8 cентабр — Расул Ҳамзатов таваллудига 101 йил тўлади
Машҳур шоир Расул Ҳамзатов 1923 йилнинг 8 сетябрида Доғистоннинг Хунзах районига қарашли Цада қишлоғида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди ва кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада Максим Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олди. Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Акам қиссаси» (1952), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шуниигдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди. Бу шеър ва достонларнннг мундарижаси хилма-хилдир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди. Davomini o'qish