
Навоий ғазаллари вақти-вақти билан инсонни хокисорликка ундаб, унга муҳаққақ ўлимни эслатиб туради. Зотан, ҳар бир киши асли туфроқ бўлгани ва яна туфроққа қайтиши муқаррар эканини ҳис қилиб яшаса, унинг қалби уйғоқ бўлади. Бундай инсон такаббурликдан сақланади. Пайғамбаримиз с.а.в. тупрокда ўтириб нон ер ва: “Мен бандаман ва бандаларга ўхшаб таом ейман” дер эканлар. Аҳмад Яссавий ҳазратлари ҳикматларида “аслим туфроқ, наслим туфроқ, жисмим туфроқ” дея инсонларни мушоҳадага ундайди. Дарҳақиқат, тупроқда инсон моҳияти яширин. Davomini o'qish
Yurtimizda, dunyoda tinchlik bo’lsin!

21 сентябр — Халқаро тинчлик куни.
Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Yangi oy — sunbula
Икки бошли калхат сурати туширилган хос вагонни етаклаган паровоз бир нарсадан қуруққолгандек ҳансираб, Самарқанддан саҳар мардонлаб йўлга чиқди. Атрофни аччиқ-сассиқҳид босди. Хайрлашаётган баҳорнинг намтоб ҳавосига ўрлаган қора тутун ичра поезд юрар йўлини тусмоллаб борарди... Davomini o'qish
Blez Paskal. Hikmatlar

Бизнинг бор-йўқ фазилатларимиз фикрларимизда мужассамдир. Шу боис биз фазо ва вақт билан эмас, балки фикрларимиз билан юксалмоғимиз лозим. Зотан, биз ҳеч қачон фазо ва вақтни тўлдиролмаймиз. Жўяли фикрлаш ахлоқийлик ибтидоси. Davomini o'qish
Xorazmiy. Muhabbatnoma

Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish
Rasul Hamzatov. Ulug’ she’riyat uchun

ХХ асрнинг улуғ шоирларидан бири, авар халқининг севимли фарзанди Расул Ҳамзатов номи ўзбек китобхонларига жуда яхши таниш. Дунё адабиётида ўз овозига эга бўлган бу ижодкорнинг адабиёт, шеърият, ватан ва инсонийлик мавзусида битилган асарлари ҳам ўзига хосдир. Davomini o'qish
Наши внутренние часы («La Vanguardia», Испания)

Время всегда приковывало к себе пристальное внимание человечества и было предметом исследования со стороны самых различных дисциплин: физики, философии, психологии, богословия, биологи и даже поэзии и изобразительных искусств. Можно было бы возразить, что время — это нечто внешнее по отношению к нам, поскольку смена дня и ночи происходит из-за вращения Земли, а времена года меняются из-за вращения Земли вокруг Солнца. И все же, время имеет для нас столь большое значение, что, даже если не обращать внимания на эти внешние перемены, эти циклы заложены в нашем мозгу, если не в генах. Мы называемых их циркадными ритмами. В переводе с латыни это означает то, что сменяет друг друга в течение дня. Наука о них называется хронобиологией. Davomini o'qish
Jozue Karduchchi. She’rlar

Нобель мукофоти соҳиби (1906) Жозуэ Кардуччи Италиянинг Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоир “Ямблар ва эподиялар”, “Янги шеърлар”, “Қасидалар”, “Шеърий оҳанглар” каби китоблари билан ХХ аср итальян шеъриятининг энг машҳур вакилига айланди. Асарлари дунёнинг бир қатор тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish
«Tafakkur» jurnalining 80-soni sahifalarida

Фикр аҳли суйиб мутолаа қиладиган «Тафаккур» журналининг жорий йилдаги 3-, умумий ҳисоб бўйича эса 80-сони нашрдан чиқди. Чоп этила бошлаганига йигирма йил тўлган журналнинг «тўёна» сонида ҳам муштарийларни теран мулоҳазага ундовчи материалларга кенг ўрин берилган. «Давлат қачон жамият назорати остида бўлишни хоҳлайди? Қачонки, у ўзининг тўғри йўлдан бораётганига, инсон манфаатларига хизмат этаётганига қатъий ишонса. Бугун давлатимизда ўзига ана шундай ишонч мавжуд ва бу юртимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлаётир». Davomini o'qish
Isajon Sulton. O’rmondagi kulba

Ичимдаги сурур қайдан пайдо бўлганини билмасдим. Бу ўрмон менга ёқар, кечагина минг хил ташвиш билан пешона тириштириб юрган бўлсам, энди ҳаммасини унутгандек, хаёлимга «Қара-я, ўрмон жонга роҳат бахш этаркан-ку» деган ўй ортидан «Нима бўлганда ҳам инсон табиатнинг фарзанди, бағрига тортаверади-да» дегандай «жиддий фикр»лар ҳам келмоқда эди. Davomini o'qish
O’roz Haydar. «Falak favvorasi» kitobidan sonetlar

Ўроз Ҳайдарнинг «Фалак фаввораси» китобида сонетга бўлган улкан муҳаббатни кўриш мумкин. Зеро, инсон муҳаббатга осонгина эришмайди. Ўроз Ҳайдар ҳам дастлаб кўп қатори сонетни 14 қаторлик шеър деб тушунган эди. Лекин кейинчалик ўзи танлаган жанрга улкан муҳаббат, унга барча қийинчиликларни енгиб ўтиш ва ҳақиқий сонет яратиш имконини берди. Davomini o'qish
Sadriddin Salim Buxoriy. Hazrat Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Qalb gavhari» ko’rsatuvi
ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ТАВАЛЛУДИНИНГ 700 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ
Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ўз муриди Саййид Мир Кулол билан Қасри Ҳиндувондан ўтаётганда: «Бу тупроқдан бир эр иси келмоқдадир. Шу зоти шариф барокатидин Қасри Ҳиндувон Қасри Орифонга айлангай” дебди. Ўша пайтда ҳали Муҳаммад Баҳоуддин туғилмаган, балки онасининг қорнида экан. Бир неча вақтдан кейин яна ўша ердан ўтиб: «Ҳалиги эрнинг иси ортиқроқ бўлубдур», дейди. Дарҳақиқат, шу вақтларда Муҳаммад Баҳоуддин туғилади. Туғилганига уч кун тўлганда Баҳоуддинни Бобойи Самосий маънавий фарзандликка қабул қилиб, Мир Кулолга Баҳоуддин тарбияси билан жиддий шуғулланишни топширади.
Davomini o'qish
