Шоир укаларимдан бири ўн етти ёшли Ирода Раҳмоналиеванинг шеърларини тавсия қилибди. Улар билан танишиб, шеъриятнинг машаққатли давони олдида турган, шеърларида мукаммалдан кўра ҳаваскорона сатрлари кўпроқ, ҳали энди куртак ёзаётган ниҳолдек қуёш далдасига муҳтож, аммо, изланишларини тўхтатмаса, дунё шеъриятининг юксак намуналарини тинмай ўрганиб, улардаги тажрибаларни кўр-кўрона эмас, ижодий ўзлаштирса, (фақат шундагина) келгусида гуркираган дарахтга айланиши мумкин ёш шоира қизимга мувафақият тилагим келди. Davomini o'qish