Шундай шоирлар борки, улар бир халққа мансубликдан чиқиб кетадилар, халқлар аро юрадилар; замонларни, салтанатларни тан олмайдилар. Шоирлар шахсияти уларнинг лирикасида ўз аксини топган. Бу фикримиз шоирлар шеърларининг тадқиқ ва таҳлиллари орқали очилган. Моҳир муаллим, нозиктаъб шоир, содиқ дўст; хулласи мен билган шоир Аъзам Раҳим инсонликнинг намунасидир. Davomini o'qish
Teglar: A’zam Rahim
A’zam Rahim. She’rlar & Rahimjon Ali. Bilasizmi sog’inchning yoshin?
Шеър гоҳ бизни қабулига киритса, гоҳида биз уни қабул қиламиз. Чақмоқдек чақнаётган лаҳзаларнинг оний ҳолатлари ичра кезиб юрган туйғуларни “чақнатиш” бу шоирнинг маҳорати. Шоир ўша лаҳзани суратга олиб беради. Айни шеърнинг туғилиш жараёни шоирдан катта истеъдод, кучли маҳорат ва албатта жасорат талаб этади. Davomini o'qish
A’zam Rahim. Erku muhabbatning muxtor elchisi.
“Рангин лаҳзалар”да юракнинг исёнга, шижоатга тўла қирраларини кашф қила олган шоир “Очиқ кунлар” умидида яшайди. Умид мисралар силсиласида буюк исёнга айланади. Бу исён тошларни ҳам гуллатиш қудратига эга. Давр таъсиридан лоқайдлашиб бораётган кимсаларни “Уйғоқ тоғлар” садоси келаётган кенгликларга чақиради. “Ҳулво”лар барқ уриб очиладиган кенгликлар шоирга бир умр Ватан бўлиб қолади. Айни пайтда шоир Ватанда ўсаётган “Қоп-қора чечаклар”ни армон билан куйлайди. Шеър авжида туғилган лаҳза шоирнинг ўктам қиёфасини, ўжар феъл-атворини, уйғоқ овозини ўзига муҳрлаб олади. Лаҳза овоз таъсиридан асрлар қадар буюклик, асрлар қадар салобат касб этиб улғаяди. Осмон қадар бўй чўзиб, уфқ қадар кенгаяди… Davomini o'qish