
Ўсмирлик пайтлари ўқиган китобларимизнинг жасур ва мард, тўғрисўз, одамларга яхшилик қиладиган қаҳрамонларига ҳавас қилиб, кечалари уйқумиз қочиб, эртак қаҳрамонларига тақлидан, бало-қазоларни даф қилишга, одамхўр девларга, йўлтўсар алвастиларга қарши ҳаёлий жангга отланардик. Бугун фан-техника олами бениҳоя ривожланган бир пайтда, таассуфки, болаларни эртаклар оламига бошлаш урф бўлмай қолди. Бу гапга кимдадир иштибоҳ туғилса, эринмай болалар давраларига кириб, улардан сўраб кўрсин-чи, “Алпомиш”ни, “Равшан ва Зулхумор”ни, “Гўрўғли”ни, “Ёзи билан Зебо”ни, Авазхонни, Ғиркўкни, Бойчиборни билишадими? Davomini o'qish