Ҳижрий VIII асрнинг охирлари, мелодий XIV аср ўрталарида Шарқда икки буюк турк ҳукмдори яшар эди. Булар борғон сайин ўз қувват ва мавқеларин оширмоқда, жаҳонгирлик сиёсатларини кучайтмакда эдилар. Бу икки ҳукмдорликдан бириси Шарқда ва бириси эса Ғарб тарафларида ҳаракат этарди. Ғарб тарафидағи, кичик Осиёда Усмонли подшоси Султон Елдирим Баёзид бўлиб, шарқ тарафидағи эса, Ўрта Осиёдаги турк амири Темур Кўрағон эди. Davomini o'qish