Фридрих Дюрренматт (1921 йил 5 январ, Конольфинген — 1990 йил 14 декабр ) ХХ аср мумтоз сиймолари қаторидан муносиб ўрин олган швейцариялик адиб. ХХ асрнинг катта адабиётининг детектив хусусияти ҳақида фикр юритиб немис адиби Бертольд Брехт шундай ёзган эди: “Биз фалокатлар шароитида ўз ҳаётий тажрибаларимизни орттирамиз. Фалокатлар асосида ўзимизнинг биргаликдаги ижтимоий ҳаётимиз амалга ошадиган қиладиган усулни англашимизга тўғри келади. Фикрлаш орқали биз инқироз, турғунлик, инқилоб ва урушларнинг сабабини очиб беришимиз керак. Газеталарни ўқиётгандаёқ биз фалокат содир бўлиши учун кимдир нимадир қилганини ҳис этамиз. Хўш, нимани ва ким содир қилди? Бизни хабардор қилишган ходисалар ортида биз бошқа, бизга хабар қилинмаган ҳодисалар рўй берганини фараз қиламиз. Айни шулар ҳақиқий ходисалардир”. Davomini o'qish