Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar & Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

003

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

kunia

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ УМУМИНСОНИЙ МАДАНИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ

Миллий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларимизнинг маънавий мероси халқимизнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир. Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ мутасаввиф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Жалолиддин Румий меросининг ислом маданиятидаги ўрнини тадқиқ қилишда аввало, ўрта асрлар мусулмон Шарқининг муаззам таълимотларидан бўлмиш тасаввуфга эътиборимизни қаратишга тўғри келади. Тасаввуф исломнинг ботиний жиҳатларини қамраб олиб, унинг бош ғояси Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш учун нафсни поклаб гўзал ахлоқ соҳиби бўлишга интилмоқ, яъни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) хулқи билан ахлоқланишдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифга таянган тасаввуф ислом илм-фани ва маданиятидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Румий учун ҳам маънавий етуклик пиллапояси бўлиб хизмат қилган. Мавлоно Румий шахсияти ва ижоди борасидаги тадқиқотларда Мавлоно фикр ва ақида жиҳатдан Қуръонга таянганлиги уқтирилади. Хусусан, Мавлоно Румийнинг «Маснавий” асари ҳақида Н. Комилов қуйидаги фикрларни билдиради:
Davomini o'qish