Ўтган асрнинг 70 йилларида ўзбек шеъриятига ўзига хос овоз ва дард билан кириб келган Мукаррама Муродова номини бугунги авлод эслаб қолишини жуда-жуда истардим. Айниқса, бугун шоира қизларимиз давлат мукофоти илинжида Ватан ҳақида ҳавойи ва дардсиз шеърлари билан шеъриятимиз минтақасини тўлдириб юборган бир пайтда Мукаррама опанинг содда ва дардкаш шеърлари юракларимизни тозалашига, юмшатишига ишонгим келади. Davomini o'qish
Teglar: Mukarrama Murodova.
Mukarrama Murodova. Uzoqlarni qo’msaydi qalbim…She’rlar
Бундан қирқ беш йилча аввал, менинг талабалик йилларим ўзбек шеъриятида бир шоира пайдо бўлди. Талабалар тилида унинг «Мен ҳақимда ўйлар эмишсан, дўстларингга сўйлар эмишсан…», «Узоқларни қўмсайди қалбим, узоқларга қўнсайди қалбим…», «Табиат, бир кунлик ҳусн ато эт, бугун қаршисида ўтирай порлаб…», » Эшигим ортида кезади шарпа, чироқни ўчириб, қулоқ тутаман…» сатрлари тинмай янграрди. Ҳамма унинг янги шеърларини интизорлик билан кутарди. Бу шоира Мукаррама Муродова эди. Унинг вафот этганига бу йил роппа-роса 10 бўлади. Бугун сизга қисқа умр кўрган ажойиб шоира шеърларини тақдим этмоқдаман. Номи деярли унутилаёзган шоиранинг шеърлари илк маротиба интернет тизимида эълон қилинаётганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Унинг шеърларини ўқиганда балки онгу шуурингизнинг бир четида «Бундай шоира номи унутилмаслиги керак» деган фикр пайдо бўлар…
Davomini o'qish
Mukarrama Murodova. «Men — davrning kichik parchasi…»
Икки йил аввал — 2012 йилнинг 13 ноябрида Усмон Носир туғилганига 100 йил тўлган эди. Афсуски, бу қутлуғ сана кенг нишонланмай,матбуотда номига бир-икки лавҳа бериш билан ўтиб кетди. Ҳолбуки, йил давомида Усмон Носирдек буюк шоирга бағишланган тадбирлар мактабу коллежларда,олий ўқув юртларида,маданият,санъат ва адабиёт билан боғлиқ ташкилотларда кенг нишонланиши зарур эди. Бу бизнинг она юрт озодлиги йўлида ҳаётининг эрта палласида қурбон бўлган шоир олдидаги қарзимиз эди. Davomini o'qish