Шуҳрат Сирожиддиновнинг мазкур асари Навоий ҳаётига оид энг пухта тадқиқотлардан бири бўлибди. Чунки олим бу асар устида жуда кўп вақт сабр-тоқат билан ишлаган, баъзи ўринларда бир сўзда ишлатилган ҳарфларни аниқлаш мақсадида ўнлаб қўлёзма манбаларни қиёсий ўрганган. Натижада, шу вақтга қадар биз тўғри деб ҳисоблаб келган ҳодисалар аслида бошқачароқ эканини аниқлашга, бизни асл маълумот билан таништиришга эришган. Китобнинг ҳар бир қисмида ўқувчини ҳайратга соладиган, баҳсга чорлайдиган мавзулар бисёр, биз эса ўшалардан айримларинигина танлаб олдик, холос Davomini o'qish