Кутилмаганда, бироз кечикиброқ, яна бир ижодкор веб-саҳифасини «топиб» олдим. Бу саҳифа ажойиб шоир ва бўлажак адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддинга тегишли эканидан янада қувондим. Бир томондан, истеъдодли шоир ўз ижодий дунёсига кўпчиликни даъват этганидан, иккинчи томондан, ўзбек интернет тизимида яна бир бой ресурснинг пайдо бўлганидан қувондим. Веб-саҳифанинг манзили қуйида келтрилган. Davomini o'qish
Teglar: Behzod Fazliddin
Behzod Fazliddin she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi).
Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий (Ёруқ) бир қатор ўзбек ижодкорлари: Тилак Жўра, Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Бир ҳафтадан буён бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб боряпмиз. Бугун истеъдодли шоир Беҳзод Фазлиддиннинг уйғур тилига ўгирилган шеърларини тақдим этиш навбати етди. Davomini o'qish
Vaqtga mag’lub bo’lmaylik (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat).
Файласуфларнинг умумий эътирофи бўйича олам уч нарсанинг бирлигидан иборат. Булар: борлиқ, тушунча ва ҳаракат. Борлиқни билишнинг бош йўли ва яккаю ягона асоси – ҳаракат. Бироқ, ҳаракатни фикр, хусусан, тушунча бошқармаса, ундан бир натижа кутиш хатодир. Шунинг учун фикр одами ҳаракатсизликка кўнолмаганидек, том маънодаги ҳаракат кишиси ҳам фикрсизликка таслим бўлмайди. Аслини олганда, тушунчанинг ўзи ҳам бир ҳаракат. Назаримда, бугунги ўзбек зиёлисида бу ҳаракат негадир сусайиб кетди.
Агар тафаккур ва тушунча инсонни маънан янгилаш ва ўзгартиришга йўл очса, руҳий ҳаракат уни ўз “мен”ининг тор қобиғидан қутқазиб, чексизликка олиб чиқади. Ижодкор ўз моҳиятини ана шу чексизлик ва сўнгсизликда идрок айлаш даражасига юксалса, ҳаётдаги энг қийин ва энг зарур муаммони ҳал қилишга эришган бўлади. Ана шундай мақомга кўтарилган қалам соҳибигина омма савиясининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи фикрни айтиши мумкин. Davomini o'qish
Muammoning ko’zi ochilsa. Ibrohim Haqqul bilan suhbat.
Иброҳим Ҳаққул Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган. Мумтоз ва замонавий адабият тадқиқига бағишланган «Бадиий сўз шукуҳи», «Занжирбанд шер қошида», «Шеърият – руҳий муносабат», «Абадият фарзандлари», «Тасаввуф ва шеърият», «Тақдир ва тафаккур», «Навоийга қайтиш», «Мерос ва моҳият» каби китоблари чоп этилган. Олимнинг айрим мақола ва китоблари турк, уйғур, озарбайжон, тожик ва рус тилларига таржима қилинган. Кўп йиллардан буён Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритади. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Hassos ruhning tiniq ovozi
Рауф Парфи шеърлари инсоннинг мураккаб табиати, беқарор ўзлигидан баҳс этади. Теранроқ назар ташланса, бу шеърларда ўнлаб муаллиф “мен”ини кўриш мумкин. Лекин улар орасида икки “мен” алоҳида ажралиб туради: бири – ўта беозор, ҳалим, кўнгилчан, баъзан яшаётганим, мавжудлигим билан малол келмаяпманми дегандек, устига устак ўзидан ҳеч қониқмайди, лирик-сентимент; иккинчиси – шиддатли, кескир сўзли, аҳди қатъий, эътиқодида собит, муросасиз. Шеъриятимизга ҳассос руҳ, тоза туйғулар тилида сўзловчи тиниқ дардни олиб кирган шоир: “Фақат шоиргагина ярашади дард”, дейди. “Шоирнинг онаси изтироб, ахир”, дея куйиниб сўзлайди… Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Uchsam.Hammasini unutsam.Ketsam…
Беҳзод Фазлиддин 1983 йил 20 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Чуст туманидаги Дамобод қишлоғида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети бакалаврлик босқичини, 2007 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасининг халқаро журналистика бўлимини тамомлаган. Davomini o'qish