
Петрарка (Petrarca) Франческо (1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асос- чиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) ун-тларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 й. Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий мартабали руҳонийлар б-н яқинлашган.
Петрарка ўрта аср ақидаларидан мутлақо холи бўлмаган эса-да, Уйғониш даврининг гуманизм ғоялари б-н йўғрилган маданиятига тамал тошини қўйган. Петрарка лотин тилидаги «Дунёга нафрат тўғрисида» (1342—43) фалсафий рисола, «Узлатдаги ҳаёт тўғрисида» ва «Роҳиблар фароғати тўғрисида» (1346—66) рисолалари муаллифи. Шоир шеъриятни ўрта аср маддохлари ҳужумидан ҳимоя қилар экан, унинг катта тарбиявий ва эстетик қимматга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Davomini o'qish


