Наапет Кучак (туркча Қучоқ сўзидан)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра, у XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Арчиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Тахминларга кўра 1592 йилда вафот этган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак, туркий халқлар фольклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган. Davomini o'qish