Husaynxon Yahyo. Navoiyni qachon tushunamiz?

066
Навоийни тушуниш учун эса муборак динимиз таълимотларидан, жумладан, тасаввуф илмидан ҳам теран хабардор бўлиш талаб этилади. Маълумки, Алишер Навоий даврида бошқа илмлар қатори тасаввуф илми ҳам ривожланган эди. Алишер Навоий ҳам нақшбандия тариқати соликларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир илмнинг ўзига яраша атамалари бўлганидек, тасаввуфнинг ҳам ўзига хос атамалари бўлиши табиий. Ибн Синонинг сўзларини тушуниш учун табобат атамаларини, Форобийнинг фикрларини илғаш учун фалсафий ибораларни, муҳаддисларнинг сўзларини англаш учун ҳадис илми истилоҳларини билиш лозим бўлганидек, тасаввуф аҳлининг сўз-ибораларини тўғри тушуниш учун ҳам уларнинг ўзига яраша атамаларини тушуниш керак бўлади. Davomini o'qish