Herman Hesse. Ilk srguzasht.

065

Мен ўшанда ўн саккиз ёшда эдим, ўқишим тугаб қолаёзган, машиналар таъмирланадиган чилангарлик устахонасида амалиёт ўтардим. Танлаган соҳам бўйича узоққа боролмаслигимни сезганим учунми, ўз касбимни ўзгартиришга қатъий аҳд қилган эдим. Буни отамга ётиғи билан тушунтириш учун қулай фурсат топилгунга қадар, корхонада қолиб ишлай бошладим. Бироқ кетиши маълум бўлган, тўрт томони қибла одамга ўхшаб, гоҳ худ, гоҳ бехуд, ишни қўл учида бажарардим. Davomini o'qish