Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти. Davomini o'qish
Teglar: O’rinboy Usmon
Vasiliy Shukshin. Oydindagi suhbatlar
Баев деган чол кўзга ташланмайдиган бир одамгина эди, ҳеч қачон сафнинг олдига чиқмаган, бирон-бир марта бўлсин, одамлар оғзига тушадиган аҳмоқлик қилмаган, лекин бир умр бирон ақл талаб этиладиган фойдали ишни ҳам эпламаган. Davomini o'qish
O’rinboy Usmon. Safo chig’irig’i. Qissa.
Ӯзидан беш-олти ёш катта, мактабда оддий муаллим бӯлиб ишлаган одамнинг айтаётган ҳар бир сӯзига ҳужжат келтириб гапириши Ниятбекнинг ақлини танг қилиб қӯйди. Кӯз олдига гоҳ олов қайчи келиб, одамларни ӯзлари қилмаган нарсаларга буюрадиган хатибларнинг лабларини кесар, зум ӯтмай, кесиб олинган лаблар ӯрнига бошқаси ӯсиб чиқар, олов қайчи яна шартиллатиб кесишга тушарди, гоҳ дарёда сузиб бориб, қирғоқда ӯтирган атрофи тӯла тош инсоннинг олдига етиб борганда, очилган оғзига тиқилган тошни бӯғзи-дан ӯтказиб юбораётган, яна сузиб кетиб, лекин узоққа бора олмасдан қирғоққа қайтиб, тош ютаётган судхӯр келарди… Davomini o'qish