Hamid G’ulom. Yillar,yo’llar,ustozlar (Asardan parchalar).

025

25 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кунга 95 йил тўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979) Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. Ikki she’r

08
Илк асарларида лирик ва эпик жанрни омухта қилган Нозим Ҳикмат, «Шайх Бадриддин достони» билан девон (классик) шеърияти, халқ оҳанглари ва модерн шеър унсурлари асосида ўзига хос янги бир услубни қўллади. Нозим Ҳикматни «давр билан ҳамнафас шоир», шеъриятини эса маълум маънода «тарих китоби» ёхуд ўзининг ҳаёт тарихи десак янглишмаймиз. Davomini o'qish