Турди Карвон қизи ухлаб қолди. Турганида туман, аччиқ туман…Она оҳиста, сас ҳам чиқармай ҳовлига чиқди. Ташқарида аччиқ туман, муздек ҳаво ҳукмрон эди. Қуёшнинг илк нурлари сингган, эшик ёнидаги бир жуфт беҳи новдалари яланғоч, дир-дир титрарди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Ikromjon Asliy. «Yangi devon»dan g’azallar & Abdunabi Boyqo’ziyev. «Yoshlik» devonidan changlangan g’uncha
Мен, ижодини бармоқда бошлаб сўнгги пайтларда кўнгли арузга кўпроқ мойиллана бошлаган андижонлик шоир укамиз Икромжон Аслийни ҳам номлари тилга олинган ўша ғазалнавис акаларимизнинг иқтидорли давомчиси сифада кўра бошладим. Davomini o'qish
Rajabboy Raupov. Navro’z arafasidagi o’ylar
21 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кун
Ҳаваснинг этагидан тутиб, ёзувчи бўлиш орзусида Бухородан йўлга чиққанимга ҳам қирқ йилдан ошибди. Бугун, айни Наврўз арафасида шу ҳақида ўйлаганимда хотирамга чуқур ўрнашган воқеалар қатор тизилиб келаверади. Мени, мен тенги яна кўплаб ёшларни Тошкентга етаклаган орзу – шоир, ёзувчи бўлиш шунчалар қийин, шунчалар ширин жозиба эканки, бу ҳунарнинг нонини ейиш унча-мунча кишининг қўлидан келмас экан… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Saylanma & Nazar Eshonqul. Abdulla Oripov
21 март – Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун / 21 mart – Ustoz Abdulla Oripov tavallud topgan kun
Абдулла Орипов шеъриятни кўнгил қадар кенгайтирди, миллат шаъни қадар юксалтирди ва ҳар қандай туйғу, ҳис, ташбеҳда миллат қалби ётишини кўрсатиб берди. Биз 60–70-йиллардаги хоҳлаган ўта интим шеърни олсак ҳам унда миллатга хос кечинмаларни, миллатга хос дардни кўрамиз. Мен билмадим, биз шеърни мутоалла қила бошлаган замонлардан илгари қандай эди, аммо биз мутолла қила бошлаган Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Davomini o'qish
Abduvali Egamberdiyev. Ikki do’st: Shuhrat Abdurashid bilan Alisher Mirzo.
21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
“Навбатдаги пулсизликларнинг бирида эрталаб оёқларимни базўр судраб Шуҳратнинг хонасига кириб келдим, — дейди Алишер. – Қарасак, қўшниларнинг ҳаммаси дарсга кетибди. Оч қоринга дарс кирадими қулоққа, деб хаёл суриб, бироз чўзилиб ётдик. Кейин Шуҳратнинг калласида навбатдаги ғоя туғилиб қолди. Davomini o'qish
Alisher Mirzo. Kallaxonalik yigitcha. Avtobiografik roman-essedan parchalar
21 март — Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзо таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Етти йилча аввал Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Алишер Мирзо кетма-кет нашр этилган икки китобини: «Каллахоналик йигитча» ва «Мусаввир» номли автобиографик романларини туҳфа қилганидан бошим осмонга етган эди. Зеро, Алишер Мирзо ёшликдан меҳр қўйган акам, 80-йилларда узоқ йиллик суҳбатхонамиз бўлмиш Шуҳрат Абдурашидов билан биргаликда ишлаган устахоналарида маънан биродарлашган инсондир. Бугун иқтидорли мусаввирнинг туғилган куни «Каллахоналик йигитча»дан айрим бобларни мамнуният билан тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Najmiddin Ermatov. Ikki she’r
Najmiddin Ermatov. Ko‘k bo‘ri kezgan sarhad itlarga talosh endi… She’r / Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди. Нажмиддин Эрматов шеъри Davomini o'qish
Sobir O’nar. Lochin & Cho’l o’rtasidagi shiypon
25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун
Саксонип муаллимнинг ўғли Норбўта кеча Тўти бозордан ажабтовур хабар топиб келди: аллақандай араблар лочин деган қуш қидириб юрган эмиш, бизнинг тоғлардаям лочин бор экан, тутиб берган одамга нақд беш минг долларни қуртдай санаб бериб опкетишармиш. Бу гапни бегона эмас, ўзининг амакиваччаси Эсиргап айтди. Davomini o'qish
Azim Suyun. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Jim-jim bulut ichidan chaqin
22 феврал – Шоир Азим Суюн таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Ҳаёт учун кураш деган иборанинг мазмунини шоир ва журналист Азим Суюннинг бугунгача босиб ўтган умр йўлини бир бутун ҳолда кўз ўнгингда гавдалантирганда, чуқур тушуниш мумкин. Davomini o'qish
Azim Suyun. She’rlar & Vatan. Badiadan parcha
22 февраль — Атоқли шоир Азим Суюнни таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Азим Суюн менинг Тошкентга келганда илк таниган шоирим, курсдошим, ўша йиллари шеърларимни кўриб беришга ишонган акам ва жўрам. Саъдулла Ҳакимнинг Хастимомдаги ижара уйида бир муддат (бир ҳафтача) бирга турганда сиру синоатларимизни билиб олган сирдошим. Вафоти арафасида менга тез-тез занг уриб, узоқ-узоқ ёшлик йилларини кулиб-кулиб эслашган суҳбатдошим. Ҳозир ҳам ғайбдан «Ҳа, Хуршид укам-а!» деб хотирамнинг шуурли қатламларида яшаб турган инсон! Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Davomini o'qish
Rumer Goden. «Gulbadan» kitobidan «Boburshoh» bobi
Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Гулбадан” асари ( ҳозирча Бобурга бағишланган бобни ўқишингиз мумкин) 1980 йили яратилган бўлиб, унда буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг зийрак ва оқила қизи, ноёб ақл-заковат соҳибаси, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар муаллиф томонидан қизиқарли илмий-публицистик йўсинда ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Ot yig’lagan tomonda. Spektakl & Ernest Seton-Tompson. Yovvoyi yo’rg’a. Tog’ay Murod tarjimasi
Атоқли адибнинг таваллуд куни муносабати билан сизнинг диққатингизга «От кишнаган оқшом» қиссаси асосида тайёрланган Ўзбек давлат драма театри спектаклини ва Тоғай Мурод ўзбек тилига таржима қилган Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» ҳикоялар тўпламидаги энг машҳур ҳикоялардан бири — «Қора йўрға»ни, шунингдек, таржимоннинг Сетон-Томпсон ҳақида ёзилган сўзбошисини тақдим этамиз (Ҳикоянинг тўлиқ матнини ва сўзбошини саҳифа охирида онлайн форматда ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
