Ҳакимхон таниқли саййидлар ва хонлар авлодига мансуб оилада 1217/1802-03 таваллуд топган. У она томонидан Қўқон ҳокими Норбўтабийга (1770-1798) набира ва унинг вориси Олимхонга (1798-1810) жиян эди. У ёшлигида Қўқоннинг бўлғуси ҳокими Муҳаммадалихон (тав.1806 й. Ҳукмронлиги 1822-1842) билан бирга тарбияланади. Муҳаммадҳакимхоннинг бобоси Ҳакимхонтўра ўша даврнинг таниқли шахсларидан ҳисобланарди. Davomini o'qish
Teglar: Muhammadhakimxon To’ra
Abdulla Qodiriy izlagan kitob: Muhammadhakimxon to’ra. «Muntaxab at-tavorih».
Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романининг биринчи қисмини ўқиб чиқиб, «Баракаллоҳ!» дегач,муаллифнинг “Озодлик” радиоси мухбири билан қилган суҳбатини ҳам топиб,танишиб чиқдим. Аммо, бу суҳбатда Абдулла Қодирий ёзаман деган романга асос бўлиши кўзланган асар умуман тилга олинмабди. Айни шу сабабдан 2010 йили Тошкентда чоп этилган Муҳаммадҳакимхон Тўранинг “Мунттахаб ат-таворих” асари хусусида, уни ўзбек тилига таржима қилган заҳматкаш олим, тарих фанлар доктори, профессор Шодмон Воҳидов китобга кириш сўз тарзида ёзган мақола билан сизни таништирмоқчи бўлдим. Ушбу мақолада Абдулла Қодирий ёзишни орзу қилган асар ҳақида шундай хотиралар келтирилади: Davomini o'qish