
Бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни ёмонотлиқ қилиш эмас, ниятимиз шуки, ҳозирги ва келажак авлод зулм системаси чинакам ижодкор ва олимлар бошига не кунларни солганини, одамларни бир-бирига ёв қилиб қўйганини билсин. Бундай даҳшатлар бошқа такрорланмасин! Тоталитар тузумнинг халқимиз ва маданиятимиз бошига солган кулфатлари ёдимиздан чиқмаслиги керак. Ва, энг муҳими, мустабид тузумнинг калтагига айланиб, улуғ сиймоларимиз ва маданий дурдоналаримиз бўйнига ташланиш иллатидан бир умрга халос бўлайлик. Davomini o'qish
