Бугун таниқли инглиз адиби Уильям Сомерсет Моэм таваллуд топган кун
Анчадан буён бир нарсани биламан, менинг феъл-атворимда муайян тоифадаги кишиларга ёқмайдиган, улар ҳазм қила олмайдиган аллақандай бир жиҳат бор, начора – ҳамага ҳам бирдек суюмли бўлиш мушкул савдо. Бироқ шундай бўлса-да, менга ғараз билан қаровчиларга ҳам ғашим келмайди, улардан хафа бўлиб юрмайман, аксинча шундай одамларни кўриб кўпроқ тетиклашаман, янада ғайратланаман. Лекин, барибир, ўша ғаразгўйларни ўзимдаги қайси жиҳат бунчалик беҳаловат қилар экан-а? — деган саволга жавоб топишни истайман. Ўз ижодимга бериладиган баҳоларга ҳам бефарқман… Davomini o'qish