Таниқли шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким 20 феврал куни 65 ёшга тўлган бўларди.
Ҳозирги адабий жараёнда фаол иштирок этиб, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф каби ўзидан эзгу ном ва безавол ижодий мерос қолдирган шоирлардан бири – Матназар Абдулҳаким (1948-2010) эди. Матназар Абдулҳаким юрак қўри, виждон амри билан чинакамига ижод қилди. Шоирнинг бутун ижодига хос бу томойил унинг ҳали чоп этилмаган, лекин дўстлари, адабиёт мухлислари бисотида сақланаётган шеърларида ҳам бош мезон бўлиб, улардаги беғубор туйғулар ижодкор маънавий умрининг давоми сифатида қадрлидир. Davomini o'qish