Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас, уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish
Teglar: Ezop
Ezop. Masallar (3)
Бўри анҳордан сув ичаётган Қўзичоқни кўриб қолди ва қулай бир баҳона билан уни емоқчи бўлди. Мана, у оқимнинг юқорироғида туриб олиб: «Ҳей, сувни лойқалатма, мен ичолмаяпман», деб Қўзичоқни койий бошлади. Қўзичоқ унга жавобан деди: «Мен сувга лабимнинг учинигина теккизяпман, ундан кейин, қанақасига лойқалатай сувни, ахир мен сиздан пастроқда турибман-ку». Қўзичоққа айб қўя олмаган Бўри деди: «Эсингдами, ўтган йили сен отамни бўралаб сўккан эдинг!» Davomini o'qish
Ezop. Masallar (2)
Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб чиқарди. Унинг хонишини эшитган Кўршапалак учиб келиб: «Нима учун кун бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?» деб сўради.…. Davomini o'qish
Ezop. Masallar (1)
Пешонасига қул бўлиб туғилиб, қулликда ҳаёт кечириш ёзилган Эзоп қадимги Юнонистонда яшаб ижод қилган. У бутун жаҳон масалнависларининг бобокалони сифатида тарихда қолди. Эзопнинг бундан уч минг йилча бурун яратган содда ва ажойиб масаллари ҳозир, бизнинг давримизда ҳам ўзининг ҳаётийлигини йўқотмаган, улар ҳанузгача одамзодга энг ноёб ва ибратли сабоқ бўлиб хизмат қилмоқдалар…. Davomini o'qish