Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.

022
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish