Ўқувчи китобни эмас, китоб ўқувчини танлайди. Менга шундай туюлади. Китоб хаос қайнагандай бўлиб кўринган дунё сайилгоҳида ўз ўқувчисини адашмай топиб, унинг олдига қўл тегса титилиб кетадиган капалакдай учиб боради. Унинг оёқлари остида гулкосаси ҳали очилмаган, гулбарглари биллурдай шаффоф, банди жуда нозик гул каби ўсиб чиқади. Davomini o'qish