Барча телеканаллар раҳбарлари ўзбек халқи фақат артистдан иборат эмаслигини тушуниши керак. Тушунмаса, тушунтириб қўйиш керак. Халқимиз бир пайтлар артист деганда Ҳалима Носирова, Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Ботир Зокировларни назарда тутган. Уларнинг анъаналарини давом эттиришни мақсад этган ёшлар йўқми? Бор! “Yoshlar” каналида намойиш этиладиган “Олтин микрофон” лойиҳаси шундай ёшлар борлигини кўрсатиб турибди-ку (Хуршид Даврон билан суҳбатдан.Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг)
Бугун эътиборингизга «Yoshlar» телеканалида намойиш этиладиган ва жонли овозда ёзиладиган «Олтин микрофон» телелойиҳасининг истеъдодли хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Исроил Саидумаровга бағишланган дастурини тақдим этамиз. Davomini o'qish