Teglar: Imom Al-Buxoriy
Imom al-Buxoriy. Al-adab al-Mufrad & Shayx Abdulaziz Mansur Imom al-Buxoriy va «Al-Adab al-Mufrad» haqida & Ubaydulla Uvatov. Muhaddislar sultoni & Ikki videofilm
20-21 июль — Имом ал-Бухорий куни
Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish
Buyuk Ajdodlar. Imom Buxoriy. Videofilm.
20-21 июл — Имом ал-Бухорий куни.
Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада Жума намозидан кейин, 194 ҳижрий йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга кеганлар.Тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Davomini o'qish
Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Imom Al-Buxoriy, Xoja Ahrori Valiy majmualari) Video.
Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан: Тажрибада кўрилганки, кимки «Саҳеҳи Бухорий» китобини бошига қўйиб, шаҳар ва маҳаллаларни айланиб чиқса, албатта ўша шаҳар ва маҳалла аҳлини офатлардан сақлаб қолади. Илгарилари ҳам ҳар қачон Самарқанд шаҳрига бирор офат келса, шаҳар хослари йиғилиб дуо қилсалар дуолари ижобат бўлиб, у бало мусулмонлар бошидан дафъ бўларди…
Хожа Аҳрори Валий ҳазрат мавлоно Яъқуб Чархийнинг муриди бўлиб, у (бухоролик) ҳазрат Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг муридидир. Лекин мавлоно Яъқуб тугалликни ҳазрат Хожа Ало ва-д-дин Аттордан топган. Хожа Ало ва-д-дин Аттор хожа Баҳо ва-ддиннинг халифаси эди. Хожа Аҳрор шайхлик йўлини касб этиб юрган чоғларида, Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар этиб, ўша замонинг шайхлари бўлган Сайид Қосим, мавлоно Низом ид-дин Хомуш, шайх Баҳо ва-д-дин Умар сингари зотларнинг сухбатларига етишди. Энг кейин мавлоно Яъқуб Чархийга йўлиқиб, мурид бўлди ва у кишидан тугаллик топиб, замоннинг биринчиси ва жаҳоннинг тенгсиз бир кишиси бўлди. Davomini o'qish
Samarqanddagi muqaddas qadamjolar (Shohizinda, Xoja Doniyor majmualari) Video.
«Бобурнома»дан: “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба билан мунга даст топмоғи учун б а л д а и м а ҳ ф у з а дерлар. Самарқанд ҳазрати амирул-мўъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мозори Шоҳга машҳурдир. Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семиканд (бошқа нусхада “Семизқанд”) дерлар…
Эли тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин элдур. Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай… Шарқи Фарғона ва Қошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошкенд ва Шоҳрухияким, Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Кўҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки қуруҳ бўлғай… Davomini o'qish