Асосий бойлиги шахсий кутубхонаси бўлган бундай хулқи гўзал, ақли тиниқ, тийрак назар одам билан қайси соҳада гаплашманг, у ўзи билганларини сизга дарров ёқимли тарзда айтиб, беғараз маслаҳатини беради, тажриба чашмасидан илинади. Ўзи танг бўлса ҳамки, ночорга боқиб, унинг дардларига дармон бўла олувчи—элга достон қилишга арзигулик бундай сиймо олдидан кетгиси келмайди кишининг. Davomini o'qish