Nazar Eshonqul. Sancho & Nazar Eshonqul bilan suhbat. Video

055    Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо  барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Xalq va tarix tili & Abdunazar baxshi. «Alpomish» dostonidan

011    Халқ қалби, миллий руҳ деган тушунчар борки, улар мавҳум тушунчалар эмас. Уларни англамоқчи бўлган одам, бор бўйи билан кўрмоқни истаган одам халқимизнинг минг йиллар мобайнида сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, товушма-товуш бунёд этилган достонларини билиши керак. «Алпомиш» достонини бахшиларимиз ўн кечалаб айтишган, «Гўрўғли» туркуми ўзида 100га яқин достонни жамлаган. Худди шу достонлар ичига кирган одам халқ қалби билан, миллий руҳ билан юзма юз келади ва унинг нима эканлигини билади. Davomini o'qish

Baxshichilik – o’zimiz, o’zligimiz

002

  Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ширали овози киши қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Халқ қалбининг нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб инсоният маънавий тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. Негаки, ўзбек халқ достонларида халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам. Davomini o'qish