Шайх Кубро бўлиб ўтган машъум воқеадан сўнг шогирдидан қолган қоғозлар ичидан чиққан бир рубоийни эслаб, унсиз ларзага тушди. Бу рубоийни неча марта ўқимасин, ҳар гал унинг вужудида титроқ аралаш бир азоб зоҳир бўларди. “Наҳотки Маждиддиннинг ўзи ҳам қисматини олдиндан билган бўлса?” – дея ўйларкан, шогирдининг рубоийсини мунавваш ҳол шивирлаб ўқирди… Davomini o'qish