Ҳозирги замон кишиси ўзлигидан, яқин ёру биродарларидан, табиатдан бегоналашган. У товарга айлантирилган ва ҳаётий куч-қувватини мавжуд бозор муносабатлари шароитида имкон қадар кўп даромад келтирувчи капитал-сармоя деб билади. Инсоний муносабатлар, моҳиятан, бир-биридан бегоналаштирилган автоматлар муносабати тусини олиб, ҳар бири оломондан ажралмасдан, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари билан фарқланмасдан хавфсизлигини таъминлайди. Бошқалардан имкон қадар фарқ қилмасликка интилиб, ҳар бири тамомила якка-ёлғиз бўлиб қолади; оқибатда ўзига ишонмайди, ваҳима ичра гуноҳкордай изтироб чекади, инсон ёлғизликни енголмаганида ҳамиша шу кўйга тушади. Davomini o'qish
Teglar: Erix Fromm
Erix Fromm. Sevgi san’ati (II)
Дастлабки йилларда фарзанд билан ота йўллари деярли туташмайди, ва бу паллада отанинг чақалоқ билан боғлиқлигини она билан муҳим боғлиқликка мутлақо тенглаштириб бўлмайди. Бироқ, табиат, табиийлик ифодаси бўлмаса ҳам, ота инсоний ҳаётнинг бошқа жиҳатларини намоён этади: фикр-мулоҳазалари, ўзи яратган оламини, қонун-қоидалар ва тартиб-тамойилларни, интизом оламини, саёҳатлар ва саргузаштлар оламини тақдим этади. Фарзандга айни ота таълим бериб, ҳаётга бошлайди. Davomini o'qish
Erix Fromm. Sevgi san’ati (I)
Бу китобни ўқибоқ севги санъатини осонгина ўзлаштираман, деб умид қилаётганлар янглишади. Аксинча, бу китобда муҳаббат – етуклик мақомидан қатъий назар ҳар бир инсон мубтало бўладиган туйғу эканини исботламоқчимиз. Токи бутун саъй-ҳаракатларини шахсиятининг тўла-тўкис камол топиши, бутун диққат эътиборини самарали фаолиятга сарфламас экан; башарти яқин ёру биродарларига меҳр қўя олмас экан; башарти чинакам камтарлик, жасорат, эътиқод ва тартиб-интизом токи бегона экан, севги-муҳаббат бобидаги барча уринишлар ҳеч қандай наф келтирмаслигига китобхонни ишонтирмоқчимиз. Davomini o'qish