Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳаёти ва фаолиятларига бағишланган фильмларнинг энг машҳури Мустафо Аққод томонидан суратга олинган “Рисолат” фильми десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу фильмни кўрмаган, асри саодат лавҳаларидан завқланмаган одам бўлмаса керак. Довруғи бутун дунёга таралган бу фильм кўпгина халқларнинг тилига, жумладан ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ, мустабид тузум шароитида бундек хайрли ишга етарли эътибор бўлмагани боис, таржиманинг сифати анчагина қониқарсиз чиққан. Ўша пайтда фильмни она тилимизга таржима қилган мутахассисларнинг фидокорлигига таҳсинлар айтиб, уларнинг меҳнатини заррача бўлсин пастга урмаган ҳолда айтиш жоизки, фильмнинг арабча матнини қайтадан тиклаб, уни ўзбек адабий тилига таржима қилиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас эди.
Шу муносабат билан islom.uz порталининг ижодий гуруҳи фильмнинг оригинал матнини синчиклаб ўрганиб чиқиб, шу матн асосида “Рисолат” фильмининг ўзбек тилидаги субтитрларини тайёрлади. Бу хайрли иш яхши ниятлар билан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланди (Матн forum.islom.uz саҳифасидан). Davomini o'qish
Teglar: islom
571 yil 20 aprel – Payg’ambarimiz Muhammad alayhissalomning tug’ilishlari (12-robi’ul-avval, dushanba kuni).
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулаллоҳ, ким яхшилик қилишимга ҳақлироқ?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Сўнгра ким?» деди. «Отанг»,дедилар»… Davomini o'qish
«Atvoqu-z-zahab» an’anasidagi asarlarning islom manbashunosligidagi o’rni
Яхшилик – кўриниши чиройли, соясида дам олса бўладиган, тепаларида қушлар товуши эшитилиб турадиган, шохлари йўлга эгилган бир дарахт. Унинг шохларида турфа қушлар жам бўлади, қушлар унга оҳиста қўниб дам оладилар ва яна ундан қийналмай аста-секин учиб кетишади, соясида одамлар роҳатланади, кетаётганларида Яратганга шукрона айтадилар… Бироқ, яхшиликка доимо яхшилик билан жавоб берилмаслиги махлуқотларга хослиги, билимли, комил инсонлар эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши зарурлигини таъкидлайди ва: “Инсонлар эса, унинг мевасига эҳтиёт бўлишмайди, унга яхши қарашмайди, илдизларини шафқатсизларча қўпорадилар, шохларини қаттиқ силкитадилар, калтак билан меваларини қоқадилар, тош отиб меваларини туширадилар ва уларни йиғиб олиб, дарахтнинг ўзини маломат қилишади. Меваларини териб ейдилар, ҳам урадилар, ҳам лаънатлайдилар, дарахтни эса ҳақорат қиладилар… Davomini o'qish
Hanafiylik fiqhining qismlari va yordamchi sohalari haqida.
Иқтибос: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) дин асослари бўлмиш эътиқод илмига энг зарур фиқҳ деб қараган. Бинобарин, унинг мазҳабига эргашганларнинг қарийб барчаси ақида борасида унинг йўлини тутдилар. Ушбу йўлни Абу Мансур ал-Мотуридий (р.ҳ.) илмий равишда ўрганиб, таҳлил қилиб, ривожлантирди ва шу асосда ўзининг мотуридия ақидавий мазҳабини яратди. Мотуридия ақидасига оид асарларнинг ҳаммаси билвосита ёки бевосита ҳанафийлик мазҳаби қарашларини ифода этади. Бу соҳада Абу-л-Муин ан-Насафий (р.ҳ.)нинг “Баҳр ал-калом” («Калом денгизи»), “Тамҳид ал-қавоид” («Қоидаларни енгиллатиш»), Абу Ҳафс ан-Насафий (р.ҳ.)нинг “Ақидат ан-насафиййа” («Насафликнинг ақидаси») каби асарлари асрлар давомида асосий манбалар бўлиб келди. Davomini o'qish
Muhammad sallallohu alayhi va sallam:Eng so’nggi payg’ambar * Мухаммед: Последний Пророк * Muhammad: The Last Prophet (2002).
Мультфильм о жизни пророка Мухаммеда, основателя исламского вероучения. Действие ленты относится к VII веку, то есть тому времени, когда пророк Мухаммед основал свое учение. В фильме описывается жизнь и рассказывается об учении пророка, борьба с многобожниками Мекки. Мультипликационный фильм снимался саудовской компанией «Аль-Бадр» на одной из студий Голливуда в Калифорнии и производством мультфильма руководила компания RichCrest Media, а также лично «ветеран» компании Disney, мультипликатор Ричард Рич. Davomini o'qish
Fitna haqida
АҚШ фуқаролари – Муқаддас “Қуръони Карим”ни ёққан янги салбчи пастор Терри Жонс даъвати билан Сэм Бэсил & Алан Робертс & Накула Бассли Накулa исмли иблисбаччалар томонидан суратга олинган Ҳазрати Пайғамбаримизга қарши оғир ҳақоратлардан иборат “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” (Innocence of Muslims) фильми туфайли Ислом оламида бемисл намойишлар авж олди. Davomini o'qish