Sirojiddin Ahmad. Nafosat olamining zahmatkashi & Nabijon Soliev. Bilgich olim va tarjimon

011
Саҳифамиз таниқли адабиётшунос олим ва таржимон Тўхтасин Жалолов таваллудининг 105 йиллигига бағишланади.

Олимнинг сермаҳсул ижод даври эллигинчи йилларнинг ўрталаридан бошланади. У муҳаррир, илмий ходим, адабий ходим лавозимларида фаолият юритиб, турли мавзудаги мақолалари билан жамоатчилик назарига тушади, Миртемир таъбири билан айтганда “билгич олим ва таржимон” сифатида ном чиқарди. Бирин-кетин нашр этилган “Ўзбек шоиралари”, “Хамса” талқинлари”, “Паҳлавон Маҳмуд”, “Бону”, “Яшасин, табассум”, “Нафосат оламида”, “Гўзаллик оламида”, “Қизлар қасидаси” каби рисолалари эл-юрт меҳр-муҳаббатини қозонди, ўзига мухлислар орттирди. Davomini o'qish