми? Унда болаларимизни ким боқади?
— Отабек ака, кайфиятим яхши эди. Қаердан бошим оғиб, ӯша осма ӯриндиққа бориб қолибман. Шундайгина қулоғим остида аямнинг овозларини эшитдим. «Катта неварамни соғиниб, ӯтиб қолармикан деган умидда аламимни кӯча супуришдан олишимни яхши биласан, энди бу келин полвончамни олиб кетиб қолса, юрагим чидашига ишонмайман. Маҳалламизда миш-миш – сен уч талоқ қӯйган хотининг билан топишиб олиб, у ёқларда ялло қилиб юрган эмишсан. Бекор гап, десам, нега иккови бир вақтда бир ерга дам олишга боради, келишиб олишганда, дейишяпти. Бирга, ёнма-ён ӯтирганингни кӯришибди…» Аям гапларини тугатар-тугатмасларидан тагимда олов ёнди, гуллар ёнди, гулзор ёниб кет-ди. Ёнаётган гулзор орасидан Надя, ӯша сиз билган Умида менга қараб келаверди. Ёлбо-риш кӯзларини ёриб чиқай деяпти, лаблари қимтилган. Бир сӯз демайди. Фақат мен томон ёзилган қӯллари узайгандан-узайиб борарди… Мен кӯп гуноҳ қилганман, ака. Агар буни аямлар билиб қолсалар борми. Қишлоқдаги янги миш-мишлар у гуноҳлар олдида нима деган гап?!
— Ниятбек, инсон ӯз гуноҳини тан олиб, ич-ичидан қийналса, тавба қилса, яхши. Лекин, мендан хафа бӯлманг, баъзан ёш боладан ҳам ӯтиб кетасиз. Аянгиз кӯпни кӯрган аёл бӯл-салар, ҳар қандай бӯлмағур миш-мишга ишониб кетаверадиларми? Аввал-бошда миш-миш ростдек туюлади, лекин кейин-кейин ёлғоннинг миси чиқади. Аянгиз сӯраб-суриш-тиргандирлар. Ӯша биринчи хотинингиз ҳам сизга ёпишиб олмоқчи бӯлмаган-ку. Ӯзингиз айтдингиз, дарди ичида экан. Шунчаки сизни кӯриб, бир ҳасратлашмоқчи бӯлган. Балки шу билан вақтида қилган хатосидан пушаймонлигини сизга билдириб, жаҳл ақлдан устун келганда айтган гаплари учун кечирим сӯрамоқчи бӯлгандир. Эски гап – ҳамма нарсанинг давоси – вақт. Мени айтди дерсиз, вақт ӯтиши билан, миш-мишлар ҳам, бошқаси ҳам уну-тилиб кетади. Сизнинг юрагингиз тоза бӯлса, бӯлди. Барибир буни аянгиз ҳам, хотинингиз ҳам сезади.
— Раҳмат, Отабек ака! Хайрият, сиз учраб қолдингиз, — Ниятбек ариқчага икки қӯлини пишганча ӯйланиб қолди. – Уч кундан кейин табобат тугайди. Мен эшигимиздан қандай кириб боришни ӯйлаяпман.
— Қандай кириб борардингиз? Ассалому алайкум, мана мен келдим, сизларни қаттиқ соғиндим, дейсиз. Аянгиз… ҳалиги «Маҳаллада дув-дув гап» бор-ку, Лутфихоним ая ӯғилларидан бир ранжиб, бир йиғлаб, бир кулганларидек, сизни бағриларига босадилар. Ӯғлингиз талпинганча «дадажон»лаб чопиб келганда, келинпошша соғинганини сездир-масдан, ширингина жилмайиб турганда ҳамма нарсани унутасиз.
— Отабек ака, одамнинг кӯнглини кӯтаришга устасиз-да. Бу қарзларни қачон узар экан-ман?
— Истасангиз, ҳозироқ, чойхонага ӯтамиз-да, агар олиб берган чойингиз каминага маъқул келса, қарзингиз узилади-қолади. Лекин, мен қарзимни қачон узаман? Уза оларми-канман?!
Ниятбек Отабекнинг ӯша Москвадаги тақирбошлар ҳужумига ишора қилаётганини сез-ди. «Ҳалиям ӯша гапларни эслаб юрибсизми?» демоқчи бӯлганди, ортидан таниш овоз эшитилди.
— Дадажон! Да-да-жон! Мен сизни соғиндим!
Ортига ӯгирилган Ниятбек тиззаси қалтираб, ӯтириб қолди. Тӯғридаги йӯлакда ӯзига қараб катта ӯғли — Нодирбек чопиб келарди. Болани бағрига қаттиқ босиб, унинг юз-кӯзи-дан тӯхтовсиз ӯпар экан, Ниятбекнинг кӯзлари ёшга тӯлди.
— Дада, укам, кичик аям, бувимлар ҳам келишган…
Ӯғлини бағридан бӯшатгиси келмаётган Ниятбек ёш пардаси ортида ӯзи томон қучоқ очиб келаётган онасини, унинг ортида ӯғилчасини етаклаган хотинини кӯрди.
— Отабек ака, сиз… сиз…
Ниятбек икки яшар ӯғилчасини устма-уст ӯпиб, сӯнг осмонга отар экан, Отабекка айт-моқчи бӯлган гапларини бӯғзидан ӯтказа олмасди. Шодон қийқираётган ӯғлини қайта-қайта осмонга отаётганда сой ортида, тоққа ӯрлаб кетган сӯқмоқда рӯмол ӯраган, узун кӯйлаги тӯпиғига етган қиз кӯринди. У Ниятбек томон маъюс жилмайди-да, тоққа ӯрлаб кетаверди.
«Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди…»
Бу қӯшиқни телефонидан ӯчириб ташлаганди-ку. Яна қаердан…
Қиз ортига ӯгирилаётганди, Ниятбек пичирлади:
«Мен сени соғиндим. Сен мени соғинма! Соғинма! Со-ғин-ма-ааа…»
Ӯз овозидан чӯчиб кетган Ниятбек атрофини қуршаб олган икки ӯғли, аяси, хотинига жавдиради. «Илоҳим, овозимни эшитмаган бӯлсинлар-да…»

2010 йил, 30 октябр -30 декабр

06

(Tashriflar: umumiy 399, bugungi 1)

Izoh qoldiring