Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг муриди ва издоши, нақшбандия тариқатининг атоқли шайхларидан бири Мавлоно Муҳаммад Қози XV аср охири ва XVI аср бошларида яшаб фаолият кўрсатган. Муҳаммад Қозининг асосий асари машҳур «Силсилат ул-орифин»дан ташқари, давлатни бошқариш юзасидан йўл-йўриқ ва насиҳатларни ўз ичига олган яна бир рисоласи XVI асрнинг нодир ёзма манбаларидан бўлган «Тарихи Рашидий» асари орқали бизгача етиб келган. Рисола Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаваччаси ва Муҳаммад Қозининг шогирди, яъни «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи Мирзо Муҳаммад Ҳайдарга бағишланган бўлиб, унинг саволларига жавоб тариқасида ёзилган. Davomini o'qish