Iskandar Yoqubov. Otam haqidagi xotiralardan

0320 ОКТЯБРЬ — АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

    Шу кунларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти Искандар Ёқубов отаси – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг биз билмаган қирраларини очиб берувчи “Диёнатли умр” хотиралар китобини қайта ишлаб, кенг сонли китобхонлар эътиборига такдим этди. Қуйида Искандар Ёқубовнинг фикрлари ва “Диёнатли умр” китобидан олинган хотираларни эълон қиламиз. Davomini o'qish

Iskandar Yoqubov. Farzandlik ehtiromi.

234
Тўққизинчи синфда ўқиб юрган кезларимда бир иш қилганман. Бўйи бир қулоч, эни ва чуқурлиги ярим қулоч келадиган қопқоқсиз иккита қўлбола сандиқ ясадим-да, уларни уйимизнинг ертўласига тушириб қўйдим. У ерга симчироқ уладим. Вақти-вақти билан отамнинг қўлёзмаларини шу сандиқларга жойлашни одат қилдим. Уларнинг бирига илк пьесалар, роман ва қиссалар қўлёзмасини, иккинчисига эса ўқувчилардан келган хатлар ва отам билан онамнинг кўнгил мулкига айланган мактубларини жойлардим. Бир куни ўтириб олиб, эринмасдан хатларни санаб чиқдим. Мухлислардан келган хатларнинг сони ўн мингта! Уларнинг учдан икки қисми «Муқаддас»га битилган! Хатларни 50–60 тадан қилиб белидан бойлаб қайтадан сандиққа солдим… Davomini o'qish