Ўзбекистонлик қорақалпоқ йигити Женисбек Пиязов — гран-при совриндори
Ўзбекистонлик санъаткор Женисбек Пиязов Москвада бўлиб ўтган Муслим Магомаев номидаги халқаро вокалистлар танловида гран-прини қўлга киритди. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тарқатган хабарда келтирилишича, ушбу халқаро танловда 200 дан ортиқ вокалистлар иштирок этган. Дастлабки эшитувлардан сўнг 17 нафар финалистлар аниқланиб, улар орасида Ўзбекистон вакили Женисбек Пиязов бош совринни қўлга киритди. У Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида ўз фаолиятини энди-энди бошлаш арафасида турибди. Davomini o'qish