Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Modern va modernizm tushunchasi (01)

006   Модернизм – бу замонлар оралиғидаги тафовутни, “эскилик” ва “янгилик” ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз йилликнинг маънавий қиёфасидир. Унинг ортида “худолар ўлими” (Ф.Ницше), Европа харитасини қайта тузган сиёсий инқилоблар ва илмий кашфиётлар, тоталитар тузумга асосланган диктатуралар, хунрезли урушлар, информацион портлашлар, цивилизациянинг коинотга чиқиши каби глобал ўзгаришлар ётибди. Davomini o'qish

Mo Yan. Musallas mamlakati & Muhammadjon Xolbekov. Mo Yan haqida

01    2012 йил адабиёт йўналишида халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган ёзувчи Мо Ян (Mò Yán, 1955 йилда туғилган) ҳам ўтган асрнинг 80-йилларида адабиётга кириб келган бўлиб, унинг ижоди, таъбир жоиз бўлса, икки адабий оқимга ҳам тегишли психологик роман ёхуд Европача модернизм прозаси услубини ўзида мужассамлантирган, десак тўғрироқ бўлади. Адибнинг Нобель мукофотига сазовор бўлган асари унинг сюрреалистик руҳда ёзилган “Мусаллас ўлкаси” (Цзю Го, 1992) романидир. Davomini o'qish

Umberto Eko. Ikki esse & Muhammadjon Xolbekov. Postmodernizm yoxud Umberto Eko ijodi

Ashampoo_Snap_2017.05.26_18h33m05s_001_.png    Замонамизнинг таълим фожиасини шартли равишда “Суқротнинг ўлими” деб таърифлаш мумкин. Яъни, ўқитувчининг, тарбиячининг ўлими. Талабалар билан тўлиб-тошган шундай университетлар борки, уларда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ. Аммо айрим Америка университетларининг обрўси ( ва муносиб обрўси!) босқичдаги кам сонли талабаларга, ўқитувчи билан доимий мулоқот олиб бориш имкониятига асосланади. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Quyosh zavoli & Muhammadjon Xolbekov. Folkner olami

Ashampoo_Snap_2016.10.31_23h19m50s_010_.png     Уильям Фолкнер ХХ аcрнинг охирги Дон-Кихотларидан эди. Кундалигида у: “Одам умрининг боқийлиги шундаки, енгиб ўтишига кўзи етмайдиган фожиалар билан тўқнашганда ҳам у барибир бу ишни уддалашга ҳаракат қилади”, деб ёзади. Davomini o'qish

Tomas Eliot. She’rlar & Muhammadjon Xolbekov. Tomas Eliot she’riyati.

033

XX аср модернизм адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган франциялик Пол Клодель ва Пол Валери, олмониялик Р. М. Рильке ва Е. Бенн, америкалик Э. Паунд ва Р. Фрост, россиялик Александр Блок (1880-1921) ва Борис Пастернак (1890-1960), англиялик У. X. Оден, Ғарб ва Шарқ тамаддунлари тадқиқотчиси, мексикалик О. Пас, польшалик Ч. Милош сингари шоирлар қаторида Томас Стернз Элиотнинг ҳам муносиб ўрни бор. Элиот ижоди тимсолида инсондаги зиддиятли хислат ва фазилатлар мужассам этилган десак муболаға бўлмайди. Унинг “Европа заволи” (О. Шпенглер) мавзуида яратилган ўта мураккаб, мунқариз руҳдаги “Ҳосилсиз замин”поэмаси ўз муаллифини XX аср Ғарб шеъриятининг шоҳсупасига олиб чиқди.Томас Элиот 1948 йил Нобел мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. Xorxe Luis Borxes ijodiga chizgilar.

012   Борхес ижодида китоб образи, аниқроғи, бадиий тафсилотга катта жой ажратилади. Худди шундай ролни унинг бошқа машҳур рамзлари — кўзгу ва лабиринтлар ўйнайди. Бу тасодифий ҳол эмас. Асарларини ўқирканмиз, «инъикос», «вариантлар кўплиги» адибнинг бадиий ижод фалсафасидаги асосий категориялар эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Жўшқин ва серқирра ҳаёт, объектив воқелик — бутун борлиқнинг мураккаб усулидек намоён бўлади. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. Marsel Prust prozasi.

0443
Ёзувчидан кейин унинг китоблари қолади, деб бежиз айтишмаган. Пруст вафотидан сўнг, унинг китоблари навбатма-навбат дунё юзини кўрди. Туркумнинг сўнгги романи саналмиш “Топилган вақт” 1927 йилда босилиб чиқди. Мунаққидлар Прустнинг нашр қилинмаган асарлари “Топилган вақт” романи билан чекланиб қолмаганлигини аниқлашди. 1950 йил Пруст қаламига мансуб, 1909 йилда ёзилган “Сент-Бёвга қарши” мақоласининг қўлёзмаси, 1952 йил тугалланмай қолган “Жан Сантейль” қиссаси, 1953 йил адибнинг онасига ёзган мактублари ҳам топилди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. Badiiy adabiyotda modernizm tavsifi

модерн
Модернизм XX аср ғарб адабиёти ва санъатининг умумий тавсифи тарзида бир неча ўлчовларда мавжуд бўлиб, бизнингча уларни қуйидаги мазмунда хулосалаш мумкин. Биринчидан, модернизм – бу замонлар оралиғидаги тафовутни, «эскилик» ва «янгилик» ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз йилликнинг маънавий қиёфасидир. Унинг ортида Ф.Ницшенинг «худолар ўлими» фалсафаси, Европа харитасини қайта тузган сиёсий инқилоблар ва илмий кашфиётлар, тоталитар тузумга асосланган диктатуралар, хунрезлик урушлари, информацион портлашлар, цивилизациянинг коинотга чиқиши каби глобал ўзгаришлар ётибди. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг ортида «марказсиз дунё» (У.Б.Йейтс)нинг юзага келишига сабаб бўлган объектив борлиқ қонуниятларининг инсоният тарихида чуқур илдиз отолмаганлиги, мустаҳкам ўрнашиб ололмагани, эпистемологик дудмоллиги ҳамда муайян шаклга келтирилган утопик (илмга асосланмаган, амалга ошмайдиган, хомхаёл) орзу-умидлар билан шаклсиз, ноаниқ антиутопик воқелик ўртасидаги ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятларнинг мавжуд эканлигида эди. Davomini o'qish