Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Диққатингизга ушбу асарга ёзган сўзбошимни тақдим этаман. Davomini o'qish
Teglar: Ma’rufjon Yo’ldoshev
Ma’rufjon Yo’ldoshev. Mamdua, mamduh
Касалхонага келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, палатада ёлғиз ётардим. Бу ерда вақт жуда секин ўтарди. Газета варақлашдан ҳам, шифтга термилиб ётишдан ҳам зерикдим. Хонага биронта бемор келтиришларини кутардим. Ва ниҳоят ўша кутилган бемор ҳам келди. Бироқ кекса одам экан. Ҳафсалам пир бўлганидан яна шифтдаги нақшларга термулиб ётишда давом этдим… Davomini o'qish