Сонет ҳақида кўпчилик умумий тасаввурга эга. Сонетнинг фақат ўн тўрт қаторли шеър эмас, балки мураккаб ҳамда ниҳоятда юксак маҳорат талаб қиладиган шеърий шакл эканини ҳамма ҳам билмайди. Зеро, сонет бузилмас қонун асосида яратиладиган ғоявий-бадиий лирик асардир.Мумтоз сонетнинг гўзал намуналарини Данте, Петрарка, Бокаччо, Камоэнс, Ронсар, Эредиа, Бодлер, Митскевич, Брюсов, Колар, Бехер ва бошқа ўнлаб машҳур шоирлар ижодида учратиш мумкин. Айни пайтда, сатрлар сони ва жойлашуви қонуни бузилган, лекин сонет деб аталган шеърлар ҳам учрайди. Davomini o'qish