20-21 июль — Имом ал-Бухорий куни
Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish