Асқар Махкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан
Юксак Ҳисор тоғларидан бошланган Кофарниҳон томонларда, Жангалобод қишлоғининг ён бошида жойлашган, наъматаклару ўриклар ўраган Гулмозорда бир қабр бор. Тириклардан йироқ,юлдузларга, ойу қуёшга яқин бир қабр. Гул билан мозор қўшилиб ном топган сокин маскан бағрида ўзбекнинг ардоқли шоири Асқар Маҳкам (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) мангу уйқуда ётибди (Хуршид Давроннинг «Осмонга талпинган шоир» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish