«Девону луғотит-турк» («Туркий сўзлар девони») — Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тиллар ҳақидаги қомусий асари (1071—72). Бу асарда 11-а. нинг 2-ярмида Марказий Осиёда ва Ғарбий Хитой ҳудудида истиқомат қилган туркий уруғ ва қабилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи, тили, тарихи, бу ҳудуднинг географияси, метрологияси ва астрономиясига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган.
Davomini o'qish