Япон шеърияти қиёфасини биринчи навбатда хокку жанри белгилаб беради. XIV асрдан мавжуд бўлиб (XIX асрдан бошлаб шоир Масаока Сики ташаббуси билан хайку деб атала бошланган), дастлаб бир сатр шаклида ёзилган, ХХ аср бошларидан бошлаб уч сатр тарзида ифода этила бошланган бу ихчам ва гўзал шеър тури япон миллий руҳиятини бадиий жиҳатдан мукаммал акс эттира олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу жанрда самарали ижод қилган Матсуо Басё (аслида Башо десак тўғрироқ бўлади), Кобаяши Исса қолдирган мерос нафақат япон халқининг, балки бутун инсониятнинг ноёб бойлигидир. Davomini o'qish