Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish