Ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси Фароғат Камолова ҳаёт бўлганида шу кунларда 65 ёшини нишонлаган бўларди.
ХХ аср ўзбек шеъриятида Фароғат Камолнинг ўз ўрни бор. Шоира 80-йилларда адабиёт сарҳадига кириб келган авлод нафақат энг ёш вакили, шунинг баробарида ўз авлоддошлари билан мавжуд шеъриятга жиддий таъсир кўрсата олган хос овоз соҳибаси ҳамдир. Бугун айни ўша олис йилларда эълон қилган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди.
