Nusrat Rahmat. Jadid. Romanning birinchi bobi.

567

1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали, нақ саҳар чоғи кекса Самарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди; аниқроғи, титраб кетди. Манфур ёғий ҳарбийларининг бир қисми аллақачон Зарафшон дарёсидан ўтган, Чўпонота ёнбағирларида чодир тиккан эди. Ўзгалар қатори сокингина рўзгурзонлик қилиб келаётган аҳли Самарқанд дилига ғулғула-ю ваҳима солган ҳолда, ғайридинлар гармон чалишар, қийқириб рақсга тушишарди.
Илло, кўнгилхушлик ҳамда қон тўкиш истаги бир-бирига батамом зид, ғайри-ғайри тушунча бўлса ҳамки, бундай нохуш арафа, таассуфлар бўлғайким, рўй бериб бўлган эди.
Davomini o'qish